#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НИКОҲДА КЕЛИН ЁКИ ОТАСИНИНГ ИСМИ ХАТО АЙТИЛСА
CАВОЛ: Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, масалан, ўгай отасининг исми айтилган бўлса, никоҳ дуруст бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ ўқиш пайтида қандайдир сабаб билан келин ёки отасининг исми хато айтилса, бу никоҳ дуруст ҳисобланади. Чунки ўша ердаги куёв ва гувоҳлар келиннинг ким экани, кимдан розилик олинаётганини англаб туришган бўлади. Агар никоҳ мажлисида келин иштирок этмай, вакили унинг номидан қатнашаётган бўлса ва исмлар хато айтилса, никоҳ боғланмаган бўлади. Бундай ҳолатда никоҳ қайтадан ўқилади (“Ғомзу уюнил басоир” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli

❤1
#КУН_ОЯТИ
“У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ хузурига покиза қалб ила келар (ўша манфаат топар).
Шуаро сураси 88-89-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

❤🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АНОНС
#Muslim_podcast
📢 ⚡️ БУГУНГИ ҲИЖРАТ – ЧОРАМИ Ё ҲИЙЛА?
🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси.
⏰ Эфир вақти: 24 июль, 18:00
🎞 Премьерани YOUTUBE саҳифамизда кўринг!
✅ Muslim_podcast_uzning navbatdagi soni O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
⬆️ ⬇️ ⬇️ ⬇️ ⬇️ ↗️
📱 Telegram 📱 Instagram
📱 Facebook 📱 YouTube
✅ Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
⬆️ ⬇️ ⬇️ ⬇️ ⬇️ ↗️
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
#Muslim_podcast
⚡️ Подкастимизнинг бу сонида ҳижрат мавзусини Қуръон ва ҳадислар асосида, уламоларнинг таълимотига таянадиган ишончли мулоҳазаларни биргаликда эшитамиз. Бугун баъзилар ҳижратни чора деб талқин қиляпти, бошқалар эса уни ҳийла. Хўш, аслида ҳижрат ўзи нима? У кимлар учун фарз? Бунда ният қанчалик муҳим? Ҳижрат ҳақидаги тарихий манзара ва бугунги талқин ўртасида қандай фарқ бор? Шулар ҳақида шаръий далилларни билиб оласиз.✅ Эксперт: Абдувоҳид домла Ахмадалиев – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази катта илмий ходими
🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#ҲИКМАТ
Яҳё ибн Муоз
https://t.me/diyonatli
Бу дунё бир тушдир, охират эса уйғоқликдир. Кимки тушуда йиғласа, таъбири кулги ва шодликдир. Энди сен бу дунё тушида йиғлагин, тонгла охират уйғоқлигида кулгайсан.
Яҳё ибн Муоз
https://t.me/diyonatli
❤1
#Ҳадис
Абу Жуҳайм Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Симма розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намоз ўқиб турганнинг олдидан ўтувчи киши агар бу ишнинг ёмонлигини билганида эди, қирқ (кун ё ой ёки йил) намоз ўқувчининг олдидан ўтмасдан тўхтаб туриши яхши бўлар эди», дедилар. Ушбу ҳадис ровийи қирқ кунми ё қирқ ойми ёки қирқ йилми, аниқ билмадим, деб айтди.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob
📖 ИЛМНИНГ ФОЙДАЛАРИ 🟢 3-сон
📚 ИЛМНИНГ ШАРОФАТИ
🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.
▶️ 1-сон🟢 2-сон
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ
CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Эй, имон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашмангиз! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, (шайтон) бузуқлик ва ёвузликка буюрур. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганда эди, сизлардан бирор киши (туҳматдан) пок бўлмас эди. Лекин Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишини поклар. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир.
Нур сураси 21-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 ИШЧИ ҲАҚҚИНИ ЕБ БЎЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жазирама иссиқда ўқиладиган дуо
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг тафтидандир", деганлар.
Шундай экан, жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!

❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 24-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 29-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 03:34
⏱️ БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 05:10
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:45
⏱️ ШОМ - 19:53
⏱️ ХУФТОН - 21:25
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2025 - ЙИЛ 24-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 29-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13❤🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
https://t.me/diyonatli
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
https://t.me/diyonatli
❤2
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечалардан жума кечасини таҳажжуд намозига, кундузлардан жума кунини рўзага хослаб олманглар. Лекин одатдаги рўзага тўғри келиб қолса, зарари йўқ», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечалардан жума кечасини таҳажжуд намозига, кундузлардан жума кунини рўзага хослаб олманглар. Лекин одатдаги рўзага тўғри келиб қолса, зарари йўқ», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 ҲАЛОЛЛИК ШИОРИНГИЗ БЎЛСИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tabrik #juma
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🤲 Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/diyonatli
📿 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.

Талоқнинг ҳикмати нима?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев, Фатво маркази бош мутахассиси
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Саидаҳмад домла Сайдаралиев, Фатво маркази бош мутахассиси
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
САЪЙ ВАҚТИДА УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
CАВОЛ: Умрада тавофни тугатиб, саъй қилаётганимизда аёлим узрли бўлиб қолди, яъни ҳайзи келиб қолди. Бу ҳолда қандай йўл тутсин? Пок бўлгандан кейин ғусл қилиб, саъй қилиб қўядими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъй пайтида узрли бўлиб қолган аёл саъйни охирига етказиб, сочини қисқартириб эҳромдан чиқади, яъни умрани охирига етказади. Бу билан зиммага ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Чунки саъй масжиддан ташқарида адо қилингани сабабли таҳоратли бўлиш шарт қилинмайди, балки суннат бўлади (Сафо ва Марва масжиддан ташқаридаги жой деб ҳисобланади). Тавофда эса таҳоратли бўлиш вожибдир. Чунки тавоф масжидда қилинади.
Саъйни пок бўлгандан кейин қиламан деса, ҳайзи тугагунича эҳромда тургани учун ўзи билмаган ҳолда эҳром жиноятларини қилиб, жаримага тушиш эҳтимоли катта (“Жавҳаратун-наййира” китоби). Валлоҳу аълам.

❤1👍1