Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.59K subscribers
7.64K photos
4.1K videos
29 files
6.36K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ПИЁДА ҲАЖ ҚИЛГАН АФЗАЛМИ ЁКИ УЛОВДАМИ?

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Мен пиёда ҳаж қилмоқчиман, шу масалага динимизда нима дейилади?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Пиёда ҳаж қилиш тўғрисида мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ макруҳ, деганлар. Чунки пиёда ҳаж қилишда сафар машаққати одамнинг хулқига салбий таъсир кўрсатиб, киши феълини тажанг қилиб қўяди. “Мажмаъул анҳур” китобида: “Уловда ҳаж қилиш пиёда ҳаж қилишдан афзалдир ва фатво ҳам шунгадир”, дейилади.

Ҳозирги кунда ватандошларимизнинг хавфсизлиги ва қулайлигини ҳисобга олиб, фақат уюшган ҳолда ва ҳаво йули орқали ҳаж сафари қилинади. Ҳар бир ҳожининг хавфсизлиги, соғлиги ва ибодатларни тўлиқ бажариши махсус ишчи гуруҳ диққат-эътиборида бўлади.

Демак якка тартибда пиёда ва автомобилларда ҳаж сафари қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки пиёда сафар қилинганда бир нечта хорижий давлатлар чегаралари кесиб ўтилади ва йўлнинг хавфсизлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Ҳукуматимиз томонидан барча қулайликлар яратилиб турганда бир пайтда, жонимизни хавфга қўйиб, пиёда ҳаж қиламан, дейиш маъқул эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
1
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ

Ким яхшилик (савоб) билан келса, бас, унинг учун (ўша савобидан) яхшироқ мукофот бўлиб, улар ўша (қиёмат қойим бўлган) куни даҳшатдан омондадирлар.

Намл сураси 89-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

📲 https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥21
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 11-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 16-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:20
⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:00
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:02
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6🕊3👍2
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

https://t.me/diyonatli
2
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

https://t.me/diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 5-ГЎЗАЛ ХИСЛАТЛАР МЎМИННИНГ ШИОРИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Саловат айтганнинг даражаси

Алҳамдулиллаҳ, биз мўмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишга буюрилганмиз. Агар бир марта салавот айтсак, бизга Аллоҳ ўн марта раҳмат йўллайди, ўнта гуноҳимиз ўчирилади, мартабамиз ўн даража ортади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, мартабаси ўн даража кўтарилади” (Имом Аҳмад ривояти). Манбаларда қисқа салавот сифатида қуйидаги салавот берилади:

اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد

Алло́ҳумма солли васаллим ала́ набиййина́ Муҳаммад

Маъноси: “Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!”

Руҳиддин Акбаров

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Бунёдкор кўчасидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.

https://t.me/diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 12-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 17-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:20
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:00
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:02
⏱️ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍104🥰1👌1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


https://t.me/diyonatli
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ФОЛ ВА СЕҲР ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ ВА МАЪНАВИЙ ХАВФДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, уни айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Аллоҳу акбар кабийро валҳамду лиллаҳи касийро ва субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъазийзил ҳакийм»ни ўргатдилар. (Маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У яккаю ёлғиздир. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ жуда буюк, Аллоҳга чексиз ҳамд бўлсин, оламлар Рабби Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир, ҳаким ва азиз бўлган Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқ».) Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учунчи?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Унда) «Аллоҳуммағфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний», деб айт», дедилар (маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм айла, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир».

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast #xulosa

🗣ХУЛОСА 

⚡️ БУГУН АНГЛАМАСАК ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ

🎙 Эксперт: Яҳё домла Раззоқов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси

🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси

🟢1. Мазҳаб ўзи нима?

🟠2. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан кейин ихтилоф чиқса кимларга мурожаат қилинган?

🟢3. Мазҳаблар қай тартибда шаклланиб марказлашган?

🟠4. Мазҳаблардаги енгилликларни териб-териб унга амал қилиш жоизми?

🟢5. Қуръон ва суннатдан ҳукм олишга ким ҳақли?

🟠6. Оят ва ҳадислардан ҳукм олиш учун нималарни билиш керак?

🟢7. Оят ва ҳадислардан тўғридан-тўғри қайси ҳукмларни олишимиз мумкин?

🟠8. Биз салафи солиҳларга эргашишимиз керакми?

🟢9. Бир жойда битта мазҳабга эргашмаслик тўғрими?

🟠10. Мазҳаблардан чўқиб-чўқиб амал қилиш жоизми?

🟢11. Мазҳаб қуръон ва суннатга зидми?

🟠12. Мазҳабга эргашиш вожибми?

🟢13. Ўзингда илм бўлмаган нарсанинг орқасидан эргашма!

🟠14. Уламоларга тил узатишдан жуда эҳтиёт бўлинг!

🟢15. Динда адашмаслик учун нималарга эътибор бериш зарур?

🎞 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ YOUTUBE КАНАЛИМИЗДА ТАМОШО ҚИЛИНГ!

Саҳифаларимиз:

📱Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📱YouTube

Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!

https://t.me/diyonatli
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
2👍1
Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

Субҳаналлоҳ – Аллоҳ таолога энг севимли калима.

Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб айтишингдир”, дедилар”.

Субҳаналлоҳ – айтишга осон, тарозида оғир келувчи калима.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Субҳаналлоҳ – Жаннатда боғ бўлувчи калима.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Субҳаналлоҳ – энг афзал калима.

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қайси калом афзал?” деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишини ихтиёр қилган “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” калимасидир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Субҳаналлоҳ – гуноҳларга каффорат бўлувчи калима.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), ўттиз уч марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), ўттиз уч марта такбир (Аллоҳу акбар) айтса, жами тўқсон тўққиз бўлади, юзта бўлишига: “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъла кулли шайьин қодийр”ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Субҳаналлоҳ – хатоларни кетказувчи калима.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечиб юборилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи аъдада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИККИ ҲАРАМДА ШОМ АЗОНИДАН КЕЙИН НАФЛ ЎҚИШ

CАВОЛ: Икки ҳарамда Шомга азон айтилгандан кейин такбиргача 10-15 дақиқа кутилар экан. Шу вақтда тавофнинг икки ракат намозини ўқиб олса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиси шарифларда шом намозини тезлаштиришга тарғиблар келгани учун ундан аввал нафл намоз ўқиш макруҳ дейилади. Чунки нафл ўқиш шомни кечиктиришга сабаб бўлади. Аммо икки ҳарам каби азон билан такбир орасида маълум вақт белгиланган жойларда азон ва такбир орасида таҳиятул-масжид ва тавоф намози каби намозларни ўқиб олиш мумкин. Қолаверса, фақиҳлар шомнинг азон ва такбири орасида қисқа икки ракат намоз ўқийдиган муддат кутиш макруҳликка олиб келмайди, дейишган (“Фатҳул Қодийр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимки мажлисда ўтирганида бефойда сўзлар кўпайиб кетса: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду анла илаҳа илла анта астағфурука ваатубу илайка», деб айтса, ана шу мажлисда содир бўлган гуноҳлари кечирилади», дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклаб ёд этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтиб, тавба қиламан.

Имом Термизий ривоятлари.

https://t.me/diyonatli
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma_suhbati
📖 Мавзу: СЕҲР ВА ФОЛБИНЛАРГА ИШОНИШ — ЖАМИЯТ БИРДАМЛИГИНИ БУЗУВЧИ ИЛЛАТ!

🎤Акмал домла Абдуллаев
  –  Сергели тумани Иттифоқ масжиди имом-хатиби
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ҒАЙБНИ ФАҚАТ АЛЛОҲ БИЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM