Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.59K subscribers
7.65K photos
4.1K videos
29 files
6.37K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


https://t.me/diyonatli
3
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, ўсимлиги «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» эканини уларга хабар беринг», дедилар».

Термизий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 2-АСР СУРАСИ: НАЖОТНИНГ ТЎРТ ЙЎЛИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

ДИННИ ТЎҒРИ ТУШУНИШ УЧУН НИМА МУҲИМ?

(15. Динда адашмаслик учун нималарга эътибор бериш зарур?)



🎙Эксперт: Яҳё домла РаззоқовИмом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси


@Muslim_Podcast_uz

Саҳифаларимиз:


Telegram

Instagram

Facebook

YouTube

✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!

https://t.me/diyonatli
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳларни тарк қилиш - ҳижрат ва бу йўлда ўз нафсига қарши курашиш жиҳоддир

Рустам Охунжонов
"Кўкалдош" ЎМИТМ Матбуот котиби

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
Насиҳат қилишнинг одоблари

1. Насиҳат сўраб келган кишини очиқ юз билан қарши олиш.
2. Насиҳат сўраб келган кишидан ҳол-аҳвол сўраш.
3. Насиҳат сўраб келган кишининг фикрини охиригача тинглаш.
4. Насиҳат беришни яхши ният билан бошлаш.
5. Насиҳат сўраб келган кишининг кўнглига тегмасдан унга чиройли насиҳат қилиш.
6. Насиҳат ўзида дунё ва охират манфаатларини қамраб олиши.
7. Насиҳатда ишонарли нақлий ва ақлий далиллар келтириш.
8. Кишининг хато ва камчиликлари бўлса, ётиғи билан тушунтириш;
9. Насиҳатда кишининг ижобий томонларини кўрсатиб ўтиш.
10. Насиҳатнинг ўрни ва вақтини топа билиш.
11. Кўпчилик орасида насиҳат қилишдан тийилиш.
12. “Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади”, деб яхши умид бериш.

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#musulmon
🌙 ХАҚИҚИЙ МУСУЛМОН КИМ?

📿 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон кишини шундай таърифлаганлар: "Ҳақиқий мусулмон — бу унинг қўлидан ҳам, тилидан ҳам бошқалар озор чекмаган кишидир."


🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
#hadis #kenglik #ashuro
🌙 ҲАДИСДАГИ КЕНГЛИКДАН МУРОД НИМА?

1737-САВОЛ: Ҳадисда “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дейилганини ўқидим. Ҳадисдаги ушбу кенгликдан мурод нима?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда, ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Ашуро кунида аҳли аёлига кенглик қилса, Аллоҳ унга йил давомида кенглик қилади", деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти). Уламолар мазкур ҳадислардаги кенгликни еб ичиш, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда кенглик қилишни ирода қилинган деганлар. Яъни одамлар шу куни оила аъзоларига худди байрамлардаги каби, балки ундан ҳам яхшироқ мўл-кўлчилик қилиб берсалар, Аллоҳ таоло уларга йил давомида кенгчилик қилади, деб тушуниш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🟢 Фазилатлар мужассам кун

Ашуро куни бажариладиган 2 амал

🌙 Муҳаррам ойи фазилати

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
#mutolaa #yaxshi #salom
🤝 СИЗ МЕНДАН ЯХШИРОҚСИЗ


📿 Бирор киши билан тортишиб қолиб, у билан алоқани узиб юбормоқчи бўлсангиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “У иккисининг энг яхшиси “Салом” билан гаплашишни бошлаб юборганидир”[1] деган сўзларини ёдга олинг.


💬 Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан у кишининг ота бир укаси Муҳаммад ибнул Ҳанафийнинг орасидаги муносабатларга дарс кетади. Бўлиб ўтган ишга икки кун ўтмай Ибнул Ҳанафий Ҳусайн розияллоҳу анҳуга мактуб юборади. Мактубда шундай деб ёзилган эди: “Бизнинг отамиз бир. Бу борада бирортамиз бошқамизга фахрланмаймиз. Аммо сизнинг онангиз Фотима розияллоҳу анҳодир, сизнинг онангиз қаёқда-ю, менинг онам қаёқда. Сизни Расулуллоҳнинг ўзлари катта қилган ва тарбиялаганлар, мен эса бундайин буюк мартабадан анча пастдаман. Ушбу мактубим сизга етиб бориши билан дарҳол мен томонга шошилинг ва орани ислоҳ қилинг. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У иккисининг энг яхшиси “Салом” билан гаплашишни бошлаб юборганидир”, деганлар. Сиз мендан яхшироқсиз. Айтадиган гапим шу”.

💬Биродарини устун қўйишнинг улкан кўринишига эътибор беринг. Ибнул Ҳанафийнинг Ҳусайн розияллоҳу анҳудан аввал бу савобга эришиши мумкин эди. Лекин у киши биродари Ҳусайн розияллоҳу анҳуни ўзидан устун кўрди. Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг у кишидан кўра яхшироқ эканини эслатди, бу иши эса у зотнинг ўртани ислоҳ қилишга бўлган ғайрати ва ҳимматини қўзғаш учун эди. Чунки яхшилар доим яхшилик сари интиладилар...

➡️Батафсил


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤲 Вафот этган ота-онамга қандай яхшилик қилишим мумкин?

   
🌙 Бундан ортиқ ютуқ бўлиши мумкинми?

    📿 Гуноҳларни кетказувчи 8 зикр


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#chumoli
🐜ЧУМОЛИ САҚЛАГАН ДОН МЎЪЖИЗАСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #qiz_bola #nafaqa
🌸 ҚИЗ БОЛАГА ҚИЛИНГАН НАФАҚА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


💬 Одатда одамларда «Қиз бола бировнинг ҳасми, эрта-индин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин», деган салбий фикр бўлади. «Ўғил бола эса доимо хизматда бўлади. Уни уйлаб қўйсанг, келин ҳам хизматингни қилади. У қариганингда ҳам жонингга оро киради», каби тушунчалар бор. Бу нотўғри фикр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ўз ҳадисларида қайта-қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт нафар қизларига қилган муомалалари билан барчага намуна кўрсатганлар.

🌙 Ушбу ҳадиси шариф ва ривоятларда ҳам шу маънолар илгари сурилган.

عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَتْ لَهُ بِنْتَانِ فَصَبَرَ عَلَى لَأْوَائِهِمَا وَنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا كَانَتْ لَهُ بِنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا الْجَنَّةُ».

Зуҳрийдан ривоят қилинади:
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг икки қизи бўлса ва уларнинг машаққатларига ва нафақасига сабр қилса, уларга қилган нафақаси учун унга жаннат бўлади», дедилар.


📝 Шарҳ: Қиз боқиш осон нарса эмас, буни ҳамма яхши билади. Бу ишни амалга ошириш учун сабр-матонат керак, ҳаракат, ғайрат керак, топганини сарфлаш керак. Барибир шу қиз эртами, индинми, бировнинг уйига кетиши, келин бўлиши борлигини ўйлаб, юрак увушиб ҳам туради. Айниқса қизи кўп бўлса, бу ҳолат аниқ билинади. Ана шуларни билиб туриб ва сабр этиб, қизларини яхши тарбия қилган одам ўзи учун охиратнинг катта бир мартабасини касб қилган бўлар экан.

💬 Айни пайтда қизларни нафақа билан таъминлаш ҳам лозим экан. Бу иш учун ҳам сабр-бардош керак бўлади.

🌸 Икки қизнинг тарбиясидаги машаққатларга, хусусан, қизларнинг нафақасини таъминлашдаги қийинчиликларга сабр қилиш ота-она учун катта савоб ҳамда жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ҳисобланар экан.

📖 «Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    👀 Ҳар қандай қоранинг ичида оқ бор

   
🕋 Каъба калитининг тарихи

    💧 Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
2👍1
#Ҳадис

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Каломларнинг қайси бири Аллоҳ таолога маҳбуброқ?» деб сўрадилар. У зот: «Аллоҳ фаришталарига ихтиёр қилган «Субҳана Робби ва биҳамдиҳи, субҳана Робби ва биҳамдиҳи» жумласини айтиш», дедилар».

Термизий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ijtimoiy

📹 Ҳожи бўлиш осон, ҳожи бўлиб қолиш қийин
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АЁЛ КИШИГА ЖИЯНИНИНГ ЎҒЛИ МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Аёлнинг жияни (яъни акасининг қизи)нинг ўғли маҳрам бўла оладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, маҳрам бўлади. Бу аслида “ўғил ўз онасининг аммасига маҳрам бўладими” деб, берилган савол бўлади. Ҳа, албатта ўғил ўз онасининг аммасига маҳрам бўлади. Фуқаҳоларимиз насаб сабабидан маҳрам бўлган қариндошларни санаб ўтиб, шу жумладан ўғил онасининг аммасига маҳрам экани қайд этишган ("Фатавои Оламгирийя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 9-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 14-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:18
⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:58
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:03
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
6👍3🕊1
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ

Имон келтирган ва яхши амалларни қилган зотларни Биз ерда бузғунчилик қилиб юрувчи кимсалардек қиламизми?! Ёки тақводор зотларни фисқу фужур қилиб юрган кимсалар каби қилар эканмизми?!
(Эй, Муҳаммад! Ушбу Қуръон) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз Сизга нозил қилган муборак Китобдир.


Сод сураси 28-29-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 3-СОЛИҲ АМАЛ ФАЗИЛАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast #xulosa

🗣ХУЛОСА 

⚡️ БУГУН АНГЛАМАСАК ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ

🎙 Эксперт: Яҳё домла Раззоқов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси

🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси

🟢1. Мазҳаб ўзи нима?

🟠2. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан кейин ихтилоф чиқса кимларга мурожаат қилинган?

🟢3. Мазҳаблар қай тартибда шаклланиб марказлашган?

🟠4. Мазҳаблардаги енгилликларни териб-териб унга амал қилиш жоизми?

🟢5. Қуръон ва суннатдан ҳукм олишга ким ҳақли?

🟠6. Оят ва ҳадислардан ҳукм олиш учун нималарни билиш керак?

🟢7. Оят ва ҳадислардан тўғридан-тўғри қайси ҳукмларни олишимиз мумкин?

🟠8. Биз салафи солиҳларга эргашишимиз керакми?

🟢9. Бир жойда битта мазҳабга эргашмаслик тўғрими?

🟠10. Мазҳаблардан чўқиб-чўқиб амал қилиш жоизми?

🟢11. Мазҳаб қуръон ва суннатга зидми?

🟠12. Мазҳабга эргашиш вожибми?

🟢13. Ўзингда илм бўлмаган нарсанинг орқасидан эргашма!

🟠14. Уламоларга тил узатишдан жуда эҳтиёт бўлинг!

🟢15. Динда адашмаслик учун нималарга эътибор бериш зарур?

🎞 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ YOUTUBE КАНАЛИМИЗДА ТАМОШО ҚИЛИНГ!

Саҳифамиз:

https://t.me/diyonatli
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 4-ЭЗГУ АМАЛЛАРДА МУСОБАҚАЛАШАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1