Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from PISKENT (☆ Dilshod ☆)
⚡️⚡️"Пискент" жомеъ масжидини сиз кўрмаган фотосуратлари

"PISKENT". 👇👇
🔻
https://t.me/piskentt
Айримлар фақирликдан қўрқиб ҳаром есалар, баъзилар ҳаромдан қўрқиб машаққат тановул қиладилар.

Мубашшир АҲМАД
​Хитойлик мусулмон мағрур ва жасур гроссмейстер Ван Ци-Пин (1881-1973).
Жанг санъатининг буюк устаси Ван Ци-Пин Ҳанафий мазҳабида бўлган. Бу одам Шаолин мактабининг Кунг-Фу, Ушу ва Тай Цзи жангавор санъати турларининг моҳир устаси бўлган экан.

Манба: historyfactsuz
​Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади:
"Аллоҳ таоло тақдирда битган бирор нарсага - қани эди шу нарса бўлмаса, дейишимдан кўра: бир чўғни совуб қолгунча озиқ тишларим билан тишлаб туришим мен учун яхшироқдир.

(Абу Довуд, «Зуҳд», 136.)
​Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

Бир одам қишлоқдаги биродарини зиёрат қилгани борди. Аллоҳ қишлоқнинг кириш жойига бир фариштани юборди.

Шунда У қаерга кетяпсан деди.

"Шу қишлоқдаги биродаримникига", деди бояги киши
"Унда сенинг бирор хақинг бору, ўшани олмоқчимисан?", деди фаришта.
"Йўқ мен уни Аллоҳ учун яхши кўраман", деди.
"Мен Аллоҳ сенга юборган элчиман. Биродарингга меҳр қўйганинг учун Аллоҳ хам сенга муҳаббат қўйди", деди фаришта.

Манба: "Улуғлар шундай яшашган" китобидан.
​Таҳажжудга туришга ёрдам берадиган ва руҳлантирадиган 100 дан ортиқ насиҳат:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

1. Таҳажжудга туришда Аллоҳга ихлос қилиш
2. Аллоҳ таоло таҳажжудга туришга чақирганини ҳис қилиш
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжудга туришга даъват қилганлар
4. Салафлар таҳажжуднинг раббоний руҳиятини ҳис қилишган
5. Ўнг томон билан ухлаш
6. Таҳажжуд қалбнинг ғофиллигини ҳайдовчи восита эканини идрок қилиш
7. Аллоҳ тунда намоз ўқиётганни кўришини ва эшитишини ҳис қилиш
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжудни ўқишга қунт қилганларини билиш
9. Муждаҳид уламоларни таҳажжудга алоҳида эътибор берганлари
10. Таҳажжудга туришни енгиллаштиришини сўраб Аллоҳга дуо қилиш
11. Таҳорат билан ухлаш
12. Аллоҳ таоло таҳажжудга турган кишидан хурсанд бўлишини билиш
13. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги намозни ҳеч тарк қилмаганлар. Ҳаттоки касал бўлган вақтларида ҳам.
14. Саҳобаларнинг таҳажжудга туришга иштиёқлари кучли бўлганини билиш.
15. Хуфтон намозидан кейин эрта ухлашга ҳаракат қилиш
16.Таҳажжуд муваффақиятнинг сабаби эканини идрок қилиш
17. Таҳажжудга туришни ният қилиб уйқуга ётиш
18. Аллоҳ таҳажжудга турувчи бандаси билан фаришталарга мақтанишини билиш
19. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳод бўлган вақтларда ҳам таҳажжудни тарк қилмаганлар
20. Гуноҳ ва масиятлардан четда бўлиш
21. Уйқудан олдинги зикрларни доимо айтиб юриш
22. Таҳажжудга турувчи учун Аллоҳ таоло юксак савобни тайёрлаб қўйганини билиш
23. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда ҳам таҳажжудни тарк қилмаганлар
24. Салафларнинг аёллари ҳам тунда қоим бўлишга қунт қилганларини билиш
25. Таҳажжудни ўқиш қалбни хурсанд бўлишига сабаб бўлади
26. Кўп ейиш ва ичишдан четланиш
27. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам завжаларини ҳам таҳажжудга туришга даъват қилганлар
28. Амирлар ва халифалар ҳам таҳажжудни ўқишга ҳирс қўйганлар
29. Таҳажжудни ўқиётганда шайтон тўсқинлик қилишини англаб етиш
30. Ухлаётганда ёпинчиққа ўралиб ётмаслик

(Давоми бор)
​Илм талаб қилувчи шахс ўзини чалғитувчи нарсалардан алоқани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўяр эдилар. Баъзилари илмдан кўзланган мақсадларига эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Руҳий тарбия" китобларидан.
АЛ-АҚОИД УН-НАСАФИЙЯ

1-қисм

Бисмиллaҳир
роҳманир роҳийм

بسم الله الرحمن الرحيم

قال الشيخ الامام الأجل نجم الملة و الدين ابو حفص عمر بن محمد بن أحمد النسفى رحمة الله عليه

Шайх, имом, улуғ зот, дин ва миллатнинг юлдузи Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий раҳматуллоҳи алайҳи дедилар:

(Ушбу жумла ақоид матнининг кейинги даврларда кўчирилган нусхаларига тегишли).

قال اهل الحق حقائق الأشياء ثابتة والعلم بها متحقق خلافا للسوفسطائية

Ҳақиқат аҳли дедилар: “Нарсаларнинг ҳақиқатлари барқарордир ва уларни билиш тасдиқлангандир”. Сўфастоийяларга (бу) хилоф (бўлган қоида)дир.

(“Ҳақиқат аҳли”дан мурод аҳли суннат ва жамоат гуруҳидан бўлмиш Ашъарий ва Мотуридийларга эргашганлардир.

“Ҳақиқат” бу воқеъликка мувофиқ келувчи ҳукмдир. Унинг муқобили “ботил”дир. “Ҳақиқат” сўзи гаплар, ақидалар, дину мазҳаблар учун ишлатилаверади. “Сидқ” эса фақат гап-сўзларга нисбатан ишлатилади ва унинг муқобили “кизб” (ёлғон) бўлади.

“Суфастоийя” сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, ундаги “суфо” сўзи “илм” маъносида, “исто” эса “ғалат, нотўғри” маъносидадир. “Сафсата” сўзи ҳам мана шу сўздан олинган. Ушбу тоифага мансуб кишилар нарсаларнинг ҳақиқатини инкор қиладилар. Нарсалар хаёл ва тасаввурдан иборат дейдилар. Баъзилари эса: “Нарсалар эътиқодга боғлиқ, агар нарсани жавҳар деб эътиқод қилсак, жавҳардир. Агар қадимий деб эътиқод қилсак, қадимийдир ва агар янги пайдо бўлган деб жазм қилсак, янги пайдо бўлгандир”, дейдилар.

Фақатгина бир тоифа эмас, балки барча илмни нотўғри фаҳмлайдиганлар суфастоийлар бўлаверади).

ثم أسباب العلم للخلق ثلاثة الحواس الخمس و خبر الصادق و العقل و الحواس هى السمع و البصر و الشمّ و الذوق و اللمس و بكل حاسّة منها توقف على ما وضعت هى له

Сўнгра, илмнинг сабаблари халқ учун учтадир: бешта (соғлом) ҳис-туйғулар, тўғри хабар ва ақл. Бас, ҳис қилувчи (аъзолар бештадир): эшитиш, кўриш, ҳидлаш, тотиш ва ушлаш-силаш. Улардан ҳар бир ҳосса ўзи учун қўйилган нарсагагина воқиф бўлур.

(Яъни, Аллоҳ таоло улардан ҳар бирини махсус нарсаларни идрок қилиш учун яратган. Эшитиш овозлар учун, тотиш таъмлар учундир. Бирови билган нарсани бошқаси идрок қила олмайди. Лекин бу хусусият қиёмат куни ўзгариши мумкин. Масалан, қўл гапириб, эгаси қилган ишлардан хабар беради).

و خبر الصادق على نوعين أحدهما الخبر المتواتر الثابت على السنة قوم لا يتصور تواطئهم على الكذب و هو موجب للعلم الضرورى كالعلم بالملوك الخالية فى الأزمنة الماضية و البلدان النائية

Тўғри хабар икки навъга (бўлинади). Икковидан бири мутавотир хабардир. У (бирор) қавмнинг тилларида уларнинг ёлғон (сўзлаш)га келишиб олишлари тасаввур қилинмайдиган мустаҳкам хабардир. У мозий замонларда ўтган подшоҳлар ва узоқ шаҳарларни билиш каби (ўз-ўзидан) зарурий илм (билим) учун сабабдир.

والثانى خبر الرسول المؤيّة بالمعجزة يوجب العلم الاستدلالى و العلم الثابت به يضاهى العلم الثابت بالضرورة فى التيقن والثابت

Иккинчиси, мўъжиза ила қувватланган Пайғамбар хабаридир. У (яъни, Пайғамбар хабари) истидлолий (далил талаб қиладиган) илмни вожиб қилади. У билан барқарор бўлган илм аниқлик ва мустаҳкамликда заруратан пайдо бўлган илмга ўхшаш бўлади (шунга қиёс қилинади).

و اما العقل فهو سبب العلم ايضا وما تثبت منه بالبديهة فهو ضرورى كالعلم بان كل شئ أعظم من جزئه وما تثبت بالاستدلال فهو اكتسابى

Аммо ақл, бас, у илм учун яна (бир бошқа) сабабдир. Ундан (яъни, ақл ила пайдо бўлган илмдан) бадоҳатан (бирданига юз берадиган, ўйланиб, изланиб турмасдан тафаккурга тезда келадиган билиш) бўладиган нарса ҳам (худди) ҳар бир нарса ўз бўлагидан каттароқ эканлигини билиш каби зарурийдир. Далил талаб қилиш билан пайдо бўлган нарса, бас, у иктисобийдир (яъни, касб қилиб, изланиб топилгувсидир).

و الإلهام ليس من اسباب معرفة صحة الشىء عند اهل الحق

Илҳом ҳақиқат аҳли наздида (бирор) нарсанинг саҳиҳлигини таниш сабабларидан эмас.
​(Яъни, Қуръон Аллоҳнинг зотида қоим бўлган қадим сифати бўлиб, мусҳафларга қалбларга, тилларга, қулоқларга сингиб кетмайди).

و التكوين صفة الله تعالى ازلية و هو تكوين للعالم و لكل جزو منه لوقت وجوده و هو غير المكوَّن عندنا

Таквин (бор қилиш, яратиш) Аллоҳ таолонинг азалий сифатидир. У (яъни, таквин) олам учун ва унинг бўлакларидан ҳар бир бўлак учун ижод қилиш вақтида Унинг яратишидир ва бизнинг наздимизда (таквин сифати) яралмишдан бошқадир.

(Мўътазилийлар Аллоҳнинг таквин сифатини мукавван билан, яъни яралмиш билан бирга деб тасаввур қиладилар ва бу иккиси айни нарса, дейдилар).
​ШОШМАСЛИК ФАЗИЛАТИ

Аллоҳ
таоло Қуръони каримда бир неча ўринларда сабрга даъват қилади. Аллоҳ сабрлилар билан бирга эканлигини айтган.

Сабр фақат қайғулар келганда уни сабот билан қабул қилиш, нолимаслик эмас, балки катта бойлик, мансаб имкониятларга эга бўлганда ҳам ўзини йўқотмасликдир.

Мусибатларга
сабр қилиш фаровонликка сабр қилишдан енгилроқ. Чунки мусибат чоғи инсоннинг нафси гуноҳлардан тийилади ва иймонли қалб Роббисига юзланади. Аммо фаровонлик онларида инсон шукурни унутиши ва кибрга алданиб, шайтон тузоғига тушиб қолиши мумкин.

Сабр ҳақ устида собит туриб, нафс ҳужуми ва шайтон макрига енгилмаслик, балки ҳар қандай ҳолда Аллоҳнинг амрларини бажариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига эргашмоқдир.

Сабрнинг зидди шошқалоқликдир. Шошқалоқлик шайтоннинг иши бўлиб, бирор ишнинг охирини ўйламай вазиятни юзаки ўрганиб қарор қабул қил ҳисобланади.

Шошқалоқлик оқибатида инсон кўп зиён кўради. Бу зиёнларнинг биринчиси одамлар наздида бебурд ва бетайин бўлиб қолишдир. Чунки шошиб чиқарилган қарор, одатда, ўта хаёлик ва ҳақиқатдан йироқ бўлиб, амалга ошмайди. Натижада, бу қарор эгаси бетайинга айланади.

Шошқалоқнинг иккинчи зиёни фитна ва тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Бирор ҳодиса ёки хабар ҳақида уни суриштирмай, тагига етмай, сабр қилмай ҳаракатланиш, ножоиз сўзларни айтиш вазиятни чигаллаштиради ва орада тушунмовчиликларга сабаб бўлади.

Шошқалоқ, шунингдек, кўп хато қилишга олиб келади.

Аммо шошмасликни кечикиши, беғамлик, бефарқлик тепса тебранмаслик каби иллатлар билан аралаштириб юбормаслик керак.

Мўмин инсон сабрни, шошмасликни, ишларни ўз вақтида бажаришни яхши билади.

Ҳар бир ишни шошмай, иккиланмай, пишиқ ва мустаҳкам бажариш катта фазилат.

Шоши оқибатида ишлар чала бўлади ва охирига етиб бормайди. Шошмаслик замирида қунт, зеҳн, ҳикмат, ҳайбат каби хислатлар мужассам.

Шошган инсоннинг сўзида юк, ишида жиддият етишмайди.

Аллоҳ таоло бизни ҳар қандай ҳолда ҳам шошмайдиган таҳаммул ва ҳикмат эгаси айласин!

Абдул Ҳамид МАЛИКОВ,
Пискент бош имом хатиби
​АЛЛОҲ СИФАТЛАРИ ҲАҚИДА АҲЛИ СУННА МАЗҲАБИ

Шайх Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
"Аллоҳнинг муташобеҳ сифатлари хақидаги оят ва ҳадислар ҳақида аҳли сунна ва жамоанинг тутган йўли ушбу сифатларни Аллоҳнинг Ўзига тафвиз қилиш (ҳавола қилиш, топшириш)дир.

Яъни, ушбу оят ва ҳадислардаги асл мақсад, маънони фақатгина Аллоҳнинг Ўзи билади. Ушбу оят ва ҳадислардан инсон зеҳнга келадиган, яъни Аллоҳнинг қўли дейилганда худди бизнинг қўлимиз каби қўлни тушуниш маъноси ирода қилинмайди. Балки, бу сифатлардан ирода қилинган асл маънони Аллоҳнинг Ўзигина билади.

Мана шу - мотуридий ва ашъарийлардан иборат салаф уламоларимиз тутган йўлдир. Аммо мотуридий ва ашъарий уламолари бу хусусда ҳар ҳил фитналар пайдо бўлиб, баъзилар буни ҳақиқий зотий маъно дейишни бошлагач, Исломга ушбу оят ва ҳадислар сабабли таъна бўлиши хавфи эътиборидан Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оят ва ҳадисларни гўзал тарзда таъвил (шарҳлаш, маъно бериш)га ижозат беришган.

Шунда ҳам бу таъвил шариат ҳукмига хилоф бўлмаслигини шарт қилишган.

Аввалги салафи солиҳлар (саҳобалар, тобеинлар ва табаа тобеинлар) тутган йўл ушбу оят ва ҳадисларнинг маъносини Аллоҳга тафвиз (ҳақиқатини Аллоҳга ҳавола) қилиш бўлган ва бу сабабли уларни мушаббиҳа ва мужассима бўлиши лозим бўлмайди.

(Яъни, Аллоҳнинг мутошобеҳ сифатлари ҳақида салафи солиҳлар шарҳ этишмаган, мазкур сифатларни аслини Аллоҳга ҳавола қилишган, ким бунга маъно бермоқчи бўлса, уни қаттиқ танқид қилиб қайтаришган).

Аммо, ҳозирги замондаги ўзларини салафийлар дегувчиларнинг бу хусусдаги тутган йўли ўзларининг зеҳнларига келган маънони лозим тутишларидир.

(Яъни, улар Аллоҳнинг бу сифатлари зотий, яд бу қўл дегани, қўл дедими демак Аллоҳнинг зотида бизнинг қўлимиз каби қўли бор дейишади).

Ушбу сабабли уларнинг мушаббиҳа ва мужассима бўлишлари лозим бўлади.

(Аллоҳга жисм нисбат берувчилар мужассималар, Аллоҳни бандаларига ўхшатувчи мушаббиҳалар дейилади).

Ушбу қавлни айтувчилар кофир бўлишига имом Шофеъий ва бошқа салаф имомлари ҳам фатво беришган".

(Яъни, Аллоҳнинг зотида бандалар каби қўл, оёқ, юз каби аъзолар бор дегувчилар мужассима ва мушаббиҳалардан бўлади).

Янада тушунарли бўлиши учун мисоллар келтирамиз: мотуридий ва ашъарий уламолари салафи солиҳларга эргашиб мутошобеҳ оят ва ҳадисларни Аллоҳга тафвиз қилишган. Аммо баъзи тоифалар чиқиб бу сифатларни зотий яъни бандаларнинг аъзолари каби бўлади дейишни бошлагач, таъвил қилишга мажбур бўлишган. Бу таъвилларда шариатга хилоф бўлмаслик ва аввалги уламолар илмига эргашишни лозим тутишган.

Масалан:

Фатҳ сурасининг 10-оятида "Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир" дея марҳамат қилинган. Оятдаги "яд" - "қўл" мутошобеҳ бўлиб, имом Табарий ўзларининг тафсирида "Аллоҳнинг Ўз Расулига мадади, уларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдамларидан қувватлироқдир. Зотан, улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга у зотнинг душманларига қарши мадад беришга байъат қилишган эди" дея таъвил қилган.



Суннатуллоҳ Абдулбосит
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ёлғоннинг ёмонлиги ҳақида
​TАЪСИРЛИ ҲИКОЯ ЭКАН

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»

Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.
👍1
​РИЖОЛ

Сен саййидимиз Усмон ибн Аффон розиёллоҳу анҳу каби бўл!

У зотни яралашганда завжаларининг ёпинчиғи очилиб қолди. Саксон ёшдан ошган Усмон розиёллоҳу анҳу жон бериш арафасида бўлсаларда завжаларига: "Юзингни очилиб қолиши мен учун жон беришимдан ҳам оғирроқ туюлаяпти", деган эдилар.

Укам! Дин ҳақида ҳеч нарса билмайдиган бир қизни севганинг учун эркаклигингдан, динингдан воз кечма!

"Ривожланиш" ва "маданият" зулмати остида рашкингдан воз кечма. Рижоллардан бўл!
Бизга шариат ва аҳкомларни Аллоҳ жорий қилган. Уларни қаттиқ тутишга амр қилган.

"Маданият"инг ва "тараққиёт"инг ила даюс бўлгандан кўра эркаклигинг ила ғариб бўлганинг афзалдир!

Абдул Қодир ПОЛВОНОВ
​Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳнинг аёли вафот этганида Имом Аҳмад:

"Ўттиз йиллик турмушимизда бирон марта ҳам низолашмадик" деди.

© "Тарихул Бағдод", 16/626
​Ислом тарихидан

Энг биринчи бўлиб иймон келтирган инсон – Хадижа бинти Хувайлид (розияллоҳу анҳо).

Озод эркаклардан энг биринчи бўлиб иймон келтирган инсон – Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу).

Ёш болалар ичида биринчи бўлиб иймон келтирган инсон – Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу).

Биринчи бўлиб озод қилинган мусулмон қул – Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу).

Биринчи бўлиб мусулмон бўлган қул – Билол ибн Рабоҳ (розияллоҳу анҳу).

Форслардан биринчи бўлиб мусулмон бўлган инсон – Салмон Форсий (розияллоҳу анҳу).

Рум (Византия)ликлардан биринчи бўлиб мусулмон бўлган инсон – Суҳайб ибн Синон Румий (розияллоҳу анҳу).

Аллоҳ таоло йўлида биринчи бўлиб ўқ узган инсон – Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу).

Ҳижратдан олдин биринчи туғилган мусулмон – Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо).

Ҳижратдан кейин Мадинада биринчи туғилган бола Абдуллоҳ ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу).

Биринчи нозил бўлган Қуръони оятлари – “Алақ” сурасининг дастлабки беш ояти.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га тўлиқ шаклда биринчи нозил бўлган сура Муддассир сураси.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ислом саломини айтган биринчи инсон – Абу Зарр Ғифорий (розияллоҳу анҳу).

Исломда биринчи бўлиб қилич яланғочлаган инсон – Зубайр ибн Аввом (розияллоҳу анҳу).

Исломдаги биринчи муаззин – Билол ибн Рабоҳ (розияллоҳу анҳу).

Исломдаги биринчи қибла – Байтул Мақдис.

Биринчи мусулмон шоир – Ҳассон ибн Собит Ансорий (розияллоҳу анҳу).

Мадинада муҳожирлардан биринчи вафот этган инсон – Усмон ибн Мазъун (розияллоҳу анҳу).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) вафотларидан кейин Мадинадан чиққан биринчи қўшин – Салама ибн Зубайр қўшини.

Мусулмонларнинг биринчи халифаси – Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу).

Биринчи умавий халифа – Муовия ибн Абу Суфён (розияллоҳу анҳу).

Биринчи аббосий халифа – Абул Аббос Саффоҳ.

Биринчи бўлиб масжидларни (чироқлар билан) ёритган инсон – Тамим ибн Авс Дорий.

Андалус (Испания)га етиб борган биринчи қўмондон – Мусо ибн Нусайр.

Мусулмонлар ва форслар ўртасида бўлган биринчи жанг – Қодисия жанги.

Мусулмонлар ва мўғуллар ўртасида бўлган биринчи жанг – Айни Жолут жанги.

Салибчилардан озод қилинган Масжидул Ақсода биринчи жумъа хутбасини ўқиган инсон –Қози Муҳйиддин ибн Закийюддин.

Қурбонликни биринчи бўлиб суннат қилган пайғамбар – Иброҳим (алайҳиссалом).

Сафо ва Марва орасида биринчи бўлиб саъй қилган инсон – Ҳожар онамиз.

Замзам сувидан биринчи бўлиб ичган инсон – Исмоил (алайҳис-салом).

Биринчи бўлиб денгизга чиққан инсон – Юнус (алайҳис-салом).
​Бугун Суриялик (сўнгги йилларда Туркияда яшаб келаётган) катта олим, Қуръон ва Суннат ходими, умрини илмга бағишлаган, элликка яқин турли мавзулардаги китоб ва рисолалар соҳиби бўлган шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари дорул бақога риҳлат қилдилар.

Бу зот 1930 йил Суриянинг Ҳалаб шаҳрида таваллуд топганлар. Илк таълимни ўша вақтдаги Ҳалаб шаҳрининг катта уламоларидан бўлган отаси Жамолиддин Собуний ҳазратларидан оладилар. Бошланғич мактабда Қуръони каримни ҳифз қиладилар. Ўрта мактабда уни мустаҳкамлайдилар.

Шунингдек, Собуний Муҳаммад Нажиб Сирож, Аҳмад Шаммоъ, Муҳаммад Саъийд Идлибий, Муҳаммад Роғиб Таббох ва Муҳаммад Нажиб Хайёта каби ўз юртининг машҳур диний улаомларига ҳам шогирд тушиб, улардан араб тили билимлари, фиқҳ ва унинг асослари, фароиз илми, ҚУръони карим билимлари ва ҳадиси шариф билимларидан таълим олди.

Али Собуний Ҳалаб шаҳридаги диний ўрта махсус Ислом билим юрти бўлмиш "Хисравийя" мадарасасини 1949 йилда битиргач, Азҳари Шарифга йўл оладилар. 1952 йилда Азҳар университетининг шариат факультетини тамомлайдилар. Сўнгра, ўқишни давом эттириб, 1954 йили шаръий қозилик халқаро гувоҳномасини қўлга киритадилар.

Мисрдан ватанга қайтиб Ҳалаб мадрасаларида 1962 йилга қадар ислом сақофати фанидан устозлик қиладилар. Сўнгра, Саудия Арабистонининг Маккаи Мукаррама шаҳридаги университетларда турли исломий фанлардан дарс бердилар. Жумладан, Уммул Қуро университетида узоқ йиллик фаолият юритдилар.

Уммул Қуро университети шайх Собунийни университет илмий тадқиқот ва исломий меросни ўрганиш марказига тадқиқотчи қилиб тайинлади.

Муҳаммад Али Собуний Саудия Арабистонидаги илмий фаолияти давомида ўнлаб илмий китоб ва рисолалар таълиф этди. Уларнинг энг машҳурларидан бўлган Қуръони карим тафсири ва ҳадис шарҳига оид "сафватут тафосир", "равоиъул баён", "мин кунузис сунна", "мухтасару тафсири ибн касир", "мухтасару тафсири-т-табарий" каби китоблари бутун ислом оламида машҳурдир.

Олимнинг айрим асарлари юртимиздаги мадраса ва Ислом институтларида ҳам ўқитилади.

Шайх Собунийнинг аксар илмий асарлари инглиз, француз ва турк тилларига таржима қилинган.

Собуний бир неча йил давомида Ислом Олами Робитаси халқаро ташкилотида Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар ҳайъатида маслаҳатчи лавозимида ишлаб келганлар.

Бу зотнинг илмий ва оммабоп асарларининг афзаллиги уларнинг ўқувчи ва талабаларга тушунарли ва осон услуб билан замонга ҳамнафас руҳда ёзилганлигидадир. Зотан, Шом ўлкаси уламолари доимо шу услубни қўллаб келганлар. Шайх Мустафо Зарқо (р.ҳ), Шайх Абу Ғудда (р.ҳ), Шайх Маҳмуд АбдулҲамид Таҳмоз (р.ҳ), Шайх Рамазон Бутий (р.ҳ.), Шайх Муҳаммад Али Собуний (р.ҳ.) ва Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий каби сўнгги асрлардаги ислом оламининг Суриядан чиққан забардаст олимлари исломий билимларни осонлаштириб, халққа тақдим қилиш билан шуғулланганлар. Улар исломнинг гўзаллиги, мўътадиллиги ва олийжаноблигини оламга намойиш қилганлар.

Аллоҳ таоло барча марҳум уламоалр қатори шайх Муҳаммад Али Собунийни ҳам ўз раҳматига олсин. Фирдавс жаннатларига дохил этсин.

Алишер СУЛТОНХЎЖАЕВ
​Одамлар билан муомала қилишнинг тамойиллари қандай?
- Одамлар сенга қандай муомала қилишини истасанг, ўзинг ҳам уларга шундай муомала қил!
- Хеч кимни алдама!
- Хеч кимга кўзбўямачилик қилма!
- Хеч кимнинг қалбини синдирма!


«Ҳикматлар саодатга етаклар» китобидан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмонлар фожиаси

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф