Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Инсон шаръий илмларни ўрганиб, ҳалол ва ҳаромни ўрганиб, доимий тақвода бўлса Аллоҳ таоло унга фиросат деган нарсани беради. Яъни унинг кўзи билан биргаликда қалби ҳам кўра бошлайди. Аллоҳдан ўзга ҳеч ким келажакда нима бўлишини билмайди. Юқоридаги инсонлар эса ўзгалардан кўра ҳолатнинг ҳақиқатини инсондаги қобилятни тўғри баҳолай оладиган бўлишади. Шунинг учун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ каби олимлар ҳузурига кишилар ҳар соҳада маслаҳат олишга келишади. Бу уларни ғайбни билганларидан эмас, балки Аллоҳ уларнинг қалбига илм нури ва фиросатни ато қилганлиги туфайлидир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى قَالَ: مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ، وَمَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ عَبْدِي بِشَيْءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ مِمَّا افْتَرَضْتُهُ عَلَيْهِ، وَمَا يَزَالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ، فَإِذَا أَحْبَبْتُهُ كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ، وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ، وَيَدَهُ الَّتِي يَبْطِشُ بِهَا، وَرِجْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِهَا، وَإِنْ سَأَلَنِي لَأُعْطِيَنَّهُ، وَلَئِنِ اسْتَعَاذَنِي لَأُعِيذَنَّهُ، وَمَا تَرَدَّدْتُ عَنْ شَيْءٍ أَنَا فَاعِلُهُ تَرَدُّدِي عَنْ نَفْسِ الْمُؤْمِنِ يَكْرَهُ الْمَوْتَ وَأَنَا أَكْرَهُ مَسَاءَتَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالْإِمَامُ أَحْمَدُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло «Ким менинг валийимга душманлик қилса, батаҳқиқ, Мен унга уруш эълон қилурман. Бандам Мен унга фарз қилган нарсаларим ила яқинлашгани каби Менга маҳбуб нарса ила Менга яқинлаша олмас. Бандам менга нафллари ила яқинлашишда бардавом бўлса, Мен уни яхши кўрурман. Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўлурман. Мендан сўраса, албатта, унга берурман. Агар у Мендан паноҳ тиласа, уни албатта Ўз паноҳимга олурман. Ҳеч бир нарсада мўминнинг жони ҳақида иккиланганимдек иккиланган эмасман. У ўлимни ёқтирмайди. Мен эса унга ёмонлик қилишни истамайман», деди», дедилар». Бухорий ва имом Аҳмад ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда жуда ҳам нозик масалалар жуда ҳам нозик иборалар билан баён қилинган. Шунинг учун унинг зоҳирий маъносига учмасдан, уламоларимиз узоқ изланишлар оқибатида эришган нозик натижаларни ҳушёрлик билан ўзлаштиришимиз лозим. Аввало, бу ривоят ҳадиси қудсий эканини англамоғимиз лозим, чунки Пайғамбар алайҳиссалом бу гапларни Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар. Иккинчидан, бу ривоят тасаввуф бобида катта баҳсларга сабаб бўлганлигини билмоғимиз керак. Чунки бу ерда Аллоҳ таолога валий бўлган шахс У Зотга қурбат ҳосил қилиш учун нима қилиши кераклиги ҳақида сўз кетмоқда. Учинчидан, бу ривоятда зоҳирий маъноси таъвилсиз англаниши мумкин бўлмаган иборалар келмоқда. Келинг, ҳадиси шарифнинг матни билан яқиндан танишиб чиқайлик. «Ким менинг валийимга душманлик қилса, батаҳқиқ, Мен унга уруш эълон қилурман». Демак, ким Аллоҳ таолога валий бўлиш шарафига эришган бўлса, ана шу бандага душманлик қилган одамни Аллоҳ таоло Ўзига душман тутар экан. Хўш, бунчалик олий мақомга сазовор бўладиган кишилар кимлар ўзи? «Валий сўзи араб тилида «яқин дўст» маъносини англатади. Оддий ҳолатларда, айниқса, Қуръони Карим оятларидан келиб чиқадиган маъноларда тақводор мўмин кишига валий дейилади. Аллоҳ жалла ва аъло «Юнус» сурасида бу ҳақда қуйидагиларни айтади: «Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам ‎бўлмаслар» (62-оят). Аллоҳнинг валийларига бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳеч қандай хавф йўқдир. Улар икки дунёда ҳам тўлиқ омонликдадирлар. Улар бу дунёда Аллоҳга валий бўлганлари учун, У Зотнинг кўрсатмалари бўйича ҳалол-пок, тўғри яшаганлари учун уларга ҳеч нарса хавф-хатар солмайди. Уларнинг соғлиғига, молу мулкига, обрў-эътиборига, оиласига, жонларига ҳеч қандай хавф йўқ. Шунингдек, охиратда ҳам уларга дўзахнинг, ундаги азоб-уқубатларнинг ҳеч қандай хавфи йўқ. Аллоҳнинг валийлари бу дунёю охиратда заррача хафа ҳам бўлмаслар. Улар доимо хурсанд бўлурлар.
​Бу жумладаги иккиланиш ҳам Аллоҳ таолонинг фаришталарига нисбатан айтилмоқда. Яъни бу жумладан фаришталар мўминнинг жонини олишда иккиланганлари каби, бошқа бирор нарсада иккиланмайдилар, деган маъно келиб чиқади. Чунки Аллоҳ таолога иккиланиш нисбатини бериб бўлмайди. Хўш, нима учун фаришталар мўмин банданинг жонини олишда иккиланар эканлар? «У ўлимни ёқтирмайди. Мен эса унга ёмонлик қилишни ‎истамайман‎». Яъни мўмин банда ўлишни хоҳламайди, Аллоҳ таоло эса унга ёмонлик қилишни хоҳламайди. Валий бўлиш учун нималар қилиш кераклигини ҳам ўрганиб олдик. Аммо бу ҳадиси шарифни нотўғри талқин қилиш оқибатида кўпгина ноқулайликлар келиб чиққанини ҳам эслатиб ўтмоғимиз лозим. Баъзи кишилар бу ҳадиси шарифдаги маъноларнинг зоҳирини олиб, «Банда нафл ибодатларни кўп қилиши орқали Аллоҳ таоло билан бирлашиб кетади, ваҳдатул вужуд шундандир» деган фикрга бориб, кўпгина тортишувлар, адашувлар ва ғавғоларга сабаб бўлганлар. Биз эса бу нарсанинг нотўғрилигини айтиш, ҳаммани бундан огоҳлантириш билан кифояланганимиз маъқул. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Forwarded from PISKENT (☆ Dilshod ☆)
⚡️⚡️"Пискент" жомеъ масжидини сиз кўрмаган фотосуратлари

"PISKENT". 👇👇
🔻
https://t.me/piskentt
Айримлар фақирликдан қўрқиб ҳаром есалар, баъзилар ҳаромдан қўрқиб машаққат тановул қиладилар.

Мубашшир АҲМАД
​Хитойлик мусулмон мағрур ва жасур гроссмейстер Ван Ци-Пин (1881-1973).
Жанг санъатининг буюк устаси Ван Ци-Пин Ҳанафий мазҳабида бўлган. Бу одам Шаолин мактабининг Кунг-Фу, Ушу ва Тай Цзи жангавор санъати турларининг моҳир устаси бўлган экан.

Манба: historyfactsuz
​Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади:
"Аллоҳ таоло тақдирда битган бирор нарсага - қани эди шу нарса бўлмаса, дейишимдан кўра: бир чўғни совуб қолгунча озиқ тишларим билан тишлаб туришим мен учун яхшироқдир.

(Абу Довуд, «Зуҳд», 136.)
​Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

Бир одам қишлоқдаги биродарини зиёрат қилгани борди. Аллоҳ қишлоқнинг кириш жойига бир фариштани юборди.

Шунда У қаерга кетяпсан деди.

"Шу қишлоқдаги биродаримникига", деди бояги киши
"Унда сенинг бирор хақинг бору, ўшани олмоқчимисан?", деди фаришта.
"Йўқ мен уни Аллоҳ учун яхши кўраман", деди.
"Мен Аллоҳ сенга юборган элчиман. Биродарингга меҳр қўйганинг учун Аллоҳ хам сенга муҳаббат қўйди", деди фаришта.

Манба: "Улуғлар шундай яшашган" китобидан.
​Таҳажжудга туришга ёрдам берадиган ва руҳлантирадиган 100 дан ортиқ насиҳат:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

1. Таҳажжудга туришда Аллоҳга ихлос қилиш
2. Аллоҳ таоло таҳажжудга туришга чақирганини ҳис қилиш
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжудга туришга даъват қилганлар
4. Салафлар таҳажжуднинг раббоний руҳиятини ҳис қилишган
5. Ўнг томон билан ухлаш
6. Таҳажжуд қалбнинг ғофиллигини ҳайдовчи восита эканини идрок қилиш
7. Аллоҳ тунда намоз ўқиётганни кўришини ва эшитишини ҳис қилиш
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжудни ўқишга қунт қилганларини билиш
9. Муждаҳид уламоларни таҳажжудга алоҳида эътибор берганлари
10. Таҳажжудга туришни енгиллаштиришини сўраб Аллоҳга дуо қилиш
11. Таҳорат билан ухлаш
12. Аллоҳ таоло таҳажжудга турган кишидан хурсанд бўлишини билиш
13. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги намозни ҳеч тарк қилмаганлар. Ҳаттоки касал бўлган вақтларида ҳам.
14. Саҳобаларнинг таҳажжудга туришга иштиёқлари кучли бўлганини билиш.
15. Хуфтон намозидан кейин эрта ухлашга ҳаракат қилиш
16.Таҳажжуд муваффақиятнинг сабаби эканини идрок қилиш
17. Таҳажжудга туришни ният қилиб уйқуга ётиш
18. Аллоҳ таҳажжудга турувчи бандаси билан фаришталарга мақтанишини билиш
19. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳод бўлган вақтларда ҳам таҳажжудни тарк қилмаганлар
20. Гуноҳ ва масиятлардан четда бўлиш
21. Уйқудан олдинги зикрларни доимо айтиб юриш
22. Таҳажжудга турувчи учун Аллоҳ таоло юксак савобни тайёрлаб қўйганини билиш
23. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда ҳам таҳажжудни тарк қилмаганлар
24. Салафларнинг аёллари ҳам тунда қоим бўлишга қунт қилганларини билиш
25. Таҳажжудни ўқиш қалбни хурсанд бўлишига сабаб бўлади
26. Кўп ейиш ва ичишдан четланиш
27. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам завжаларини ҳам таҳажжудга туришга даъват қилганлар
28. Амирлар ва халифалар ҳам таҳажжудни ўқишга ҳирс қўйганлар
29. Таҳажжудни ўқиётганда шайтон тўсқинлик қилишини англаб етиш
30. Ухлаётганда ёпинчиққа ўралиб ётмаслик

(Давоми бор)
​Илм талаб қилувчи шахс ўзини чалғитувчи нарсалардан алоқани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўяр эдилар. Баъзилари илмдан кўзланган мақсадларига эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Руҳий тарбия" китобларидан.
АЛ-АҚОИД УН-НАСАФИЙЯ

1-қисм

Бисмиллaҳир
роҳманир роҳийм

بسم الله الرحمن الرحيم

قال الشيخ الامام الأجل نجم الملة و الدين ابو حفص عمر بن محمد بن أحمد النسفى رحمة الله عليه

Шайх, имом, улуғ зот, дин ва миллатнинг юлдузи Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий раҳматуллоҳи алайҳи дедилар:

(Ушбу жумла ақоид матнининг кейинги даврларда кўчирилган нусхаларига тегишли).

قال اهل الحق حقائق الأشياء ثابتة والعلم بها متحقق خلافا للسوفسطائية

Ҳақиқат аҳли дедилар: “Нарсаларнинг ҳақиқатлари барқарордир ва уларни билиш тасдиқлангандир”. Сўфастоийяларга (бу) хилоф (бўлган қоида)дир.

(“Ҳақиқат аҳли”дан мурод аҳли суннат ва жамоат гуруҳидан бўлмиш Ашъарий ва Мотуридийларга эргашганлардир.

“Ҳақиқат” бу воқеъликка мувофиқ келувчи ҳукмдир. Унинг муқобили “ботил”дир. “Ҳақиқат” сўзи гаплар, ақидалар, дину мазҳаблар учун ишлатилаверади. “Сидқ” эса фақат гап-сўзларга нисбатан ишлатилади ва унинг муқобили “кизб” (ёлғон) бўлади.

“Суфастоийя” сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, ундаги “суфо” сўзи “илм” маъносида, “исто” эса “ғалат, нотўғри” маъносидадир. “Сафсата” сўзи ҳам мана шу сўздан олинган. Ушбу тоифага мансуб кишилар нарсаларнинг ҳақиқатини инкор қиладилар. Нарсалар хаёл ва тасаввурдан иборат дейдилар. Баъзилари эса: “Нарсалар эътиқодга боғлиқ, агар нарсани жавҳар деб эътиқод қилсак, жавҳардир. Агар қадимий деб эътиқод қилсак, қадимийдир ва агар янги пайдо бўлган деб жазм қилсак, янги пайдо бўлгандир”, дейдилар.

Фақатгина бир тоифа эмас, балки барча илмни нотўғри фаҳмлайдиганлар суфастоийлар бўлаверади).

ثم أسباب العلم للخلق ثلاثة الحواس الخمس و خبر الصادق و العقل و الحواس هى السمع و البصر و الشمّ و الذوق و اللمس و بكل حاسّة منها توقف على ما وضعت هى له

Сўнгра, илмнинг сабаблари халқ учун учтадир: бешта (соғлом) ҳис-туйғулар, тўғри хабар ва ақл. Бас, ҳис қилувчи (аъзолар бештадир): эшитиш, кўриш, ҳидлаш, тотиш ва ушлаш-силаш. Улардан ҳар бир ҳосса ўзи учун қўйилган нарсагагина воқиф бўлур.

(Яъни, Аллоҳ таоло улардан ҳар бирини махсус нарсаларни идрок қилиш учун яратган. Эшитиш овозлар учун, тотиш таъмлар учундир. Бирови билган нарсани бошқаси идрок қила олмайди. Лекин бу хусусият қиёмат куни ўзгариши мумкин. Масалан, қўл гапириб, эгаси қилган ишлардан хабар беради).

و خبر الصادق على نوعين أحدهما الخبر المتواتر الثابت على السنة قوم لا يتصور تواطئهم على الكذب و هو موجب للعلم الضرورى كالعلم بالملوك الخالية فى الأزمنة الماضية و البلدان النائية

Тўғри хабар икки навъга (бўлинади). Икковидан бири мутавотир хабардир. У (бирор) қавмнинг тилларида уларнинг ёлғон (сўзлаш)га келишиб олишлари тасаввур қилинмайдиган мустаҳкам хабардир. У мозий замонларда ўтган подшоҳлар ва узоқ шаҳарларни билиш каби (ўз-ўзидан) зарурий илм (билим) учун сабабдир.

والثانى خبر الرسول المؤيّة بالمعجزة يوجب العلم الاستدلالى و العلم الثابت به يضاهى العلم الثابت بالضرورة فى التيقن والثابت

Иккинчиси, мўъжиза ила қувватланган Пайғамбар хабаридир. У (яъни, Пайғамбар хабари) истидлолий (далил талаб қиладиган) илмни вожиб қилади. У билан барқарор бўлган илм аниқлик ва мустаҳкамликда заруратан пайдо бўлган илмга ўхшаш бўлади (шунга қиёс қилинади).

و اما العقل فهو سبب العلم ايضا وما تثبت منه بالبديهة فهو ضرورى كالعلم بان كل شئ أعظم من جزئه وما تثبت بالاستدلال فهو اكتسابى

Аммо ақл, бас, у илм учун яна (бир бошқа) сабабдир. Ундан (яъни, ақл ила пайдо бўлган илмдан) бадоҳатан (бирданига юз берадиган, ўйланиб, изланиб турмасдан тафаккурга тезда келадиган билиш) бўладиган нарса ҳам (худди) ҳар бир нарса ўз бўлагидан каттароқ эканлигини билиш каби зарурийдир. Далил талаб қилиш билан пайдо бўлган нарса, бас, у иктисобийдир (яъни, касб қилиб, изланиб топилгувсидир).

و الإلهام ليس من اسباب معرفة صحة الشىء عند اهل الحق

Илҳом ҳақиқат аҳли наздида (бирор) нарсанинг саҳиҳлигини таниш сабабларидан эмас.
​(Яъни, Қуръон Аллоҳнинг зотида қоим бўлган қадим сифати бўлиб, мусҳафларга қалбларга, тилларга, қулоқларга сингиб кетмайди).

و التكوين صفة الله تعالى ازلية و هو تكوين للعالم و لكل جزو منه لوقت وجوده و هو غير المكوَّن عندنا

Таквин (бор қилиш, яратиш) Аллоҳ таолонинг азалий сифатидир. У (яъни, таквин) олам учун ва унинг бўлакларидан ҳар бир бўлак учун ижод қилиш вақтида Унинг яратишидир ва бизнинг наздимизда (таквин сифати) яралмишдан бошқадир.

(Мўътазилийлар Аллоҳнинг таквин сифатини мукавван билан, яъни яралмиш билан бирга деб тасаввур қиладилар ва бу иккиси айни нарса, дейдилар).
​ШОШМАСЛИК ФАЗИЛАТИ

Аллоҳ
таоло Қуръони каримда бир неча ўринларда сабрга даъват қилади. Аллоҳ сабрлилар билан бирга эканлигини айтган.

Сабр фақат қайғулар келганда уни сабот билан қабул қилиш, нолимаслик эмас, балки катта бойлик, мансаб имкониятларга эга бўлганда ҳам ўзини йўқотмасликдир.

Мусибатларга
сабр қилиш фаровонликка сабр қилишдан енгилроқ. Чунки мусибат чоғи инсоннинг нафси гуноҳлардан тийилади ва иймонли қалб Роббисига юзланади. Аммо фаровонлик онларида инсон шукурни унутиши ва кибрга алданиб, шайтон тузоғига тушиб қолиши мумкин.

Сабр ҳақ устида собит туриб, нафс ҳужуми ва шайтон макрига енгилмаслик, балки ҳар қандай ҳолда Аллоҳнинг амрларини бажариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига эргашмоқдир.

Сабрнинг зидди шошқалоқликдир. Шошқалоқлик шайтоннинг иши бўлиб, бирор ишнинг охирини ўйламай вазиятни юзаки ўрганиб қарор қабул қил ҳисобланади.

Шошқалоқлик оқибатида инсон кўп зиён кўради. Бу зиёнларнинг биринчиси одамлар наздида бебурд ва бетайин бўлиб қолишдир. Чунки шошиб чиқарилган қарор, одатда, ўта хаёлик ва ҳақиқатдан йироқ бўлиб, амалга ошмайди. Натижада, бу қарор эгаси бетайинга айланади.

Шошқалоқнинг иккинчи зиёни фитна ва тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Бирор ҳодиса ёки хабар ҳақида уни суриштирмай, тагига етмай, сабр қилмай ҳаракатланиш, ножоиз сўзларни айтиш вазиятни чигаллаштиради ва орада тушунмовчиликларга сабаб бўлади.

Шошқалоқ, шунингдек, кўп хато қилишга олиб келади.

Аммо шошмасликни кечикиши, беғамлик, бефарқлик тепса тебранмаслик каби иллатлар билан аралаштириб юбормаслик керак.

Мўмин инсон сабрни, шошмасликни, ишларни ўз вақтида бажаришни яхши билади.

Ҳар бир ишни шошмай, иккиланмай, пишиқ ва мустаҳкам бажариш катта фазилат.

Шоши оқибатида ишлар чала бўлади ва охирига етиб бормайди. Шошмаслик замирида қунт, зеҳн, ҳикмат, ҳайбат каби хислатлар мужассам.

Шошган инсоннинг сўзида юк, ишида жиддият етишмайди.

Аллоҳ таоло бизни ҳар қандай ҳолда ҳам шошмайдиган таҳаммул ва ҳикмат эгаси айласин!

Абдул Ҳамид МАЛИКОВ,
Пискент бош имом хатиби
​АЛЛОҲ СИФАТЛАРИ ҲАҚИДА АҲЛИ СУННА МАЗҲАБИ

Шайх Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
"Аллоҳнинг муташобеҳ сифатлари хақидаги оят ва ҳадислар ҳақида аҳли сунна ва жамоанинг тутган йўли ушбу сифатларни Аллоҳнинг Ўзига тафвиз қилиш (ҳавола қилиш, топшириш)дир.

Яъни, ушбу оят ва ҳадислардаги асл мақсад, маънони фақатгина Аллоҳнинг Ўзи билади. Ушбу оят ва ҳадислардан инсон зеҳнга келадиган, яъни Аллоҳнинг қўли дейилганда худди бизнинг қўлимиз каби қўлни тушуниш маъноси ирода қилинмайди. Балки, бу сифатлардан ирода қилинган асл маънони Аллоҳнинг Ўзигина билади.

Мана шу - мотуридий ва ашъарийлардан иборат салаф уламоларимиз тутган йўлдир. Аммо мотуридий ва ашъарий уламолари бу хусусда ҳар ҳил фитналар пайдо бўлиб, баъзилар буни ҳақиқий зотий маъно дейишни бошлагач, Исломга ушбу оят ва ҳадислар сабабли таъна бўлиши хавфи эътиборидан Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оят ва ҳадисларни гўзал тарзда таъвил (шарҳлаш, маъно бериш)га ижозат беришган.

Шунда ҳам бу таъвил шариат ҳукмига хилоф бўлмаслигини шарт қилишган.

Аввалги салафи солиҳлар (саҳобалар, тобеинлар ва табаа тобеинлар) тутган йўл ушбу оят ва ҳадисларнинг маъносини Аллоҳга тафвиз (ҳақиқатини Аллоҳга ҳавола) қилиш бўлган ва бу сабабли уларни мушаббиҳа ва мужассима бўлиши лозим бўлмайди.

(Яъни, Аллоҳнинг мутошобеҳ сифатлари ҳақида салафи солиҳлар шарҳ этишмаган, мазкур сифатларни аслини Аллоҳга ҳавола қилишган, ким бунга маъно бермоқчи бўлса, уни қаттиқ танқид қилиб қайтаришган).

Аммо, ҳозирги замондаги ўзларини салафийлар дегувчиларнинг бу хусусдаги тутган йўли ўзларининг зеҳнларига келган маънони лозим тутишларидир.

(Яъни, улар Аллоҳнинг бу сифатлари зотий, яд бу қўл дегани, қўл дедими демак Аллоҳнинг зотида бизнинг қўлимиз каби қўли бор дейишади).

Ушбу сабабли уларнинг мушаббиҳа ва мужассима бўлишлари лозим бўлади.

(Аллоҳга жисм нисбат берувчилар мужассималар, Аллоҳни бандаларига ўхшатувчи мушаббиҳалар дейилади).

Ушбу қавлни айтувчилар кофир бўлишига имом Шофеъий ва бошқа салаф имомлари ҳам фатво беришган".

(Яъни, Аллоҳнинг зотида бандалар каби қўл, оёқ, юз каби аъзолар бор дегувчилар мужассима ва мушаббиҳалардан бўлади).

Янада тушунарли бўлиши учун мисоллар келтирамиз: мотуридий ва ашъарий уламолари салафи солиҳларга эргашиб мутошобеҳ оят ва ҳадисларни Аллоҳга тафвиз қилишган. Аммо баъзи тоифалар чиқиб бу сифатларни зотий яъни бандаларнинг аъзолари каби бўлади дейишни бошлагач, таъвил қилишга мажбур бўлишган. Бу таъвилларда шариатга хилоф бўлмаслик ва аввалги уламолар илмига эргашишни лозим тутишган.

Масалан:

Фатҳ сурасининг 10-оятида "Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир" дея марҳамат қилинган. Оятдаги "яд" - "қўл" мутошобеҳ бўлиб, имом Табарий ўзларининг тафсирида "Аллоҳнинг Ўз Расулига мадади, уларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдамларидан қувватлироқдир. Зотан, улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга у зотнинг душманларига қарши мадад беришга байъат қилишган эди" дея таъвил қилган.



Суннатуллоҳ Абдулбосит
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ёлғоннинг ёмонлиги ҳақида