Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #haj2025
🛬 ҲОЖИЛАРИМИЗ 12 ИЮНДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ

📢 Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келадилар.


🇺🇿Ҳамюртларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қиладилар.

✈️Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.

🤲 Зиёратчиларимизнинг ҳаж амаллари қабул, дуолари мустажоб бўлсин, файзу баракалари ила ўлкамиз нурга тўлсин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

❓ҚУРЪОН ВА СУННАТДАН ҲУКМ ОЛИШГА КИМ ҲАҚЛИ?

(5. Қуръон ва суннатни тушунишда кимга эргашамиз?)


🎙Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси.


@Muslim_Podcast_uz

Саҳифаларимиз:

✅Telegram

✅Instagram

✅Facebook

✅YouTube

✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!

@diyonatli
❤6🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj_buyuk_ibodatdir
#audio_kitob

😎 ҲАЖ БУЮК ИБОДАТДИР

00:00 Ғанимат кунлар
02:53 Видолашув тавофи
04:02 Узрли аёл видолашув тавофини қандай қилади?
04:28 Ҳожи номига муносиб бўлинг

✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#kun_hadisi
📚 Ким илм талаб қилиб, йўлга тушса...
📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким илм талаб қилиб, йўлга тушса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди" (Имом Муслим ривояти).


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🔠🅰️🔠

    🏠 Жаннатдан уй

    ☝️ Аллоҳнинг меҳрибонлиги

    📖 Фотиҳа сураси – дардларга даво
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо
🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУО

تقبل الله نسكك وأعظم أجرك وأخلف نفقتك

Ўқилиши: Тақоббал Аллоҳу нусукак ва аъзома ажрок ва ахлафа нафақотак.

Маъноси: Аллоҳ ҳажингизни қабул этсин, ажрингизни буюк қилсин ва сарфлаган нафақангизни ўрнини тўлдирсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо уйига қайтган ҳожига шундай дуо қилардилар.

@diyonatli
#xabar #haj2025
🛬Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

📢 Бугун, 12 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари юртимизга йўл олишди.


🗣 Айтиб ўтиш жоиз, бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди.

😄Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги қулайлик ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчани мамнун этди.

✈️ Эндиликда ибодатларни ҳузурланиб адо этган, юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтишмоқда. 

🤲 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини қабул айласин. Фарзанду анжумандлари бағрига эсон-омон етиб олишсин.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj2025

😎 ҲАҚИҚИЙ ҲОЖИ ИБРАТ БЎЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj2025
#nocomment

😎 Ҳожиларимиз она Ватанга йўл олдилар

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббим танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум
Жума муборак бўлсин!


@diyonatli
САЛАВОТ АЙТИШДАН ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ФОЙДАЛАР (1)

Салавотнинг фойдаларини кўпгина уламолар айтиб ўтишган. Масалан, Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний каби буюк олимлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтишнинг қуйидагича фойдаларини баён қилишган:

1. Салавот айтиш – Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг буйруғига бўйсунишдир.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш – Аллоҳ таолога мувофиқликдир. Тўғри, Аллоҳнинг салавоти бошқа, бизнинг салавотимиз бошқа. Лекин бизнинг салавотимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуо бўлса, Аллоҳники у зотни мақташ ва улуғлашдир.
3. Салавот айтиш фаришталарнинг салавотига ҳам мувофиқликдир.
4. Бир марта салавот айтган кишига Аллоҳ таолодан ўнта салавот бўлади.
5. Салавот айтган кишининг даражаси ўн баравар кўтарилади.
6. Салавот айтган кишига ўнта яхшилик ёзилади.
7. Салавот айтган кишининг ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. Дуодан олдин салавот айтилса, дуонинг ижобат бўлишидан умид кўпроқ бўлади, чунки салавот дуони Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқади. Салавот бўлмаса, дуо ер билан осмон ўртасида тўхтаб қолиши мумкин.
9. Салавот айтиш сабабидан бирон нарса васила қилинган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар.
10. Салавот айтиш гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
11. Салавот айтиш сабабли Аллоҳ таоло банданинг муаммоларини ҳал қилади.
12. Салавот айтган банда Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.
13. Салавот айтиш камбағал киши учун садақа ўрнида бўлади.
14. Салавот айтиш эҳтиёжларнинг қондирилишига сабабдир.
15. Банда салавот айтса, Аллоҳ ва фаришталар ҳам унга салавот йўллайди.
16. Салавот айтиш бандани поклайди.
17. Кўп салавот айтиш бандага ўлимидан олдин жаннат хушхабари берилишга сабаб бўлади.
18. Салавот Қиёмат кунидаги даҳшатлардан қутулишга сабабдир.
19. Мўмин одам салавот айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қайтарадилар.
20. Одам салавот айтса, эсидан чиқарган нарсалари ёдига тушади.
21. Салавот айтиш мажлиснинг чиройли ўтишига сабабдир. Салавот айтилган мажлис аҳли Қиёмат куни афсус-надомат қилмайди.
22. Салавот айтиш фақирликни кетказади.
23. Салавот айтиш бандадан бахилликни кетказади. Бахиллик қила бошлаган киши салавот айтса, сахий одамга айланади.
24. Салавот айтиб юрадиган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳузурида менинг номим айтилганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин», деган дуойи бадларидан қутулиб қолади.
25. Салавот айтиш кишини жаннат томонга бошлайди. Салавотни тарк қилган одам жаннат йўлидан адашади.
26. Салавот айтиш Аллоҳ ва Расули зикр қилинмаган, ҳамд айтилмаган ва улуғланмаган, салавот айтилмаган йиғилишнинг ёмон оқибатларидан сақлайди.
27. Ҳамд ва салавот билан бошланган сўзлар мукаммал бўлади.
28. Салавот айтиб юрган банда Сирот кўпригида тўлиқ нурга эга бўлади.
29. Салавот сабабли банда зулмкорликдан сақланади.
30. Аллоҳ таоло салавот айтган бандага осмону ер аҳли орасида чиройли мақтовлар айтади, чунки салавот айтган одам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни мақтаган бўлади, Аллоҳ таолодан у зотни улуғлашни сўраган бўлади ва шу сўровига яраша ўзига ҳам гўзал мақтовлар қайтарилади.

“Энг шарафли уммат” китобидан.

@diyonatli
❤2
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
❤1