Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

"Спорт"нинг нотўғри тури
Audio
❓Маҳсининг турли туманлари чиқяпти. Мен пайпоққа ўхшаганини кияман. Оёғим оғригани учун беш маҳал таҳорат қилиб, оёқ ювгани қийналаман. Ўша пайпоқ маҳсига масҳ тортсам, таҳоратим тўлиқ бўладими?
***
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Audio
Бир ҳафтадан бери ҳар куни бомдод намозини жамоат билан масжидда ўқиб, кейин Тошкентга – ишга кетаман. Кун бўйи билан таксичилик киламан. ❓❓Лекин ўз вақтида пешин билан аср намозини ўқишга улгурмаяпман. Уйга келиб хуфтон намозидан кейин қазо бўлган пешин ва аср намозларини ўқияпман. Шу ишим тўғрими, йўқми?
***
Абдул Ҳамид домла жавоб қиладилар
Audio
❓Мен турмушга чиқмаганман. Лекин қошимни териб бўлган эдим. Кейин гуноҳлигини билиб термай қўйдим. Энди мен қошимни терганим учун гуноҳкор бўлиб қолавераманми?
***
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Audio
❓Хуфтон намозининг вақти бомдодгачами? Ёки 23.30гача ўқиб олишимиз керакми? Бўлмаса, қазо бўлиб қоладими? Агар қазо ҳисобланмаса, 00.00 дан бошлаб янги кун бошланади. Шу сабабли ниятда ўзгариш бўлиб қолмайдими? Масалан, 27-санадаги хуфтон намозини 28-сананинг бомдодигача ўқиб олса, бугунги хуфтонни ният қилдим дейилаверадими?
***
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қадр кечаси

Қисқа метражли филм

AzonTV маҳсулоти
​ЭНГ БАРАКАЛИ АЁЛ

Пайғамбар алайҳисолату вассалом:
"Аёлларнинг энг баракалиси харажати энг енгилидир" дейдилар.
Харажат - маҳрдан бошлаб бутун ҳаёт давомида сарф этиладиган моллардир.
Аллома мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ ҳадис шарҳида шундай дейди:
"Харажатга маҳр ва нафақа кириб кетади. Туганмас хазина бўлмиш қаноатга далолат қилгани учун". (Мирқот, 5/2049)
Аллома Муновий раҳимаҳуллоҳ эса, қуйидаги сўзларни илова қилади:
"Никоҳнинг энг баракалиси энг енгилидир: харжати кам ва совчилиги тез битгани. Яъни, шариат рухсати доирасида. Рухсат белгиси эса энг енгил бўлишидир". (Файзул қадир, 3/482)

=========

Ҳадис далолати нотўғри тушунилмаслиги учун қуйидагиларни илова қилиш ўринли бўлса керак:
Харажати енгил дейилганда нафақани қисиб қўйиб, эҳтиёж бўлганда ҳам рўзғорга сарфлашдан қочишни, бу ишни шариат буюрган деб хотиржам бўлишни асло тушунмаслик керак. Чунки шариат аҳлу аёлга вақтида ва ҳожатга қараб сарф этишни энг буюк садақа ҳисоблайди. Аҳлу аёл нафақасига бепарво кимсаларни мазаммат қилади, уларнинг гуноҳкор эканини таъкидлайди.

Бу ерда кўзда тутилган нарса - исроф ва такаллуфдан узоқ бўлиш, топилган ризққа қаноат билан яшаш, дунё орзу-ҳавасига берилмай охират учун тайёргарлик кўришдир.

Сайфуллоҳ НОСИР
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар ҳуқуқи Исломда

Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
​ГЎЗАЛ РАДДИЯ

(Бир солиҳга) дейилди:

“Намозингизни қандай қилиб (ўз вақтларида, тўлиқ риояси билан) интизом ва тартибга келтиргансиз?”.

Шунда у:
"Қай алфозда, қай ҳолатдалигимга қарамай: бахтиёр, шодманми, ёки маҳзун, хафаманми, қалби синиқ, заиф ожизманми, ёки кучли- қувватлиманми, фарқсиз, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким бир кунда беш маротаба ўз ҳузурида қабул қилмаслиги (қабул қилишни истамаслигига)га аниқ, шак-шубҳасиз ишонганимдан сўнг (намозларимни тартибга солиб олдим)”, дея жавоб берди.
ЕГАНДЕК БЎЛДИМ

"Егандек бўлдим" номли масжид ҳақида эшитганмисиз?!
Истанбулнинг "Фотиҳ" минтақасида шу номдаги масжид бор. Бу туркчада "Sanki edim" бўлади. Бу ғаройиб ном ортида ажиб бир ҳикоя бор. Бунда ажойиб бир ибрат бор.
Фотиҳ минтақасида Хайриддин афанди номли бир киши истиқомат қилар эди. Бу қаҳрамонимиз қачон бозорнинг олдидан ўтса ва нафси меваними, гўштними, ҳалвоними хоҳлаб қолса "егандек бўлдим" деб шунга етадиган пулни бир сандиққа ташлаб қўяверар экан.
Ойлар, йиллар ўтсада у ўзини лаззатли таомлардан маҳрум қилиб бораверибди. Суягини тик тутиб турадиган овқатгагина қаноат қилиб бораверибди. Сандиқ эса секин-аста пулга тўлиб бораверибди. Ниҳоят бу пулга маҳалласида бир кичкина масжид қуриб берибди.
Маҳалла аҳли бу кишининг қиссасидан хабардор бўлгач масжидни "егандек бўлдим" деб номлашибди.
Бу масжид 18 асрда Усмонийлар даврида бино қилинган. Унда 200 намозхон намоз ўқий олади.
Агар, Истамбулга йўлингиз тушса ва Фотиҳ минтақасига борсангиз эски уйлар орасида кичкина масжидни кўрасиз. Бу масжид Хайриддин афандининг ихлосига, зуҳдига далолат қилади. У киши фақирлигига қарамасдан абадий ҳаёти учун доимий ажр бориб турадиган гўзал садақайи жория қолдирди
Унга дунё лаззатлари "мени енг" деб нидо қилганида уларга қараб "егандек бўлдим" деб жавоб қилди. Агар бундай жавоб қилмаганида битта масжидни еб юборган бўлар эди. Субҳанналлоҳ!
Аллоҳ раҳмат қилсин.
​"АЛЛОҲ АСРАСА, БАЛО ЙЎҚ"...

Ёмғир ёғдирувчи қора булутларни биласиз, улар жуда катта массага эга бўлиб, осмонда ҳам улкан жойни эгаллайдилар. Аниқланишича, уларнинг баландлиги 9 000дан 12 000 метргача етар экан.

Улар катта миқдордаги сув ва муз зарраларини ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам, қуёш нурлари бу булутлардан ўта олмайди ва улар бизнинг кўзимизга қора рангда кўринади. Ана ўша қора булутларнинг ичида электр заряд ва табиийки, мусбат ва манфий майдонлар ҳосил бўлади.

Бу икки қарама-қарши зарядланган майдон ўртасидаги кучланиш 1 миллиард волтгача етиши ва шу булутнинг ичида учқун ҳам шаклланиши мумкин. Ва жуда катта иссиқлик – 10 000 даража Целсий (18030 даража Фаренгейт) ҳосил бўлади.

Биз бу қудратли ва анчайин хавфли ҳодисани оддийгина қилиб чақмоқ деймиз. Маълумотларга кўра, дунё бошида ҳар куни ана шундай 8 600 000 чақмоқ чақнар экан. Ичида 10 000 даража Целсий иссиқлиги бўлган 8 600 000 чақмоқ!
Биз буни на сезамиз, на кўрамиз, на ҳис қиламиз... ва на тафаккур.

Аллоҳ таоло 10 000 даража иссиқликдаги хавфдан бизни бир кунда саккиз миллион олти юз минг марта асраяпти, биз эса бирор уятли ишимиз ошкор бўлмаганидан суюниб, «Худо бир асради-ей» деб қўямиз...

Дилфуза КОМИЛ
👍1
​Намозингиз қабул бўляптими?

Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилган экан:

— Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман…

Шунда Ҳазрат Имдодуллоҳ Маккий бизларни ҳам кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар:

— Эрталаб бомдодни ўқиганмидингиз?

— Ҳа, ўқигандим.

— Сўнг пешинни ўқидингизми?

— Ҳа, ўқидим.

— Агар Аллоҳ намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди…
​Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Бир одам қишлоқдаги биродарини зиёрат қилгани борди. Аллоҳ қишлоқнинг кириш жойига бир фариштани юборди. Шунда У қаерга кетяпсан деди. Шу қишлоқдаги биродаримникига деди бояги киши унда сенинг бирор хақинг бору ўшани олмоқчимисан? Деди фаришта. Йўқ мен уни Аллоҳ учун яхши кўраман, деди. Мен Аллоҳ сенга юборган элчиман. Биродарингга меҳр қўйганинг учун Аллоҳ хам сенга муҳаббат қўйди деди фаришта.

Манба: "Улуғлар шундай яшашган", китобидан
​Аллоҳдан нимани сўрасангиз шуни беради

• Тикрит амири Нажмиддин Айюб узоқ муддат уйланмай юрди. Биродари Асадуддин ундан уйланмай юриши сабабини сўраганиди: «Ўзимга мосини тополмаяпман», деди.
«Салжуқий Султон Муҳаммад ибн Малик Шоҳнинг қизидан ёки унинг вазирининг қизидан таклиф келганди-ку?!»- яна сўради укасидан Асадуддин.
«Таклиф келганди аммо улар менга мос эмас!» деб жавоб берди Нажмиддин.
• Укасининг бу гапидан ажабланиб, булардан ортиқ яна ким келиши мумкинлигини сўради.
«Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солиҳа жуфт хоҳлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, уни яхшилаб тарбия қилсак ва у улғайиб моҳир қўмондон бўлиб етишса ҳамда мусулмонларни Қуддус Шарифга қайтариб олиб кирса, дейман!» деди энтикиб Нажмиддин.
• Асадуддин укасининг бу гапини жиддий олмади: «Бунақасини қаердан ҳам топардинг?!» деди эътиборсизлик билан.
• Нажмиддин эса: «Кимнинг нияти Аллоҳ учун холис бўлса Ҳақ таоло уни ниятига ярашаси билан ризқлантиради!» деб жавоб берди...

• Кунлардан бир кун Нажмиддин Тикрит масжидларидан бирида Шайх билан суҳбат қуриб ўтирган эди. Узоқдан бир қиз Шайхнинг олдига келди-да, парда ортида тўхтади. Шайх Нажмиддиндан изн сўраб қиз билан гаплаша бошлади. Нажмиддин суҳбатни эшитиб турарди.
«Сени қўлингни сўраб борган, мен юборган йигитни нега қайтардинг?!» деди Шайх қизга.
«Эй Шайх! У йигитнинг жамоли ва мансаби нақадар ажойиб бўлса-да, менга мос эмас!» деди қиз қатъиятлик билан.
«Қанақасини хоҳлайсан?!» ажабланиб сўради Шайх қиздан.
«Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солиҳ жуфт хоҳлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, уни яхшилаб тарбия қилсак ва у улғайиб моҳир қўмондон бўлиб етишса ҳамда мусулмонларни Қуддус шарифга қайтариб олиб борса, дейман!» деб жавоб берди қиз...

• Нажмиддин қулоқларига ишонмасди.
Субҳаналлоҳ!
Ахир бу калималарнинг айнисини унинг ўзи айтмаганмиди?!
Ахир Нажмиддиннинг уйланиши ушбу орзу сабабидан кечикмаётганмиди?!
Бу қиз ўша орзунинг тимсоли, ўша ниятнинг ушалиш дебочаси эмасмиди, ахир!?
• Ҳа, айнан шундай эди. Нажмиддин бу улкан орзуси йўлида казо-казоларнинг қизларини жуфт ўлароқ қабул қилмаган, қиз ҳам айнан шу орзу муҳаббатида казо-казоларнинг уйланиш таклифларини рад этиб келаётган эди...
• Иккиси ҳам жаннатга етакловчи жуфтни ва мусулмонларни Қуддусга қайтариб олиб кирадиган қаҳрамон фарзандни орзу қилишарди...
• Ниятлар холис бўлганидан икки буюк орзу соҳибларини Ҳақ таоло учраштирди...
• Нажмиддин Айюб фурсатни бой бермай Шайхдан ушбу қизнинг қўлини сўради ва унга уйланди.
• Бу икки холис ният соҳибларидан фарзанд дунёга келди...
• Униб улғайиб етук қўмондон бўлди...
• Қуддуси шарифни насронийлар қўлидан фатҳ билан олди ва мусулмонларни у ерга зафар билан олиб кирди...
• Бу зот тарихнинг олтин саҳифаларида фахр билан эсланадиган Салоҳиддин Айюбий эди...
• Мана шу бизнинг муҳташам тарихимиздир!
• Ушбу забардаст меросимизни фарзандларимизга айтиб беришимиз, ниятларимизни буюк мақсадлар йўлига йўллаб, ихлосларимизни Қодир Аллоҳнинг Ўзига боғлаб, амалларимизни эса Мустафонинг шариатига мослаб олиб боришимиз лозим.
• Зотан кимнинг нияти холис бўлиб, амалларини ислоҳ этса Аллоҳ таоло унинг буюк мақсадларига албатта эриштиради.
• Пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин!
Инсон шаръий илмларни ўрганиб, ҳалол ва ҳаромни ўрганиб, доимий тақвода бўлса Аллоҳ таоло унга фиросат деган нарсани беради. Яъни унинг кўзи билан биргаликда қалби ҳам кўра бошлайди. Аллоҳдан ўзга ҳеч ким келажакда нима бўлишини билмайди. Юқоридаги инсонлар эса ўзгалардан кўра ҳолатнинг ҳақиқатини инсондаги қобилятни тўғри баҳолай оладиган бўлишади. Шунинг учун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ каби олимлар ҳузурига кишилар ҳар соҳада маслаҳат олишга келишади. Бу уларни ғайбни билганларидан эмас, балки Аллоҳ уларнинг қалбига илм нури ва фиросатни ато қилганлиги туфайлидир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى قَالَ: مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ، وَمَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ عَبْدِي بِشَيْءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ مِمَّا افْتَرَضْتُهُ عَلَيْهِ، وَمَا يَزَالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ، فَإِذَا أَحْبَبْتُهُ كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ، وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ، وَيَدَهُ الَّتِي يَبْطِشُ بِهَا، وَرِجْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِهَا، وَإِنْ سَأَلَنِي لَأُعْطِيَنَّهُ، وَلَئِنِ اسْتَعَاذَنِي لَأُعِيذَنَّهُ، وَمَا تَرَدَّدْتُ عَنْ شَيْءٍ أَنَا فَاعِلُهُ تَرَدُّدِي عَنْ نَفْسِ الْمُؤْمِنِ يَكْرَهُ الْمَوْتَ وَأَنَا أَكْرَهُ مَسَاءَتَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالْإِمَامُ أَحْمَدُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло «Ким менинг валийимга душманлик қилса, батаҳқиқ, Мен унга уруш эълон қилурман. Бандам Мен унга фарз қилган нарсаларим ила яқинлашгани каби Менга маҳбуб нарса ила Менга яқинлаша олмас. Бандам менга нафллари ила яқинлашишда бардавом бўлса, Мен уни яхши кўрурман. Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўлурман. Мендан сўраса, албатта, унга берурман. Агар у Мендан паноҳ тиласа, уни албатта Ўз паноҳимга олурман. Ҳеч бир нарсада мўминнинг жони ҳақида иккиланганимдек иккиланган эмасман. У ўлимни ёқтирмайди. Мен эса унга ёмонлик қилишни истамайман», деди», дедилар». Бухорий ва имом Аҳмад ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда жуда ҳам нозик масалалар жуда ҳам нозик иборалар билан баён қилинган. Шунинг учун унинг зоҳирий маъносига учмасдан, уламоларимиз узоқ изланишлар оқибатида эришган нозик натижаларни ҳушёрлик билан ўзлаштиришимиз лозим. Аввало, бу ривоят ҳадиси қудсий эканини англамоғимиз лозим, чунки Пайғамбар алайҳиссалом бу гапларни Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар. Иккинчидан, бу ривоят тасаввуф бобида катта баҳсларга сабаб бўлганлигини билмоғимиз керак. Чунки бу ерда Аллоҳ таолога валий бўлган шахс У Зотга қурбат ҳосил қилиш учун нима қилиши кераклиги ҳақида сўз кетмоқда. Учинчидан, бу ривоятда зоҳирий маъноси таъвилсиз англаниши мумкин бўлмаган иборалар келмоқда. Келинг, ҳадиси шарифнинг матни билан яқиндан танишиб чиқайлик. «Ким менинг валийимга душманлик қилса, батаҳқиқ, Мен унга уруш эълон қилурман». Демак, ким Аллоҳ таолога валий бўлиш шарафига эришган бўлса, ана шу бандага душманлик қилган одамни Аллоҳ таоло Ўзига душман тутар экан. Хўш, бунчалик олий мақомга сазовор бўладиган кишилар кимлар ўзи? «Валий сўзи араб тилида «яқин дўст» маъносини англатади. Оддий ҳолатларда, айниқса, Қуръони Карим оятларидан келиб чиқадиган маъноларда тақводор мўмин кишига валий дейилади. Аллоҳ жалла ва аъло «Юнус» сурасида бу ҳақда қуйидагиларни айтади: «Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам ‎бўлмаслар» (62-оят). Аллоҳнинг валийларига бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳеч қандай хавф йўқдир. Улар икки дунёда ҳам тўлиқ омонликдадирлар. Улар бу дунёда Аллоҳга валий бўлганлари учун, У Зотнинг кўрсатмалари бўйича ҳалол-пок, тўғри яшаганлари учун уларга ҳеч нарса хавф-хатар солмайди. Уларнинг соғлиғига, молу мулкига, обрў-эътиборига, оиласига, жонларига ҳеч қандай хавф йўқ. Шунингдек, охиратда ҳам уларга дўзахнинг, ундаги азоб-уқубатларнинг ҳеч қандай хавфи йўқ. Аллоҳнинг валийлари бу дунёю охиратда заррача хафа ҳам бўлмаслар. Улар доимо хурсанд бўлурлар.
​Бу жумладаги иккиланиш ҳам Аллоҳ таолонинг фаришталарига нисбатан айтилмоқда. Яъни бу жумладан фаришталар мўминнинг жонини олишда иккиланганлари каби, бошқа бирор нарсада иккиланмайдилар, деган маъно келиб чиқади. Чунки Аллоҳ таолога иккиланиш нисбатини бериб бўлмайди. Хўш, нима учун фаришталар мўмин банданинг жонини олишда иккиланар эканлар? «У ўлимни ёқтирмайди. Мен эса унга ёмонлик қилишни ‎истамайман‎». Яъни мўмин банда ўлишни хоҳламайди, Аллоҳ таоло эса унга ёмонлик қилишни хоҳламайди. Валий бўлиш учун нималар қилиш кераклигини ҳам ўрганиб олдик. Аммо бу ҳадиси шарифни нотўғри талқин қилиш оқибатида кўпгина ноқулайликлар келиб чиққанини ҳам эслатиб ўтмоғимиз лозим. Баъзи кишилар бу ҳадиси шарифдаги маъноларнинг зоҳирини олиб, «Банда нафл ибодатларни кўп қилиши орқали Аллоҳ таоло билан бирлашиб кетади, ваҳдатул вужуд шундандир» деган фикрга бориб, кўпгина тортишувлар, адашувлар ва ғавғоларга сабаб бўлганлар. Биз эса бу нарсанинг нотўғрилигини айтиш, ҳаммани бундан огоҳлантириш билан кифояланганимиз маъқул. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Forwarded from PISKENT (☆ Dilshod ☆)
⚡️⚡️"Пискент" жомеъ масжидини сиз кўрмаган фотосуратлари

"PISKENT". 👇👇
🔻
https://t.me/piskentt