#xabar #haj2025
🕋 ҲАЖНИНГ МАСЪУЛИЯТЛИ КУНЛАРИ БОШЛАНМОҚДА
Жорий йилги ҳаж мавсуми ўзининг қизғин палласига кирмоқда. 3 июнь – Зулҳижжа ойининг 7 куни кечки пайтдан бошлаб зиёратчиларни Мино водийсига ташиш ишлари бошланади. 4 июнь – Зулҳижжа ойининг 8 куни барча ҳожилар Мино водийсида жам бўлишади.
🗣 Шу муносабат билан ҳаж делегацияси аъзолари, ишчи гуруҳи штаби, шифокорлар жамоаси ва гуруҳ раҳбарлари иштирокида Макка шаҳридаги меҳмонхонада умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси, ишчи гуруҳи раҳбари Содиқжон Тошбоев, муфтий – ҳаж делегацияси раҳбари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, атташе Шуҳрат Амоний ҳамда шифокорлар жамоаси етакчиси Алишер Саатов қатнашди.
⏺ Айниқса, Мино, Арафот водийларида ўрнатилган қонун-қоидаларга амал қилиш, хусусан, куннинг жазирама иссиқ вақтларида (соат 10-00 дан 16-00 гача) чодирлардан ташқарида юрмаслик, ҳудудларда тоғу тепаликларга чиқмаслик, битоқа-бейжикларни тақиб юриш, ҳаракатланишда махсус транспорт воситалари, автобуслардан фойдаланиш ва подшоҳлик талаблари, тартибни сақловчи ходимлар кўрсатмаларига итоат этиш кабиларга урғу қаратилди.
🗣 Йиғилишда бошқа ташкилий масалалар ҳам келишиб олинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@diyonatli
🕋 ҲАЖНИНГ МАСЪУЛИЯТЛИ КУНЛАРИ БОШЛАНМОҚДА
Жорий йилги ҳаж мавсуми ўзининг қизғин палласига кирмоқда. 3 июнь – Зулҳижжа ойининг 7 куни кечки пайтдан бошлаб зиёратчиларни Мино водийсига ташиш ишлари бошланади. 4 июнь – Зулҳижжа ойининг 8 куни барча ҳожилар Мино водийсида жам бўлишади.
✅ Мутасаддилар меҳмонхоналардан Минога, у ердан Арафот, бу манзилдан эса Муздалифага ва яна Минога қайтишни тартибли ташкил этиш, муборак манзиллар ва чодирларда рисоладагидек ибодат қилиш учун барча шароитларни ҳозирлаш, зиёратчилар саломатлигига жиддий эътибор бериш, овқатланиш рационига амал қилиш, белгиланган тартибларга риоя этишни таъминлаш масалаларини айтиб ўтишди.
🌙 Муфтий ҳазратлари ишчи гуруҳи ва гуруҳ раҳбарлари учун янада масъулиятли дамлар бошланаётганини таъкидладилар. Шунинг баробарида ҳаж амалини динимиз талабларига мувофиқ адо этиш, шаръий масалаларда Фатво маркази фатволарига риоя қилиш, ўзбошимчалик билан иш тутишдан сақланиш, Мино ва Арафотдаги чодирларда уламоларнинг мавъизаларини ташкил этиш, бир сўз билан айтганда, ҳожиларнинг ҳар бир дақиқасини тоат-ибодат, дуою зикр билан унумли ўтказиш кабиларни айтиб ўтдилар.
Матбуот хизмати
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 4-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ 8-ЗУЛҲИЖЖА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:10
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:51
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:58
⏱️ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: @diyonatli

❤5👍4🕊3🐳2🙏1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 БУ ЙИЛГИ ТАКБИР ТАШРИҚ АЙТИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ КУНЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
🗣 Такбири ташриқ 5 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 9 июнь аср намозига қадар айтилади:
• 5 июнь — 5 маҳал
• 6 июнь — 5 маҳал
• 7 июнь — 5 маҳал
• 8 июнь — 5 маҳал
• 9 июнь — 3 маҳал
🟢 Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
💬 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#takbiri_tashriq
@diyonatli
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد
Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
• 5 июнь — 5 маҳал
• 6 июнь — 5 маҳал
• 7 июнь — 5 маҳал
• 8 июнь — 5 маҳал
• 9 июнь — 3 маҳал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#takbiri_tashriq
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍2
#haj2025
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ
✅ 5 июнь пайшанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", дедилар (Имом Муслим ривояти).
🌙 Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга", деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
📎 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:08
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
💡 Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
@diyonatli
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@diyonatli
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@diyonatli
#ҲИКМАТ
Ҳасан Басрий
@diyonatli
Сизлар хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизларга унинг учун ажр бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир.
Ҳасан Басрий
@diyonatli
❤🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АРАФА КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН 5 АМАЛ
#eslatma #arafa #talabalar_ijodidan
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@diyonatli
#eslatma #arafa #talabalar_ijodidan
Матбуот хизмати
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast
❓ МАЗҲАБЛАР ҚАЙ ТАРТИБДА ШАКЛЛАНИБ МАРКАЗЛАШГАН?
(нега айнан тўртта мазҳаб қолган?)
🎙Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси.
@Muslim_Podcast_uz
✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
✅Telegram: https://t.me/Muslim_Podcast_uz
✅Instagram: https://www.instagram.com/muslim_podcast_uz
✅Facebook: https://www.facebook.com/share/1CjurGboHg/
✅Facebook: https://www.facebook.com/Muslim/podcast.uz
✅YouTube: https://youtube.com/@muslim_podcast_uz

❤5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#haj_buyuk_ibodatdir
#audio_kitob
😎 ҲАЖ БУЮК ИБОДАТДИР
00:00 Арафотда бажариладиган амаллар
00:52 Арафотда туришнинг шартлари
01:37 Арафотда туришнинг вожиблари
01:43 Муздалифада бажариладиган амаллар
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@diyonatli
#audio_kitob
00:00 Арафотда бажариладиган амаллар
00:52 Арафотда туришнинг шартлари
01:37 Арафотда туришнинг вожиблари
01:43 Муздалифада бажариладиган амаллар
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤🔥2🙏2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤🔥1🙏1
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕓 Республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
🟢 Андижон 05:00
🟠 Наманган 05:00
🟢 Фарғона 05:00
🟠 Тошкент ш. 05:10
🟢 Тошкент в. 05:10
🟠 Сирдарё 05:20
🟢 Жиззах 05:20
🟠 Самарқанд 05:20
🟢 Сурхондарё 05:25
🟠 Қашқадарё 05:25
🟢 Навоий 05:30
🟠 Бухоро 05:30
🟢 Хоразм 05:45
🟠 Қорақалпоғистон Рес. 05:50
🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@diyonatli
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Матбуот хизмати
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН 13 АМАЛ
🌘 1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
🚿 2. Ғусл қилиш.
👔 3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.
🌹 4. Хушбўйланиш.
🍲 5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик.
🚶♂️ 6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш.
📿 7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд".
🕌 8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.
🛣 9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.
🎉 10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: "Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)", деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.
👨👩👧👦 11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш.
🌷 12. Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.
🌼 13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.
😊 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#qurbon #hayit

❤4❤🔥3