Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

Бақувват мўмин афзалдир
​ДАДА, ЗЎР ИШ ҚИЛДИК-А!..

(Ҳаётий воқеа)

Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йўлда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим.

Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "Дада анавини қаранг!" деди.

Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди.
“Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошқа ҳеч нарса йўқ”.

"Хўш нима қилибди?" десам, 6 яшар ўғлим: "Ўғли йўқми унинг? Нега бу ахволда, қорни очдир, дада, илтимос, мана шу пулларни хаммасини шу хотинга берайлик", - деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди.

Ниҳоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб, пулларнинг ҳаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим.

Аёл ҳанг-манг бўлиб қолди.

"Нима учун?" деган саволига, мен кулиб: "Шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя", - дедим.

Аёл йиғлаб юборди,

"Илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллох мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг.
Ичларим жимирлаб кетди.
Машинага қайтиб, йўлга тушдик.

Ўғлим: "Дада, зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб бермай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, ичимда: "Шундай фарзанд берган Аллохга беадад шукр", - деб айтаётган эдим.
​УСЛУБ

Мактаб директори айтади:

"Эрталаб мактабга келдим. Не кўз билан кўрайки, мактабнинг ташқи деворига сепиладиган бўёқ билан хуник бир гап ёзилган эди. Узоқ текширувдан сўнг буни ким қилганини аниқладик. Дарров унинг отасини мактабга чақирдик. У келди. Девордаги ёзувни кўргач, хотиржамлик билан ўғлини чақириб беришимизни сўради. Ўғлини чақирдик. У ўғлидан ҳақиқатдан ҳам бу ишни қилганми ёки қилмаганини сўради. Ўғли қилганини тан олди. Сўнгра ота чўнтагидан телефонини чиқариб бўёқчига телефон қилди. У келгач, у билан деворни олдингидан ҳам чиройли қилиб беришини айтиб келишди. Кейин ўғлига қараб сокинлик билан деди:

- Ўғлим! Агар бошимни кўтариб юришимга сабаб бўла олмасанг, ҳеч бўлмаганда уни тушириб юришимга сабаб бўлма!

Сўнгра у биздан рухсат олиб қайтиб кетди. Мен ўқувчига қарадим. У қўллари билан юзини ушлаб йиғлар эди. Мен отанинг услубидан ва унинг боласига таъсиридан ҳайратда эдим. Сўнгра у ўқувчи биздан кечирим сўради, пушаймонлигини изҳор қилди. Кейинчалик мактабнинг энг олд ўқувчиларидан бирига айланди.

Ҳақиқий мураббий ўқувчисига хатодан гўзал натижа олишни, тўғри йўл топишни ўргатади.

Қадимгилар: "Хато тўғриликка олиб боради", дейишган.

Мақсад жазолаш эмас.

Мақсад муаммони даволаш ва мушкулотдан ижобий натижа билан чиқиш йўлини топишдир.
​ҚАРЗИ ҲАСАНА

Қарз муносабатлари ҳаётимизга чуқур сингиб кетган.
Ҳаётда, кимдир кимдандир қарз олишга мажбур бўлиб қолади. Ислом ҳаётнинг барча жабҳаларини тартибга солгани каби қарз масалалари илоҳий қонунлар билан белгилаб қўйилган.

Қуръони каримдаги энг узун оят – Бақара сурасининг 282-ояти қарз муаммосига бағишланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни муҳтожларга қарз бериб, уларни қўллаб-қувватлашга даъват этар эдилар.

Аллоҳ таоло қуръони карим марҳамат қилади:
“Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар”. (Бақара сураси, 245-ояти)

Оят мазмунидан кўриниб турибдики, Аллоҳ Ўзининг йўлида “қарзи ҳасана” – яхши қарз берадиганлар борми, йўқми деб сўраяпти. Муфассирлар “қарзи ҳасана” деб инсоннинг Аллоҳ йўлида сарфланган бойлигини тушунтирганлар. Бу бойликнинг бу дунё ҳаётида қайтарилиши шарт қилинмаган. Одатда, қарзнинг моҳиятида уни берган одамга қайтариш шарти мавжуд.

Аллоҳга қарзи ҳасана берган мўминга оламлар Роббиси бу қарзни бир неча баробар қилиб қайтаради.

Одамнинг табиати шуки, агар кимгадир қарз берсам, мол-дунёйим камайиб қолади деб хавотирланади. Аллоҳ бу хавотирдан мўминларни қайтармоқда: ризқни танг, тор қиладиган ҳам, кенг қиладиган ҳам Аллоҳ. Агар ризқингиз тор бўлиши лозим бўлса, бу ўзгаларга қарз бериш билан содир бўлмайди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади:

“Аллоҳга “Қарзи ҳасана” қиладиган киши борми?” ояти нозил бўлганда, Абу Даҳдаҳ исмли саҳоба:
– Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ биздан қарз сўраяптими? – деди.

– Ҳа, эй Абу Даҳдаҳ, – дедилар Сарвари олам. Шунда Абу Даҳдаҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга: .
– Қўлингизни беринг, – деди ва:
– Мен Раббимга боғимни қарз бердим, – деди. Шунда Набий алайҳиссалом:
– Жаннатдаги дуру ёқутдан бўлган хурмозорлар Абу Даҳдаҳники бўлди, – дедилар”.

Бугун қарз олди-бердиси катта муаммолардан бирига айланди. Бу масалада қуйидаги ҳолатларга дуч келяпмиз:
• Муҳтож бўлмаса ҳам, одамларни алдаб қарз олиб, шунинг эвазига яшайдиганлар кўпайди;
• Қарз олгач, имконияти туғилса ҳам, уни қайтармаётганлар учраяпти;
• Жуда муҳтож одам қарз сўраб келса ҳам, беришни истамайдиган инсонлар ҳам бор.

Умуман олганда, бу каби ҳолатларни ислоҳ қилиш ўзимизга боғлиқ. Инсон қарз берар экан, сўровчининг ростгўйлиги, асл ҳолати ҳақида маълумотга эга бўлган ҳолда қарор қабул қилиши мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, қарз олганлар ҳам имконлари бўлиши билан уни қайтаришлари керак:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

Ҳадиси шарифдан маълум бўляптики, қарз олаётганда инсон ниятни тўғирлаб олиши лозим. Яъни қарздан мақсад – қийин молиявий шароитдан чиқиб, дарҳол уни соҳибига етказиш. Қарз билан тирикчилик қилиш эмас. Аллоҳ қарздорнинг ҳар икки ниятига етказади: қайтараман деса, унга барака ёғдиради. Қайтармайман деса, қўлини қисқартириб, яна ҳам оғир, яна қашшоқ ҳолга тушишини ирода қилади.

Ҳар куни бу ҳақиқатнинг жонли мисолларини кўриб турибмиз.

Аслида, қарзни садақадан яхшироқ деб айтилади. Чунки садақа олган одам уни қайтариш ҳақида ўйламайди. Қарздор эса қайтариш учун ҳаракат қилади ва у буни текинга ўрганишдан, танбалликдан ҳимоялайди.

Умуман, қарзнинг аҳамияти, шунингдек, маънавий қарздорлик ҳақида ҳам гапириш мумкин.
Аллоҳ таоло қарздорларга нажот берсин! Бизни қарз оладиган эмас, балки муҳтожларга Аллоҳ йўлида қарзи ҳасана берадиган бандалари қаторидан қилсин!

Абдул Ҳамид Маликов,
“Пискент” жоме масжиди имом хатиби
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

Ислом покликдир
​Бир қария нон ўғирлагани туфайли суд қилиняпти.

Қария айбини инкор этмади, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини билдирди.

Ҳакам унга:
- Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини ҳам биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, - деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.

Суд залида сукунат ҳукм сурарди...

Бироздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай деди:

- Сизларнинг ҳаммангизга ҳам ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти!.

Ўша онда 480 доллар пул йиғилди ва уни ҳакам қарияга берди.

Хакам «Қаерда бир фақирнинг қорни тўйиб овқат емаяпти, демак у ерда бошқанинг ҳаққини еб ўтирган кимдир бор» деб судни якунлади.
​Аввалида шундоқ бўлур – йўлни йўлсиздан сўргайсен,
Одам босмас, қуёш кесмас аллақайларда юргайсен.

Адашгайсен, адашмоқдин шод бўлурсен аввалида,
Боқсанг кун қиём келибдур, энди қаён югургайсен.

Муддао эди парвозлар, юрмоқ маҳолдир – йўл керак,
Йўл – муроднинг аъмолидир, билмайсен – карахт тургайсен.

Бир ёриқ қайиқдадирсен, бул қайиқ даштда муқим,
Қайтмас уммонни изларсен, бекор чиғаноқ тергайсен.

Манзил-у йўлсиз қўймагай, кўзи ёшлини ул Ҳабиб,
Кўринган касни тергайсен, кўринмаганни қарғайсен.

Фурсатни кутмас мард киши, фурсат сари боргай шитоб,
Ўзинг билмас мазгилингни соқов чўпондин сўргайсен.

Тош олиб ёрмоқ бўлурсан ул дашт мардининг бошини,
Билмагайсен, шул туришинг – чўпон қўлида ирғайсен.

Аввали мундоқ эдиким, ундоқ эмишдир охири,
Бисёр сўзларни тингларсен, бошни беҳуда ирғайсен.

Эй, ўғил, ҳаддингни бил, бул жаҳон тошлоқ азал,
Кераксиз тошни тергайсен, тошни кераксиз тергайсен.

Қачонким қисмат сангига бошни урурсан дард ила,
Қўрқмағил, ур вақтида, кейин шарт ила ургайсен.

Қачонким қисмат сангига бошни урурсан ишқ ила,
Ёрмай марҳамат кўрмайсен, ёргач рўшнолик кўргайсен.

Юзни Ҳақ сори бургайсен, ул томон – ўзингдадир,
Сабр тошин келтурурсен, ундан ўзингни қургайсен.

Илоҳо! Етгил муродга – назари тушсин Анинг,
Бўлмаса, шомга қолгайсен, тағин қайларда юргайсен.

ШОДМОНҚУЛ САЛОМ
​Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади:
— Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.

Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
— Узр, бу билан нима демоқчисиз?
— Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
— Ҳа, лекин озчилик.
— Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи.
— Ҳа...
— Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам ҳудди шундай — деди отахон ва гапида давом этди. — Менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!

Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров чакагимга қаттиқ ургандек бўлди.
Аллоҳ таолонинг оятини эсладим:

«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар». (Воқеа 10, 11)

Яна Ҳабибимизнинг ҳадислари ёдимга келди:

«(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар».

"Эҳ отахон, — дедим хаёлан. — Намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз!?"

©Икром Шариф
таржимаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул ҳамид домла маъруза қиладилар

Ислом мукаммал дин
​ЎЗГАЛАРНИНГ АЙБИНИ АХТАРИШ

(Шайх ҳазрат сабоқларидан)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ замонавий тарихдаги ўзбек уламолари орасида беқиёс ўринга эга зот эдилар. У кишининг илмий мерослари, серқирра ижодлари, фазилат ва ахлоқлари гўё уммон сингари манбаки, унинг қаърига шўнғиган киши жавоҳирларга дуч келаверади. Яқин икки-уч асрлик тарихида Шайх ҳазратларидек улуғ сиймони кўрмаган миллат у зотнинг бебаҳо ўгитлари , ҳикматларига доимо муҳтож.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ асарларидаги динимиз таълимоти мусулмон ахлоқи ҳақидаги панд-насиҳатларни чуқур ўрганиб, ҳаётимизга табиқ этиш орқали, бугун биз дуч келаётган кўплаб муаммоларнинг ечим топиш мумкин. Мазкур рукн орқали элимиз ардоқлаган мўътабар зотнинг олтин шодаларини яна бир эслатиш истагимиз бор.

Бировнинг айбини ахтариш ислом дини кескин қоралагн, тил офатларидан ҳисобланган, мусулмон учун ҳаром қилинган амаллардандир.

Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Мазкур ҳадис шарҳида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

“У Зот одамлар ичида тиллари билан иймон келтириб, қалбларига иймон кирмаганлари борлигини билдириб, ўшаларга хитоб қилмоқдалар. Демак, тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар кўпчилик бўлар эканлар. Ҳа, мусулмонларнинг айбини тирноқ остидан кир ахтаргандек қилиб ахтарганларнинг айбини Аллоҳ таолонинг Ўзи ахтарар экан. У Зот айб ахтарганда эса қойиллатиб ахтаради. Айбдорни шармандаи шармисор қиладиган қилиб ахтаради.
Мусулмон банданинг айбини ахтариш қанчалар оғир экан. Шунинг учун бу ишдан тийилмоқ зарур.
Аъзолари бир-бирининг айбини ахтарадиган жамиятларнинг одамлари бузилиши оқибатида жамиятнинг ўзи ҳам бузилиб, парча-парча бўлиб, тарқалиб кетганлигининг гувоҳлари ҳам кўп”.

(“Ҳадис ва ҳаёт”, 34-жуз)

Дарҳақиқат, ўзгалар ишинини ортиқча муҳокама қилиб, ундан айб ахтариш жамиятимизда кўп учрайдиган иллат. Хатоларимиз ўзимизга билинмайди, бироқ бошқанинг айби, хатосини қоронғу зулмат ичида бўлсак ҳам “ойдин” кўрамиз. Салаф солиҳлардан бири: Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилган бўлса, уни хатолари ўзига билинадиган қилиб қўяди ва ўша нуқсонларини тўғирлаш билан овора бўлиб, бошқалар билан иши бўлмайди. Бунда яна бир фойда шуки, банда тилини ёмонликда тийган ҳам бўлади.

“Тилдан келадиган офатлар кўп ва турли-туман бўлиб, улар қалбни сархуш қилади. Одам табиатида ҳам уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутилишининг энг осон йўли жим туриш орқали бўлади. Бу жуда катта фазийлатдир. Жим туриш ҳимматни жамлайди ва фикрни софлайди”.

(“Руҳий тарбия”, 1-жуз)

Azon.uz
НАМОЗДАН ШИФО ТОПДИ

Ҳикоя

Бир муслима аёл намоздан топган ҳузур-ҳаловати ҳақида шундай ҳикоя қилади:

“Уйимиз дала ёнида, дарвозамиз яқинида катта зовур бор эди. Кўпинча зовур ичидаги булоқдан сув олардик.
Бир куни шомга яқин булоқдан сув олиб уйга кирдим. Негадир ўзимни ғалати сездим. Тун бўйи нимадир безовта қилиб чиқди. Ухлаёлмадим, аллақандай тушлар кўрдим...
Аввалига буни ҳеч кимга айтолмадим. Кейинроқ аямга ёрилдим. Чунки кечалари сира ухлаёлмас, аллақандай қора, думалоқ, жундор бир нарса кўзимга кўринар, бир хунук башара пайдо бўларди-да, бўға бошларди. Аямни, дадамни ёрдамга чақириб алаҳсирардим. Аммо улар мени эшитишмас, чунки овозим чиқмасди.
Хуллас, ҳаммасини бирма-бир аямга сўзлаб бергач, ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим. У ёқ-бу ёққа қаратдик, аммо фойдаси бўлмади.
Икки йил шундай азобландим. Ниҳоят мактабни битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Ҳаммаси энди барҳам топар, деб ўйлагандим, аммо...
Институтга кирдим. Талабаликнинг илк йиллари. Биласиз, бу давр қанчалар шод-ҳуррамлик даври бўлади. Лекин менга асло татимасди. Кечалари ҳамон безовталанар, аҳволимни хонадошларим билиб қолишларидан уялардим. Ҳар тун улар ухлаганидан кейингина дам олишга ётардим.
Аммо қачонгача яшира олардим? Ҳамхоналаримдан бири намозхон бўлиб, ярим кечалари ибодатга турарди. У тунги алаҳсирашларимдан хавотирга тушибди. Эрталаб мени ёнига чақириб, қандай дардим борлигини сўради. Ўртоғимга ҳам аямга айтганимдек дардимни тўкиб солдим-у, йиғлаб юбордим.

У эса жилмайиб қўйди.
“Бу дарддан халос бўлиш йўлини ўргатаман”, деб намоз ўқишим кераклигини айтди. Кечқурунлари таҳорат қилиб, ўзимга дам солиб ётишимни, яна билишим зарур кўп нарсаларни ўргатди.
Аввалига, барибир фойдаси бўлмайди, деб қўл силтадим. Кейинчалик унинг далдаси билан намоз ўқишни бошладим.
Ниҳоят, илк бор намоз ўқиб уйқуга ётдим. Ўша тун бирам мириқиб ухладимки... Неча йиллардан бери уйқудан энди ором топишим эди. Аста-секин намоз ҳаловатини сеза бошладим, рукуъ-саждаларни яхши кўриб қолдим. Кечалар ётишдан олдин таҳорат қилиб, Қуръон ўқиб, ўзимга дам солишни канда қилмасдим. Йиллар давомида қийналиб, ҳатто анча сарф-харажатлар эвазига топилмаган давони намоздан топганим учун бениҳоя хурсанд эдим.

Бу ҳол Меҳрибон Аллоҳнинг менга бир маҳрамати эканидан қувонаман ”.
​ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Ҳакимлар фарзанд тарбия қилишни тўрт қисмга бўлганлар:

1. Иймоний тарбия.
Яратганни таниш ҳалол ва ҳаромни фарқлаш ҳамда унга риоя килишга ўргатиш.

2. Хулқий тарбия.
Гўзал ахлоқ ва одобли қилиб тарбиялаш.

3. Жисмоний ва баданий тарбия.
Бунда болаларга хос турли ўйинлар, югуриш, сузиш, кураш каби спорт машғулотлари муҳим ўрин тутади.

4. Ақлий тарбия.
Ота – она ва тарбия иши билан машғул кишилар болаларга фойдали илмларни, жамият учун керакли бўлган касб – ҳунарларни ўргатишлари лозим. Бу ҳақда Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кўплаб тавсия ва кўрсатмалар баён этилган.

« Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу:

«Фарзандларингизга ўз замонасининг илмини ўргатинглар, чунки улар ўша замон учун яртилганлар» деганлар.
​Америкалик олим – доктор Дэвид Уайтҳаус «Коинотнинг якун топиши муқаррар» номли мақоласида айтадики:

«... Коинотнинг яратилиши қаттиқ портлаш билан бошланган эди. Мана шу пайтдан бошлаб коинот тўхтовсиз кенгайиб бормоқда. Лекин бу кенгайиш абадий эмас. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, коинотнинг массаси керакли – белгиланган даражага етиб борганда, коинот ўз-ўзидан ўралиб-йиғилиб қолади, яъни бунга тортишиш кучи сабаб бўлади. Бу – ҳаммаси тамом деганидир!..»

Профессор Марк Шварц эса «Космик «ҳалокатли ўралиш» коинотимизнинг ҳалокатини бошлаб бериши мумкин» мақоласида Стэнфорд университети физик профессорлари Рената Каллош ва Андрей Ринднинг қуйидаги хулосаларини келтирган:

«...Коинот ўралиб, биз ҳозир кўриб турган ва узоқ масофалардаги биз кўра олмайдиган барча нарсалар протон заррасидан ҳам кичик бўлган нуқтага йиғилиб келади... Жуда кўп олимлар коинот келажакда ана шундай инқирозга юз тутади, деб ҳисоблайдилар...»

Энди қўлингизга Қуръонни олинг ва «Анбиё» сурасидаги 104-оятни ўқинг:

«У кунда Биз осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ўраган каби ўраб, биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша яхлит ҳолига) қайтарурмиз. (Бу) Бизнинг зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз (шундай) қилувчидирмиз!»
​ҚАЙТАР ДУНЁ

Бир танишим айтиб берганди.

"Россияга янги борган вақтларим эди.

Кечки сменада ишлардим. Эрталаб ишдан чиқиб дам олиш учун квартирага кетаётгандим. Биласиз, руслар одатда оз-моз бўлсаям ичиб юришга одатланган. Бекатда турсам биттаси келиб асабимни бузиб кетди. Кайфиятим йўқроқ эди, олдимга бир қари кампир келиб "Мана бу автобус фалон ергача борадими?" деб сўради.

"Бу ҳам шуларни биттаси-да" дедим-да, "Ҳа" деб қўяқолдим. Аслида у автобусни қаерга боришини билмасдим.

Шу пайт бошқа автобус келиб тўхтади, чиқиб кетдим. Ўн-ўн беш дақиқалар ўтяпти ҳам-ки, бекатим кўринмасди. Ҳайрон бўлиб индамай кетавердим. Қаттиқ чарчабман шекилли, ухлаб қолибман. Бир пайт кўзимни очсам, ўрмон оралаб кетяпмиз.

Шошиб ёнимдаги одамдан "Нечанчи автобус эди бу?" деб сўрадим. "Тўртинчи" деди. "Фалон ерга борадими?" дедим, "Йўқ" деди.

Автобусдан тушиб қолдим. Қаерга келиб қолганимни билмасдим. Йўлнинг нариги тарафига ўтиб орқага қайтдим.

Шаҳарга кириб борганда шофёрдан сўрадим, тайинли жавоб ололмадим. У пайтларда қўлимда телефоним ҳам йўқ эди. Ҳеч ким йўл кўрсатмади. Янги келганим учун қаердаман, манзилимга қандай бораман билмасдим. Ўша куни то кечга қадар яхшигина қийналиб, сарсон бўлдим.

Кечки пайт иш бошланадиган вақтимда зўрға ишхонамни топиб етиб келдим. Эсимдан чиқмайди, кейинроқ билсам, ўша куни шошилиб мен борадиган манзилнинг троллейбусдаги йўналиш рақамига адаштириб автобусга чиқиб кетган эканман.

Аслида у воқеъа менга дарс бўлганди.

Қарияга эътиборсизлик қилиб "ҳа" деб қўяқолганим учун динсиз бир аёл бўлса ҳам Аллоҳ мени бир кун умримни тентираш билан ўтказдириб жазо берганди.

Қайтиб ундай қилмадим.

Ундан кейин билсам тўғри йўл кўрсатдим, билмасам очиғини айтиб қўяқолдим.

Бировга азият етадиган иш қилишдан қўрқиб қолдим..."

Ҳикоя шу тариқа ниҳоясига етди. Мен учун ҳам ибрат бўлди.

Шояд-ки, Сиз-да таъсирланарсиз, кимгадир айтарсиз, "йўлни тўғри кўрсатинг, йўлингиз тўғри бўлади" дерсиз деб, Сизга ҳам илиндим...

Салим АЙЮБИЙ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

Кучли мўмин
Audio
❓Раҳматли амакимнинг икки фарзанди бор. Улар ҳозир ўқув марказига боришади. Тўлов масаласида қийналишади. Озгина жамғарган пулимнинг закотини уларга сарфласам бўладими?
***
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Audio
❓Садақа хайр-барака эканлигини кўп эшитаман. Аллоҳ қодир қилганича эҳсон қилишга ҳаракат қиламан. Эҳсонга муҳтож одамга, албатта. Кўчада юрганимда лўли тиланиб келса, бермайман. Чунки бу миллат ўзига садақа олишни касб қилиб олган. Лекин уйга келганида эшикни такиллатиб, садака сураб келса мажбур бўламиз. Лўлиларга садақа бериб гуноҳкор бўлмайманми?
***
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
АЁЛЛАРНИНГ НОМАҲРАМ БИЛАН СУҲБАТЛАШИШ

Шариатнинг асосий мақсадларидан бири ҳаромга олиб борувчи барча эшикларни тўсмоқликдир.


Аёлнинг бегона эркак билан гаплашиши, уларнинг бир бирига хат ёзиши, ўзаро дўстона муносабатда бўлиши агарчи аввалида бу ишни шайтон уларга зийнатлаб, ҳаромдан пок, ёмон ниятда эмаску, деб кўрсатса ҳам, аслида бу ишлар ҳаромга олиб борувчи энг катта воситалар ҳисобланади. Чунки эркак билан аёл ўртасидаги яхши ният билан бошланган қанчадан-қанча муносабатлар аянчли якун топганига гувоҳ бўлганмиз.

Шунинг учун фуқаҳолар аёлнинг бегона эркак билан гаплашишига зарурий ҳожат бўлгандагина рухсат берганлар. Масалан: савдо-сотиқ каби молиявий муомалалар, аёлнинг олим кишидан шаръий масала сўраши ёки аёл олима бўлса, ундан эркак кишининг шаръий масала сўраши ва шу каби эркак билан аёлнинг сўзлашиши зарур бўлган ўринларда рухсат берилган.

Ҳанафий Аллома Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исмоил Тоҳтовий раҳматуллоҳи алайҳ Мароқий ал-фалаҳга ёзган ҳошиясида Абу Аббос ал-Қуртубийдан нақл қилиб қуйидаги матнни келтирган:

“Биз зарурат тақозо қилган пайтда бегона эркакларни аёллар билан гаплашишини жоиз деймиз. Лекин овозини кўтариши, гапни чўзиши, майин овозда гапириши ва юзланиб гапиришини жоиз демаймиз. Чунки бунда эркакларнинг уларга моил бўлиши, уларга нисбатан шаҳватнинг уйғониши бордир”.

Моликийлар ибодатлар фиқҳи бобида Расулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламнинг аёллари саҳобалар билан гаплашгани ва саҳобаларнинг улардан дин аҳкомларини ўрганганини далил қилиб номаҳрам билан гаплашишни жоиз дейдилар. Улар бундан илм талабида таълим олиш ва таълим беришнинг жоизлигини олганлар.

Шофеийлардан Имом Ғаззолий зарурат бўлганда номаҳрам билан гаплашиш жоизлигига саҳобалар замонасида аёлларнинг эркаклардан фатво сўрашда, савол сўрашда ва маслаҳат каби нарсаларда гаплашганини далил қилиб келтиради.

Жумҳур тўрт мазҳаб уламоларининг қавлига кўра агар фитнадан омонда бўлинса, аёл кишининг овози аврат ҳисобланмайди. Лекин фитна хавфи бўлса, аёл кишининг овозини эшитиш мумкин эмас. Бунда ҳатто Қуръон тиловати бўлса ҳам мумкин эмасдир.

Суҳбатлашиб туришни ният қилиб бегона аёлни бирор вазифага қабул қилишни уламоларимиз ҳаром деганлар.

Зарурат ўринларда эркак киши билан аёлнинг гаплашиши жоизлигига қуйидаги оят далил бўлади:

"Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар". (Аҳзоб,32)

Бу оятда аёлнинг бегона эркак билан гаплашиши жоизлигида икки шарт қўйилган:

Биринчи: сўзнинг майин бўлмаслиги

Иккинчи: гапирадиган гапи фақат зарурий маъруф гап бўлиши

Мазкур оятдаги хитоб Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламнинг аёлларига бўляпти. Улардан эркаклар билан гаплашганда ушбу оятнинг буйруғига бўйсуниш талаб қилинмоқда. Аслида у жамият, яъни, саҳобаи киромлардан ташкил топган жамият энг пок, энг соф, энг иффатли жамият эди. Демак булардан бошқаларнинг бу оятнинг кўрсатмасига эътибор қаратиши ва амал қилиши авлороқдир. Улар пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи васалламнинг аёллари бўлгани учун мўминларнинг оналари ҳисобланади. Ақлан олиб қарасак, уларга бировнинг таъмаси бўлмайди. Уларгаки ушбу буйруқ бўлганидан кейин, ахлоқий таназзулга учраган бугунги кунда биз учун бу оятга амал қилиш янада муҳимроқдир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фуқаҳоларнинг мазкур сўзларига кўра зарурий ҳолатда аёлнинг бегона эркак билан гаплашиши жоиз бўлиши учун қуйидаги шартларга риоя қилиш лозим бўлади:

Биринчи: Гаплашиш шаръий зарурат учун бўлиб, унда ҳожат доирасидан ортиқ гапни чўзиб, кенг мазмунда гаплашмаслиги.

Иккинчи: Сўзида, майинлик, юмшоқлик, мулойимлик, ҳазил-мутойиба, шаъма қилиш кабилар бўлмаслиги, токи бу нарсалар шаҳватни қўзғалишига сабаб бўлмасин.

Учинчи: Гаплашаётганда иккиси ёлғиз қолмаслиги.
Audio
❓Масжидда хуфтон намозига кечикдим. Азон чақириб ўкийманми? Ё такбир айтиб ўкиладими?
***
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар