ҚУРЪОН ЭШИТИБ ВАФОТ ЭТГАН БОЛА
Фузайл ибн Иёзнинг Али деган ўғли намозда ортида турган бўлса, намозни қисқа ўқир, охиратда бўладиган хавф-хатарлар мазмунидаги оятларни ўқимас эди. Ўғли орқасида бўлмаса, Қуръонни оҳиста ўқир, маҳзун ҳолатда хавф-хатар мазмунидаги оятларни ўқир эди.
Бир куни ўғлини орқасида йўқ деб ўйлаб, «Улар дейдилар: «Роббимиз! Бадбахтлигимиз бизларга ғолиб келиб, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз»[1] деган оятни ўқиб қолди.
Ўғли оятни эшитиб, турган жойида беҳуш йиқилди. Фузайл орқасида ўғли турганини, бу оятни эшитиб, йиқилганини сезди-да, қироатни қисқа қилди. Дарҳол уйига хабар беришди, онаси етиб келиб, боланинг юзига сув сепди. Бола ўзига келди. Аёл Фузайл ибн Иёзга: «Сиз бу болани ўлдириб қўясиз», деди.
Яна бир куни Фузайл намоз ўқиётиб, ўғлини жамоатда эмас деб ўйлаб, ушбу оятни қироат қилди: «(Чунки у кунда) уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар намоён бўлур».[2]
Ўғил бу оятни эшитиб, яна йиқилди. Отаси яна қироатни қисқа қилди. Яна онасига хабар қилишди, у келиб, ўғлининг юзига сув сепди. Лекин боланинг жони чиқиб бўлган экан.
[1] Муъминун сураси, 106-оят
[2] Зумар сураси, 47-оят
"Солиҳлар гулшани" китобидан.

ГАП КЎТАРИБ КЕЛСАНГ
Ривоят қилишларича, Ҳасан Басрий ҳузурига бир киши келиб, унинг таниши устидан арз қилди. Сиз ҳақингизда фалон-фалон деди, деб бир қанча нохуш гапларни етказди.Ҳасан Басрий суҳбатдошини саволга тутди:
– Уни қаерда кўрдинг?
– Ўзининг уйида, – жавоб берди хабаркаш.
– Уйига нега бординг? – сўради олим.
– Меҳмонга чақирганди...
– Олдингга дастурхон ҳам ёздими? – суриштирди Ҳасан Басрий. Шунда ҳалиги одам иштаҳа билан тановул қилган ноз-неъматларини бирма-бир санаб берди. Ҳасан Басрий унинг гапларини сабр билан тинглади-да, сўнг шундай деди:
– Ҳой яхшиликни билмайдиган инсон, ичингга шунча нарса сиғибди-ю, мен ҳақимда айтилган бир оғиз сўз сиғмай қолдими?! Агар айтганларинг рост бўлса, ўша одамга тўрт гапим бор.
Биринчидан, мен унга норозилик изҳор этиб ўтирмайман. Иккинчидан, кўнглимда унга гина ҳам сақламайман. Учинчидан, унга қарши бирор хатти-ҳаракат ҳам қилмайман. Тўртинчидан, Қиёмат куни унга даъвоим ҳам бўлмайди. Ана энди бор-да, унга шуларни етказиб қўй! Зеро, бир жойдан гап кўтариб келган одам уни ортига кўтариб кетишни ҳам билиши керак.
Шу тарзда улуғ фақиҳ Ҳасан Басрий ғийбатчига чиройли ибрат кўрсатиб, чақимчилиги учун аччиқ сабоқ берган экан.
#Ибрат

АДАШГАННИНГ ТАВБАСИГА САБАБ БЎЛДИ
Куфа шаҳрида нуфузли, атрофидагиларга гапи ўтадиган бир адашган кимса бор эди. У ўзича одамларга Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ислом келишидан олдин яҳудий эди. Ислом келгач ҳам мусулмон бўлмай, яҳудийлигича қолган, деган бўлмағур бир даъво қила бошлади...
Ушбу машъум хабар Абу Ҳанифанинг ҳам қулоқларига етиб борди. У гапни эшитгач Имом Аъзам ҳалиги одамнинг уйига борди ва:
«Бир дўстимга қизингизни қўлини сўраб, совчи бўлиб келдим, деди».
Ҳалиги киши:
«Хуш келибсиз тақсир, бош устига... Сиздек зотга рад жавоби берилмайди эй Абу Ҳанифа! Қизимни-ку албатта бераман, лекин куёв бўлмиш ким экан ўзи?», деди.
Абу Ҳанифа:
«Қўни-қўшни, маҳалла-кўй орасида обрў-эътиборли, бой-бадавлат бир киши... Қўли очиқ, ўта сахийки... Ўзлари Аллоҳ таолонинг каломини ёд олган қори... Туни билан намоз ўқийди... Худодан қўрққанидан кўз ёши тинмайди...», деб куёвнинг фазилатларини санаб кетган эдилар ҳалиги киши:
«Субҳаналлоҳ, эй Абу Ҳанифа, кифоя. Бундай сифатли йигит Амирул-муъмининнинг қизига куёв бўлишга ҳам лойиқ», деди.
Шунда Абу Ҳанифа:
«Лекин, унда сиз билиб қўйишингиз керак бўлган бир хислат (айб) бор», дедилар.
У киши ҳайрон бўлиб: «Нима экан у?!», деди.
Абу Ҳанифа: «У яҳудий», деди.
Ҳалиги киши сесканиб кетди ва: «Яҳудий?! Ҳали сиз мендан ўз қизимни яҳудийга беришимни истайсизми? Худо ҳаққи, дунёдаги барча яхши хислатларни ўзида мужассам қилган бўлса ҳам унга бермайман», деди.
Шунда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ асосий мақсадга ўтиб:
«Ўзинг битта қизингни ҳам яҳудийга беришга кўнмаяпсан ва рад жавобини бераяпсан-а? Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гулдек икки қизларини яҳудийга берган деб даъво ҳам қиласан! Сен бу гапинг билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қизларига уйланиб, «Зуннуройн» яъни, «икки нур соҳиби» деган лақабга сазовор бўлган ҳамда Усмонга никоҳлаб берган иккинчи қизлари ҳам вафот этгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Усмонни уйлантириб қўйинглар. Агар яна қизим бўлганида эди, албатта, уни ҳам Усмонга берган бўлардим», деган ва тириклигидаёқ жаннат башорати берилган, қолаверса, 12 йилдан зиёд мўминларнинг амири Амирул мўъминин бўлган зотни яҳудий эди демоқчимисан?», дедилар.
Шунда ҳалиги одам адашганини англаб: «Астағфируллоҳ, тавба қилдим. Эй Аллоҳ, бу қилган бўҳтонимни Ўзинг кечир», дея тавба қила бошлади.
Дарҳақиқат, Имом Моликнинг: «Абу Ҳанифа мободо масжиддаги устунни тилла дейдиган бўлса, сўзсиз унга далил келтириб беради ва у тилла бўлиб чиқади ҳам», деган сўзида ҳеч бир муболаға йўқ.
"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.

РАШК
Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди:
―Менга ҳам дуо қилинг!
―Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим?! Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан.
Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда:
―Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз?
―Ҳар намозим сўнгида: "Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин", деб сўрайман.
#Мулоҳаза

МУҚТАДО
Қиссанинг соҳиби айтади:
“Масжидда намоз ўқидим. Ёнимда ажойиб бир болакай намоз ўқиди. Салом берганимиздан сўнг менга қараб салом бериб табассум қилди ва: “Мен сизни дуо қилдим!”, деди. Унинг гапи ва жозибали табассумидан бутун вужудим титраб кетди.
У чўнтагидан бир дона қанд чиқариб менга ҳадя қилиб, менинг гўзаллик сабаб учган ҳушимни яна ўрнига қайтарди. Мен ундан нега бундай қилаётганини сўраганимда менга: “Онам Руқайя шундай ўргатган!”, деди.
Мен унинг гапидан таъсирланиб йиғлаб уни қучоқладим. Тасаввур қилинг! Ёш гўдак масжидда ўйнамасдан одоб билан намоз ўқимоқда. Намоздан сўнг табассум қилиб ўнг ёнидаги кимсани дуо қилаяпти ва унга қанд совға қилаяпти. Бу муқтадоларнинг иши!
Ҳикоя ҳали тугагани йўқ. Мен ҳам у каби иш қилишни ният қилдим. Ўнг томонимдаги кимсаларни дуо қилишни, уларга салом беришни, улар билан лутф ила бир он бўлсада муомала қилиб сўнгра кетишни қасд қилдим.
Бугун олдимда хотира дафтарим турибди. Унда мен ҳар намоздан сўнг салом бериб лутф ила муомала қилганимдан сўнг менга ўз ҳиссиётларини изҳор қилган ўнг томонимдаги кишиларнинг гаплари битилган. Мен ҳар лаҳза кичкина ишларнинг ортида буюк ажрлар турганини ҳис қилганман.
Кеча шомдан сўнг юзи қора, аммо қалби оқ бир йигитга салом бердим. У Ганадан келган экан. Қалби юмшоқлигининг акси ўлароқ унинг тили оғир эди. Мен уни дуо қилганимни айтдим. У табассум қилди ва раҳмат айтиб кифтимга урди. У озгина жим туриб сўнгра йиғлаб юборди ва деди: “Аллоҳга ҳамд бўлсинки, дуони сукут сақловчиларнинг гапирадиган гапи, ўзаро муҳаббат қилганларнинг ҳадяси қилди!”.
У менинг қўлимни муҳаббат билан сиқди ва кетди.
Шунда билдимки, Аллоҳ таоло дардли қалбларга дуо ила унинг ичини обод қилиш учун соғинч тўла қалбларни рўбарў қилар экан. Махфий яқинлик ва ёқимли муҳаббат. Бўш қўлдан қалб саломатлиги умидлироқдир.
Бир яқинимни кўриш учун шифохонага бордим. Шу баҳонада ўзим танимайдиган Суданлик бир беморнинг хонасини тақиллатдим. Ундан ҳол сўрадим. У қанд касаллиги сабаб оёғидан ажралган экан. У билан очиқ юзда саломлашиб қучоқлашиб дедим: “Эҳтимол кесилган оёғингиз сиздан олдин жаннатга киргандир! Ҳозир аҳволингиз қандай?”.
У: “Жуда яхши”, деди. Унинг ёнида ўтирдим. Тасбиҳим бор эди. Уни унга совға қилдим. У билан анча дардлашиб ўтириб уни умидсизликдан ҳаёт томон олиб чиқдим. У мендан: “Мени танийсизми?”, дея сўради. Мен: “Аллоҳ бизга айтганки, ким бир беморни зиёрат қилса унга жаннатда бир боғ берилади. Унинг учун етмиш минг фаришта истиғфор айтади. Шуни билгач шошиб келавердим сиз томон!”, дедим.
У билан видолашаётганимда шундай деди:
“ Менинг Суданда оилам бор. Мени зиёрат қилган эса фақат сиз бўлдингиз!”.
Биз хайрлашдик. Унинг ёноқларидан қайноқ ёшлар оқар эди. Ана шунда Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: “Бемор бандамни зиёрат қилганингда унинг ҳузурида Мени топар эдинг”, деган гапини англагандек бўлдим.
Борлиқдаги арзимас зарраларга ҳаёт беришни менга бир кичкина гўдак ўргатди. Буларнинг барчаси унинг онаси Руқайянинг саҳифасига битилди иншааллоҳ!
Гарчи кишиларга табассум қилиш бўлсада, яхшиликни арзимас деманг. Эй Роббим! Бизга солиҳ бандаларингни учраштир, улардан ибратлантир!”.
Али Саллобий
@Abdulqodir_Polvonov саҳифасидан

ШУКР ҚИЛИБ ЯШАШ ЛОЗИМ
(ҳаётий воқеа)
Бир одам дуоси мустажоб улуғ зотнинг ҳузурига бориб, «Ҳазрат, дуо қилинг, мен яхши яшамоқчиман, тўқ, хотиржам ҳаёт кечирмоқчиман», дебди. Ҳазрат «Майли, дуо қиламан, лекин кимга ўхшаб яшамоқчисан? Одамлар орасидан ўзинг ҳавас қилган бирор одам борми, бориб бир қидириб кел-чи, кейин мен ўша одамга ўхшаб яшашингни сўраб, Аллоҳдан дуо қилиб бераман», дебди.
Ҳалиги одам шаҳар айланибди. Қараса, бир одам ниҳоятда яхши яшаяпти, олдида ўғиллари хизматга бел боғлаган, егани олдида, емагани ортида. У шу одамга ҳавас қилиб, ҳазратга бориб, «Фалончини биласизми, тақсир? Фалон кўча, фалон маҳаллада яшайди. Ўша одамга ҳавас қилдим, шунга ўхшаб яшагим келяпти, дуо қилинг», дебди.
Ҳазрат шундай дебдилар:
«Майли, дуо қиламан. Лекин сен шошмагин, болам. Бориб, у одам билан бир гаплашиб кўргин. У одамнинг бирор муаммоси, бир дарди бўлмасин тағин. Дуо қилсам, ундаги неъмат билан қўшилиб, дарди ҳам сенга ўтиб қолмасин, кейин қийналиб юрма».
Бу одам яна бориб, ўша бой билан гаплашибди. Мен ҳазратнинг ҳузурларига бориб, сизга ҳавас қилганимни, сизга ўхшаб яшашимни сўраб, дуо қилишларини сўрасам, сизга юбордилар. Сизда ҳеч бир дард, муаммо йўқдир ҳар ҳолда?» дебди. У гапини тугатар-тугатмас, ҳалиги бой, ўзига тўқ, ҳаётдан хурсанд, мамнун бўлиб яшаётгандек кўринган одам йиғлаб юборибди, «Бу дунёда мендан бахтсиз одам бўлмаса керак. Келиб, мендан сўраб тўғри қилибсиз» деб, ўзининг тарихини айтиб берибди:
«Оила қурдим, уйландим. Эр-хотин бир-биримизни жуда яхши кўрар эдик. Аммо кўп йиллар олдин аёлим оғир дардга чалинди, ўлим тўшагига михланди. Ўлиши аниқ бўлиб қолгач, орамиздаги тилларда достон бўлгудек муҳаббат туфайли аёлимнинг рашки қўзиб, «Мен ўлсам, бошқасига уйланиб оласиз» деб тинмай йиғлайверди. Ўзи ўлим азобида қийналиб ётибди, яна рашки ҳам қийнаяпти деб, раҳмим келиб, «Хотиржам бўл, мен сендан бошқа аёлга қарамайман. Бутун умр сенга садоқат билан яшаб ўтаман», деявердим. Аммо у бу гапимга кўнмади. Мен ҳам уни ниҳоятда яхши кўрар эдим, муҳаббатдан кўзим кўр бўлиб, сўзимни исботлаш учун ошхонага кириб, пичоқни олиб, ўзимни ўзим бичиб ташладим. Шундан кейин аёлим хотиржам бўлди, хурсанд бўлди, «Энди кўнглим жойига тушди», деди. Мен ҳам хурсанд бўлиб, энди тинчгина оёғини узатиб, дунёдан ўтадиган бўлди деб турсам, Аллоҳ шифо бериб, хотиним ўзига келиб, соғайиб кетди. Оғир касалдан тузалиб, нақ ўлимнинг ёқасидан қайтиб келди. Аммо бу қувончимиз узоққа чўзилмади. Унга кўрсатган вафодорлигим ҳурмати аёлим мен билан бир-икки йил сабр қилиб яшади, аммо кейин тоқат қила олмади. Мана бу менга хизмат қилиб юрган ўғиллар менинг фарзандларим эмас. Мен ана шундай азоб тўла ҳаётда яшаяпман, сен кўрган нарса менинг ташқи кўринишим, аммо ичимдаги дардим дунёга сиғмайди».
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ ушбу ривоятни келтириб, шундай дейдилар:
«Ҳар бир инсон ўз ҳолига, ҳаётига, қисматига, тақдирига рози бўлишни, шукр қилишни ўрганиши керак. Чунки бу ҳаётни унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло раво кўрди, шундай бўлишини ирода қилди. Шунинг ўзи катта марҳамат, шунинг ўзи катта бир неъмат. Шукр қилсак, Аллоҳ бундан ҳам зиёда қилиши мумкин. Аммо ношукрлик қиладиган бўлсак, бошқа ҳаётларга ҳавас қиладиган бўлсак, ўзимиздаги боридан ҳам маҳрум бўлиб қолишимиз мумкин».

ДУО НЕЪМАТИ
Дуо қилиш қанчалик улкан неъмат эканини билганингизда, тилингиз дуодан бўшамас эди. Бир ўйлаб кўринг-а?
Хамма нарсага қодир, хамма нарсанинг соҳиби бўлган Зотдан бирон нарса сўраш ва сўраганингиз сари неъматларнинг зиёда бўлиб келиши, Унинг муҳаббатига сазовор бўлиш, Унга яқин бўлиш хамма хаммаси шу дуода мужассам.
Дуонинг ижобатида хам Аллоҳ таоло сиздан кўп нарсани сўрамади. Фақатгина Ўзидан сўрашга ва дуонинг ижобат бўлишида шак қилмасликка буюрди. Ёмон бўлсангизда дуонинг ижобатидан шак қилманг. Дуо қилинг ва аниқ келади деб кутинг. Эсланг, инсониятнинг энг ёмони бўлса-да, Аллоҳ Фиръавнни дуосини ижобат қилди. Сиз Фиръавндан кўра ёмонроқмисиз? Ёки сиз Фиръавн дуонинг ижобатига ишонганчалик ишона олмайсизми?!
Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан.

Африкадаги кишлоқлардан бирига янги имом тайинланади.
Ақидавий ва фиқхий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф қилади.
Имом кетгач уй бекаси хонада турган пулни йўқолганини сезади. Ҳеч қаерда пул йўқ.
Хонада эр, хотин ва имомдан бошқа одам бўлмаган.Эр ҳам имомдан бориб пул ҳақида сўрашга истиҳола қилади.
Орадан бир йил ўтиб Рамазон ойи уни яна ифторликка чақирадилар.
Шунда эр имомдан сўрайди:
- Тақсир сўнгги пайтларда сизга бўлган муносабатим ўзгарганини сезмаяпсизми?
- Нега ундай деяпсиз?
- Ўтган йили кетганингиздан кейин хонадан пул йўқолган?!
Буни эшитган имом йиғлаб юборади.
- Нега йиғлайсиз, сиздан шубҳаланганимгами?
Имом кўзида ёш билан туриб жавонда турган Қуръон тагидаги пулни олиб кўрсатади:
-Ўшанда шамол туриб пулларни учириб юборди.Уларни йиғиб Қуръон тагига бостириб қўйдим. Мен сизнинг шубҳаланганингиз учун эмас, бир йил давомида қўлингизга Қуръон олмаганингиздан йиғлаяпман, биродар.

ШАРАФЛИ МАҒЛУБИЯТ
Кениялик югурувчи Абел Мутай марра чизиғига атиги бир неча метр қолганида белгиларда адашиб, манзилга етиб келдим, деб ўйлаб, югуришдан тўхтади. Ундан кейинда келаётган испаниялик Иван Фернандез рақибининг хатосини тушуниб, кениялик енгил атлетикачига югуришни давом эттириши зарурлигини айтиб, бақира бошлади. Мутай испан тилини тушунмагани боис ҳайрон эди.
Фернандез Мутайнинг олдига келиб, уни ғалаба чизиғи томон итариб келди. Бу ҳолатни қизиқиш билан кузатаётган мухбирлардан бири Ивандан маррага биринчи бўлиб етиб келиш ўрнига, нега рақибига йўл берганини сўради.
"Мен доим бир-биримизнинг қўлимиздан тутиб, ғалаба сари боришга ёрдам берадиган одамлар яшайдиган жамиятни орзу қиламан", жавоб берди Иван Фернандез.
"Лекин нақ бўлиб турган ғалабани рақибига тортиқ қилиш спортчиларга хос эмас", бўш келмади мухбир ҳам.
"Унга ғолибликни мен тортиқ қилганим йўқ, зотан у ғолиб бўлиб бўлган эди".
"Қоидага кўра, сизда ҳам ғолиб бўлиш имконияти бор эди", деди бошқа мухбир.
"Унда менинг ғолиблигим нимага лойиқ бўлар эди? Унда ғолиблик медалининг қадри қанчалик бўларди? Мени кузатаётган онам бу ишимдан қандай ҳолга тушар эди? Ғолиб бўлиш - ёқимли, аммо хато қилган одамга кўмаклашиш - ундан шарафлироқ"? - деди.
Шуҳрат Сатторов таржимаси

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
Бақувват мўмин афзалдир
Бақувват мўмин афзалдир
ДАДА, ЗЎР ИШ ҚИЛДИК-А!..
(Ҳаётий воқеа)
Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йўлда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим.
Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "Дада анавини қаранг!" деди.
Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди.
“Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошқа ҳеч нарса йўқ”.
"Хўш нима қилибди?" десам, 6 яшар ўғлим: "Ўғли йўқми унинг? Нега бу ахволда, қорни очдир, дада, илтимос, мана шу пулларни хаммасини шу хотинга берайлик", - деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди.
Ниҳоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб, пулларнинг ҳаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим.
Аёл ҳанг-манг бўлиб қолди.
"Нима учун?" деган саволига, мен кулиб: "Шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя", - дедим.
Аёл йиғлаб юборди,
"Илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллох мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг.
Ичларим жимирлаб кетди.
Машинага қайтиб, йўлга тушдик.
Ўғлим: "Дада, зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб бермай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, ичимда: "Шундай фарзанд берган Аллохга беадад шукр", - деб айтаётган эдим.

УСЛУБ
Мактаб директори айтади:
"Эрталаб мактабга келдим. Не кўз билан кўрайки, мактабнинг ташқи деворига сепиладиган бўёқ билан хуник бир гап ёзилган эди. Узоқ текширувдан сўнг буни ким қилганини аниқладик. Дарров унинг отасини мактабга чақирдик. У келди. Девордаги ёзувни кўргач, хотиржамлик билан ўғлини чақириб беришимизни сўради. Ўғлини чақирдик. У ўғлидан ҳақиқатдан ҳам бу ишни қилганми ёки қилмаганини сўради. Ўғли қилганини тан олди. Сўнгра ота чўнтагидан телефонини чиқариб бўёқчига телефон қилди. У келгач, у билан деворни олдингидан ҳам чиройли қилиб беришини айтиб келишди. Кейин ўғлига қараб сокинлик билан деди:
- Ўғлим! Агар бошимни кўтариб юришимга сабаб бўла олмасанг, ҳеч бўлмаганда уни тушириб юришимга сабаб бўлма!
Сўнгра у биздан рухсат олиб қайтиб кетди. Мен ўқувчига қарадим. У қўллари билан юзини ушлаб йиғлар эди. Мен отанинг услубидан ва унинг боласига таъсиридан ҳайратда эдим. Сўнгра у ўқувчи биздан кечирим сўради, пушаймонлигини изҳор қилди. Кейинчалик мактабнинг энг олд ўқувчиларидан бирига айланди.
Ҳақиқий мураббий ўқувчисига хатодан гўзал натижа олишни, тўғри йўл топишни ўргатади.
Қадимгилар: "Хато тўғриликка олиб боради", дейишган.
Мақсад жазолаш эмас.
Мақсад муаммони даволаш ва мушкулотдан ижобий натижа билан чиқиш йўлини топишдир.

ҚАРЗИ ҲАСАНА
Қарз муносабатлари ҳаётимизга чуқур сингиб кетган. Ҳаётда, кимдир кимдандир қарз олишга мажбур бўлиб қолади. Ислом ҳаётнинг барча жабҳаларини тартибга солгани каби қарз масалалари илоҳий қонунлар билан белгилаб қўйилган.
Қуръони каримдаги энг узун оят – Бақара сурасининг 282-ояти қарз муаммосига бағишланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни муҳтожларга қарз бериб, уларни қўллаб-қувватлашга даъват этар эдилар.
Аллоҳ таоло қуръони карим марҳамат қилади:
“Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар”. (Бақара сураси, 245-ояти)
Оят мазмунидан кўриниб турибдики, Аллоҳ Ўзининг йўлида “қарзи ҳасана” – яхши қарз берадиганлар борми, йўқми деб сўраяпти. Муфассирлар “қарзи ҳасана” деб инсоннинг Аллоҳ йўлида сарфланган бойлигини тушунтирганлар. Бу бойликнинг бу дунё ҳаётида қайтарилиши шарт қилинмаган. Одатда, қарзнинг моҳиятида уни берган одамга қайтариш шарти мавжуд.
Аллоҳга қарзи ҳасана берган мўминга оламлар Роббиси бу қарзни бир неча баробар қилиб қайтаради.
Одамнинг табиати шуки, агар кимгадир қарз берсам, мол-дунёйим камайиб қолади деб хавотирланади. Аллоҳ бу хавотирдан мўминларни қайтармоқда: ризқни танг, тор қиладиган ҳам, кенг қиладиган ҳам Аллоҳ. Агар ризқингиз тор бўлиши лозим бўлса, бу ўзгаларга қарз бериш билан содир бўлмайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади:
“Аллоҳга “Қарзи ҳасана” қиладиган киши борми?” ояти нозил бўлганда, Абу Даҳдаҳ исмли саҳоба:
– Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ биздан қарз сўраяптими? – деди.
– Ҳа, эй Абу Даҳдаҳ, – дедилар Сарвари олам. Шунда Абу Даҳдаҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга: .
– Қўлингизни беринг, – деди ва:
– Мен Раббимга боғимни қарз бердим, – деди. Шунда Набий алайҳиссалом:
– Жаннатдаги дуру ёқутдан бўлган хурмозорлар Абу Даҳдаҳники бўлди, – дедилар”.
Бугун қарз олди-бердиси катта муаммолардан бирига айланди. Бу масалада қуйидаги ҳолатларга дуч келяпмиз:
• Муҳтож бўлмаса ҳам, одамларни алдаб қарз олиб, шунинг эвазига яшайдиганлар кўпайди;
• Қарз олгач, имконияти туғилса ҳам, уни қайтармаётганлар учраяпти;
• Жуда муҳтож одам қарз сўраб келса ҳам, беришни истамайдиган инсонлар ҳам бор.
Умуман олганда, бу каби ҳолатларни ислоҳ қилиш ўзимизга боғлиқ. Инсон қарз берар экан, сўровчининг ростгўйлиги, асл ҳолати ҳақида маълумотга эга бўлган ҳолда қарор қабул қилиши мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, қарз олганлар ҳам имконлари бўлиши билан уни қайтаришлари керак:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган.
Ҳадиси шарифдан маълум бўляптики, қарз олаётганда инсон ниятни тўғирлаб олиши лозим. Яъни қарздан мақсад – қийин молиявий шароитдан чиқиб, дарҳол уни соҳибига етказиш. Қарз билан тирикчилик қилиш эмас. Аллоҳ қарздорнинг ҳар икки ниятига етказади: қайтараман деса, унга барака ёғдиради. Қайтармайман деса, қўлини қисқартириб, яна ҳам оғир, яна қашшоқ ҳолга тушишини ирода қилади.
Ҳар куни бу ҳақиқатнинг жонли мисолларини кўриб турибмиз.
Аслида, қарзни садақадан яхшироқ деб айтилади. Чунки садақа олган одам уни қайтариш ҳақида ўйламайди. Қарздор эса қайтариш учун ҳаракат қилади ва у буни текинга ўрганишдан, танбалликдан ҳимоялайди.
Умуман, қарзнинг аҳамияти, шунингдек, маънавий қарздорлик ҳақида ҳам гапириш мумкин.
Аллоҳ таоло қарздорларга нажот берсин! Бизни қарз оладиган эмас, балки муҳтожларга Аллоҳ йўлида қарзи ҳасана берадиган бандалари қаторидан қилсин!
Абдул Ҳамид Маликов,
“Пискент” жоме масжиди имом хатиби

Ислом покликдир
Ислом покликдир
Бир қария нон ўғирлагани туфайли суд қилиняпти.
Қария айбини инкор этмади, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини билдирди.
Ҳакам унга:
- Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини ҳам биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, - деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.
Суд залида сукунат ҳукм сурарди...
Бироздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай деди:
- Сизларнинг ҳаммангизга ҳам ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти!.
Ўша онда 480 доллар пул йиғилди ва уни ҳакам қарияга берди.
Хакам «Қаерда бир фақирнинг қорни тўйиб овқат емаяпти, демак у ерда бошқанинг ҳаққини еб ўтирган кимдир бор» деб судни якунлади.

Аввалида шундоқ бўлур – йўлни йўлсиздан сўргайсен,
Одам босмас, қуёш кесмас аллақайларда юргайсен.
Адашгайсен, адашмоқдин шод бўлурсен аввалида,
Боқсанг кун қиём келибдур, энди қаён югургайсен.
Муддао эди парвозлар, юрмоқ маҳолдир – йўл керак,
Йўл – муроднинг аъмолидир, билмайсен – карахт тургайсен.
Бир ёриқ қайиқдадирсен, бул қайиқ даштда муқим,
Қайтмас уммонни изларсен, бекор чиғаноқ тергайсен.
Манзил-у йўлсиз қўймагай, кўзи ёшлини ул Ҳабиб,
Кўринган касни тергайсен, кўринмаганни қарғайсен.
Фурсатни кутмас мард киши, фурсат сари боргай шитоб,
Ўзинг билмас мазгилингни соқов чўпондин сўргайсен.
Тош олиб ёрмоқ бўлурсан ул дашт мардининг бошини,
Билмагайсен, шул туришинг – чўпон қўлида ирғайсен.
Аввали мундоқ эдиким, ундоқ эмишдир охири,
Бисёр сўзларни тингларсен, бошни беҳуда ирғайсен.
Эй, ўғил, ҳаддингни бил, бул жаҳон тошлоқ азал,
Кераксиз тошни тергайсен, тошни кераксиз тергайсен.
Қачонким қисмат сангига бошни урурсан дард ила,
Қўрқмағил, ур вақтида, кейин шарт ила ургайсен.
Қачонким қисмат сангига бошни урурсан ишқ ила,
Ёрмай марҳамат кўрмайсен, ёргач рўшнолик кўргайсен.
Юзни Ҳақ сори бургайсен, ул томон – ўзингдадир,
Сабр тошин келтурурсен, ундан ўзингни қургайсен.
Илоҳо! Етгил муродга – назари тушсин Анинг,
Бўлмаса, шомга қолгайсен, тағин қайларда юргайсен.
ШОДМОНҚУЛ САЛОМ

Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади:
— Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.
Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
— Узр, бу билан нима демоқчисиз?
— Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
— Ҳа, лекин озчилик.
— Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи.
— Ҳа...
— Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам ҳудди шундай — деди отахон ва гапида давом этди. — Менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!
Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров чакагимга қаттиқ ургандек бўлди.
Аллоҳ таолонинг оятини эсладим:
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар». (Воқеа 10, 11)
Яна Ҳабибимизнинг ҳадислари ёдимга келди:
«(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар».
"Эҳ отахон, — дедим хаёлан. — Намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз!?"
©Икром Шариф таржимаси.

Абдул ҳамид домла маъруза қиладилар
Ислом мукаммал дин
Ислом мукаммал дин
ЎЗГАЛАРНИНГ АЙБИНИ АХТАРИШ
(Шайх ҳазрат сабоқларидан)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ замонавий тарихдаги ўзбек уламолари орасида беқиёс ўринга эга зот эдилар. У кишининг илмий мерослари, серқирра ижодлари, фазилат ва ахлоқлари гўё уммон сингари манбаки, унинг қаърига шўнғиган киши жавоҳирларга дуч келаверади. Яқин икки-уч асрлик тарихида Шайх ҳазратларидек улуғ сиймони кўрмаган миллат у зотнинг бебаҳо ўгитлари , ҳикматларига доимо муҳтож.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ асарларидаги динимиз таълимоти мусулмон ахлоқи ҳақидаги панд-насиҳатларни чуқур ўрганиб, ҳаётимизга табиқ этиш орқали, бугун биз дуч келаётган кўплаб муаммоларнинг ечим топиш мумкин. Мазкур рукн орқали элимиз ардоқлаган мўътабар зотнинг олтин шодаларини яна бир эслатиш истагимиз бор.
Бировнинг айбини ахтариш ислом дини кескин қоралагн, тил офатларидан ҳисобланган, мусулмон учун ҳаром қилинган амаллардандир.
Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Мазкур ҳадис шарҳида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
“У Зот одамлар ичида тиллари билан иймон келтириб, қалбларига иймон кирмаганлари борлигини билдириб, ўшаларга хитоб қилмоқдалар. Демак, тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар кўпчилик бўлар эканлар. Ҳа, мусулмонларнинг айбини тирноқ остидан кир ахтаргандек қилиб ахтарганларнинг айбини Аллоҳ таолонинг Ўзи ахтарар экан. У Зот айб ахтарганда эса қойиллатиб ахтаради. Айбдорни шармандаи шармисор қиладиган қилиб ахтаради.
Мусулмон банданинг айбини ахтариш қанчалар оғир экан. Шунинг учун бу ишдан тийилмоқ зарур.
Аъзолари бир-бирининг айбини ахтарадиган жамиятларнинг одамлари бузилиши оқибатида жамиятнинг ўзи ҳам бузилиб, парча-парча бўлиб, тарқалиб кетганлигининг гувоҳлари ҳам кўп”.
(“Ҳадис ва ҳаёт”, 34-жуз)
Дарҳақиқат, ўзгалар ишинини ортиқча муҳокама қилиб, ундан айб ахтариш жамиятимизда кўп учрайдиган иллат. Хатоларимиз ўзимизга билинмайди, бироқ бошқанинг айби, хатосини қоронғу зулмат ичида бўлсак ҳам “ойдин” кўрамиз. Салаф солиҳлардан бири: Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилган бўлса, уни хатолари ўзига билинадиган қилиб қўяди ва ўша нуқсонларини тўғирлаш билан овора бўлиб, бошқалар билан иши бўлмайди. Бунда яна бир фойда шуки, банда тилини ёмонликда тийган ҳам бўлади.
“Тилдан келадиган офатлар кўп ва турли-туман бўлиб, улар қалбни сархуш қилади. Одам табиатида ҳам уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутилишининг энг осон йўли жим туриш орқали бўлади. Бу жуда катта фазийлатдир. Жим туриш ҳимматни жамлайди ва фикрни софлайди”.
(“Руҳий тарбия”, 1-жуз)
Azon.uz

НАМОЗДАН ШИФО ТОПДИ
Ҳикоя
Бир муслима аёл намоздан топган ҳузур-ҳаловати ҳақида шундай ҳикоя қилади:
“Уйимиз дала ёнида, дарвозамиз яқинида катта зовур бор эди. Кўпинча зовур ичидаги булоқдан сув олардик.
Бир куни шомга яқин булоқдан сув олиб уйга кирдим. Негадир ўзимни ғалати сездим. Тун бўйи нимадир безовта қилиб чиқди. Ухлаёлмадим, аллақандай тушлар кўрдим...
Аввалига буни ҳеч кимга айтолмадим. Кейинроқ аямга ёрилдим. Чунки кечалари сира ухлаёлмас, аллақандай қора, думалоқ, жундор бир нарса кўзимга кўринар, бир хунук башара пайдо бўларди-да, бўға бошларди. Аямни, дадамни ёрдамга чақириб алаҳсирардим. Аммо улар мени эшитишмас, чунки овозим чиқмасди.
Хуллас, ҳаммасини бирма-бир аямга сўзлаб бергач, ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим. У ёқ-бу ёққа қаратдик, аммо фойдаси бўлмади.
Икки йил шундай азобландим. Ниҳоят мактабни битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Ҳаммаси энди барҳам топар, деб ўйлагандим, аммо...
Институтга кирдим. Талабаликнинг илк йиллари. Биласиз, бу давр қанчалар шод-ҳуррамлик даври бўлади. Лекин менга асло татимасди. Кечалари ҳамон безовталанар, аҳволимни хонадошларим билиб қолишларидан уялардим. Ҳар тун улар ухлаганидан кейингина дам олишга ётардим.
Аммо қачонгача яшира олардим? Ҳамхоналаримдан бири намозхон бўлиб, ярим кечалари ибодатга турарди. У тунги алаҳсирашларимдан хавотирга тушибди. Эрталаб мени ёнига чақириб, қандай дардим борлигини сўради. Ўртоғимга ҳам аямга айтганимдек дардимни тўкиб солдим-у, йиғлаб юбордим.
У эса жилмайиб қўйди.
“Бу дарддан халос бўлиш йўлини ўргатаман”, деб намоз ўқишим кераклигини айтди. Кечқурунлари таҳорат қилиб, ўзимга дам солиб ётишимни, яна билишим зарур кўп нарсаларни ўргатди.
Аввалига, барибир фойдаси бўлмайди, деб қўл силтадим. Кейинчалик унинг далдаси билан намоз ўқишни бошладим.
Ниҳоят, илк бор намоз ўқиб уйқуга ётдим. Ўша тун бирам мириқиб ухладимки... Неча йиллардан бери уйқудан энди ором топишим эди. Аста-секин намоз ҳаловатини сеза бошладим, рукуъ-саждаларни яхши кўриб қолдим. Кечалар ётишдан олдин таҳорат қилиб, Қуръон ўқиб, ўзимга дам солишни канда қилмасдим. Йиллар давомида қийналиб, ҳатто анча сарф-харажатлар эвазига топилмаган давони намоздан топганим учун бениҳоя хурсанд эдим.
Бу ҳол Меҳрибон Аллоҳнинг менга бир маҳрамати эканидан қувонаман ”.