Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Бисмиллаҳ!
Ер юзига Исломни дин қилиб тушириб, инсониятга икки дунё саодатини кўрсатган Аллоҳ таолога чексиз ҳамдларимиз бўлсин!
Исломда яшашни бизга кўрсатиб берган, ҳар бир Сўзи уммат учун нажот нури бўлган ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруд ва саловатларимиз бўлсин!

Аллоҳга тавааккул қилдик! Аллоҳга суяндик!

Ушбу канал соф диний ва маърифий йўналишда бўлиб, унда халқимиз учун манфаатли бўлган мақолалар, ибратлар, ҳикматларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Шунингдек, устозимиз, "Пискент" жомеъ масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузаларидан давомли равишда баҳраманд бўлиб борасиз, иншаАллоҳ!

Аллоҳ ишимизни динимизга, дунёмизга, охиратимизга манфаатли этсин! Амийн!

Ҳурмат ила,
"Диёнат" канали муҳарририяти.

Телеграм: https://t.me/diyonatli
🥰2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

• Диёнатли ота ва она қандай бўлади?
• Ота ва она бир вақтда фарзандга иш буюрса...
• Онанинг фарзандга қилган хизматлари...

Яқинларингизга улашинг ва савобда шериклик қилинг!

Каналимизга обуна бўлинг! 👇

https://t.me/diyonatli
👍1🥰1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким ҳовлисини сотиб, унинг мислидаги ҳовлига сарфламаса, унга ўша сотиб олганида барака берилмас».

Ибн Можа ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида мулла Алий Қори «Мирқот» китобларида қуйидагича сўзни айтдилар:

“Бундан маълум бўладики, ер ва ҳовлилар каби кўчмас мулкларни сотиб, унинг пулини буюмларга сарф қилиш маҳбуб эмас. Чунки кўчмас мулкнинг фойдаси кўп ва офати оздир. Уни ўғри ҳам ўғирлай олмайди, босқинчилик ҳам зарар етказа олмайди. Демак, кўчмас мулкни сотмаган яхши. Агар сотгудек бўлса, пулини ер ёки ҳовлига сарф қилсин”.

Муновий роҳимаҳуллоҳ «Файзул қодир» китобларида қуйидаги сўзларни келтирдилар:


«Инсондан ер юзидан ўзидан из қолиши талаб қилинади. Ҳовлисини сотиб, пулига рағбат қиладиган бўлса, изи ўчгани сабабидан ўша маблағ йўқ қилиниши орқали жазоланади ».

Бу хукм кўчмас мулк ва ҳовлисини сотишга зарурат бўлмаганлар учун. Агар қарздорлиги сабаб уни сотишга мажбур бўлиб қолса, унинг яшаб турган ҳовлисидан бошқа мулки бўлмаса, унда бу киши ҳовлисини сотиши жоиз. Бу инсон юқоридаги ҳадисда ман қилинган кишилар сирасига кирмайди.

Балки, унга уни сотиб, қарзини узиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

www.arabic.uz
https://t.me/arabicuz
https://www.instagram.com/arabicuz/
👍1
🟢 ХУШХАБАР!

🕋 Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг хабар беришича, ҳижрий 1442 йил, 17 сафар, милодий сана бўйича 2020 йил, 5-октябрь, душанба кунидан бошлаб мамлакат ичидаги маҳаллий аҳоли учун Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш ҳамда белгиланган тартибда умра ибодатини адо этишга рухсат берилди.

💡 Кейинги босқичда бутун дунёдан келадиган умрачиларни қабул қилиш режалаштирилган.

🤲 Тез орада қалби Аллоҳнинг байтига талпиниб турган барча мусулмонларга умра-ҳаж ибодатига бориш насиб этсин. Амийн.

@diyonatli
ОДАМЛАРГА ҚИЙИНЧИЛИК ВА ОСОНЛИК ТАҚДИМ ЭТИШ ҲАҚИДА ҲАДИС

[عن عائشة أم المؤمنين: ] أتَيْتُ عائشةَ أسأَلُها عن شيءٍ فقالت: سمِعْتُ رسولَ اللهِ صلّى اللهُ عليه وسلَّم يقولُ في بيتي هذا: (اللَّهمَّ مَن وَلِيَ مِن أمرِ أمَّتي شيئًا فشَقَّ عليهم فاشقُقْ عليه ومَن وَلِيَ مِن أمرِ أمَّتي شيئًا فرفَق بهم فارفُقْ به)

Ойша онамиз разияллоҳу анҳо дедилар:

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деётганларини эшитдим:

"Эй Аллоҳ! Кимдир умматимнинг бирор ишига волий бўлиб(мансабга ўтириб) уларга бирор қийинчилик туғдирса, сен унга қийинчилик туғдиргин.

Кимдир умматимнинг бирор ишига волий бўлиб (мансабдор бўлиб), уларга осонлик яратса, сен ҳам унга осонлик яратгин".

(Муслим ривояти, 1828)

https://t.me/diyonatli/11
Audio
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

• Бугунимизнинг фожиалардан бири...
• Динни тушунмаслик оқибати...
• Эр аёлни фарзандлари олдида таҳқирласа...

Яқинларингизга улашинг ва савобда шериклик қилинг!
https://t.me/diyonatli/13

Каналимизга обуна бўлинг!

https://t.me/diyonatli
ТАЪЗИЯ

Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби вазифасида ишлаб келган Нуриддинхон Исломовнинг вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.
Ушбу оғир дамларда марҳумнинг барча яқинларига сабр тилаймиз.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумни барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Пискент" жоме масжидидан лавҳалар.

Яқинларингиз билан бўлишинг!
https://t.me/diyonatli/15

Каналимизни кузатиб боринг!
https://t.me/diyonatli
#Нобулсий_тафсиридан_иқтибос
#Масад_сураси #Биласизми?


Умму Жамил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга нисбатан кўп азиятлар етказгани сабаб Аллоҳ таоло ояти каримада уни ўтин ташувчи деб сифатлади.

Оятдаги ўтиндан унинг қилган гуноҳлари назарда тутилган.

Бу гуноҳлари сабаб Умму Жамил жаҳаннамда азобланади. Инсон ҳар қачон бирорта гуноҳ амал қилса, масалан, бировнинг молини зўравонлик билан олиб қўйса, бировнинг уйи ёки оиласи бузилиши ёхуд ота-бола, эр-хотин, ака-ука ўртасидаги алоқаларнинг бузилишига сабаб бўлса, бировнинг молу дунёсини алдов йўли билан ўзлаштирса, кимнидир мушкул аҳволга солиб қўйса ёки кимгадир зулм етказиши натижасида унинг оғир касалликка чалинишига сабаб бўлса, хуллас, бунга ўхшаш амалларнинг барчаси инсоннинг елкасига ортиб олган ўтинга ўхшайди.

Шу ўтинлар унинг жаҳаннамда ёнишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"Кофир бўлганлар иймон келтирганларга: «Сизлар бизнинг йўлимизга эргашинг, гуноҳларингизни биз кўтарурмиз»,– дейдилар. Ҳолбуки, уларнинг гуноҳларидан бирор нарсани кўтара олувчи эмасдирлар. Албатта, улар ёлғончидирлар!" (Анкабут сураси, 12-13-оятлар).

“Тафсири Нобулсий” китоби 14-том, 30-жуздан

Фаррух Абдулкарим, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.

Манба:

https://t.me/c/1317191732/579

Дўстларингизга улашинг:
https://t.me/diyonatli/16

Каналимизни кузатиб боринг!
https://t.me/diyonatli
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Аллоҳ таоло кунларимизни хайрли, ишларимизни баракали этсин!

Кун хайрлиси - Аллоҳнинг зикри ва ибодати ила ўтган кундир.

Ишларнинг хайрлиси - холис Аллоҳ ризоси учун қилинган ишдир.

https://t.me/diyonatli
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «إِذَا مَاتَ الْإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَمَلُهُ إِلَّا مِنْ ثَلَاثٍ: صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ، أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ، أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди».

Термизий ривоят қилган.

Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/diyonatli/23

Каналимизни кузатиб боринг!
https://t.me/diyonatli
ПEШОБ ҚИЛИШ ҲАМ НEЪМАТДИР

Ҳурматли дўстларимдан бири Аллоҳ таоло амри ила буйрак етишмовчилигидан вафот қилди.
У ҳар ҳафта қонини ювиш (диалез) учун шифохонага борар эди. Бир кун ҳамшира унга:

– Бу ҳафта ҳеч нарса ичманг, қон тозаловчи жиҳоз ўчиқ, оз муддат ишламайди, деб айтибди.
Буни эшитиб зеҳнимга бир ўй келди. Инсон чанқаганида ичади ва ича олиши неъмат. Бу неъматни фақатгина ича олмай қолса билади.

Аммо бу кимса эса ўзи ича олгани билан, қон тозаловчи жиҳоз ишламаётгани боис ичишдан мосуво бўлган.

Ушбу инсон танасида жойлашган муштумдек ҳажмли аъзо буйрак бўлиб, унинг на товуши, на кўтариш оғир бўлган вазни йўқ.

Диалез жиҳози эса буйракдан анча катта. Бемор қонини заҳарлардан  тозалаш учун олти соат ёки кўпроқ вақт шу жиҳозга уланиб ётиши лозим. Ва бунга жуда кўп маблағ ҳам керак.

Бизларни едирган, ичирган, танамиздан  сийдикдаги заҳарли моддаларни, жисмимиздаги танимиз учун ўта хавфли моддаларни чиқариб юборилиши буюк Аллоҳнинг улкан неъматларидир!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

Бундан бир мунча муддат олдин бир танишимиз орқали ўртасаройлик бир йигит ёрдам сўраб чиқди. 20 ёшлар атрофидаги йигит худди 13 яшар боладек бўлиб қолган. Икки буйраги қуриб қолган. Ҳар ҳафта диалез (қон тозаловчи жиҳозда даволаниш)га боради.

Бадан кичкина бўлиб қолган, бўйни ёнидан кичик уловчи жиҳозча қўйилган.

Хуллас, таниш-билишлар, ёр биродарларни ўртага солиб ўн бир миллион сўм йиғиб бердик.
Икки уч ойга етар экан.

Буйрак операцияси учун эса 60 миллион сўм керак бўларкан.
Айтмоқчи бўлганим, уч тўрт бор шифохонага  бордик, кўрдик.
Аллоҳ, Аллоҳ! Нақадар ношукрмиз.
Биз чиқараётган, ўзимиз жирканадиган (сийдик) пешобимиз аслида буюк неъмат. Пешоб қила олиш ҳам улуғ неъмат. Буни диалезга қатнайдиганлардан сўранг. Ишонмасангиз ўша ерга бориб аҳволни бир кўринг.

Аллоҳ таоло бизга ўзимиз билмайдиган, ақлимиз етмайдиган, фаҳмимиз ожиз бўлган жуда кўплаб неъматлар бериб қўйганки, агар буни аслий ҳолатини билиб қолсак юрагимиз дош беролмай қолармиди ёки йўқми билмайман.

«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир».
(Наҳл, 18).

Инсоннинг барча аъзолари мўъжиза. Кўздек гўшт парчасининг кўриши, қулоқнинг эшита олиши, буруннинг хид билиши, қўл оёқлар ҳаракатланиши, юрак, буйрак, ўпка, жигар ва ҳоказо аъзолар ишлаётганинг ўзи биз учун шукр қилишимиз лозим бўлган, аммо адо эта олмайдиган неъматлардир.

Билсанг агар, тупурганинг неъматдир.
Кўриш, сўзлаш, югурганинг неъматдир.
Неъмат қадрин йўқотганлар билурлар.
Жирканиб қилганинг пешоб неъматдир!

Суннатуллоҳ Абдулбосит

azon.uz дан олинди.

Улашинг:

https://t.me/diyonatli/24
Қабрдаги ёлғизлик

Абу Яҳё Аҳмад ибн Зирор Ажлийдан ривоят қилинади:

«Довуд Тоийнинг олдига бордим. У кенг ҳовлида, эшиги ҳам йўқ бир хароба уйда яшарди.

Баъзилар унга: «Ҳеч ким йўқ ҳовлида бир ўзингиз турасиз. Уйингизга эшик ўрнатиб олсангиз бўлмайдими? Ўзингизни ёлғиз ҳис қилмайсизми?» дейишди.

У: «Қабрдаги ёлғизлик мен билан дунё ёлғизлиги орасига тўсиқ бўлди», деди».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Улашинг:👇

https://t.me/diyonatli/26
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи барокатуҳ, азиз дўстлар!

“Диёнат” канали Сизларга буюк бобомиз, авлиёлардан бўлган Сўфи Оллоёр раҳимаҳуллоҳнинг “Саботул ожизин” асарининг шарҳини тақдим этишни бошлайди. Шарҳ матнлари бевосита таниқли олим Рашид Зоҳиднинг “Равойиҳур райҳон” асаридан олинади.

Биз бу асар орқали диннинг пойдевори бўлган соф ақийда ҳақида ўрганамиз. Аллоҳни, унинг Расулини, фаришталари ва китобларини таниймиз.

Аллоҳим, мутолаамизни хайрли, икки дунёмизга манфаатли қилсин! Амийн!

Ҳурмат ила,
“Диёнат” канали муҳарририяти.

Улашинг:
https://t.me/diyonatli/27

#ақийда #саботуложизин #кириш