Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#kun_hikmati
📖 Илм олиш дунё лаззатларидан биридир...

💬 Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Илм олиш дунё лаззатларидан биридир. Агар унга амал қилинса, охират лаззатига айланади".


#ilm #dunyo #lazzat #kitob

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#duo #kechqurun #tong
​🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

☀️🌃Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 ЯҚИНЛАР ҚАДРИ - ҲАЁТ МАЗМУНИ

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
💬“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

🟢Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 4-АПРЕЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 6-ШАВВОЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:40
⏱️БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:01
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:05
⏱️ШОМ - 18:56
⏱️ХУФТОН - 20:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍14❤1🕊1
#kahf

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар»
(Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

@diyonatli
👍2❤1👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 ТИЛ ЯРАСИ-ДИЛ ЯРАСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ ОТА-ОНАНИНГ РОЗИЛИГИДАДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🕌 МАСЖИДЛАРДАГИ ИССИҚ СУВ ВА ИСИТИШ ТИЗИМЛАРИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

😄Мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш учун режали ишлар доимий амалга ошириб келинади. Айниқса, байрам кунлари, катта жамоат йиғиладиган вақтларда масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолари, таҳоратхоналари ва туташ бўлган иншоотларда ҳар жиҳатдан осойишталикни таъминлашга катта урғу қаратилади. Масалан, ўтган Рамазон ойи ва ҳайит куни Диний идорада штаб тузилиб, масжидларда туну кун навбатчиликлар ташкил этилди. Натижада, улуғ айём кунларини тинч-осуда ўтишига эришилди.

📢 Шуни маълум қиламизки, айни кунларда ҳам масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимларини навбатдаги назоратдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирларга маҳаллий ҳокимликлар вакиллари, Фавқyлодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари каби ташкилотлар мутахассисларидан иборат ҳудудий Ишчи гуруҳлари жалб этилган.

📋 Ўрганишлар давомида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган айрим масжидлардаги иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашдаги камчиликлар қисқа муддатларда бартараф этилиб, иссиқлик ва табиий газ таъминоти қайта тикланмоқда.


🗣Ўз навбатида мўмин-мусулмонлар ҳам мана шундай профилактик тадбирларни тўғри тушуниб, олиб борилаётган ишларда ҳамжиҳат бўлишларини сўраймиз. Зеро, мана шундай чора-тадбирлардан мақсад фуқароларимиз ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратишдир.

#xabar #masjid
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 ОЗОР БЕРИШДАН САҚЛАНАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 6-АПРЕЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 8-ШАВВОЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:36
⏱️БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:58
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:10
⏱️ШОМ - 18:58
⏱️ХУФТОН - 20:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍11❤1🕊1
🌙 БУТУН ЖАҲОН УЛАМОЛАРИ ЎЗАРО АҲИЛЛИК, ТИНЧЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИККА ЧАҚИРДИ!

📢 Ислом оламидаги нуфузли ташкилот бўлган Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоларининг дунёдаги воқеа-ҳодисаларга навбатдаги муносабатлари эълон қилинди. Жумладан, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ва кенгаш раиси Шайх Аҳмад Тоййиб, Халқаро Ислом фиқҳи академияси раиси Доктор Қутб Мустафо Сано, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода, Малайзия Вақф ишлари вазири доктор Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Ливан давлати уламоси Шайх Саййид Али ал-Амин каби забардаст олимлар “Уммат бирлиги”, “Тинчлик”, “Кексаларни қадрлаш”, “Ахлоқ-тарбия тушунчаси”, “Альтруизм” каби мавзуларда чиқишлар қилишди.

🌙 Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам адолат ва тенглик тўғрисида чиқиш қилиб, унинг жамиятда тутган ўрнига тўхталдилар.

▫️“Адолат Ислом динидаги энг муҳим тамойиллардан бири бўлиб, барча пайғамбарлар ва самовий китоблар уни қарор топтириш учун юборилгандир”, дейилади нутқда.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари адолат бандани Яратганга маҳбуб банда бўлишига сабаб эканини таъкидлаб, бундай деганлар: “Агар банда адолат сифати билан зийнатланиб, уни ҳаётига дастур қилиб олган бўлса, у ҳеч кимга зулм қилмайди, ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳақини беради. Натижада, у Аллоҳ таолонинг суюкли бандасига айланади. Зеро, адолат тақвони ҳосил қилиб, ишларга хайру барака киргизади. Аллоҳ таоло айтади: “Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир” (Моида сураси, 8-оят).”.

▫️Шунингдек, чиқишда адолат хайр-баракага, одамлар билан ўзаро ҳамжиҳатликка етаклаши ҳақида сўз боради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Бу уммат модомики, гапирганда рост сўзласа, ҳукм қилганда адолат қилса ва раҳм-шафқат сўралганда раҳм қилса, яхшиликда бардавом бўлади” (Имом Абу Яъло ва Имом Табароний ривоят қилган).


💬 Муфтий ҳазрат таъкидлаганларидек, адолат қилиш инсонни ёмонликдан қайратиб, яхшиликка ундовчи улуғ фазилатдир. У оилавий, ижтимоий ва бошқа алоқаларни мустаҳкамлаб, ота-она билан фарзандлар, эр-хотинлар, раҳбар ва ходимлар, давлат ва жамият ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқларни тартибга солади. Шунинг учун унинг долзарблиги ҳамма даврларда, хусусан, ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этади.

😄 Шуни эътироф этиш керакки уламолар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик дин ва маданиятлар орасидаги ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга. Бундай ҳамжиҳатлик, албатта, жаҳоннинг ҳар бир бурчагида тинчликни, барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Зеро, бундай ришталар турли жамиятларни бир-бирига боғлайди, яқинлаштиради. Бу борада Мусулмон донишмандлар кенгашининг ўрни бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#ulamolar #tinchlik #ahillik

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3