Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
#Мақола

КАМТАРГА КАМОЛ

Камтарлик динимизда эъзозланган, даъват қилган фазилат. Барча даврларда, ҳамма юртлар ва халқларда камтарлик улуғланган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва бўйда тоғларга ета олмайсан!» (Исро сураси, 37-оят).

Батафсил 👇
http://fitrat.uz/kamtarga-kamol/
​ҚИСҚИЧБАҚАЛАР ЧЕЛАГИ

Америкаликларда
ажойиб бир ибора бор: "Crab bucket theory" — "Қисқичбақалар солинган челак теорияси".

Аниқланишича, агар челакда биттагина қисқичбақа бўлса, у осонгина эркинликка чиқа олади. Агар улар 5-6 та бўлса, ҳарчанд уринмасин, ҳеч қайсиси чиқа олмайди. Негаки улар юқорига кўтарилаётган қавмдошини тортиб, ўзи чиқишга уринар экан. "Челакдаги қисқичбақа" иборасидан келиб чиқадиган мантиқ одамларга ҳам хос.

Масалан, бир одам тамаки чекишни ташламоқчи. Аммо дўстлари: "Барибир қўлингдан келмайди" деб, унга сигарет узатади. Бошини китобдан кўтармайдиган одамга: "Ўқиб олим бўлармидинг, ундан кўра биронта ҳунар ўрган!", деб уни йўлдан урадиганлар ҳам бор. Ўз ота-онанг сени аҳмоқ, омадсиз ёки "одам бўлмайсан" деб турса, бу ҳам оилангиз "челакдаги қисқичбақа" эканини исботлайди.

Одамларнинг табиати шундай, фақатгина ўзингизга бўлган ишонч шу челакдан чиқишингизга ёрдам бера олади. Сиз иродали бўлиб, оёғингиздан тортаётган ”қисқичбақа”ларни енгиб, чиқиб кета олишингиз шарт. (с)

©️Темур Малик
​УНДА СИЗ СЎРАЙСИЗ...
Бир бола жума намозидан қайтиб келаётган эди, йўлда бир даҳрий киши уни тўхтатиб, қитмирлик билан саволга тутди:
— Болакай, қаердан келяпсан?
— Жума намозидан қайтяпман.
Даҳрий билиб турса ҳам, боладан яна сўради:
— Жума намозида нима қилдинг?
— Имом домланинг хутбасини эшитдим.
— У хутбада нималарни гапирди?
— Юнус алайҳиссалом қиссасини сўзлаб берди. Унинг Аллоҳ синовига учраб, улкан балиқнинг қорнида қирқ кун қолиб кетганини, кейин балиқ Парвардигорнинг амри билан уни соҳилга чиқариб ташлаганини айтиб берди.
— Сен шу сафсаталарга ишониб юрибсанми, ахир булар ғирт афсоналар-ку! Қирқ кун балиқ қорнида қолиб кетган одам тирик қолармиди?
— Мен аввало имомининг гапларига албатта ишонаман. Кейин, иншааллоҳ, жаннатга тушсам, бунинг рост-ёлғонлигини Юнус алайҳиссаломнинг ўзларидан ҳам сўраб оламан.
— У жаннатга тушмаса-чи?
— У ҳолда сиз сўрайсиз.
************************
Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг "Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

МАЗҲАБ ТАРИХИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА
​ИСРОФ
(Ибратли ҳикоя)

Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:

"Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди.

Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.

Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди. Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!

"Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".

Aллоҳ таоло марҳамат қилган:

“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”
(Аъроф, 31).
Audio
#arrahiqulmaxtum
#audiotrayler

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларидаги мумтоз асар "Ар-Роҳиқул махтум" асарининг овозкитобини яқин-орада тинглаймиз, иншааАллоҳ!
Audio
#arrahiqulmaxtum
#trayler

"Ар-раҳиқул махтум" асари ҳақида ношир фикридан иқтибос
​МУҲАББАТ БУ, ВАФО БУ...

Aбу Дардо розаяллоҳу анҳу вафот этди.

Вақт ўтиб, Aёли Умму Дардога Муовия розияллоҳу анҳу совчи қўйди.

Умму Дардо шундай деди:

«Aбу Дардо «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам «Аёл (жаннатда) охирги никоҳлангани билан бўлади», дедилар», деган эди.
Шу сабабли Aбу Дардодан кейин турмуш қурмайман. Иншааллоҳ, жаннатда ҳам у билан бўлмоқчиман".
("Уюнул ахбор" китобидан)

Буни ўқиб ушбу саҳобий билан бўлган бошқа воқеа эсимга тушди. Ҳолбуки, унда Умму Дардо розияллоҳу анҳо ундан енгил шикоят қилган эди.

Бир куни Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Абу Дардо розияллоҳу анҳуни кўргани борса, дўстининг аёли Умму Дардо зийнат кийимларини тарк қилиб, иш кийимларини кийиб олибди. «Нима бўлди?» деган эди аёл: «Дўстинг Абу Дардонинг дунёга, яъни аёлларга эҳтиёжи йўқ», деди.

Бироздан сўнг Абу Дардо розияллоҳу анҳу келди. Меҳмонга таом олиб келинди.

Салмон: «Ўзинг ҳам олмайсанми?» деган эди, «Мен рўзаман», деди. Салмон розияллоҳу анҳу: «Сен емасанг, мен ҳам емайман», деди. Ярим тунда Абу Дардо розияллоҳу анҳу (таҳажжудга) турмоқчи эди, Салмон: «Ухла», деди. У бироз ухлаб, яна турмоқчи бўлди. Салмон яна: «Ухла», деди. Тун охирлаганда Салмон: «Ана энди тур», деди. Иккови намоз ўқишди.

Эртаси куни кетиш олдидан Салмон розияллоҳу анҳу деди:

«Сенда Роббингнинг ҳам ҳаққи бор, нафсингнинг ҳам ҳаққи бор, аҳлингнинг (аёлингнинг) ҳам ҳаққи бор. Ҳар бир ҳақдорга ҳаққини бергин», деди.

У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб, бўлган воқеани сўзлаб берган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Салмон тўғри айтибди», дедилар.
(Имом Бухорий ривоят қилган)

Лекин абадий ҳаёт учун танловлари ҳам Абу Дардо бўлди.
Чунки у зот зоҳид, обид ва ўта пархезкор эди. Буларнинг мукофоти эса Аллоҳ ҳузурида катта, даражаси буюк бўлишини умид қилди.

Ҳа, дунё ўткинчи, охиратда эса боқийдир. Улар шуни қалб-қалбдан ҳис қилшган, ўша ҳаётни энг муҳими деб билганлар, шунга кўра йўл тутганлар.
Розияллоҳу анҳум ажмаъин.

ИКРОМ ШАРИФ
​Абу Бакр ибн Абдураҳмон★ жуда номусли одам эди. Бир куни унга биров омонат пул бериб кетди.

Шу пул бошқа бир сабабга кўра йўқолиб қолди. Унга:
- Сизнинг айбингиз йўқ, тўлашингиз шарт эмас, - дейишди.

- Биламан, - деди у киши. - Лекин одамлар менга қўйилган омонат зое бўлганини гапириб юришларини истамайман.

Шундай дея ўзининг нарсасини сотиб, пулини тўлаб юборди.

Ибн Жавзийнинг "Сифатус сафва" китобидан, 2-жилди, 92-саҳифа

=====

★ Тобеинлар ичидаги машҳур етти фақиҳлардан бири. Тўлиқ насаби Абу Бакр ибн Абдураҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишом ибн Муғийра ал Махзумий.

Сайфуллоҳ НОСИР
​ҚОН ТОРТАДИ

Қадим замонда бир одам уйланди.

Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига "тақ" этиб қўйди.

Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қиласан, деб туриб олди. Сабабини сўраган эди:

- Қон тортади, сендан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, - деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор.

Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Тақдир экан, бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига: "Мени ўша одамнинг олдига олиб боринглар", деди. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:

- Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз.

Кейин болаларига қараб деди:

- Аллоҳ учун унга эътибор бериб қўйинглар.

Ҳар бир эркак ва аёл унутмасинларки, қон тортади ва ҳар ким экканини ўради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

• Диёнатли ота ва она қандай бўлади?
• Ота ва она бир вақтда фарзандга иш буюрса...
• Онанинг фарзандга қилган хизматлари...

Яқинларингизга улашинг ва савобда шериклик қилинг!

Каналимизга обуна бўлинг! 👇

https://t.me/diyonatli
​АЛЛОҲНИ ТАНИБ ИЙМОН КЕЛТИРИШ ҲАҚИДА ҚАДИМИЙ ГЎЗАЛ ҲИКОЯТ

Биз кемада эдик. Шамол бизни бир оролга олиб бориб қўйди. Тушдик. Унда бутга сиғинадиган бир киши бор экан.
Унга юзланиб:
- Кимга ибодат қиляпсиз? - дедик.
Санамга ишора қилди.
Биз:
- Кемамизда шунақа нарсалар ясайдиган киши бор. Бу сиғиниладиган илоҳ эмас, - дедик.
- Унда сизлар кимга сиғинасизлар? - деди.
- Аллоҳга ибодат қиламиз! - дедик.
- Аллоҳ ким? - деди.
- Самода Арши, ерда салтанати бўлган Зот. Тирилиш ҳам, ўлиш ҳам Унинг тақазоси, - дедик.
- Унинг борлигини қандай ўргандинглар? - деди.
- У Буюк Подшоҳ, Холиқ - Яратувчи, Азийм Зот бизга Пайғамбарни юзлантирди. У бизга Уни танитди.
- У Пайғамбар нима қилди?
- Бизга Рисолатни олиб келди. Сўнг, Аллоҳ унинг жонини қабз қилди.
- У сизларга қандай нишон қолдирди?
- Ҳа, у Буюк Подшоҳ - Аллоҳнинг китобини қолдирди!
- Менга кўрсатингчи! Подшоҳларнинг китоблари савияси баланд бўлса керак!
Мусҳафни (Қуръонни) унга бердик.
- Мен буни ўқишни билмайманку?! - деди.
Унга Қуръондан бир сура ўқиб бердик. Сурани сўнгига қадар биз ўқир, у тинмай йиғлар эди.
- Бу гапларнинг Эгасига осий бўлмаслик керак, - деди.
Ва исломни қабул қилди.
Биз унга ислом шариатини, Қуръондан суралар ўргатдик. Уни кемада ўзимиз билан олиб кетдик.
Биз сузарканмиз, қоронғу чўкди.
Ҳаммамиз ухлаш учун ўрнимизни эгалладик.
У:
- Эй қавм, сизлар айтаётган бу илоҳ кечаси ухлайдими? - деди.

- Эй Аллоҳнинг бандаси, У Тирикдир, Қойюмдир. Буюкдир. Ҳаргиз ухламайди, - дедик.
- Сиз қандайин ёмон бандасизлар, сизлар ухласангизда, Роббингиз ухламаса, - деди.
Сўнг у ибодатга киришди. Бизни тарк этди.
Шаҳримизга етиб келгагимизда дўстларимга:
- Бу эндигина исломга кирди, юртимизда мусофир, бегона, - дедим. Ва ҳаммамиз пул йиғдик. Унга бердик.
У:
- Бу нима? - деди.
- Эҳтиёжларингизга ишлатинг! - дедик.
У:
- Лаа илаҳа иллалоҳ, мен оролда Аллоҳни қўйиб, бут - санамга сиғинганимдан ҳам У мени ташлаб қўймади. Энди Уни таниганимда мени ташлаб қўярмиди? - деди.

Ва ўз тирикчилиги учун пул топишга киришди. Орадан вақтлар ўтиб буюк солиҳлардан, диндор обидлардан бўлди. Чиройли яшаб вафот этди.
​ФАРЗАНД ИБРАТИ

Онасининг нафақаси арзимаган пул эди. Аммо ҳар ой почтачи у аёлнинг қўлига кўпроқ пул тутқазиб кетарди. Буни ўша аёлнинг фарзанди ўз ёнидан почтачига беришини содда аёл билмасди.

"Шу пулни ўз қўлинг билан онангга ўзинг берсанг бўлмайдими?" деб сўрадим.

У эса "Онамга қанча пул керак бўлса бераман, берган пулимни оғриниб қолмасинлар, деган истиҳолада қаерга сарф этганларини сўрамайман хам, аммо барибир ўзининг пули ўзиники экан-да, одам бемалол ишлатади. Онам бемалол, бехижолат ишлатсин деб нафақаларини ўз ҳисобимдан бир неча боробар кўпайтириб қўйганман, боламнинг пули, деб иқтисод қилиб юрмасинлар дейман" - деди.

Амина
​Пайғамбар алайҳиссолоту вассалом айтадилар:

- Бирингиз таом еса, "Эй Аллоҳ, бизга бунда барака бер ва бундан яхшироғини едир" десин. Сут ичганда эса, "Эй Аллоҳ, бизга бунда барака бер ва буни зиёда қил" десин. Чунки таом ва ичимлик ичида сутдан ўтадигани йўқ.

Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривоят қилган.

Сайфуллоҳ НОСИР
​ҚУРЪОН ҲИКМАТЛАРИДАН

* Ўзини паст тутадиган эркак ва аёллар,
* ҳақни тан оладиган эркак ва аёллар,
* Аллоҳга итоат этадиган эркак ва аёллар,
* иймонида ҳам, гап-сўзида ҳам садоқатини кўрсатиб берадиган эркак ва аёллар,
* тоат бобида ҳам, гуноҳдан тийилиш бобида ҳам, синов онида ҳам сабр қиладиган эркак ва аёллар,
* фарзу нафл садақаларни берадиган эркак ва аёллар,
* фарзу нафл рўзаларни тутадиган эркак ва аёллар,
* номаҳрамлардан авратларини яшириб, зинога олиб борадиган ҳолатлардан ўзини олиб қочадиган эркак ва аёллар,
* дилида ҳам, тилида ҳам, яширин ҳам, ошкора ҳам Аллоҳни кўп эслайдиган эркак ва аёллар учун Аллоҳ таоло қиёмат кунида бир буюк савоб тайёрлаб қўйган.
У жаннатдир.

Амал бобида ҳам, жазо ёки мукофот бобида ҳам эркак билан аёл тенг. Шариатда айрим ўринларгина истисно қилинган.

(Тафсирдан. Аҳзоб - 35)

Муқим МАҲМУД
​ЮЗ ЙИЛДАН КЕЙИНГИ ҲОЛАТИМИЗ

Юз йилдан кейин, яъни 2120 йилда барчаларимиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз.

Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиққан мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди).

Бизлар ўша пайтда фақат, ёзув, сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқку?!

Бизнинг борлиғимиз коинот умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб-юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам дунёни худди биз топширгандек кейинги авлодга топшириб, байроқни тутқазадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар.
Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир.

Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қанийди, умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар қилсак эди, деб орзу қиламиз.
​Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Қуръон амал қилиниш учун нозил бўлган. Одамлар эса уни қироат қилишни амал, деб биляптилар".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
​ҚУРЪОН ЭШИТИБ ВАФОТ ЭТГАН БОЛА

Фузайл ибн Иёзнинг Али деган ўғли намозда ортида турган бўлса, намозни қисқа ўқир, охиратда бўладиган хавф-хатарлар мазмунидаги оятларни ўқимас эди. Ўғли орқасида бўлмаса, Қуръонни оҳиста ўқир, маҳзун ҳолатда хавф-хатар мазмунидаги оятларни ўқир эди.

Бир куни ўғлини орқасида йўқ деб ўйлаб, «Улар дейдилар: «Роббимиз! Бадбахтлигимиз бизларга ғолиб келиб, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз»[1] деган оятни ўқиб қолди.

Ўғли оятни эшитиб, турган жойида беҳуш йиқилди. Фузайл орқасида ўғли турганини, бу оятни эшитиб, йиқилганини сезди-да, қироатни қисқа қилди. Дарҳол уйига хабар беришди, онаси етиб келиб, боланинг юзига сув сепди. Бола ўзига келди. Аёл Фузайл ибн Иёзга: «Сиз бу болани ўлдириб қўясиз», деди.

Яна бир куни Фузайл намоз ўқиётиб, ўғлини жамоатда эмас деб ўйлаб, ушбу оятни қироат қилди: «(Чунки у кунда) уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар намоён бўлур».[2]

Ўғил бу оятни эшитиб, яна йиқилди. Отаси яна қироатни қисқа қилди. Яна онасига хабар қилишди, у келиб, ўғлининг юзига сув сепди. Лекин боланинг жони чиқиб бўлган экан.

[1] Муъминун сураси, 106-оят

[2] Зумар сураси, 47-оят

"Солиҳлар гулшани" китобидан.
​ГАП КЎТАРИБ КЕЛСАНГ

Ривоят қилишларича, Ҳасан Басрий ҳузурига бир киши келиб, унинг таниши устидан арз қилди. Сиз ҳақингизда фалон-фалон деди, деб бир қанча нохуш гапларни етказди.Ҳасан Басрий суҳбатдошини саволга тутди:
– Уни қаерда кўрдинг?
– Ўзининг уйида, – жавоб берди хабаркаш.
– Уйига нега бординг? – сўради олим.
– Меҳмонга чақирганди...
– Олдингга дастурхон ҳам ёздими? – суриштирди Ҳасан Басрий. Шунда ҳалиги одам иштаҳа билан тановул қилган ноз-неъматларини бирма-бир санаб берди. Ҳасан Басрий унинг гапларини сабр билан тинглади-да, сўнг шундай деди:
– Ҳой яхшиликни билмайдиган инсон, ичингга шунча нарса сиғибди-ю, мен ҳақимда айтилган бир оғиз сўз сиғмай қолдими?! Агар айтганларинг рост бўлса, ўша одамга тўрт гапим бор.
Биринчидан, мен унга норозилик изҳор этиб ўтирмайман. Иккинчидан, кўнглимда унга гина ҳам сақламайман. Учинчидан, унга қарши бирор хатти-ҳаракат ҳам қилмайман. Тўртинчидан, Қиёмат куни унга даъвоим ҳам бўлмайди. Ана энди бор-да, унга шуларни етказиб қўй! Зеро, бир жойдан гап кўтариб келган одам уни ортига кўтариб кетишни ҳам билиши керак.

Шу тарзда улуғ фақиҳ Ҳасан Басрий ғийбатчига чиройли ибрат кўрсатиб, чақимчилиги учун аччиқ сабоқ берган экан.

#Ибрат
​АДАШГАННИНГ ТАВБАСИГА САБАБ БЎЛДИ

Куфа шаҳрида нуфузли, атрофидагиларга гапи ўтадиган бир адашган кимса бор эди. У ўзича одамларга Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ислом келишидан олдин яҳудий эди. Ислом келгач ҳам мусулмон бўлмай, яҳудийлигича қолган, деган бўлмағур бир даъво қила бошлади...

Ушбу машъум хабар Абу Ҳанифанинг ҳам қулоқларига етиб борди. У гапни эшитгач Имом Аъзам ҳалиги одамнинг уйига борди ва:

«Бир дўстимга қизингизни қўлини сўраб, совчи бўлиб келдим, деди».

Ҳалиги киши:

«Хуш келибсиз тақсир, бош устига... Сиздек зотга рад жавоби берилмайди эй Абу Ҳанифа! Қизимни-ку албатта бераман, лекин куёв бўлмиш ким экан ўзи?», деди.

Абу Ҳанифа:

«Қўни-қўшни, маҳалла-кўй орасида обрў-эътиборли, бой-бадавлат бир киши... Қўли очиқ, ўта сахийки... Ўзлари Аллоҳ таолонинг каломини ёд олган қори... Туни билан намоз ўқийди... Худодан қўрққанидан кўз ёши тинмайди...», деб куёвнинг фазилатларини санаб кетган эдилар ҳалиги киши:

«Субҳаналлоҳ, эй Абу Ҳанифа, кифоя. Бундай сифатли йигит Амирул-муъмининнинг қизига куёв бўлишга ҳам лойиқ», деди.

Шунда Абу Ҳанифа:
«Лекин, унда сиз билиб қўйишингиз керак бўлган бир хислат (айб) бор», дедилар.

У киши ҳайрон бўлиб: «Нима экан у?!», деди.

Абу Ҳанифа: «У яҳудий», деди.

Ҳалиги киши сесканиб кетди ва: «Яҳудий?! Ҳали сиз мендан ўз қизимни яҳудийга беришимни истайсизми? Худо ҳаққи, дунёдаги барча яхши хислатларни ўзида мужассам қилган бўлса ҳам унга бермайман», деди.

Шунда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ асосий мақсадга ўтиб:

«Ўзинг битта қизингни ҳам яҳудийга беришга кўнмаяпсан ва рад жавобини бераяпсан-а? Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гулдек икки қизларини яҳудийга берган деб даъво ҳам қиласан! Сен бу гапинг билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қизларига уйланиб, «Зуннуройн» яъни, «икки нур соҳиби» деган лақабга сазовор бўлган ҳамда Усмонга никоҳлаб берган иккинчи қизлари ҳам вафот этгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Усмонни уйлантириб қўйинглар. Агар яна қизим бўлганида эди, албатта, уни ҳам Усмонга берган бўлардим», деган ва тириклигидаёқ жаннат башорати берилган, қолаверса, 12 йилдан зиёд мўминларнинг амири Амирул мўъминин бўлган зотни яҳудий эди демоқчимисан?», дедилар.

Шунда ҳалиги одам адашганини англаб: «Астағфируллоҳ, тавба қилдим. Эй Аллоҳ, бу қилган бўҳтонимни Ўзинг кечир», дея тавба қила бошлади.

Дарҳақиқат, Имом Моликнинг: «Абу Ҳанифа мободо масжиддаги устунни тилла дейдиган бўлса, сўзсиз унга далил келтириб беради ва у тилла бўлиб чиқади ҳам», деган сўзида ҳеч бир муболаға йўқ.

"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.
​РАШК

Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди:

―Менга ҳам дуо қилинг!

―Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим?! Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан.

Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда:
―Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз?

―Ҳар намозим сўнгида: "Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин", деб сўрайман.

#Мулоҳаза