Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
​“Жамиятимиз ҳалолликка ҳар қачонгидан кўра муҳтож...”

Ислом инсонни шарафлайдиган барча фазилатларнинг манбаидир. Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилди: “Қасамки, биз Одам боласини мукаррам қилдик. Уни қуруқликда ва денгизда (кемалар, уловлар ила) ташидик. Ва пок неъматлар ила ризқлантирдик. Ва Ўзимиз яратган кўплаб яратган мавжудотларимиздан устун қилдик” (Исро, 70).

Батафсил: https://azon.uz/content/views/37010

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go61S5CTyWoStQ
​Аллоҳ таолога ва У зотнинг Расулига муҳаббат қўйиш, ҳамда, ушбу муҳаббат асосида ҳаёт кечириш нақадар гўзал!

Билмасанг гапирмайсан, бировнинг кўнглини оғритмайсан, туҳмат, бўҳтон, ёлғон каби иллатлардан узоқда бўласан. Текширилмаган ёки сенга алоқаси бўлмаган хабарларга қўйга ўхшаб эргашиб кетавермайсан, ақлинг етмаган нарсани тарқатавермайсан. Бандасидан қўрқиб эмас, балки, ўзинг муҳаббат қўйган Зотнинг назаридан қолишдан қўрқиб ҳар бир хайрли ишингни мукаммал бажарасан. Халқ учун, мусулмонлар учун жонингни бериб хизмат қиласан, лекин улардан ҳеч нима кутмайсан. Гарчи улардан азият кўрсангда, яхшиликда давом этасан. Чунки сен бу ишларни улар учунмас, Аллоҳ учун бажарасан. Кимнингдир молу давлати, мансабу обрўси, жисмининг қуввати ёки номининг машҳурлиги сени ҳечам чўчитолмайди. Чунки уларнинг ҳам қалби, куч-қуввати Роббингнинг тасарруфида эканини, У зот хоҳласа бир лаҳзада ҳар қандай кучлини ҳам заиф қилиб қўйишга, ҳатто уни уруғ-аймоғи билан йғқ қилиб ташлашга, ёки, бугун иззатда яшаётганни эртага хорлик ва зиллатга мубтало қилишга қодирлигини аниқ биласан.

Шунга қарамай, сенга зулм қилганларга самимий табассум билан инсоф тилайсан, уларга ачинасан. Улар ҳам Аллоҳ ва Расулини таниганларида бундай хатога йўл қўймасликларини англаган ҳолда улар ҳаққига хайрли дуолар қиласан. Сени хорлашни мақсад қилган бечораларга ачиниш назари билан қарайсан. Чунки улар, Аллоҳ учун йўлиқаётган азияту ситамларинг сенга қанчалик лаззат бахш этаётганини тасаввур ҳам қилолмайдиган даражада ҳақир инсонлар эканликларини ўзлари ҳам билмайдилар.

Ёлғизлик сен учун нақадар сермазмун суҳбат эканини ҳеч ким англолмайди. Унда сен Роббинг билан суҳбатлашасан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан дардлашасан, ёш боладек шикоятингни У кишига айтасан. Бу суҳбатдан руҳий қувват олиб, жамиятнинг вакиллари билан хаёлан бирма-бир суҳбат қурасан. Бойлар билан гаплашиб уларни бахилликдан огоҳлантирасан. Миллатнинг ўсиши, Ватаннинг тараққиёти учун Аллоҳ берган бойликдан тўғри йўлда эҳсон қилишлари шарт эканини уларга уқтирасан. Фақирлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, уларга тасалли берасан. Ёшлар билан алоҳида суҳбат қурасан?

Уларнинг бефарқликлари, фақатгина ўзларининг манфаатларини кўзлаб ҳаракатланишлари, бемаъни нарсалар билан овора бўлиб қолишлари, келажакда жуда катта хатарга сабаб бўлишини тушунтирасан. Бу ҳаётда яшашдан мақсад фақат моддий юксалиш ва жисмоний рағбатларни қондириш бўлса, ҳайвонлардан фарқимиз қолмаслигини, ваҳоланки биз улардан фарқли ўлароқ онгли, илм олишга лаёқатли ва ақлли қилиб яратилганимизни, шундай экан, ҳаётда ҳам албатта улардан фарқли яшашимиз кераклигини уқтирасан. Хаёлан тоғу тошларга, чўлу адирларга чиқасан. Кўчаларда ёки боғларда бир-бири билан қўл ушлашиб юрган бегона йигит-қизлар ёнига келиб насиҳатлар қиласан. Охирини ўйламасдан иш қилиш инсонга ярашмаслигини уларга англатиб, бундай ўткинчи туйғуларга олтин вақтни қурбон қилиш ақлдан эмаслигини тушунтирасан.

Уларга Аллоҳни танитасан, ҳа, Аллоҳни. Чунки, ҳар қандай камчилик ёки гуноҳнинг негизида Аллоҳни танимаслик-жоҳиллик ётади. Инсониятни нафсига, шаҳватига қул бўлишини хоҳлаётган энг катта душман ҳақида уларга хабар берасан. Шайтон ва унинг малайлари энг буюк душманлигини англаганлар унинг йўлидан юрмасликлари аниқ.

Хуллас, хаёллар гирдобида ўтган асрларга, келажакка сайр қиласан...

Ҳеч қачон ғамгин бўлмайсан. Имконинг борича хизмат қиласан, меҳнатинг самарасини Аллоҳга топширасан. Қуллик мақомингда турасан. Одобсизлик қилмайсан!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзига ва Расулига муҳаббатли қилсин!

t.me/UlugbekBuxoriy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Шуҳрат Қаюмов мулоҳазалари:

✅Эр ким? Хотин ким? Оила нима?
✅
Шуҳрат Қаюмов ўғлини қандай уйлантирди?
✅Парда ортидан бузилиб кетган оила
✅Ҳар бир меҳмонга тилла узук тарқатган "тўйчи"
✅Ёшлар тўйдан аввал бир ой вальс тушишни ўрганмай қайси ишни қилганлари маъқул?
​Ярим кечаси бир киши имом Абу Ханифанинг уйига илтимос билан келди:

- Қачондир пулларимни яшириб қўйган эдим. Аммо хозир қаерга беркитганимни эслай олмаябман. Шу сабабли сиздан топишга кўмак беришингизни илтимос қилиб келгандим.

Шунда Абу Ханифа унга жавоб берди:

- Йўқолган буюмларни қидириш вазифам доирасига кирмасада, сизга ёрдам беришга харакат қиламан.

Бироз ўйланиб, яна сўзида давом этди:

- Уйингизга боринг. Тонгга қадар намоз билан машғул бўлинг. Умид қиламанки, Аллохнинг изни ила сиз беркитилган молингизни қаердалигини эслайсиз.

Халиги киши бироз иккиланиб уйига қайтди.
Тахорат олиб, намозга хозир бўлган ҳам эдики, пулларини қаердалиги ёдига тушди.

Намозни тезда тугатиб, у муқаддам пулини беркиткан ерга бориб, ўша ердан уни қазиб олди.

Тонгда эса имом Абу Ханифанинг хузурига келиб, бўлган воқеани қувонч билан сўзлаб берди ва бу борада қилган ёрдами учун имомга ташаккур билдирди.

- Айтингчи, намоз ўқишни бошлашим билан молимни қаерга кўмилганини эслашимни қаердан билдингиз?

- Мен Иблис сизни намозда тинч қўймаслигини билардим. У сизни тонгга қадар ибодат қилиб, ажрга эга бўлмаслигингиз учун яширинган бойликларингизни ёдингизга солди, - деб, Абу Ханифа табассум қилди.

Намознинг ажри шу қадар бисёрки, шайтон дунёни бор бойлигини оёғингиз остига тушаб хам сизни шу ажрдан мосуво қилишга уринади. Сиз эса бунга алданиб қолманг!
​ҚЎПОЛЛИК БИЗДА ҚОЛИБ КЕТДИ

Ҳазн ибн Абу Ваҳб Махзумий Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан исмини сўрадилар. У: "Исмим Ҳазн", деди. "Ҳазн" дегани "асабий", "оғир табиатли", "саркаш" деганидир. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен Саҳлсан", дедилар. Яъни, унинг исмини ўзгартирмоқчи бўлдилар. "Саҳл" дегани "осон", "енгил" деган маъноларни билдиради. Шунда Ҳазн: "Отам қўйган номни ўзгартирмайман", деди.
Ҳазн ибн Абу Ваҳб буюк тобеин Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳнинг бобоси бўлади.

Саъид ибн Мусаййиб айтади:
"Бобом Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзгартиришларини қабул қилмагани учун бизда асабийлик, қўполлик ва саркашлик қолиб кетди".

Шунинг учун Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳнинг ҳаётига назар солсак, унинг илми ва фазлига қарамасдан анча оғир феълли ва саркаш инсон бўлганлигини кўрамиз.
Халифа Абдулмалик ибн Марвон Мадинаи Мунаввара зиёратига келди. Иссиқда дам олмоқчи эди, аммо уйқуси келмади. Қўриқчиларидан бирига:
"Бор! Масжиди набавийга қарачи, менга ҳадис айтиб берадиган бирор киши борми?", деди.
Қўриқчи масжидга борди. Саъид ибн Мусаййиб кишиларга дарс бераётган эди. Қўриқчи унга: "Сени мўъминлар амири чақираяптилар", деди. Саъид ибн Мусаййиб: "Менинг исмимни айтдими сенга?", деб сўради. Қўриқчи: "Йўқ. Менга ҳадис айтиб берадиган бирор кишини чақириб кел", дедилар. Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳ деди: "Унда бориб халифага айт, мен амирлар билан ўтирмайман".

Қўриқчи бориб Абдулмалик ибн Марвонга деди: "Келишдан бош тортгани учун бошини қилич билан чопмоқчи бўлдим". Шунда Абдулмалик деди: "Уни ўз ҳолига қўй. Биз Саъид ибн Мусаййибнинг номини эшитганимиздан бери у шунақа".

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам агар олдиларига бирор исми яхши бўлмаган киши келса унинг исмини ўзгартирар эдилар. Яхши исмдан яхшилик умид қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида сулҳ тузиш учун мушриклар томонидан Суҳайл ибн Амр келганида: "Бу Суҳайл ибн Амр. Ишингизга енгиллик бўладими дейман", деган эдилар. "Суҳайл" маъноси "енгил", "осон" деганидир.
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Қалил ибн Салт келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан исмини сўрадилар. У: "Қалил", деди. "Қалил" дегани "оз" деганидир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен Касирсан", дедилар. "Касир" дегани "кўп" деганидир.
Бошқа бир куни Бани Ғифордан бир аёл боласи билан келди. Боласининг бўйнига тумор илинган эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам боланинг бўйнидаги туморни олиб отиб юбордилар ва унинг исмини онасидан сўрадилар. Онаси: "Боламнинг исми Соиб", деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Унинг исми Абдуллоҳ", дедилар. "Соиб" дегани "ташландиқ", "дайди" маъноларини англатади.
Шундан сўнгра бола биров уни "Соиб" деб чақирса қарамайдиган бўлди. "Абдуллоҳ" деб чақирса қарар эди. Ундан: "Нега аввалги исминг билан чақирсак қарамайсан?", деб сўрашганда у: "Мен Расулуллоҳ номлаган ном билан чақирилсамгина ижобат қиламан", деган эди.

Болаларнинг оталаридаги ҳақларидан бири оталар уларга яхши ном қўйишларидир. Токи, катта бўлганларида номларидан хижолат бўлмасинлар. Қолаверса ҳар бир исмдан фарзандларимизга насиба бордир. Уларга яхши исмларни танлашимиз лозим!

@Abdulqodir_Polvonov
​Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

Мазҳаб йўл демакдир
​ҚУРЪОН ЎҚИЁТИБ НЕГА ЙИҒЛАЙ ОЛМАСЛИГИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳга шогирдларидан бирининг хабари етиб келди. Унга кўра, у ҳар кеча бедор бўлиб, Қуръонни хатм қилар экан.

Имом уни чақиртириб, унга Қуръонни тадаббур билан ўқишни ўргатмоқчи бўлди.

-Бугун бориб, кечани қоим қиласан. Қуръонни эса менга ўқиб бераётгандек тасаввурда ўқийсан. Гўё мен сени кузатиб тургандек. Нима бўлганини менга айтарсан?

Эртаси куни шогирд имом ҳузурига келди. Тун бўйи ўн порадан ортиқ ўқий олмаганини айтди.

Имом айтди:

-Бугун бориб, Қуръонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб бераётгандек тасаввурда ўқийсан.

Шогирд келиб, тун бўйи «Амма» порасини ҳам тугата олмаганини айтди.

Имом айтди:

-Бугун бориб, Қуръонни Аллоҳ таолога ўқиб бераётгандек фикрда ўқийсан!

Шогирд ҳайрон қолди.

Эртаси куни кўзида ёш, қаттиқ уйқусизлик аломати кўриниб тургандек, қўрқинч билан кириб келди.

-Нима бўлди, болам? - сўради имом.

Шогирд йиғлаганча:

-Аллоҳга қасам, тун бўйи «Фотиҳа» сурасини тугата олмадим.

ИБРАТ

Қуръон Аллоҳнинг каломи. Уни тилинг билан эмас, қалбинг билан ўқи !
​Биз жиддий ҳисобламаган гуноҳи кабира

«Дўзах аҳлининг баданларини қичима қоплайди. Бас, улар қашланадилар. Ҳаттоки, улардан бир кишининг (қашланавериб) териси тушиб, суяги кўриниб қолади. Унга: «Бу сенга азият беряптими?», деб нидо қилинса, у: «Ҳа», дея жавоб беради. Нидо қилувчи: «Бу (жазо) мўминларга озор берганинг эвазига», дейди».
(«Иҳёу улумид-дин»да Мужоҳиддан нақл қилинган.)

«Ҳар бир ҳумаза ва лумазага вайл бўлсин. У мол жамлади ва уни санаб турди».
(Ҳумаза сураси, 1-оят.)
Муфассирлар бу оятнинг ом ёки хос эканлиги ҳақида ихтилоф қилганлар. Баъзи муфассирлар бу оят хос бир киши ҳақида нозил бўлиб, бу оятдан фақат ўша одам назарда тутилган, дейдилар. “Тафсири Жалолайн” муаллифи ёзади: “Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва мўминларни ғийбат қилган Валид ибн Муғийра ва унинг шериклари ҳақида нозил бўлган”. Калбий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, бу оят Ахнас ибн Шарийқ ҳақида нозил бўлган. Чунки у ҳамиша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ғийбат қилар ва асосий вақтини мўминларни ёмонлашга сарфлар эди. Баъзи муфассирлар: «Ҳумаза ва лумаза»дан хос бир киши мурод эмас, балки у ҳар бир ғийбат қилувчи шахсга тегишлидир, дейдилар. Буни Кархий Мужоҳиддан нақл қилган ва муҳаққиқларнинг мазҳаби ҳам шудир. Ушбу фикрга кўра, оят, гарчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ғийбат қилган кишилар ҳақида нозил бўлган бўлса ҳам, у ҳар бир ғийбат қилувчига тўғри келаверади, хоҳ Ахнас ибн Шарийқ бўлсин, хоҳ Валид ибн Муғийра бўлсин ёхуд бошқа одам бўлсин. Имом Розий ҳам «Тафсири кабир»да шу гапга қўшилган.
Муфассирлар яна ҳумаза ва лумазанинг маъносида ҳам ихтилоф қилганлар. “Жавоҳир ут-тафсир”да нақл қилинишича, баъзилар бу иккисида ҳам ғийбат қилувчилар назарда тутилган, дейдилар. Калбий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишига кўра эса ҳумазадан орқадан ғийбат қиладиган ва лумазадан эса одамни бошқалар ёнида бетига лаънатлаб, сўкадиган киши кўзда тутилгандир. Сулаймон Жамал “Тафсири
Жалолайн ҳошияси”да Ҳасан Басрийдан бунинг аксини нақл қилган. Яъни, ҳумаза одамлар олдида кишини ёмонлайдиган, лумаза эса орқадан ғийбат қилувчи кишидир. Имом Розий “Тафсири кабир”да имом Абу Зайддан: “Ҳумаза одамларга қўли билан озор берадиган ва уларни урадиган, лумаза эса одамларга тили билан озор берадиган кишидир”, деган сўзни келтиради. Хуллас, бу оятда Аллоҳ таоло ғийбат қилувчиларга ўта қаттиқ азобни ваъда қилган. Одамларга ҳайронман: бошқаларни ғийбат қилиб, ўзларини Аллоҳ таолонинг қаҳру ғазабига сазовор қиладилар. Ҳеч шубҳа йўқки, агар Аллоҳ таоло адолат билан ҳисоб-китоб қилса, ичимиздан бирор киши ҳам нажот тополмайди. Аллоҳ таоло барчамизга Ўз иноят назари билан қарасин!
Омин.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
​КАМТАРЛИК ТАРБИЯСИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

«Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва бўйда тоғларга ета олмайсан!» (Исро, 37)

Набий алайҳиссалом шундай дедилар:
“Кимки, одамлар унинг учун тик туришларини яхши кўрса, бас, ундай одам дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин” (Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоятлари).

Жалолиддин Румий айтади:

«Агар бахт-саодат истасанг, ғурур, манманликдан йироқ бўл, ҳикматли сўзларни сокинлик билан тингла, такаббурлик, адоват, гиначиликдан ҳазар қил. Қайғу-аламлар устингга ҳужум этсалар, бу ҳужумларга ўз адабсизлигинг сабабчидир».

Камтарлик динимиз эъзозланган, даъват қилинган фазилат. Барча даврлар, барча юртлар ва халқлар камтарликни улуғлайди.
Ғурур, такаббурлик эса маломат қилинган. Чунки кибр инсонни бошқалар назаридан қолдиради, уни қадрсизлантиради ва ҳалок қилади.
Камтарликнинг аниқ қоидалари бор. Ҳамиша тавозе билан ҳар қандай инсонга кичиклик қилиш худди ҳамиша катталик қилиб юриш каби маъқулланмайдиган амалдир.

Улуғлар айтадиларки, ожизлик, заифлик юзасидан эгилиш камтарлик саналмайди. Чунки кучсиз одамнинг синиқлиги табиийдир. Лекин қувватга тўлиб, ҳар қандай ишга қодир бўлган кишининг камтарликни одат тутиши, тавозели бўлиши қийин. Демак, айни шу ҳолда Аллоҳ учун камтарликни лозим тутиш фазилат ҳисобланади.
Камтарликнинг намоён бўлиш шакллари турлича.

Ахлоқда камтарликнинг кўриниши шуки, инсон каттанинг ҳурматини, кичикнинг иззатини, тенгдошнинг қийматини унутмайди.

Мол-дунёдаги камтарлик шуки, инсон нақадар бойиб кетмасин, ҳашаматдан ўзини сақлайди. Уй-жой қуришда, улов минишда, кийинишда бошқалардан устунлигиниз зинҳор кўз-кўзламайди. Билъакс, меъёрни ушлайди ва бойлигини эҳсонга, фойдали ишларга йўналтиради.

Инсоннинг қалбдан камтар бўлиши, яъни кўнгилдаги камтарлик ўтмишга назар солиш, ҳаётий ибратлардан хулоса олиш ҳамда Аллоҳнинг қудрати, марҳамати ва жазосини доимий зикр қилиш билан юзага чиқади.

Камтарликнинг фойдалари кўп. Аввало, инсонни Аллоҳ ҳузурида улуғлайди. Одамлар орасида азиз қилади. Ҳаётда тўлис бахтли бўлишига сабабдир.
Кибр эса Аллоҳнинг лаънатини келтиради, жаннатдан маҳрум қилади. Инсонларнинг қарғишига дучор айлаб, жамият ичида қадрсизлантириб, зулм қилувчи мақомига туширади.

Яқин ўтмишда бир инсон юқори лавозимда хизмат қилган. Унга хизмат машинаси берилган. Ўша вақтларда одамларнинг яшаш тарзи бугунгидан содда ва камтарроқ эди. Кўпчиликнинг машинаси ҳам бўлмаган.
Қаҳрамонимизнинг отаси мансаб эгаси бўлган ўғлига машинасини маҳаллага олиб кирмасликни, кўчада пиёда ҳолда уйга келишини тайинлайди. Ота тарбиясини олган бу инсон ҳар куни тонгда бир километрни пиёда юриб машинасига боради. Ишдан қайтишда ҳам шу. Йўл-йўлакай оддий одамлар билан суҳбатлашади. Бу эса уни кибрдан сақлаши билан бирга камтарлик ҳам бахш этган.

Кейинчалик бу киши яхши ном ва катта ҳурмат билан нафақага кузатилди. Умуман, камтарликнинг фойдалари ҳақида кўп мисоллар келтириш мумкин.

Ёзувчимиз Абдулла Қодирий қўшниларнинг болаларида велосипед йўқлиги, уларнинг бу матоҳни сотиб олишга қурби етмагани учун ўз ўғлига велосипед олиб бермаган экан.
Аллоҳ таоло барчамизга чинакам камтарлик насиб этсин. Кибр офатидан омон сақласин. Омин.

Абдул Ҳамид МАЛИКОВ,
«Пискент» жоме масжиди имом хатиби.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

Берувчи қўл олувчи қўлдан афзалдир
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Камтарлик тарбияси

Набий алайҳиссалом шундай дедилар: “Кимки одамлар унинг учун тик туришларини яхши кўрса, бас, ундай одам дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин” (Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоятлари).

Батафсил: https://azon.uz/content/views/37102

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go61S5CTyWoStQ
​МАСЖИДНИ ТОЗАЛОВЧИ МИЛЛИОНЕР

Кунларнинг бирида саудиялик бир киши Масжидул Ҳарамнинг таҳоратхонасига кирди. Кўзи таҳоратхонани тозалаётган ёши улуғ қарияга тушди. Унинг олдига бориб, қўлига бир қанча пул тутқазди. Шунда қария унга жилмайиб: "Болам, мен садақага муҳтож эмасман, мен ҳиндистонлик миллионерман ", деди. Саудиялик ҳайрон бўлиб: "Унда бу ерда нима қиляпсиз?" деди. "Вақти-вақти билан келиб, Роббимнинг уйини тозалаб тураман", деб жавоб берди.

Ушбу бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ҳамда кўплаб инсонларни ҳайратга солди. Бир қанча журналистлар келиб суҳбат уюштиришди. Кейин маълум бўлишича, масжидни тозаловчи миллионернинг исми Муҳаммад Аслам бўлиб, у 25 йилдан бери Масжидул Ҳарамнинг таҳоратхонасини тозаловчи фаррош бўлиб ишлар экан.
Audio
#arrahiqulmaxtum
#audiotrayler

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларидаги мумтоз асар "Ар-Роҳиқул махтум" асарининг овозкитобини яқин-орада тинглаймиз, иншааАллоҳ!
​БОЙ БЕРИЛГАН ИМКОН

Бир аёлнинг эри вафот этди. Икки қизи етим қолди. Бу мусибат сабаб фақирлик, муҳтожлик унинг боши узра айлана бошлади. Уйнинг эгаси ижара ҳаққини сўрар, дилбандларининг очликдан силласи қуриб борарди. Маблағ йўқлиги туфайли уйдан чиқариб юборилди. Ҳар хил гап сўзлар - у, ёмонларнинг зараридан қочиб, бегона шаҳарга кетди. У шаҳарда қаҳратон совуқ ҳукм сурарди. Қизларини эски - вайрона масжидда қолдириб, емак топиб келиш мақсадида ташқари чиқди.

Мусулмон, виқорли, шаҳар зодагонларидан бири бўлган кишига дуч келди. Аҳволини тушунтириб ёрдам сўради.
Аёлнинг гапларини эшитиб бўлгач бой:
— Гапларинг ростлигини исботла! Далил келтир менга!— деди.
Аёл:
— Сизга қандай исботлай, бу шаҳарда ҳеч кимим йўқ бўлса, мени кимса танимайдики сизга келтириб сўйлатсам, — деди.

Мусулмон киши унга ишонмади, юзини ўгириб кетди.
Аёлнинг шундоқ ҳам ғам қучган қалби, баттар синди. Иложсизликдан йиғлай бошлади. Шу пайт унинг ёнидан ёши улуғ, кекса бир киши ўтиб кетаётганди. Аёлнинг ҳоли унинг диққатини жалб қилди.
— Тинчиликми, қизим? Нимага йиғлаяпсиз? — деб сўради.
Аёл аҳволини, бояги кишининг унга ишонмаганлигини айтиб йиғлади.
Чолнинг унга раҳми келиб уйидан аёл - қизларини жўнатди. Улар аёл ва унинг масжидда қолган қизларини келтиришди. Едириб - ичириб, ювинтириб чиройли кийимлар беришди. Олий даражада иззат - икром қилишди.
Чол ва унинг оиласи насронийлар эдилар.

Тун ярмига чўкканда, аёлни ночор ҳолида қолдирган мусулмон киши туш кўрди.
Унда, қиёмат қоим бўлганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Уларнинг ортларида байроқлари ҳилпираб тик турарди.
Шунда бойнинг нигоҳи ям - яшил зумраддан қурилган чиройли қасрга тушди. Унинг айвонлари дур ва ёқутдан, қуббалари марварид, жавоҳир - у маржонлардан ясалган, ўта нозик ва ҳашаматли эди.
Бой Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қаср кимга тегишли эканлигини сўради.
У Киши:
— Тавҳидли мусулмонники, — дедилар.
Бой:
— Эй Аллоҳнинг элчиси, менман ўша Аллоҳнинг ягона, Сизни ҳақ Пайғамбар эканлигингизга иймон келтирган, тавҳидли мусулмон, — деди.
У киши:
— Қани, далил - исботинг, гапинг ростлигини тасдиқла?! — дедилар.
Унинг ақлига чақмоқдек аёл билан ўтган суҳбат келди.
— Сен аёлдан далил сўрадинг - ку?! «Гапларинг ростлигини исботла!» дединг - ку! — дедилар.

У қўрқиб уйғониб кетди. Қилган ишидан жуда афсусланди. Эртаси кунидан бошлаб аёлни шаҳар бўйлаб ахтара бошлади. Ахири уни насронийнинг уйда эканлигини билди.
Бориб:
— Аёл ва унинг қизларини менга беринг! — деди.
— Бунинг иложи йўқ, улар уйимга келгандан бери шунақа барака ёғила бошладики, тасаввур қилолмайсиз, — деди чол.
— Мен сизга минг дийнор бераман, уларни менга беринг! — деди, бой.
— Йўқ, — деди, насроний.
— Беришингиз шарт! — деди бой.
Насроний:
— Сиз хоҳлаётган нарсага сиздан кўра мен ҳақлироқман. Тушингизда кўрган қаср, мен учун қурилган. Аллоҳга қасам, уйимга аёл ва қизлари келгандан сўнг, унинг қўлида мен ва оилам исломни қабул қилдик, кейин сиз кўрган тушни мен ҳам кўрдим.
Расулуллоҳ:
— Аёл ва унинг қизлари сеникидами? — деб сўрадилар.
— Ҳа, шундай, эй Росулуллоҳ, дедим.
У киши:
— Бу қаср сен ва оилангники, дедилар, — деди.

Бу гапларни эшитган бой шу даражада надомат қилдики, умри бўйи ҳеч нарсага бунчалик афсус қилмаганди!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

Мазҳабсизлик - улкан хатардир
​НАМОЗДА ЎҚИЛАДИГАН САНО МАЪНОСИ

Намозни бошлашда ўқиладиган дуо бизда “сано”, араб тилида “истифтоҳ (яъни, намозни очиш) дуоси” дейилади.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни бошласалар, “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмук, ва таъаалаа жаддук, ва лаа илааҳа ғойрук”, деб айтардилар” (“Сунан” соҳиблари, Аҳмад, Ҳоким, Дорақутний ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).

Санонинг турли шакллари бор. Ҳанафий, ҳанбалий мазҳаби уламолари “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика”ни ихтиѐр қилишган. Шофеийлар “Важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал арз” деб бошланадиган дуони ўқишади.

“Субҳаанакаллоҳумма” Аллоҳ ҳар қандай айб-камчиликдан пок эканини, “Ва биҳамдика” эса мақтовнинг ҳамма тури Аллоҳга хослигини эътироф этишдир. Яъни:

Эй Парвардигорим, Сен нуқсон-камчиликлардан холисан, буюксан, мутлақ комил Зотсан. Ожизликдан, зулм қилишдан, Ўзинг яратган жонзотларга ўхшашдан поксан. Барча ҳамду санолар фақат Сенгагина хос.

“Ва табаарокасмук” Сенинг исминг комил, улуғ, муқаддасдир. Осмонлару ерда исминг баракаси зиѐда бўлди, дегани. Агар Аллоҳнинг исми шу қадар баракали бўлса, унда Аллоҳнинг Ўзи янада баракалироқ, улуғроқдир.

Ҳақиқатан, Аллоҳнинг исми баракалидир. Агар овқат ейишдан олдин “Бисмиллаҳ” десангиз, шайтон сизга шерик бўлмайди, таомга барака киради. Агар басмалани айтмасангиз, шайтон сиз билан қўшилиб таом ейди. Агар жонлиқ сўяѐтганда Аллоҳ исми зикр қилинмаса, у нопок ўлимтик бўлиб қолади. Оламлар Парвардигори исми айтиб сўйилса, пок-ҳалол гўшт саналади. Зеро, Аллоҳнинг исмисиз бошланган ҳеч бир ишда хайр-барака, унум бўлмайди.

“Ва таъаалаа жаддук” жумласи “Сенинг улуғлигинг юқори бўлди” маъносини англатади. Аллоҳ шундай буюк Зотки, яратган мавжудотларидан ҳеч бири Унга тенглаша олмайди. Фақат Аллоҳнинг Ўзи улуғдир.

“Ва лаа илааҳа ғойрук” эса “Сендан Ўзга илоҳ йўқ. Сен Яккаю Ягонасан” мазмунини билдиради. Аллоҳдан бошқа ҳар қандай “маъбуд”лар, “илоҳ”лар ботил, сохтадир. Фақат Аллоҳ буюк, комил, ибодат учун лойиқ Зотдир.

Санони тафаккур қилиш билан қалб уйғонади, Аллоҳга қурбат ҳосил бўлади, шайтон васвасаси даф этилади, ғафлат ортга чекинади, ихлос сари кенг йўл очилади.

"Намозда хушуъ" китобидан.
​МЕН СЕНГА ТУРМУШГА ЧИҚМАЙМАН, ЧУНКИ МЕН ЎҚИГАН НАРСАЛАР БЎЙИЧА СЕН МУСУЛМОН ЭМАС ЭКАНСАН!

Бир мусулмон йигит ғарблик бир қизни яхши кўриб қолади. Отасидан унга уйланиш учун рухсат сўрайди. Отаси унга қиёмат қоим қилади ва унга уйланса ундан кечишини айтиб қўрқитади. У бир неча ойдан кейин масалага яна қайтади ва «Эй отажон! Агар у қиз Исломга кирса рухсат берасизми?» деб сўрайди. Отадан ижобий жавоб келади. Йигит хурсандчиликдан ҳушини йўқотаёзади ва зудлик билан Исломга оид инглизча китобларни сотиб олади. Қизга у китоблар билан танишиб чиқишни таклиф қилади. Мақсади қиз Исломга кирсаю, отасига хабар бериб у билан турмуш қурса. Қиз жуда заковатли қиз эди. Ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз Ислом билан чуқур танишиш учун тўрт ой муҳлат сўрайди. Йигит учун тўрт ой тўрт йилдек чўзилади. Муддат ўтиб бўлгандан кейин у қиз билан боғланади. У қизнинг жавобини эшитиб ўзини йўқотади. Чунки қиз Исломга кирганини айтади. У мақсадга етганидан масрур эди. Лекин қизнинг кейинги сўзлари умуман бошқача бўлди. Кутилмаганда у «Лекин мен сенга турмушга чиқмайман. Чунки мен ўқиган нарсалар бўйича сен мусулмон эмассан!» дейди…

Аллоҳга қасам, мен бугун аксар мусулмонларнинг ҳоли шундай, десам муболаға қилмаган бўламан. Отаси мусулмон, онаси мусулмон. Намоз ўқийди, ҳажга боради. Лекин уларнинг хулқлари, хонадони, қилаётган ишлари, даромади, сарфи,бозорлари, орзулари, ўйин-кулгуси, принцип ва қадриятлари мусулмонга хос эмас…
Ислом гўзал ахлоқдир.
Ислом ҳалолликдир.
Ислом омонатдорликдир.
Ислом ростликдур.
Ислом илмдир.
Ислом покликдир.
Ислом хайрихоҳликдир.
Ислом ширин сўздир.
Ислом исломдир!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
​АЁЛЛАР УЧУН 30 ТА ШАРЪИЙ ҚАЙТАРИҚ

1. Соч улашдан қайтарилган.
2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ою ўн кун мотам тутади.

Муслима синглим!
Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай деган:

وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

135 . Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)
Forwarded from Fitrat.uz
#Мақола

КАМТАРГА КАМОЛ

Камтарлик динимизда эъзозланган, даъват қилган фазилат. Барча даврларда, ҳамма юртлар ва халқларда камтарлик улуғланган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва бўйда тоғларга ета олмайсан!» (Исро сураси, 37-оят).

Батафсил 👇
http://fitrat.uz/kamtarga-kamol/
​ҚИСҚИЧБАҚАЛАР ЧЕЛАГИ

Америкаликларда
ажойиб бир ибора бор: "Crab bucket theory" — "Қисқичбақалар солинган челак теорияси".

Аниқланишича, агар челакда биттагина қисқичбақа бўлса, у осонгина эркинликка чиқа олади. Агар улар 5-6 та бўлса, ҳарчанд уринмасин, ҳеч қайсиси чиқа олмайди. Негаки улар юқорига кўтарилаётган қавмдошини тортиб, ўзи чиқишга уринар экан. "Челакдаги қисқичбақа" иборасидан келиб чиқадиган мантиқ одамларга ҳам хос.

Масалан, бир одам тамаки чекишни ташламоқчи. Аммо дўстлари: "Барибир қўлингдан келмайди" деб, унга сигарет узатади. Бошини китобдан кўтармайдиган одамга: "Ўқиб олим бўлармидинг, ундан кўра биронта ҳунар ўрган!", деб уни йўлдан урадиганлар ҳам бор. Ўз ота-онанг сени аҳмоқ, омадсиз ёки "одам бўлмайсан" деб турса, бу ҳам оилангиз "челакдаги қисқичбақа" эканини исботлайди.

Одамларнинг табиати шундай, фақатгина ўзингизга бўлган ишонч шу челакдан чиқишингизга ёрдам бера олади. Сиз иродали бўлиб, оёғингиздан тортаётган ”қисқичбақа”ларни енгиб, чиқиб кета олишингиз шарт. (с)

©️Темур Малик
​УНДА СИЗ СЎРАЙСИЗ...
Бир бола жума намозидан қайтиб келаётган эди, йўлда бир даҳрий киши уни тўхтатиб, қитмирлик билан саволга тутди:
— Болакай, қаердан келяпсан?
— Жума намозидан қайтяпман.
Даҳрий билиб турса ҳам, боладан яна сўради:
— Жума намозида нима қилдинг?
— Имом домланинг хутбасини эшитдим.
— У хутбада нималарни гапирди?
— Юнус алайҳиссалом қиссасини сўзлаб берди. Унинг Аллоҳ синовига учраб, улкан балиқнинг қорнида қирқ кун қолиб кетганини, кейин балиқ Парвардигорнинг амри билан уни соҳилга чиқариб ташлаганини айтиб берди.
— Сен шу сафсаталарга ишониб юрибсанми, ахир булар ғирт афсоналар-ку! Қирқ кун балиқ қорнида қолиб кетган одам тирик қолармиди?
— Мен аввало имомининг гапларига албатта ишонаман. Кейин, иншааллоҳ, жаннатга тушсам, бунинг рост-ёлғонлигини Юнус алайҳиссаломнинг ўзларидан ҳам сўраб оламан.
— У жаннатга тушмаса-чи?
— У ҳолда сиз сўрайсиз.
************************
Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг "Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан