Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ijtimoiy

📹 КОМИЛ МЎМИН ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 27-ФЕВРАЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 28-ШАЪБОН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:41
⏱️БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:59
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:35
⏱️ШОМ - 18:16
⏱️ХУФТОН - 19:50

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5❤2🕊1
🕌 РАМАЗОН ЯҚИНЛАШГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУОЛАР

🤲Рамазон остонасидаги дуоларимиз

🗣 Аллоҳим, муборак Рамазон ойи ташрифини барча мусулмонларга хайр ва барака ташрифи этгин!

🤲 Аллоҳим, бизнинг рўзаларимизни, намозларимизни, қиёмларимизни қабул айла ва гуноҳларимизни мағфират этгин! Албатта Сен Ғафур ва Роҳийм Зотсан!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا شهر رمضان المبارك لا فاقدين ولا مفقودين ونحن في راحة بال ونتمتع بصح وعافية، وأن تجعل هذا الشهر المبارك نهاية المعاصي التي قد ارتكبناها وأعنا على أن نعبدك في هذا الشهر عبادة ترضيك وترضينا

🤲 Аллоҳим, бизни муборак Рамазон ойига (яхшиликларини) йўқотмаган ва (ғанимат фурсатларини) ўтказиб юбормаганлар қаторида роҳат, хотиржамлик, саломатлик ва офият ила (бу ойдан) баҳраманд бўладиган ҳолда етказгин.

🤲 Бу ойни биз учун шўнғиб кетганимиз гуноҳ-маъсиятларнинг якун топиши қилгин ва Ўзинг биздан рози бўладиган ва бизни ҳам рози қиладиган ибодатларни адо этишимизда ёрдам бергин!

يارب العباد إنا ندعوك أن تغفر لنا ذنوبنا وأن تجعل شهر رمضان المبارك بداية لنا لكل خير وأن ترزقنا فيه البركة والرزق الواسع وأن تعتق رقابنا ورقاب من نحب فيه من النار

🤲 Эй бандаларнинг Роббиси, биз Сендан ушбу муборак ойда бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилишингни ва бу ойни бизга барча яхшиликларнинг бошланиши этишингни ва бу ойда барака, кенг ризқ ила ризқлантиришингни, бўйинларимизни ва биз севганларнинг бўйинларини дўзахдан озод этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تجعل شهر رمضان المعظم شهر تملأ فية الفرحة قلوبنا وتفرج فيه كروبنا وأن ترزقنا فيه الخير كله

🤲 Аллоҳим, ушбу муаззам Рамазон ойини қалбларимизни шодлик ва қувончга тўлдирадиган, ғам-ташвишларимизни кетказадиган ой этишингни ва ушбу ойда барча хайр, яхшиликларни насиб этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا صلاة التراويح ودعوات المصلين وختم كتابك، اللهم إنا نسألك أن تبلغنا نحن ومن نحب شهر رمضان المبارك وأن ترزقنا فيه الخير والسعادة وأن تتقبل منا صلاتنا وصيامنا وان تعتق رقابنا من النار

🤲 Аллоҳим, бизни Китобинг хатмига, намозхонларнинг дуоларига ва таровеҳ намозларига етказишингни сўраймиз!

🤲 Аллоҳим, бизни ва бизнинг суйганларимиз, яқинларимизни муборак Рамазон ойига етказишингни ва у ойдаги хайр ва саодат ила ризқлантиришингни ва биздан намозларимизни, рўзаларимизни қабул этмоғингни ва бизга дўзахдан нажот бермоғингни сўраймиз!


🎆 Яқинлашаётган Рамазони шариф барчамизга муборак бўлсин!

#mutolaa #duo #ramazon

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🌃 Рўза - мажбурий очлик эмас!

    🌙 Расулуллоҳ ﷺнинг Рамазон ойи келиши ҳақида хушхабарлари

    🌙 Ehsonning 4 turi

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги Қарори
—
Постановление Президента Республики Узбекистан "О проведении священного месяца Рамазан на достойном уровне"

@diyonatli
👍1
#xabar
🗣 МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР: ДУНЁВИЙЛИК ДАҲРИЙЛИК ЭМАС, ДИНИЙЛИК ДУНЁВИЙЛИККА ЗИД КЕЛМАЙДИ!


💬 Қадимий Хива шаҳрида ўтказилган Конфессиялар ишлари кенгашининг янгича форматдаги йиғилиши долзарб мавзулар муҳокамаси ва қизғин фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

💬 Сўзга чиққан нотиқлар давлатимиз Раҳбари бошчиликларида виждон ва эътиқод эркинлиги, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни таъминлаш, турли конфессиялар ўртасида ҳамжиҳатликни янада яхшилаш, бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларни эътироф этдилар.

😄Кун тартибида бугунги янгиланишлар замирида Асосий қонунимиз ва унга асосланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти борасида ҳам тўхталинди. Жумладан, яқинда парламентимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси" қабул қилиниши, ҳужжат Президентимиз томонларидан имзоланиши муҳим воқеа эканига урғу қаратдилар.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишда нутқ қилиб, халқимиз азалдан бағрикенглик ва меҳмондўстлик фазилатлари билан танилгани, диёримизда турли миллат ва элатлар аҳил-иноқ яшаши, динимиз ҳам бундай ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлаши, турли дин ва турфа миллат вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чорлашини оят-ҳадислар ва тарихий воқеалар билан баён этдилар.

⏺Шунингдек, Муфтий ҳазратлари мазкур Концепция юртимизда эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик мустаҳкамланишига хизмат қилишига эътибор қаратиш баробарида дунёвийлик даҳрийлик эмас, динийлик дунёвийликка зид келмайди, деган иборани алоҳида таъкидладилар.


😄 Сайёр йиғилиш якунлари юзасидан "Ўзбекистон - 2030” стратегиясини "Атроф муҳитни асраш ва "яшил" иқтисод" йилида амалга ошириш оид Давлат дастури" бўйича Мурожаатнома қабул қилинди. Куннинг иккинчи қисмида, шаҳарнинг тарихий масканларига зиёрат уюштирилди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👍1
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#taroveh #sahifalar #taqsimot

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, дуога айланиб, қабул бўлсин!

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@diyonatli
🕊5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рамазон
#муфтий_минбари

🌙 РАМАЗОН ХУТБАСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#intervyu
🟢ТОТУВЛИК, ЭРКИНЛИК ВА МАЪРИФАТ ЙЎЛИДАГИ ХАЙРЛИ ИШЛАР

🎙Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий



✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🌙 Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти), деганлар.


📢 Бугун хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.

🕌
Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан танишинг
!

Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Андижон –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:30
Қашқадарё –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:10


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#taroveh #namoz #vaqtlar #2025

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥1👍1
#xabar
📢 1 700 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА 27 КУНЛИК ХАТМИ ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИ

🕌 Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилади. 


🌙 Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий).

🤲 Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.

🗣
Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан кейин бошланади.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#taroveh #namoz #masjid #2025

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1🔥1
🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

✅ Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

✅ Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
≈ 2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
≈ 2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈ 4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

✅ Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#zakot #fitr #fidya #2025

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3