Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ШИФОКОРЛАР НЕГА КЎП СУВ ИЧИШНИ ТАВСИЯ ЭТИШАДИ?

Соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак.
Бу – шифокорлар тавсияси.
Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув билан ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотиши олдини оламиз.

Сувнинг вужудимизга фойдалари:
— Танадаги ҳароратни мўътадиллаштиради.
— жигар ҳамда буйракдаги заҳарли моддаларни ювади.
— танани жароҳатлардан асрайди.
— ҳужайра билан тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.
— тери ҳужайралари соғлом кўринишига ёрдам беради.

Вояга етган инсон танасида 40-50 литр сув бўлади. Қоннинг 83 % и, тўқималарнинг 75 % и, миянинг 74 % и, суякларнинг 22 % и сувдан иборат. Танадаги сувнинг 20 % и йўқолса, инсон ҳалок бўлади.

Етарли миқдорда сув ичилмаса:
— Мия секинлашиб, одам дангаса бўлиб қолади.
— қон қуюлади.
— қабзият юз беради.
— пешоб сарғайиб кетади.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/124
Имом Таҳовийнинг ҳаёти ва ижоди

Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салама ибн Абдул Малик ат-Таҳовий ҳижрий 239 йилнинг 11 робиул аввалида, милодий 853 йил 9 августда Юқори Мисрдаги Тоҳа шаҳрида Ҳажр ўлкасидан бўлган Азд қабиласининг Қаҳтоний оиласида туғилган.

Отаси адаб ва ҳадис илми олими эди. Онаси ҳам таълим кўрган. Ота-онаси имом Шофийнинг (вафоти 204/820) дарсларида қатнашардилар.

Абу Жаъфар дастлабки таълимни оила аъзоларидан олди, сўнг Абу Закариё ибн Муҳаммаднинг Амр ибн ал-Ос масжидидаги Қуръон дарсларида иштирок эта бошлади. Шу вақтда у Қуръонни тўла ёд олди.

Абу Жаъфар ҳадис илми сабоқларини даставвал отасида олди. Кейичалик тоғаси Исмоил ибн Яҳё ал-Музанийдан (вафоти 264/877) – у киши имом Шофиийнинг атоқли шогирдларидан бири эди – ҳадис илмини ўрганишни давом эттирди. Ўн уч ёшигача имом Шофиийнинг “Муснад”ини таълим олиб тугаллади. Аслида, бу бошланғич таълим эди. У ҳадис илмига астойдил киришида ва Мисрга Ислом оламининг турли бурчакларидан келган барча муҳаддис олимлар билан учрашиб, улардан ҳадис илмидан таҳсил олишга интилди.

У ўз рисоаласида муҳаддис устозларининг номларини санаб ўтган.


Улар Суриядан, Басрадан, Куфадан, Ҳижоздан, Ямандан, Шарқда Хуросон ва Ғарбда Марокашдан келган олимлар эдилар. Абу Жаъфар Таҳовий келтирган рўйхатда машҳур олимлар ал-Ҳофиз Абу Абдур Раҳмон Аҳмад ибн Шуъайб ан-Насаий (вафоти 303/915), Абу Зурат Абдур Раҳмон иб Амр ад-Дамашқий (вафоти 281/894), Али ибн Абдул Азиз ал-Бағовий (вафоти 280/893), Абу Бишр Муҳаммад ибн Саъид ад-Дулабий (вафоти 210/922)нинг исмлари бор.

Унинг шогирдлари орасида атоқли муҳаддислар ал-Ҳофиз Абу ал-Қосим ибн Аҳмад Табароний (вафоти 360/971) ва Абу Аҳмад Абдуллоҳ ибн ал-Адийлар ундан ҳадис ривоят қилганлар.

Абу Жаъфар шофиийлар оиласида тарбияланди. Унинг фиқҳдан илк муаллими ҳам имом Шофиийнинг буюк шогирди, Шофиий фиқҳ мактабининг ҳимоячиси деб тан олинган ал-Музоний эди. Абу Жаъфар ал-Музонийнинг “Мухтасар” асарини, Шофиийнинг фиқҳга оид тўпламини Ал-Музоний билан бирга ўқиди. У Амр ибн ал-Ос масжидидаги таълимини тугатмай туриб Ҳанафий мактаби дарсларига ҳам қатнай бошлади, чунки Абу Жаъфар ўз тоғаси ал-Музоний уйида Ҳанафий фиқҳига доир китобларга кўп мурожаат қилишини кўрган эди.
Абу Жаъфарнинг Ҳанафий фиқҳига қизиқиши ўсиб борди. Бу ҳолат у Мисрдаги икки ҳанафий қози Баккар ибн Қутайба (вафоти 270/833) ва Аҳмад Абу Имрон ал-Бағдодий (вафоти 270/833) билан бевосита мулоқотга киришгандан сўнг янада тезлашди. Бу икки уламо билан Абу Даъфар Ҳанафий фиқҳига доир бир қанча илмларни олди.

У бир сафар шундай деган:

“Дастлаб ал-Музанийдан ҳадис ёзардим, Шофиий мактабига эргашардим. Бир қанча вақт ўтиб, Аҳмад ибн Абу Имрон келди ва Мисрда қози бўлди, мен у билан дўстлашдим ва унинг қарашларини қараш топдим”.


Катта эҳтимолларга кўра, ўша вақтда унинг тоғаси Абу Жаъфарни ўз томонига даъват қилган, балки уни керакли нарсалар билан таъминлашни тўхтатгани эҳтимол. Абу Жаъфар бундан ранжиб, тоғаси билан алоқаларни камайтиради. Кейинроқ, у Ҳанафий фиқҳи ҳақида ал-Музойинг Шофиий фиқҳи ҳақидаги “Мухтасар” асари услубида ўз “Мухтасар” асарини ёзади ва айтадики, тоғаси тирик бўлганида у бу асарни ўқиб, ўзининг жиянига қилган аввалги эътирозларидан, албатта, афсусланган бўларди.


Миср қозилари билан бўлган боғлиқлиги Абу Жаъфарнинг суд ҳужжат ва ишлари билан бевосита танишиб бориш имониятини юзага келтирган бўлиши аниқ. Ҳижрий 268, милодий 881 йилда волий ибн Тулун уни Сурияга бир масалани ҳал қилиш учун махсус буйруқ билан жўнатади. Сурияда у машҳур Ҳанафий қозиси, Абу Ҳанифанинг буюк шогирди Муҳаммад ибн ал-Ҳассан аш-Шайбонийнинг (вафоти 189/804) шогирди Абу Ҳозим Абдул Ҳамид (вафоти 292/904) билан учрашади ва Ҳанафий фиқҳи ҳақида бу қозидан чуқурроқ илм олади. Бир ярим йил давомида у вақтини Сурияда ўтказади ва Ғазо, Ашкалон, Тиберия, Қуддус шаҳарларига боради.

#имомтаҳовий #ақийда #китоб #фиқҳ #уламолар #таржима
Абу Жаъфар Мисрга қайтгач, қози Муҳаммад ибн Абдаҳ уни ўз котиби сифатида ишга олади. Кўпинча қози турли сабаблар билан ишга кела олмаса, унинг ўрнига Абу Жаъфар тўлиқ ваколат билан иш олиб борарди. 292/ 904 йилда унга халқ талаби билан “Суд маҳкамаси олдидан ишончли гувоҳ” вазифасига қўйилди.

У мазкур вазифада то ўлимига қадар 321/933 йилгача фаолият олиб борди ва Бану Ашъаз Қурайфа қабристонига дафн этилди.
Ат-Таҳовий биринчи галда, нафақат, атоқли фақиҳ, балки у шу билан баробарда тан олинган ҳадис олими ҳамдир. Кўплаб муаллифлар унинг илмий ва интеллектуал қобилиятларини эътироф этганлар.

Хусусан, ибн Касир (вафоти 774/1371) ёзади:

“У энг ишончли ва ростгўй ҳадис ровийси ва ҳадис илмининг буюкларидан (ал-ҳуффоз ал жаҳаабидаҳ) эди” .

Ибн Ҳажар (вафоти 852/1440) машҳур испан олими Маслама ибн Қосимнинг шундай дегани ҳақида ёзган:

“У саҳиҳ ровий, буюк олим, машҳур фақиҳ эди, фақиҳлар баҳсида энг илмлиси, масаланинг ичига кириб бора оладиган инсон эди” .

Заҳабий (вафоти 748/1348) ёзади:

“У Мисрнинг фақиҳ ва муҳаддисидир, у ҳадис ва фиқҳ илми билан бошқалардан ажралиб туради... Кимки бу имомнинг асарларини ўқиса, шубҳасиз, уннинг қобилияти ва донишмандлигига гувоҳ бўлади” .

Абу Исҳоқ Шерозий (вафоти 476/1083) қайд этади:

“Ҳанафий фиқҳида Мисрда, шубҳасиз, у энг пешқадамдир” .

Унинг Ҳанафий фиқҳида тутган ўрни ҳақида Тош Куброзода (вафоти 968/1561) тан олиб айтади:

“У, шубҳасиз, мужтаҳидун фи маойил (масалалар мужтаҳиди) бобида имом ва мужтаҳиддир” .

Ас-Сомоний (вафоти 562/1167) зикр қилади:

“Албатта, у фиқҳда имом, ҳадисда ишончли ва ростгўй ва ҳеч ким ундан сўнг олимлик ва фиқҳ бобида унинг мақомига ета олмади” .

Таҳовийнинг илк асари ҳадис илми ҳақида бўлиб, “Шарҳи маоний ал-осор” деб номланади ва бу унинг бу соҳадаги ўта қадрли асарлардандир.

Мазкур рисола, бир нарсанинг турли кўринишлари ҳақида баҳс қилади, нарсанинг афзал ва камчилик томонларига диққат қаратади, ўзи маъқул топган жиҳатларни ҳимоя қилади. Бу фиқҳнинг ичига кириб боришда катта ёрдам берадиган асардир.

Уч олим – ал-Бухорий “Саҳиҳ”ининг буюк шарҳчиси ал-Бадар ал-Айний (вафоти 463/1451), Моликий мактаби олими ибн Абдул Барр (вафоти 463/1071), Ҳанафий олим сифатида танилган Жамолиддин Зайлаий (вафоти 762/1361) унинг бу асарига шарҳ ёзганлар.


Таҳовийнинг иккинчи рисоласи “Шарҳи мушкил ал-осор” бўлиб, мазкур китобда ҳадиснинг кўплаб одамлар аҳамият бермайдиган, яъни назардан қочирадиган қирраларига диққат қаратган.

Моликий мактаби фақиҳи ва файласуфи машҳур ибн Рушд (вафоти 598/1198) бу асарнинг мухтасар шаклини ёзган.

Бошқа яна икки олим Абу ал-Волид Сулайман ибн Халаф ал-Божий (вафоти 474/1031) ва қозиюл қуззот Жамолиддин Мусо ал-Моликий (вафоти 803/1460) қисқарган таҳририни ишлаб чиққанлар.

Таҳовий “Сунани аш-Шофиий”да тоғаси ал-Музанийдан тинглаган ҳадисларини жамлаган. Бу китоб Қоҳирада (1315/1877) ва Байрутда (1406/1985) чоп этилган. “Ат-Тасвийя байн ҳаддасана ва ахбарана” унинг ҳадис ҳақидаги асарларидан бири ҳисобланади.


Таҳовий асарларининг аксари фиқҳ соҳасига мансубдир.

Биз унинг “Мухтасар” асари тўғрисида тўхталдик. Дастлабки фиқҳ тўплами Ҳанафий мактабига мувофиқ ёзилган. Бу китоб Абу ал-Вафо ал-Афғоний нашрга тайёралаган ва Қоҳирадаги Дарул Кутуб ал-Арабийя нашриётида чоп этилган (1370/1970).

Бошқа рисоласи “Аш-шурут ас-сағийр” асари савдо, иш ҳақи, имтиёзлар, эҳсон ва садақа ҳақида бўлиб, Бағдодда (1394/1974) икки жилдда нашр этилди.

Унинг энг йирик ишларидан бири “Аш-шурут ал-кабийр” асари (1346/1924) Жозеф Шакт томонидан Ҳайделберг шаҳрида “Китоб азкор ал-ҳуқуқ ва ал-руҳун” номи билан чоп этилган.

Бошқа муҳим асари “Ихтилофул фуқаҳо” рисоласи дастлаб Фредрик Кон томонидан Байрутда Дарул Кутуб ал-Илмиййа нашр уйида, сўнг, доктор Сағир Ҳассан Маъсумий томонидан Исломободда Ислом тадқиқотлари инстутида (1391/1971) батафсил кириш сўзи билан нашр этилган.

#имомтаҳовий #ақийда #китоб #фиқҳ #уламолар #таржима
“Ал-Фиҳрист” ва “Ал-Жуваҳир ал-Мудиъа” китоблари муаллифлари Таҳовийнинг фиқҳ асарларини эслашади. Ўқувчилар ҳам унинг мазкур икки асарини эътироф этишади.

#имомтаҳовий #ақийда #китоб #фиқҳ #уламолар #таржима
———————-
Ушбу мақола инглиз тилидан таржима қилинди ва таржима "Диёнат" канали томонидан амалга оширилди.
—————————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/127
Audio
ДУО ҚИЛИШНИ ЎРГАНАМИЗ!


Эй Роббимиз! Бизни ҳидоятга солганингдан кейин дилларимизни тўғри йўлдан оғдирма! Ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта, Сен – Ваҳҳоб – барча неъматларни текин ато этгувчисан!

(Оли Имрон сураси, 8-оят)

#дуолар #зикрлар #ихлос
Оли Имрон сурасидаги ушбу оятда келган дуо билан биз қуйидагиларни сўрамоқдамиз:

Аллоҳ бизни тўғри йўлга – Исломга ҳидоят қилгач, яна адашиб, қалбимиз куфрга, гуноҳга мойил бўлиб қолмасин. Ислом – ҳидоятдир, ҳидоятга эришиб, яна залолатга қайтиш, куфрга, ширкка қалбнинг оғиб қолиши – энг улкан фожиа.

Бу фожиа икки дунёмизни куйдиради. Шунинг учун, Аллоҳга дуо қилиб, бизни динга, ҳидоятга солганидан кейин адаштирмаслигини сўраймиз.

#дуолар #зикрлар #ихлос
Аллоҳнинг исму сифатларидан бири – ал-Ваҳҳобдир. Ал-Ваҳҳобнинг маъноси бандаларига бирор эваз сўрамай, текиндан текинга неъматлар ато этгувчи, демакдир. Аллоҳнинг неъматлари ичида энг афзали – Ислом ва Иймондир.

Аллоҳ мўминларни ислом ва иймонга ҳидоят қилгани учун бандаларидан бирор нарса сўрамайди, ҳақ талаб қилмайди. Балки, бандаларнинг ўзи ҳидоятга – Ислом ва иймонга муҳтождирлар.

Фарз намозларидан кейин, нафл ибодатлардан кейин ва, умуман, ушбу дуони сидқидилдан доимо ўқиб юришимиз бизни янада Аллоҳга яқинлаштиради, гуноҳлардан, ғафлатдан сақланишимизга сабаб бўлади, иншаАллоҳ.

#дуолар #зикрлар #ихлос

———————-
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/130
Аллоҳ кимгадир ёмонликни раво кўрса, ўша одам дунё ишларига кўмилиб қолади. У ғийбатдан, маломатгўйликдан, мақтанчоқликдан, кибрдан, дунёни севишдан, бекорчиликдан ва маъносиз бандликдан ўзини қутқара олмайди.

Ишларида унум, ҳаракатида барака топилмайди. Кўнглидан ҳаловат кетади. Қалбини ризолик тарк этади. Кўзига топгани кам кўринади.
Ҳаётимизга назар солайлик: биз шу ҳолда эмасмизми?

--‐-----------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/131
ИККИ ЮЗ ЙИЛ ЯШАШНИНГ СИРИ

Нега тошбақалар икки юз йил яшайди, биласизми?
Таслим бўлгани учун. Факатгина ўз йўлида юради, ҳеч қаерга шошмайди, оҳиста юради ва эҳтироси йук. Ўша учун...
Эҳтироси бўлмаганнинг вақтида ҳам барака бордир. Ҳирс ва ҳарислик ҳар нарсани торайтиради. Вақтни хам, юракни ҳам...
Авлиёлар дейдики, “Ҳирс — ҳасрат сабабчисидир“.
Ҳирс инсонни занглатади.
Инсон хам занглайдими? Ҳа, албатта, ҳирсли бўлса. Ҳамма нарсанинг ҳирси бор: пул, шон- шухрат, хотин, мансаб, дўст ҳирси... Нафс — инсон ҳирслари ўраб қўйилган бир тугундир.
Сен қандай қарор олсанг ол, тепада бошқа бир Қарор бор. Ўша учун таслим бўл ва ҳузур топ. Таслим бўлмаган хотиржам ҳам, сокин бўла олмайди. Сокин бўлмаганлар эса ҳузур топмайди. Топганида эди, тошбақа эмас, инсон икки юз йил яшаган бўлар эди...

Марзия Сайдам.

Манба: https://t.me/marziyaibrohim/245

----‐---------
Улашинг!👇
https://t.me/diyonatli/132
ЯПОН БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН

Япон тилида “аҳамиятсиз, бетайин“ каби сўзлар йўқ. Чунки, яшаш тарзида учрамаган нарса луғатга хам кирмайди. Худди ўзбек тилидаги “истиҳола“ сўзи каби. Ўзбек тилидан бошқа тилда бу сўз йўқ. Кўп миллатларни кўрдим, фақат ўзбеклардагина истиҳолага дуч келдим. Айниқса, туркларда умуман бир нарсадан тортиниш, истиҳола қилиш деган тушунчанинг ўзи йук. Истиҳола қилиб турган бирини кўрса, бу “эзик“, дейишади.
Ахлоқ ва одоб қотилига айланиб кетаётган бу дунёмизда бирдан кўнглим япон бўлишни тусаб колди.
Нега?
Ҳажга кетаётган эдик. Аэропортда паспорт назоратидан ўтяпмиз, гуруҳимиздаги бир опа тинимсиз бир нималар еб-ичиб ахлатини оёғини остига ташлаб кета бошлади. Атрофда ҳар хил миллат бор, инглизлар, японлар... Улар ғалати- ғалати қараб қўяётган эди.
Туба хоним, ахлатларинггизни менга беринг, чиқинди кутисига ташлаб келаман, дедим секингина.
Қўявер, ҳеч кимга сездирмасдан, кўрсатмасдан отиб юбораяпман, деди.
Аллоҳ-чи? У ҳам сезмай қолаяптими, кўрмай қолаяптими, ажабо, баьзан, қилаётган амалларимизни!?


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “ Одоб нима? “ деб сўрашганида, “Диннинг ярмиси“ деб жавоб берган эдилар.
Яримта дин билан ҳажга кетяпмиз....
Японияда ҳеч ким майда-чуйда чиқитларини хам йўллларга ташламайди, ахлат қутисига ҳам отмайди. Сумкасига солиб уйига олиб келади ва уйидаги чиқиндига ташлайди. Японлар ҳамма нарсага аҳамият беради, қиймат беради, ҳеч кимга бетайин, деб қарамайди. Ўша учун хам бу сўзлар луғатига кирмаган.
Динимизнинг ярми ўша тарафларга қочиб кетаётгандек... Япониядан нефть чиқмайди, газ, тилла, конлари йўк, аммо бой мамлакат, аммо одоб захиралари бор. Бундан 10 йил аввал америкалик 6 нафар профессор Японияга боришади. Фақатгина бир мақсадда, японлар қандай қилиб муваффаққият ва тараққиётга эришмоқда, буни ўрганиш учун боришганди. Яна қаршиларига японларнинг ахлоки чиқиб келди. Улар ўз ишини, касбини, ҳалолликни ибодат даражасида қилишарди . Сир бу эди. Япон аёлари университетда профессор бўлса ҳам, эрталаб вақтли туриб эрига нонуштани ўзи тайёрлайди ва эрининг оёқ кийимларини тозалайди. Эрталаб уйидан аёлининг севги ва ҳурмати билан нонушта килган киши, албатта, бор имкониятини ишига касбига беради. Сир бу эди.
Жалолиддин Румийга кўра, “Одоб — ақлнинг ташқи либосидир“. Либосларимиз ҳам у тарафларга қочиб кетаётгандек.
Ха, биз динимизни яхши биламиз, беш маҳал намоз ўкиймиз. Бироқ намоз беш маҳал, одоб эса йигирма тўрт соат фарздир.

Марзия Сайдам.
Манба: https://t.me/marziyaibrohim/244

--------------
Улашинг!👇
https://t.me/diyonatli/134
ТАҲОРАТНИНГ СУННАТЛАРИ

Таҳоратнинг суннати ўн учтадир.

Саккизинчи суннат
– ювиладиган ҳар бир аъзони уч мартадан ювиш.

Тўққизинчи суннат – бошининг ҳаммасига бир марта масҳ тортиш.

Бошга масҳ тортиш вақти ушбу дуо ўқилади:

اَللَّهُمَّ حَرِّمْ شَعْرِى وَ بَشَرِى عَلَى النَّارِ وَ اَظِلْنِى تَحْتَ ظِلِّ عَرْشِكَ يَوْمَ لاَ ظِلِّ اِلّاَ ظِلُّ عَرْشِكَ

“Аллоҳумма ҳаррим шаърий ва башарий аълан наари ва азилний таҳта зилли аършика йавма лааа зилли илла зиллу аршика”

Маъноси:

“Аллоҳим, юзимни ва мўйларимни дўзах оловига ҳаром қил ва Аршинг соаясидан боршқа соя бўлмайдиган кунда Аршинг соясидан менга соя бер!”

Ўнинчи суннат – бошга масҳ тортганидан кейин, сув билан қулоқларининг ичига ва устига масҳ тортиш.

Ўн биринчи суннат – ният қилмоқ.

Таҳорат нияти билан боғлиқ баъзи масалалар

• Таҳорат билан Аллоҳнинг ризолиги ва Унга ибодат қилиш ниятда қасд қилинади

• “Намоз ўқимоқ учун таҳорат қилишга ният қилдим. Аллоҳ таолога яқин бўлмоқни қасд қилдим” – деб кўнгилдан ўтказилади.

• Бу ниятнинг вақти юзни ювиш вақтидадир

• Ва ниятнинг жойи – дилдир, тилда айтиш мустаҳаб

Ўн иккинчи суннат – ҳар бир аъзони ўз тартибида ювиш.

1) икки қўлни бўғимигача ювилади
2) оғзига сув олиб чайилади
3) бурунни чайилади
4) юзни ювилади
5) қўлларни тирсаклар билан қўшиб ювилади
6) бошга масҳ тортилади
7) тўпиқлари билан қўшиб икки оёқлар ювилади

Оёқлар ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:

اَللَّهُمَّ ثَبِّتْ قَدَمِىَّ الصِّرَاطِ الْمُسْتَقِيمَ يَوْمَ تَزِلُّ فِيهِ الاقْدَامُ

“Аллоҳумма саббит қодамиййа аълас сиротил мустақийми йавма тазиллу фийҳил қодаму”

Маъноси:

“Аллоҳим, оёқлар тойиладиган кунда икки қадамимни сиротул мустақим устида собит қил!”

Ўн учинчи суннат – таҳоратни туташ қилиш. Яъни, ҳар бир аъзо кетма-кет, пайдар-пай ювилади

• таҳоратнинг ичида бўлак иш қилинмайди
• аъзолар тўхтамасдан тез ва чиройли ювилади
• таҳорат олаиш асносида гапирилмайди
• таҳорат ихлос ва эътибор ила олинади

Баъзи масалалар

• мўйлабни олиш – суннатдир
• мўйлабни узун қўйиш – бидъатдир
• узун мўйлабнинг тагига сув етмаса, таҳорат дуруст бўлмайди
• мўйлабни қайчилаб калтартириб юриш яхшидир

ТАВСИЯ:
Бериб борилаётган ушбу фиқҳий масалаларни диққат билан ўрганинг. Дафтар тутиб, кўчириб, ёдлаб олинг. Чунки бу илм дунёмиз ва охиратимиз учун фойдалидир.

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
—————————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/135
“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ

Байт:

Балиқ қорнида бир соҳиб каромат,
Чила ўлтирди-ю, чиқти саломат.

Мазмуни:

“Наҳанг балиқ ютиб юборган бир ҳурматли зот қирқ кундан сўнг балиқ ичидан соғ-саломат чиқди”.

Шарҳ:

Ривоят қилинишича, Юнус алайҳиссалом, агар қавми уни ёлғончи қиладиган бўлса, яқинда уларга қаттиқ бало юзланишидан огоҳ этади. Сўнг улардан ғазабланиб, Оллоҳнинг фармонисиз ўз қишлоғидан чиқиб кетади. Денгиз соҳилига етганида жўнашга шай турган кемани кўради. Кема одамлар билан лиқ тўла эди. У шу кемага миниб, қўлга тушади. Кема денгиз ўртасида тўхтаб қолади. Шунда кемадагилар:
“Орамизда ўз хожасидан қочиб келаётган бир қул бор, агар уни кемадан тушириб юбормасак, барчамиз ғарқ бўламиз”, – дейишади.
Кейин кемадан улоқтириладиган одамни аниқлаш учун қуръа ташлашади. Қуръа Юнус алайҳиссаломга чиқади ва кемадагилар уни денгизга улоқтирадилар.

Қуръони каримда шундай зикр қилинади:

“Бас, уни (Парвардигорининг изнисиз ўз қавмини ташлаб чиқиб кетгани сабабли) маломатга лойиқ бўлган ҳолида бир наҳанг билиқ ютиб юборди. Энди агар у (Оллоҳга доимо) тасбиҳ айтувчилардан бўлмаса эди, албатта, у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган Кунларигача (яъни, Қиёматгача) қолиб кетган (ҳалок бўлган) бўлур эди. Бас, Биз уни хаста ҳолида қуруқликка отдик ва унинг устида (соя ташлаб туриши учун) қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик. (Балиқ қорнидан эсон-омон чиққач,) Биз уни юз минг, балки ундан-да кўпроқ (одамга) пайғамбар қилдик”.

(Вас-Саффот, 142-147-оятлар).

#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ
#ақийда

Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/136
Суннатга эргашиш ва баъзи унутилган суннатлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менинг Суннатимни тирилтирса, батаҳқиқ, менга муҳаббат қилган бўлади. Ким менга муҳаббат қилган бўлса, мен билан бирга жаннатда бўлади», дедилар.

Ҳасан Басрий айтадилар: «Инсонларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатларининг аломати Росулининг суннатига эргашиш бўлди».

Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳ эса: «Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатнинг аломати Унинг Ҳабиби солллаллоҳу алайҳи васалламга ахлоқларида-ю ишларида, буйруқлари-ю суннатларида эргашишдир» деб айтганлар.

Мусулмон кишининг Аллоҳ таолонинг наздидаги мартабаси Унинг Пайғамбарига эргашиши билан ўлчанади. У суннатни қанчалик кўп татбиқ этса, Аллоҳ таолонинг наздида шунчалик олиймақом ва мукаррам бўлади.

Суннатни маҳкам ушлаган киши ўзи учун диний ва дунёвий фойдаларга эришади. Шулардан биринчисига етадиган фойдалар қуйидагилардир:

— Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлади;

— фарзлардаги камчиликларнинг ўрнини тўлдиради;

— бидъатга берилиб кетишдан сақланади;

— Аллоҳ таолонинг шариатини улуғлаган бўлади.

Шу билан бирга суннатни ўз ҳаёти йўлига қўйган кишининг яшаш тарзи қулайлашади. Дарҳақиқат, суннат билан ҳаётимиз қулай, фаровон ва осуда кечади.

Инсонларга йўлиққандаги суннатлар:

1. Энг аввал салом бериш.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Энг яши мусулмончилик қайси?» деб сўралди. Шунда У зот «Таом улашишинг ҳамда таниган-танимаганингга салом беришинг», дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари.

2. Кўришган киши билан хайрлашаётганда ҳам салом бериш.
Абу Довуд ва Термизий келтирган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Сизлардан бирортангиз бир мажлисга келса, салом берсин, қайтмоқчи бўлса, яна салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан ҳақли эмас». Яъни, иккинчи саломнинг аҳамияти биринчиникидан кам эмас.

3. Табассум билан рўбарў бўлиш.
Термизий келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу дедилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан зиёда табассум қиладиган бир зотни кўрмадим. Яъни, кулишларидан табассумлари зиёда эди, ёки ўзлари нақадар ғамда бўлсалар ҳам, саҳобаларга табассум билан мулоқот этар эдилар».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Яхши амалдан бирор нарсани арзимас санама, ҳатто бир биродарингга очиқ чеҳра билан йўлиқишни ҳам». Муслим ривояти.

4. Икки қўл билан кўришиш.
«Икки мусулмон бир-бирларига йўлиқиб, қўл бериб кўришар экан, улар ҳали ажралмай туриб, албатта, уларнинг гуноҳлари мағфират қилинади». Абу Довуд, Термизий ва ибн Можалар ривоят қилганлар.

5. Гўзал сўз.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Яхши сўз садақадир». Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойдаланилган манба
Siyrat.uz
Ahlisunna.uz
"АРАБ ШАШЛИК"

Кабобхонада хизматчи янги пишган кабобларни олиб келаркан, ёнимда ўтирган йигит пиқ-пиқ йиғлай бошлади. Эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Коронаўлим мавсуми. Ҳар куни кимнингдир яқини вафот этяпти.

Йигит бирдан ҳўнграб юборди. Аста олдига ўтиб уни юпатишга уриндим:
— Бандалик экан, Аллоҳ сабр берсин! Яқинингизни йўқотдингизми?

Йигит йиғи аралаш:
— Йўқотганимга тўрт йил бўлди, ака... Ҳеч бу ерга келмас эдим. Бугун қорним очиб киргандим, — деди.

Йигитга мен ҳам 3 йил бурун онамни йўқотганимни, қандай қийин кунлар бўлганини гапириб, бироз овутишга ҳаракат қилдим. Лекин унинг азоби меникидан улуғроқ эди:

"Ака, беш йил аввал онам оғир дардга чалиндилар. У пайтлар менинг қўлим жуда калта эди. Бор-будимни сотиб бўлсада, онамни қаратдим. Қарзга кирдим. Танишлардан яна сўрашга уялар, ўзим топганим онамни даволашга кетарди. Онам тобора оғирлашиб борар, мен эса баттар эзилардим.

Онам овқат еёлмай қолдилар. Амаллаб, суюқлик ичкизиб турдик. Бир ҳафталар ҳеч нарса емаган онам бир кун ўзларини жуда яхши ҳис қилдиларда, сизлаб: "Ўғлим, Арабнинг шашлигидан егим келяпти. Обкебермайсизми?" деб қолдилар.

Хурсанд бўлиб, кўчага отилдим. Аммо... чўнтагимда 1 сўм ҳам йўқ эди. Югурганча яқин дўстимнинг уйига бордим. Дарвозаси ёнида "Тез ёрдам" машинаси турган экан. Индамайгина ўтиб кетдим. Хаёлимда пул олиш мумкин бўлган танишларим бир-бир ўтди. Кўпидан қарзим бор, ҳамманинг муаммоси етарли.

Бошим ғовлаб оғрир, чорасизликдан аламим ичимда эди. "Ўғлимга нега янги пойафзал олиб бердим. Эскисини ямаб кийса бўларди-ку. Хотинимнинг никоҳ узугини нега сотмадим? Уйнинг ярмини сотса бўларди-ку?"

Ўзим ўзимни қаттиқ сўроқ қилардим. Кўзимга онамнинг табассуми-ю, "Араб шашлик" деганларидан бошқа ҳеч нарса кўринмас, оёғим юриб кетар, бошимни чангаллаганимча, қаёққа кетаётганимни ҳам билмас эдим.

Шу пайтгача йигит бўлиб, ҳеч йиғламагандим. Шу маҳал негадир, хўрлигим келиб йиғладим. Кўзимни очиб қарасам, кабобхонага яқинлашиб қолибман. Шунда бир бегона йигит келди-да, "юринг, биродар" деди. Нима бўлганини ҳам сўрамади. Иккита нонга 4 та кабоб бостирди-да, қўлимга тутқизди.

Хурсанд бўлганимдан кабобни олибману, уйга қараб юугурибман. Йигитга раҳмат айтишни ҳам унутибман.

Онам ҳам хурсанд бўлдилар. Қирқма кабобнинг биттасидан уч бўлакни иштаҳа билан едилар. "Раҳмат ўғлим, энди озгина ухлаб оламан" дедилар. Бир ҳафта ухламаганмиз, хурсанд бўлиб биз ҳам ухлаб қолибмиз. Тушимга кундуз куни бўлган воқеалар кириб чиқди. Югураман, югураман, тезроқ онамга етказсам деган жойимда уйғониб кетдим. Қарасам онам ғарағара ҳолатидалар. Жон бердилар...

...Анча пайтдан кейин бу ерга келиб, ўша кун ёдимга тушди. Қарзларимдан қутулдим. Бугун ҳамма нарсам бор, ака, лекин онам йўқ..."

Йигитнинг ҳикояси шу ерда тугади.

Дўстим, онангиз тириклиги сиз учун катта имконият. Уни қўлдан бой берманг! Ўзимиз тансиқ-тансиқ таомлар еймиз. Казо-казолар билан чойхона, ресторанларда ўтирамиз. Онамиз-чи? Ундан нима емоқчисиз, қаерга оборай, деб қачон сўрадик? Бугуноқ сўранг. Эртага кеч бўлмасин!

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ

Манба: 👇
https://www.facebook.com/691169177/posts/10158516188119178/
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ётишдан олдин ва кейин ўқиган дуолари

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига кирганларида: "Бисмика амууту ва аҳйаа", дердилар, турганларида эса: "Ал-ҳамду лиллааҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин-нушуур", дердилар".

Дуоларнинг маъноси: "Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан тириламан", "Бизни ўлдиргандан сўнг тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш ҳам Унинг саридир".
Имом Бухорий ривояти.

"Олтин силсила" китобидан.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу:

“Мен Росулуллоҳдан кўра ўз оиласига меҳрибонроқ бирор кимсани кўрмадим”, –

дедилар.

(Имом Муслим ривояти)

Изоҳ:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир одатларидан хабардор бўлган. Кундалик ҳаётларини, ишларини, одатларини, зикру ибодатларини кўриб, ўрганиб, ўз ҳаётига татбиқ қилиб борган.
Шу инсон айтяптики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўплаб сифатлари ичида оилани – ўз аҳлларини севиш бор эди. Албатта, аксари инсонлар ўз оиласини севади, қадрлайди, қайғуради.
Оилага кимлар киради? Ота-она, аёл, фарзандлар, ака-ука ва қариндошлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз оилаларига шу қадар меҳрибон ва ғамхўр эдиларки, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудек зот бу масалада Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга тенг келадиган бошқани кўрмаган экан.
Хулоса шуки, биз динмизга тўкис ва гўзал амал қилишни истасак, аввало, ўз оиламизга меҳрибон бўлишимиз шарт. Ота-она, аёлимизга, фарзандларимизга, қариндошларга қайғуришимиз, уларнинг иссиқ-совуғидан хабар олиб, ҳол-аҳвол сўраб, ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдамлашиб туришимиз керак.
ТАҲОРАТНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

Таҳоратнинг мустаҳаблари иккитадир.

Таҳоратдаги биринчи мустаҳаб
– ҳар бир аъзони ўнг томондан ювиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Албатта, Аллоҳ ҳамма ишни, ҳатто, кавуш кийишни ҳам, соқолни тарашни ҳам, Ўзига дўст тутгай!”

Таҳоратдаги иккинчи мустаҳаб – бўйинга масҳ тортиш. Бўйинга масҳ тортишда ушбу дуо ўқилади:

اَللَّهُمَّ اعْتِقْ رَقَبَتِى وَ رَقَبَةَ اَبَاَءِ مِنْ النَّرِ

“Аллоҳумм аътиқ роқобатий ва роқобата абаа и минан наари”

Маъноси:

“Аллоҳим, бизнинг ва ота-боболаримизнинг гарданларини (бўйинларини) дўзах оловидан озод қил!”

ТАҲОРАТНИНГ ОДОБЛАРИ

• аъзоларни ишқаб ювиш

• икки қулоқ тешигига чинчалоқни киритиш

• намоз вақтидан эртароқ таҳорат қилиш

• юзига сувни қаттиқ урмасдан, сув қуйиш

• таҳорат вақти баладнроқ жойда ўтириш

ТАҲОРАТ УЧ ТУРЛИДИР

Таҳоратнинг биринчи тури – фарз таҳорат.
Намозга туришда бетаҳорат одамнинг таҳорат олиши фарздир.

Таҳоратнинг иккинчи тури – вожиб таҳорат. Каъбани тавоф қилиш учун таҳорат қилиш вожибдир, бетаҳорат тавоф қилиш мумкин, бироқ бу билан вожиб тарк этилган ҳисобланади

Таҳоратнинг учинчи тури – мустаҳаб таҳорат. Бу таҳорат бирор сабаб ила чекланмайди.

Масалан:

ухлаш учун

таҳорат синган ондаёқ таҳоратни янгилаш

ғийбат қилгандан сўнг

шеър ўқигандан сўнг

ўликни ювиш учун таҳорат олиш мустаҳабдир.

БАЪЗИ МАКРУҲЛАР

Таҳорат учун битта обдастани ўзи учун махсус қилиб, бировга бермаслик макруҳ

Масжидда ҳам намоз ўқиш учун ўзи учун бирор жойни тайин қилиб қўйиш ҳам макруҳ

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

« Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ихтилоф қилманглар, яна, қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин», - дедилар».

(Муслим ривоят қилган.)

Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсадан қайтмоғимиз лозим. Ул зот бизни ихтилоф қилишдан қайтариб турсалар-у, биз ўзаро ихтилоф қилиб турсак, қандоқ бўлади?! Ҳадиси шарифда ихтилофнинг ёмон оқибати алоҳида таъкидланмоқда.
Бу - қалбларнинг ихтилофли бўлиб қолишидир.
Ҳа, бир-икки бор ихтилоф содир бўлгандан кейин, унинг таъсирида қалблар ихтилофли бўлиб қолса, Аллоҳ кўрсатмасин, кейин ўшандай қалб эгаларининг бошлари, шубҳасиз, келишмовчилик ва уриш-жанжаллардан чиқмай қолади.

Манба: Ихтилофлар Сабаблар Ечимлар китоби Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рохимахуллоҳ хазратлари
“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ

Байт:

Агар амр этса кимни Фориқул фарқ,
Келур бир лаҳзада ғарб устидин шарқ.
Нечукким, дўстини Султони кавнайн,
Етурди соатеда “қоба қавсайн”.

Мазмуни:

Фориқул фарқ – ҳамма нарсани фарқлаб Берувчи Аллоҳ истаса, бир лаҳзада ғарб шарқнинг устига келади. Худди Икки Оламнинг Султони бўлган Аллоҳ ўз дўсти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни “қоба қавсайн”г етказганидек.

Шарҳ:

Агар қоронғуликдан ёруғликни ажратувчи Зот амр этса, бир лаҳзада кун ботиш томондан кун чиқиши мумкин. Кўрмайсизми, дунё ва охират Подшоҳи Оллоҳ таоло Ўз дўсти Муҳаммад алайҳиссаломни озгина муддатда Ўз Даргоҳига етказди:

“Бас, икки камон оралиғида ёки (ундан-да) яқинроқ бўлиб, (Оллоҳ) Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом) га туширган ваҳийни келтирди” (Ван-Нажм, 9-10-оятлар).

Юқоридаги байтда Сўфи Оллоёр раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ таоло Ўз дўсти – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аршга меърож тунида кўтаргани ҳақида таъкидламоқда.

#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда
​​Атомнинг бўлиниши

Қуръони Каримнинг «Юнус» сурасида шундай оят бор:

"На ер юзида ва на осмонларда зарра миқдоридаги, ундан кичикроқ ёки каттароқ нарса Роббингдан махфий бўла олмас, балки очиқ ойдин китобдадир"(61-оят).

Киши билган нарсаларнинг энг кичиги зарра (атом) ҳисобланади. XIX асргача олимлар ўртасида, «атом бўлинмайди», деган фикр бор эди. Бир неча ўн йиллар давомида кўпгина олимлар атом ҳам бўлинармикан, деган фикрда тажрибалар олиб бордилар ва натижада атомни парчалашга муваффақ бўлдилар.
Атом электрон, протон ва нейтронга бўлинар экан.
Қуръони Каримдаги «заррадан, яъни атомдан кичикроқ нарса ҳам Аллоҳдан махфий қолмайди» дегани, атом ҳам бўлакларга бўлинади, деганидир. Яна, Қуръони Каримда, «осмонда ҳам» деган сўз бор, бундан келиб чиқадики, ердаги атомлар билан осмондаги атомларнинг хусусиятлари бир хил экан.
Инсоф билан айтинг-чи, бундан 15 аср муқаддам Муҳаммад исмли ўқиш ва ёзишни ўрганмаган бир киши атомнинг хусусиятларини қаердан ўрганган?
Атомнинг бўлиниши ва унинг осмонда ҳам, ерда ҳам бир хил хусусиятга эга бўлишини қандай қилиб билган? Мана шу мисол ҳам Қуръони Каримнинг илоҳий китоб эканлигига ёрқин далил эмасми?!

Манба:
"Иймон" китоби, Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимахуллоҳ
Баландликда кислороднинг камайиши

Қуръони Карим оятларидан бирида:

«Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини, худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир», дейилади
(«Анъом» сураси, 125-оят).


Одамлар фазога тайёра, хаво шари ва бошқа воситалар ёрдамида кўтарила бошлагандан сўнггина, ҳавонинг юқори табақаларида кислороднинг камайишини билиб олдилар. Юқорига кўтарилган сари нафас олиш қийинлашиб, кишининг юраги сиқила бошлаши ҳодисасини эндиликда ёш бола ҳам билади. Лекин бу ҳақиқат на катталар ва на алломалар англаб етмаган бир замонларда Қуръони Каримда айтилган экан-ку!
Қуръон ояти ким осмонга кўтарилса, юраги сиқилишини сезади, деган. Қолаверса, бу ҳам пасттекисликлардан иборат, тоғлари унча баланд бўлмаган бир диёрда яшовчи саводсиз одамнинг илмий ҳақиқатими?!

Шайх
Муҳаммад Содиқ, "Иймон" китобидан