АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@diyonatli

👍2🕊1
#xabar #haj
🕋 Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашмоқда
🟢Шу йил 13-16 январь кунлари Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд шафеълигида ўтказилаётган Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этмоқда.
🗣Шунингдек, ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари ва янги тартиб-қоидалар тўғрисида маълумотларга эга бўлинмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширлаётган ҳаж ва умра сафарлари йўналишидаги ташкилий-ҳуқуқий асослар ва рақамлаштириш жараёнлари ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда.
💬Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан ўтказилаётган конференция доирасидаги шўъбалар, ҳаж суҳбатлари, экспертлар тавсиялари, турли соҳа мутахассислари семинар-тренинглари, хорижий делегатлар билан тажриба алмашиш ва замонавий хизматлар тақдимотлари фойдали бўлмоқда.
⏺Маълумот учун, Ҳаж конференцияси тўртинчи марта йирик масштабда бўлиб ўтмоқда. Инновацион дастурлар, илғор ташаббуслар, тажриба алмашиш, ҳаж сафарини юқори савияда ўтказишга оид билимларни ошириш ва муборак зиёратларни чиройли бажариш учун мустаҳкам пойдевор ҳозирлаши билан ушбу тадбир улкан муваффақиятларга эришади. Энг йирик кўргазма эса томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада равнақ топтириш орқали хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

📍Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган конференция-кўргазмада 100 га яқин давлатдан вазирлар, муфтийлар, олимлар, фан докторлари, академиклар, экспертлар, тадқиқотчилар, дипломатлар ҳамда ҳаж тадбирларини ташкил этишга мутасадди идора ва компаниялар қатнашмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш мақсадида, анжуман доирасида Саудия Арабистонидаги вазирликлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари билан музокаралар ўтказиб, атрофлича ўрганишлар ва қиёсий таҳлиллар олиб бормоқда.
🗣Шунингдек, ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари ва янги тартиб-қоидалар тўғрисида маълумотларга эга бўлинмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширлаётган ҳаж ва умра сафарлари йўналишидаги ташкилий-ҳуқуқий асослар ва рақамлаштириш жараёнлари ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда.
💬Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан ўтказилаётган конференция доирасидаги шўъбалар, ҳаж суҳбатлари, экспертлар тавсиялари, турли соҳа мутахассислари семинар-тренинглари, хорижий делегатлар билан тажриба алмашиш ва замонавий хизматлар тақдимотлари фойдали бўлмоқда.
⏺Маълумот учун, Ҳаж конференцияси тўртинчи марта йирик масштабда бўлиб ўтмоқда. Инновацион дастурлар, илғор ташаббуслар, тажриба алмашиш, ҳаж сафарини юқори савияда ўтказишга оид билимларни ошириш ва муборак зиёратларни чиройли бажариш учун мустаҳкам пойдевор ҳозирлаши билан ушбу тадбир улкан муваффақиятларга эришади. Энг йирик кўргазма эса томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада равнақ топтириш орқали хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍4
🍀Гўзал ҳаётни истаганларга 10 тавсия
"(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси 17-оят).
"...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси 191-оят).
"Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси 2-оят).
"Эй имон келтирганлар; Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).
"Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).
"Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида(чуқурроқ)фикр юритмайдиларми? (Нисо сураси, 82-оят).
Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: "Бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади", деганлар.
"Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят).
📚«Ўкинма» китобидан
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
📿 1. Саҳар вақтларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси 17-оят).
💬2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ.
"...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси 191-оят).
🤝3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ.
"Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси 2-оят).
🤲4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ.
"Эй имон келтирганлар; Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).
🤲 5. Хушуъ билан намоз ўқимоқ.
"Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).
📖 б. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ.
"Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида(чуқурроқ)фикр юритмайдиларми? (Нисо сураси, 82-оят).
🤲7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: "Бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".
🌙8. Садақани яширинча бермоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".
☪️9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади", деганлар.
🕌10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ.
"Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят).
📚«Ўкинма» китобидан
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍7
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 16-ЯНВАР 1446 - ҲИЖРИЙ 16-РАЖАБ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:21
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:44
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:24
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: @diyonatli

🕊5👍3❤🔥2❤2
#xabar #haj #sharoit
🕋 Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади
💬Хусусан, муборак масканлар – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида муносиб шарт-шароитлар ҳозирлаш юзасидан мазкур ҳудудларда турар жой, транспорт, озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланадиган “Тавофа” муассасаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
⏺Соҳа раҳбарлари томонидан Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудовга мазкур хизмат кўрсатиш йўналишларини янада синчковлик билан ўрганиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🕋 Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади
🗣“Ҳаж – 2025” мавсуми зиёратчилари тоат-ибодатларини қулай шароитларда бажаришларини таъминлаш мақсадида Саудия Арабистони сафарида бўлиб турган Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний мутасадди идоралар билан музокаралар ўтказишмоқда.
💬Хусусан, муборак масканлар – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида муносиб шарт-шароитлар ҳозирлаш юзасидан мазкур ҳудудларда турар жой, транспорт, озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланадиган “Тавофа” муассасаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
✅Мулоқотда ҳар бир ҳожи учун Мино водийсида етарли ўрин билан таъминлаш, Арафот ҳудудидаги чодирларни иссиқ ўтказмайдиган замонавий сендвич панеллар билан ўрашни охирига етказиш, уларда “Sofa bed” (ёстиқ ва тўшак), “Martaba” (тўшак), совуткич сингари қулайликлар қилиш, коммунал хизматларни яхшилаш, уч маҳал иссиқ овқат ва мунтазам чой-салқин ичимликлар билан таъминлашга урғу қаратилди. Шунингдек, Муздалифа ҳудудида етарли миқдордаги гилам-полослар ва сув билан таъминлаш қўшимча қилинди.
Айниқса, ҳожиларнинг муқаддас маконларда вақтларини ғанимат билиб, доимо тоату ибодатда бўлишлари учун таниқли уламоларнинг суҳбатлари, машҳур қориларнинг қироатларини барчага етказиш учун микрафон ва овоз кучайтиргичларни етарли даражада ташкил этишга эътибор қаратилди.

👍2