Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#juma #salavot #zikr
🌙 ЖУМА КУНИ САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРИНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🤔 Муҳаддис Аҳмад Шерозий раҳимаҳуллоҳ вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди:

☁️ Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли кийимлар, бошида турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож бор эди.
Мен ундан сўрадим:
⏺ - Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?

Отанг деди:

⏺ - Мени Аллоҳ мағфират этди, икром қилиб жаннатига киритди!
⏺- Нима сабабдан?
⏺- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим сабабидан!

🗣Жума куни салавотни кўпайтиринг!

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#hadis #juma #quyosh #kun
🌞 Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир...

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилди. У шу куни жаннатга киритилди. У шу куни жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур", дедилар (Имом Термизий ривояти).


〰〰〰〰〰〰
🌱Ким вафотидан сўнг амали тўхтамаслигини хоҳласа

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #zikr #arsh
🟢ИСМИНГИЗ АРШДА ЗИКР ЭТИЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🌙 “Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир” деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

☝️ “Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди” дея умматларига зикрнинг фазилатларини гўзал мисоллар ила етказган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

Каъбул Аҳбор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳнинг зикри билан уйингизни нурга тўлдиринг. Хонадонингизга намозингиздан бўладиган хурсандчиликни олиб киринг. Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг номлари само аҳлига маълумдир. Улар: “Фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти”, дейишади”.


Каъб раҳматуллоҳи алайҳи дедилар: «“Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва “Аллоҳу акбар” зикрлари Аршнинг атрофида асаларининг ғувиллаши каби эшитилади. Улар ўз эгасини ва унинг солиҳ амалларини зикр қилиб туради».


Даврон НУРМУҲАММАД

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ☝️ Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз

    ❔  Керакли масаланинг жавоби

📝 Саҳифангизни эҳтиёт қилинг!

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Одамларнинг кўзига ёш, қалбига хурсандчилик келтиргани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил қилиниши бўлди. Бу – Инсоф агентлиги"


Манба: https://t.me/shmirziyoyev/25077

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

@diyonatli
👍1
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 14-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 13-ЖУМАДИС СОНИ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 06:16
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:41
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:25
⏱️ШОМ - 17:00
⏱️ХУФТОН - 18:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍9❤4
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
👍3🕊1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 15-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 14-ЖУМАДИС СОНИ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 06:17
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:41
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:25
⏱️ШОМ - 17:00
⏱️ХУФТОН - 18:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍8❤1
Audio
#Аудео #Маъруза

ҚУРЪОНДАН ҲУКМ ОЛИШ...

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
#xabar #muftiy #imom #jamiyat
🗣 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ИМОМЛАР ЖАМИЯТДА ҲАР ДОИМ НАМУНА БЎЛИШИ КЕРАК

🤝 Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти сафарлари давомида туман-шаҳар бош имом-хатиблари ва “Саййид Муҳйиддин махдум” билим юрти мударрислари билан йиғилиш ўтказдилар.

🌙 Учрашув аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тараққиётининг янги даврида диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритдилар. Жумладан, ҳар бир имом-хатиб масжиддаги фаолияти билан бирга ўзига бириктирилган маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ҳам фаол хизмат қилишларини таъкидладилар. Шунингдек, имом-домлалар ҳар бир ишни қонунчилик доирасида амалга оширишлари ва дин пешвоси бўлган имомлар жамиятнинг энг намунали кишиси бўлишларига катта урғу қаратдилар.

📊
Таҳлилий руҳда ўтган мажлисда Муфтий ҳазратлари кейинги йилларда Андижон вилоятида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётгани, имом-хатиблар шариат ходими сифатида халқимиз диний эҳтиёжини қондириш ва хайрия ишларини кенг кўламда адо этаётганларини таъкидлаш баробарида баъзи имом-хатиблар фаолиятида камчиликлар кўзга ташланаётгани, улар ўзларини ислоҳ қилишлари лозимлигини алоҳида қайд этдилар.

😄
Шунингдек, устоз-муддарислик ҳам жамият ҳаётида энг муҳим мақом ва одамлар эътиборидаги улуғ касб экани, бугунги кунда барча соҳада бўлгани каби диний жабҳада ҳам ҳар томонлама етук кадрлар тайёрлаш жуда ҳам зарур эканини баён этдилар.


💬 Йиғилиш давомида мутасаддилар ўтaётган йил якунлари ва келгуси йилги режалар юзасидан ахборот берди. Шунингдек, масъулларга соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3