Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Шаҳидлик ниқобидаги хунрезлик

Ислом дини асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ва Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсон ҳаётига тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш қатъиян ман этилади. Ҳаёт Аллоҳ таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир.

Аллоҳ таоло “Зорият” сурасида инсон ва жинларни: “Жин ва инсонларни фақатгина Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим”, дея марҳамат қилган. Ушбу оят инсоннинг яратилиш сабаби уни яратган Роббга ибодат қилиши эканини кўрсатмоқда. Аммо баъзи адашган жиҳодчилар Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни шу даражада бузиб талқин қиладиларки, уларни тинглаган киши инсон гўё “шаҳидлик” учун яратилган экан, деган фикрга келади.

БАТАФСИЛ

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 6-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 5-ЖУМАДИС СОНИ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 06:07
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:33
⏱️ПЕШИН (ЖУМА) - 13:00
⏱️АСР - 15:25
⏱️ШОМ - 17:00
⏱️ХУФТОН - 18:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍11❤2
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
👍1
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@diyonatli
👍2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 7-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 6-ЖУМАДИС СОНИ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 06:08
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:34
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:25
⏱️ШОМ - 17:00
⏱️ХУФТОН - 18:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍10❤1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢3👍1
#mutolaa #saxiy #inson #madina
💚МАДИНАНИНГ ЭНГ САХИЙ ИНСОНИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


💬Бир бадавий Мадина кўчаларига келиб, шаҳардаги энг сахий инсон ким эканини сўради. Одамлар: "Ҳусайн ибн Алий", дейишди. Бадавий Ҳусайн розияллоҳу анҳуни масжидда намоз ўқиётганида топди. Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг намоз ўқиб бўлишини кутиб, икки томонга салом бериши билан дардини тушунтириб: "Сизга ишонган одам пушаймон бўлмайди, дейишди", деди. Ҳусайн розияллоҳу анху дарҳол ўрнидан туриб, уйига қараб кетди, бадавий ҳам унинг орқасидан эргашди.

🪙У уйига етиб келиб, хизматкори Канбардан: "Ҳижоз мулкидан бирор нарса қолганми?" деб сўради. Канбар: "Ҳа, тўрт минг динор қолган", деди. Ҳусайн розияллоху анху: "Ўша пулни олиб кел, бу молга биздан ҳам муносиброқ одам келди", деди. Орадан кўп вақт ўтмай, Ҳусайн розияллоҳу анҳу қўлида тўрт минг динор билан қайтиб келди ва уни бадавийга бериб, агар оз бўлса, уни кечиришини сўради. Бўлган воқеадан ҳайрон бўлган бадавий динорларни қўлига олдию, йиғлаб:

💬 "Бир кун келиб, шундай мард одамнинг ер бағрига кетиши надомат бўлмайдими?" деди. Кейин қуйидаги шеърни ўқиди:

Ўлурми шижоат, ўлурми мардлик?!
Ер остида қолурми ёки сахийлик?!
Ерга кўмилурми ё одамийлик?!
Мардлик одамларнинг йўлин ёритур!
Мардлик тунни айлар худди кундуздек.


@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
#tafakkur

РОББИНГНИ НИМА БИЛАН ТАНИЙСАН?

Бир табибдан "Роббингни нима билан танийсан", деб сўрашди. У: "Асалари билан танийман, бир тарафи билан асал чиқаради ва бир тарафи билан чақади", деб  жавоб берди.

@diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚОР ПАРЧАСИНИ КЎРИБ, ТАФАККУР ҚИЛИНГ!

🌨 Осмондан чайқалиб тушаётган қор учқунларининг шакли бетакрордир. Қор зарраларининг бирортаси бошқасига ўхшамайди.

✍️ Балки шунча қор зарралари орасида битта-иккита ўхшашлари бўлса керак, деган гумонга борарсиз. Йўқ, бир-бирига ўхшаш икки қор заррасини ҳеч тополмайсиз!

Роббимиз ҳар бир қор заррасини бошқасидан фарқли шакл ва ўлчовда яратган.

"Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир" (Наҳл сураси, 11-оят).

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 8-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 7-ЖУМАДИС СОНИ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 06:09
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:35
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:25
⏱️ШОМ - 17:00
⏱️ХУФТОН - 18:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍13❤1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
👍2