Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#3_декабр_халқаро_ногиронлар_куни

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992-йил 14-октабрдаги резолютсиясига мувофиқ, ҳар йил 3-декабр санаси бутун дунёда Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиб келмоқда.

Мана шу муносабат билан бугун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар “Ёшлар маркази” биносида “3-Декабр Халқаро ногиронлар куни” га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилоят ҳокими ва Вилоят бош имом-хатиб ўринбосари Абдуҳамид домла Маликов иштирок этиб нутқ сўзладилар.

Ва яна тадбирда Пискент туман бош имом-хатиби Зайнилобиддин домла Қудратов, Нурафшон шаҳар бош имом-хатиби Абдурашид домла Рустамов ва бошқа имом домлалар иштирок этишди.

Туман котибияти 03.12.2024

@diyonatli
👍4
Қўшнингнинг сочини тортма, одамлар тарқалиб кетишади, бу эса қолади

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ўғли Абдурраҳмон қўшнисининг сочини тортиб турган эди. Отаси Абу Бакр розияллоҳу анҳу буни кўриб ўғлига: «Қўшнингнинг сочини тортма, одамлар тарқалиб кетишади, бу эса қолади», дедилар.

Яъни сени ғайратлантириб турган томошабинлар тарқалиб кетади. Сен эса қўшнинг билан бирга қоласан.

Ҳа, кўпинча одамларнинг назар солиб тургани кишини ғайратлантириб юборади.

Икки томон ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилса, ҳал бўлиб, босилиб кетадиган масалаларга бошқалар аралашиб, (унга комментлар ёзиб) келишмовчиликни авж олдириб юбориш мусулмоннинг иши эмас. Бундан ташқари шахсийда гаплашиладиган гапларни оммага кўтариб чиқмасдан, шахсийда қолдирган маъқул.

© Қудратуллоҳ Сидиқметов

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 4-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 3-ЖУМАДИС СОНИ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 06:06
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:33
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:25
⏱️ШОМ - 17:00
⏱️ХУФТОН - 18:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍12❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEOLAR

🎞Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

@diyonatli
#Ҳадис

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг лаънати бўлсин, Аллоҳнинг ғазаби бўлсин ва Аллоҳнинг дўзахи бўлсин, деб сўкишманглар», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲАРОМ ЙЎЛ БИЛАН ТОПИЛГАН ПУЛДАН САДАҚА БЕРИШ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БОЛАНИ ИККИ ЯРИМ ЁШДАН КЕЙИН ҲАМ ЭМИЗИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Дугонам боласини уч ёшгача эмизишини айтди. Шунда унга узоғи билан болани икки ярим ёшгача эмизиш керак, деб эшитган эдим, дедим. Мен айтган гап тўғрими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Она эмизикли боласини имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга кўра икки ярим ёш, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳга кўра икки ёшгача эмизиши мумкин. Бу энг охирги муддат. Эр ва хотин боланинг аҳволидан келиб чиқиб, ўзаро маслаҳат қилиб, бу вақтлардан эртароқ сутдан чиқариш ҳам мумкин. Аммо икки ярим йилдан кейин эмизишга рухсат берилмаган. Бу хато ҳисобланади. Чунки шариатимиз кўрсатмасига кўра, инсоннинг бирор жузидан фойдаланиш ҳаром ҳисобланади. Фақатгина эмизикли бола учун истисно тариқасида сут эмишига рухсат берилган. Бу борада фиқҳий манбаларимизда иборалар берилган:

وَوَقْتُ الرَّضَاعِ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - مُقَدَّرٌ بِثَلَاثِينَ شَهْرًا وَقَالَا مُقَدَّرٌ بِحَوْلَيْنِ هَكَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ

“Эмизиш вақти – Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қавлларига кўра ўттиз ой деб белгиланган. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ икки йил деганлар. Фатовои Қозихонда шундай дейилган” (“Фатовои оламгирия” китоби).

و في شرح المنظومة الإرضاع بعد مدته حرام؛ لأنه جزء الآدمي و الانتفاع به غير ضرورة حرام على الصحيح

“Шарҳи манзума” китобида шундай дейилган: “Эмизишнинг белгиланган муддатидан кейин ҳам эмизиш ҳаром ҳисобланади. Чунки сут инсоннинг бир жузи бўлиб, уламолар тўғриси шу деган гапга кўра заруратсиз инсон жузидан фойдаланиш ҳаром саналади. (“Мажмаул анҳур” китоби).

Шунинг учун болани эмизишда муддатга аҳамият бериш лозим. Қолаверса, бола икки ярим ёшгача овқат ейдиган бўлиб қолади. Сут эмишга зарурат қолмайди.

Агар бола нимжон ёки бошқа касаллик туфайли фақат сут билан озиқланса, бу ҳолат заруратга айланиб, то сутдан бошқа нарса ея оладиган бўлгунича икки ярим ёшдан кейин ҳам эмизиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍4
Нега имоми Мотуридий роҳимаҳуллоҳ ҳақида маълумотлар кам?

Аҳли сунна вал-жамоанинг имоми саналадиган бу зотнинг ҳаёти ва фаолияти машҳур табақот китобларида ёритилмасдан қолгани ёки ёритилганларида ҳам маълумотлар жуда камлиги ҳақида кўплаб сабаблар айтилган. Бу ҳақида Доктор Балқосим Ғолий “Абу Мансур Мотуридий ҳаётуҳу ва арооуҳул ақодия” (Абу Мансур Мотуридийнинг ҳаёти ва эътиқодий қарашлари) асарида қуйидаги тўртта сабабни баён қилган:

1. “Имом Мотуридийнинг Аббосийлар давлати маркази Бағдоддан узоқда бўлгани;

2. Абул Ҳасан Ашъарийнинг эса Бағдодда фаолият олиб боргани ва ўша ерда вафот этгани сабабли аббосий халифалар томонидан ашъария таълимоти қўллаб-қувватлангани;

3. Моликия ва шофеъийя мазҳаблари вакилларининг ашъария мадрасасини ёйилишига ҳисса қўшганлари ва мотуридия мазҳаби эса фақат битта ҳанафия мазҳаби билан ёлғизланиб қолгани;

4. Пойтахт Бағдодда ва унга яқин ҳудудларда асосан ашъария мазҳаби олимларини топиш ва улардан дарс олиш қулай бўлгани”.

Мазкур сабабларнинг энг асосийси Абу Мансур Мотуридийнинг ўша пайтдаги аббосийлар давлатининг пойтахти, илм-фан маркази бўлган Бағдоддан узоқда Бағдод билан ўртадаги алоқаси яхши бўлмаган сомонийлар давлатида яшагани ҳисобланади.

Бу борада бугунги замонимиз олимларидан Ал-Азҳар Университетида докторлик ишини тамомлаган шайх Аҳмад Даманҳурий "Саддус суғуур би-сийротил имамил-ҳуда Аби Мансур ал-Мотуридий" (Ҳидоят имоми Абу Мансур Мотуридийнинг сийрати борасидаги бўшлиқни тўлдириш) номли илмий изланиш олиб борган ва бу борада кўплаб маълумотларни зикр қилган. Бу ҳақида ҳам сўнгра батафсил тўхталамиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
Расулуллоҳ ﷺнинг 6 саволлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ўғил фарзанд кўрсангиз нима қиласизлар?
Улар: Аллоҳга шукр қилиб бир ой рўза тутамиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар қиз фарзанд кўрсангизчи?
Улар:Унда икки ой рўза тутамиз. Чунки Мусо алайҳиссалом қиз фарзанд тарбиясига сабр қилишга, ўғил тарбиясига сабр қилишдан кўра икки карра ортиқ ажр бор деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизларнинг орангизда зино қиладиганлар борми?
Улар: Йўқ, кимда ким зино қилса осмондан бошига тош ёғилади ёки ер ютади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Рибо билан шуғулланасизларми?
Улар: Фақат Аллоҳнинг ризқидан ноумид бўлганларгина рибо билан шуғулланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Касал бўласизларми?
Улар: Биз касал ҳам бўлмаймиз, гуноҳ ҳам қилмаймиз. Сизнинг умматингиз гуноҳларига каффорат бўлиши учун касал бўладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизларнинг ерингизда йиртқич ҳайвонлар борми?
Улар: Ҳа, бор. Аммо, биз уларга зарар етказмаймиз, улар ҳам бизга зарар етказмайдилар.
Шундан кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга шариат аҳкомларини ўргатдилар, беш вақт намоз ўқиш ва закотга буюрдилар. Қуръондан Фотиҳа ва баъзи сураларни ўргатдилар.
Ал-Ҳаддодий айтадилар: Маккада нозил бўлган ўнта сурани таълим бердилар. У вақтда намоз билан закотдан бошқа фарзлар нозил бўлмаган эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга шанба куни балиқ овлаш тақиқлангани ҳақидаги ҳукмни тарк этишни, намозни жамоат бўлиб ўқишни ва қиблага қараб юзланишни буюрдилар.
Ибн Жарир Табарий айтадилар, Ибн Аббос разияллоҳу анҳу бу оятда зикр этилган қавм ҳақида ушбу оятда баён этилган: “Ундан кейин Биз Бани Исроилга: шу ерни маскан тутинглар. Қачонки ваъда қилинган охират келганида, сизларнинг барчаларингизни бир тўп қилиб келтирурмиз, дедик” (Исро сураси, 104-оят).
“Охират ваъдаси” – Исо алайҳиссаломнинг ерга тушишлари, деганлар.

Манбалар:
Тафсир “жомеъул баён” - Табарий
Тафсир “анворут танзил ва асрорут таъвил” – Байзовий
Тафсир “мафотийҳул ғойб” – Розий
Тафсир “жомеъ лиаҳкомил қуръон” – Қуртубий
Тафсир “Кашшоф” – Замахшарий
Тафсир “баҳрул улум” – Самарқандий
Тафсир “Қуранул азим” – Ибн Касир
Тафсир “Руҳул баён” – Ҳаққий
Тафсир “Руҳул маъоний” - Улусий

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 5-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 4-ЖУМАДИС СОНИ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 06:07
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:33
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:25
⏱️ШОМ - 17:00
⏱️ХУФТОН - 18:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍15❤1