Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #yil_imomi #tanlov #final
🌙 “ЙИЛ ИМОМИ – 2024” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА)

📢Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида “Йил имоми – 2024”  кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.


🗣Унда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар ўзаро беллашмоқда.

✍️ Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.

💬Танлов тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КОМАДАГИ ИНСОННИНГ НАМОЗИ

CАВОЛ: Комага тушган инсон икки ёки уч йил кома ҳолатида бўлиб кейин ўзига келса, қолиб кетган намозлари нима бўлади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмаларига кўра беш вақт ва ундан кам намоз вақтида беҳуш бўлиб, кейин ҳушига келган киши, шу муддатда қолиб кетган намозларини қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намозлар вақти давомида тинимсиз беҳуш ҳолда бўлган бўлса, бу вақтда қолиб кетган намозлар қазосини ўқимайди, ундан соқит бўлади.

Саволда айтилгандек узоқ йил давомида комада ётган бўлса, ўзига келгандан кейин бу вақтдаги намозлар қазосини ўқиш лозим бўлмайди. “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:

ومن أغمي عليه خمس صلوات أو دونها قضى وإن كان أكثر من ذلك لم يقضي

“Беш вақт ва ундан кам намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, буларнинг қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, бу муддатдаги намозлар қазосини ўқимайди” Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
#yil_imomi #tanlov
📢 “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

✅ Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

📖 Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

😄Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

🗣Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:

⏺1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

⏺2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти;

⏺3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.


✅Шунингдек, танловнинг "Йилнинг энг фидоий имоми" Қорақалпоғистон Республикаси “Мулла Исҳоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти “Мирҳошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди.

🤲 Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Йил имоми – 2024” соҳибига Ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар.


🎁 Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

🗣 Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айлаб, барча иштирокчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар ато этсин.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1🎉1