Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг қонига, обрўсига ва молига (тажовуз қилиши) ҳаромдир», деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЯХШИЛИКДИР

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

​​
ҲИЖОМА ВА ДОНОРЛИК

CАВОЛ: Савол беришдан мақсад суннатни инкор қилиш эмас. Фақат ҳозирги кунда кимлардир ҳижома, яна кимлардир донорлик қилдирадилар. Автоҳалокат ва бошқа турли касалликлар туфайли беморларга қон зарур бўлиб қолади. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги даврда ҳижома қилдирган яхшими ёки донорликми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз сўраган нарса қон олдирувчи беморнинг ҳолати ва шифокорнинг унга берган тавсиясига қараб белгиланади. Ўзи соғлом, лекин қон олдирмоқчи бўлган инсонга сиз айтган мулоҳазалар туфайли донорлик афзал ҳисобланади. Чунки бунда инсонларга ёрдам бериш, ҳаётини қутқариш каби яхшиликлар бор. Аммо мазкур донорлик беғараз бўлиши, яъни маблағ эвазига бўлмаслиги керак.

Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам этиб яратгани учун, ҳур одамни ва унинг тана аъзоларини сотиш асло мумкин эмас. “Фатҳи бобил иноя” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

وَلاَ بيع أَجْزَاءِ آدَمِيِ لكرامته

“Инсон мукаррам бўлганлиги учун унинг аъзоларини сотиш мумкин эмас”.

Лекин қон қуйиш зарурати туғилганда холис ёрдам берувчи топилмай қолса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун қон сотиб олишга рухсат берилади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mushohada, #ajrimlar

⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ

📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.

🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...

▶️FULL HD

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 3-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 1-ЖУМАДУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:37
⏱БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:57
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:45
⏱ШОМ - 17:22
⏱ХУФТОН - 18:55

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍9❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Farzandining oilasini buzishga ota-onaning haqqi yo’q

@diyonatli
❤2👍2
#Оят

«(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради)»

Исро сураси, 36-оят

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЁМОНЛИКДАН САҚЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

​​
САФАРГА ЧИҚИБ, ЯРИМ ЙЎЛДА ТЎХТАГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ

CАВОЛ: Мен Фарғонадан Тошкентга бориш учун йўлга чиққан эдим. Тахминан 40 км юрганимдан кейин, зарур иш туфайли бир жойда тўхтадим ва уйга қайтадиган бўлиб қолдим. Шу ҳолатда мен намозимни тўлиқ ўқишим керакми ёки қаср қиламанми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз тўхтаган жойингизда ҳам, уйга қайтишда ҳам намозларни тўлиқ ўқийсиз. Чунки сиз гарчи сафарга чиқиб, мусофирга айланиб қолган бўлсангизда, сафар масофаси чиқадиган йўл босиб ўтмасдан ниятингизни бекор қилгансиз. Агар сиз сафар масофаси чиқадиган масофа (тақрибан 90 км)ни босиб ўтгандан кейин тўхтасангиз, мусофирга айланасиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда иборалар келган:

المسافر إذا خرج من مصره مسافراً ثم بدا له أن يعود إلى مصره لحاجة وذلك قبل أن يسير مسيرة ثلاثة أيام صلى صلاة المقيمين في مكانه ذلك، وفي انصرافه إلى المصر؛ لأنه فسخ عزيمة السفر بعزم الرجوع إلى وطنه قبل استحكام السفر وتأكده، فانفسخ من ساعته وبينه وبين المقصد أقل من ثلاثة أيام،

“Мусофир киши шаҳридан чиққандан кейин ҳали учун кунлик йўл юрмасдан туриб, бирор иши туфайли қайтмоқчи бўлиб қолди. Бу киши ўша жойда ҳам, шаҳрига қайтишда ҳам намозларини тўлиқ ўқийди. Чунки у сафарини охирига етказмай туриб, сафар қилиш ниятини бекор қилди. Натижада борадиган манзилигача уч кунлик масофа чиқмагани учун, унинг мусофирлиги бекор бўлди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍1
#Буюк_имом

"Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мақтовга лойиқ сифатларидан яна бири — у зотнинг фиқҳ илмида биринчи бўлиб китоб ёзганлари, уни тартибга солиб, ҳозирги кундаги каби бобларга ажратганларидир. Имом Молик ҳам ўзларининг "Муватто" асарларини тартибга солишда Имом Абу Ҳанифага эргашганлар".

©️ Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий Аш-Шофеий раҳмаҳуллоҳ

📚"Хайротул Ҳисан" китоби

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

КИБР НИМА?

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 4-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 2-ЖУМАДУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:38
⏱БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:58
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:40
⏱ШОМ - 17:19
⏱ХУФТОН - 18:50

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍14❤2
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 РАСУЛИМИЗНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТЛАРИ: УЛАРГА ЯХШИ МУОМАЛАДА БЎЛИНГЛАР.... (2-қисм)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродари обрўси тўкилаётганда уни ҳимоя қилса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида ўша кишининг юзини дўзахдан ҳимоя қилади», деб айтдилар.

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

НАСЛ-НАСАБ БИЛАН ҒУРУРЛАНМАНГ!

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

​​
ТАСБЕҲНИ ҚЎЛДА САНАШ

CАВОЛ: Мен қўлимда доим тасбеҳ айтаман. Лекин бугун "Ибодати Исломия" китобининг 108-бетида қўлда тасбеҳ айтиш макруҳ амал дейилганини ўқиб қолдим. Шу гапни кенгроқ тушунтириб берсангиз? Айтиб юрадиган тасбиҳларимизни қўлда санашимиз мумкин эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз мазкур китобнинг намознинг макруҳлари бобидаги оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш ҳақидаги гапни айтяпсиз. Бу макруҳлик сиз тушунгандек намоздан кейин ёки бошқа вақтларда ҳам қўлда тасбиҳ айтиш эмас, балки намоз ўқиётганда, яъни “Аллоҳу акбар” деб намозни бошлаб, салом бергунча бўлган жараёнда ўқиётган оят ёки руку, сажда тасбиҳларини бармоқ билан санаш макруҳдир. Масалан, намоздан кейин 33 мартадан айтиладиган зикрларни қўл ёки тасбиҳлар ёрдамида санаш асло макруҳ бўлмайди.

وكره تنزيها عد الآي والسور والتسبيح باليد في الصلاة مطلقا ولو نفلا، أما خارجها فلا يكره

“Ҳатто нафл намоз бўлса ҳам, намоз ичида оят, сура ва тасбиҳларни қўлда санаш танзиҳий макруҳдир. Лекин намоз ташқарисида бундай қилиш макруҳ эмас”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
#такфир_иллати

Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким: “Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ мавжуд эмас, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Исо Аллоҳнинг бандаси, расули ва Марямга ташлаган “калима”си ҳамда Ўзидан бўлган руҳдир. Жаннат ҳақ, ­дўзах ҳам ҳақ”, деб гувоҳ­лик берса, қилган амалига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, деганлар»

📚Имом Бухорий ривояти

Изоҳ: Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида: "Бу маънодаги ҳадислар маънавий мутавотир даражасига етган бўлиб, уларнинг мазмунидан мусулмон киши гуноҳи сабабли имондан айрилмаслиги тушунилади", деганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

@diyonatli
🔥2
#Ҳадис

Итбон ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб намоз ўқидилар. Ва: «Молик ибн Духшум қаeрда?» дедилар. Шунда бир киши: «У мунофиқку, Аллоҳ ва Унинг расули мунофиқни яхши кўрмайди», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай дема, унинг «Ла илаҳа иллаллоҳ», деганига қарамайсанми? У буни айтиш билан Аллоҳнинг розилигини хоҳлайди. Албатта Аллоҳ бундай деб айтувчига дўзахни ҳаром қилди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli