Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ИМОМИ АЪЗАМ АБУ ҲАНИФА: “АЛЛОҲ ОСМОНДА!” ДЕГАНМИЛАР?! (4-қисм)

“Аллоҳ осмонда!”, деб тўрт мазҳабнинг мужтаҳид имомларининг бирорталари айтганлиги ҳақида саҳиҳ ривоят йўқ! Сохта салафийлар мазҳаб бошилардан турли иқтибосларни ўзларининг иддиоларини ҳаспўшлаш мақсадида келтирадилар, холос. Аслида, ушбу гапларнинг Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга ёки бошқа аиммаларга нисбати шубҳали эканлигини уларнинг ўзлари ҳам яхши биладилар. Биз эса бошқа мўъмин-мусулмонлар, салафий бўлмаган ва ваҳҳобийликка мойил бўлмаган ватандошларимиз уларнинг бу ҳийлаларидан огоҳ бўлишлари ва ҳақиқатни билиб қўйишлари учун мазкур мавзуни алоҳида кўриб чиқишни лозим топдик.

БАТАФСИЛ

@diyonatli
❤2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 28-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 25-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:29
⏱БОМДОД - 06:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:48
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:50
⏱ШОМ - 17:30
⏱ХУФТОН - 19:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
❤4👍1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» деганларида, саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқ», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кариҳ кўрадиган нарсаси билан биродарингни зикр қилмоғинг», дедилар. Шунда: «Айтган нарсам биродаримда бўлсачи?» дейилганида, у зот: «Айтаётган нарсанг биродарингда бўлса, ғийбат қилибсан. Агар айтаётган нарсанг биродарингда бўлмаса, унда бўҳтон қилибсан», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
#mujda

Тавба эшиги доимо очиқ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анху айтадилар: "Жаннатнинг саккизта эшиги бор. Биттасидан бошқа ҳаммаси очилиб-ёпилади. Фақат Тавба эшиги ҳамиша очиқдир. Бу эшикнинг очиқ туриши учун бир фаришта тайинланган. Шундай экан, ноумид бўлма, яхши амалларни кўпайтир!".

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СПОРТДА МУРАББИЙ БЎЛИБ ИШЛАШ

CАВОЛ: Ман болалар футболида мураббий бўлиб ишлайман. Касбимни шариатга зид жойи йўқми? Ёшлигимизда ҳар-хил гапларни эшитганмиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиз спорт билан шуғулланишдан қайтармайди. Балки, "Кучли мўмин кучсиз мўминдан афзалдир", деб бадантарбияга тарғиб қилади. Шундан келиб чиқиб, футбол билан шуғулланиш ва болаларни шуғуллантириш дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍4
Намоздан кейин қўл кўтариб дуо қиламизми?

Дуода қўлни кўтариб дуо қилиш борасида жуда кўп ҳадислар келган. Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларини кўтариб дуо қилганлари ҳам, қўл кўтаришга буюрганлари ҳам ривоят қилинади. Жумладан, имом Байҳақий Саҳл ибн Саъд разийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар, қўллари бармоқларининг учлари елкалари баробар бўлар эди" дейилган бўлса, Сойиб ибн Язид разийаллоҳу анҳудан ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар, қўл кўтарар, кейин юзларига суртар эдилар" дейилади.

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳудан "Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода қўл кўтарсалар, юзларига суртмасдан уни туширмас эдилар" дейилади.

БАТАФСИЛ

@diyonatli
🔥1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 29-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 26-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:30
⏱БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:50
⏱ШОМ - 17:27
⏱ХУФТОН - 19:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍8❤1
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли кунлар...

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик куни Минодаги видолашув ҳажида: «Бу кунингиз, бу шаҳрингиз, бу ойингизда қон тўкиш ҳаром бўлгани каби сизларнинг қонингиз, молингиз ва обрўйингизга (тажовуз қилмоқлигингиз) ҳаромдир. Огоҳ бўлинг, етказдимми?» дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш.
( 2-қисм 38-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/tJmi5B0vog0

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
Shaytonning qalbga yoʻl olishini toʻsish. ( 2-qism 37-maʼruza)
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш.
( 2-қисм 38-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


👉Батафсил

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ

CАВОЛ: Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Усталар учун иш жойи топиб бериш ва шунинг учун бир марталик ҳақ олиш жоиз. Бу ҳолатда усталар тўғридан тўғри иш берувчи билан битим тузадилар. Лекин усталарга бир марта иш топиб бериб, ҳар ойлигидан маълум фоиз ҳақ олиб туриш ҳалол эмас. Чунки бу ҳеч қандай хизмат қилмасдан ҳақ олиш бўлади.

Агар бир киши буюртмачидан маълум бир ишни аниқ бир нарх баробарига қабул қилиб олса ва шу ишни қилишга уста ёлласа, бу иккита алоҳида битим ҳисобланади. Масалан, 100 га қабул қилиб олган ишини усталарга 80 га қилдирса, 20 фойдаси унга ҳалол. Усталарни пулини у тўлайди, унга буюртмачи тўлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
АЛЛОҲ СИФАТЛАРИ ҲАҚИДА АҲЛИ СУННА МАЗҲАБИ

Шайх Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳнинг муташобеҳ сифатлари хақидаги оят ва ҳадислар ҳақида аҳли сунна ва жамоанинг тутган йўли ушбу сифатларни Аллоҳнинг Ўзига тафвиз қилиш (ҳавола қилиш, топшириш)дир.

Яъни, ушбу оят ва ҳадислардаги асл мақсад, маънони фақатгина Аллоҳнинг Ўзи билади. Ушбу оят ва ҳадислардан инсон зеҳнга келадиган, яъни Аллоҳнинг қўли дейилганда худди бизнинг қўлимиз каби қўлни тушуниш маъноси ирода қилинмайди. Балки, бу сифатлардан ирода қилинган асл маънони Аллоҳнинг Ўзигина билади.

(Яъни, Аллоҳнинг мутошобеҳ сифатлари ҳақида салафи солиҳлар шарҳ этишмаган, мазкур сифатларни аслини Аллоҳга ҳавола қилишган, ким бунга маъно бермоқчи бўлса, уни қаттиқ танқид қилиб қайтаришган).

БАТАФСИЛ

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТИЛЛАРИМИЗ АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ БИЛАН БАНД БЎЛСИН

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
Расулуллоҳ «Сизларнинг яхшиларингиз» деган инсонларнинг 7 тоифаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир», деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли-оиласига яхшилик қилувчиларингиздир», дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – умри узун ва амали гўзал бўлганингиздир», дедилар (Имом Аҳмад, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Байҳақий ривояти);

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир», дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган ва саломга алик оладиганингиздир», дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз қарзини гўзал адо этувчиларингиздир», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир», (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 30-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 27-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:32
⏱БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:51
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:45
⏱ШОМ - 17:25
⏱ХУФТОН - 18:55

🔗 Улашинг: @diyonatli
❤3👍1
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Сафийянинг ундай ёки бундайлиги (баъзи ривоятларда келтирилишича, паканалиги) мисол сифатида етарлидир», десам, у зот: «Сен бир калима айтдингки, агар у денгиз сувига аралаштириб юборилса, таъми ёки ҳиди ўзгариб кетарди», дедилар. Ва яна у зотга бир инсонни ҳикоя қилдим. Шунда у зот: «Менда у ёки бу нарса бўлатуриб, бошқа бировни гапиришни яхши кўрмайман», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Бу ҳадис ғийбатчиларга энг катта дашном берувчи ҳадисдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЯХШИ ВА ЁМОН ОДАМЛАР

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli