Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#iqtibos #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
💬 Салоҳ Муҳаммад Абулҳаж: Асли иорданиялик бўлсам ҳам Ўзбекистонни биринчи Ватаним деб ҳисоблайман.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 16-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 13-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:18
⏱БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:36
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:05
⏱ШОМ - 17:45
⏱ХУФТОН - 19:15

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍8❤2
#Оят

«У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф сураси, 18-оят), деб айтган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ЮҚОРИ МАРТАБАЛИ УЛАМО ИМОМЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимиз яна бир катта илмий анжуманга мезбонлик қилмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Тошкент ва Хива шаҳарларида 15-16 октябрь кунлари “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” ҳамда 17-18 октябрь кунлари эса Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида халқаро анжуманлар ўтказила бошланди.

Ташриф буюрган уламолар анжуманга катта тайёргарлик кўрилганини эътироф этишмоқда.

Ана шундай уламолардан бири Дор ал-Ҳуда ислом университети асосчиси ҳамда проректори Шайх Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надави ҳазратлари бугун куннинг иккинчи ярмида пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси мажлислар залида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар билан учрашдилар.

Йирик олим мамлакатимизда Юртбошимиз бошчиликларида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга юқори баҳо бериб, Ўзбекистонда фаолият юритаётган диний таълим муассасаларида, масжидларда яратилган шарт-шароитларни олқишладилар.

Шу билан бирга, Шайх ҳазратлари имом-домлаларга яратилган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиб, Ватанга, динга, элга хизмат қилиш неъматлар шукронаси бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Учрашув сўнгида имом-хатиблар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Шайх Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надавига мурожаат қилишди.

Меҳмон мезбонларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш.
(37-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/XmSRSxQm9gc

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Shaytonning qalbga yo‘l olishini to‘sish
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш.
(37-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


👉Батафсил

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Islom - tinchlik va ezgulik dini» mavzusidagi xalqaro konferensiya

@diyonatli
#16oct #uzbekiston24
👍2
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
💯3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 17-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 14-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:19
⏱БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:37
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:05
⏱ШОМ - 17:45
⏱ХУФТОН - 19:15

🔗 Улашинг: @diyonatli
❤4👍1👏1
АНЖУМАН ҲАР ЖИҲАТДАН МАНФААТЛИ БЎЛДИ

Жаҳон майдонида манфаатлар гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона тўқнаш келаётган, турли фитналар, нифоқлар алангаси миллиардлаб ёшларнинг тафаккурига найза санчаётган бир даврда тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб бораётир.

Шуни теран мушоҳада қилган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2023 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассемблеясининг 78-сессиясида «Ислом — тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини илгари сурган эдилар.

Бу ташаббус бутун дунёда кенг қўллаб-қувватланди.

Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилган «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман мазкур ташаббуснинг натижасидир.

Анжуманда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Ислом оламининг машҳур уламолари, муфтийлар, дин ва давлат арбоблари иштирок этди.

Тошкент шаҳридан кўҳна Хивага кўчган анжуманда камина ҳам қатнашиб, дунёнинг машҳур уламолари, муфтийлар билан дилдан суҳбатлашиш, улар билан музокаралар олиб бордим.

Энг қувонарлиси, меҳмонларнинг кўпчилиги Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий таваллуд топган муқаддас заминни ўзларининг иккинчи ватани деб қабул қилгани кишида катта таассурот қолдиради.

Дарвоқе, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозоданинг гапларига қулоқ тутайлик: «Ўзбекистоннинг Ибн Сино, Форобий, Беруний, Улуғбек каби олимлари, Имом Бухорий, Термизий, Мотуридий каби улуғ дин пешволари, Амир Темур ва Бобур каби буюк саркардалари, Алишер Навоий каби шеърият усталари ва бошқа кўзга кўринган тарихий шахслари башарият тарихига беқиёс ҳисса қўшиб, исломнинг улуғ маданий-маънавий меросини бойитганлар, шунингдек, Европа уйғониш даврига туртки берганлар. 

Ислом олами учун туганмас хазинага эга бўлган биродар Ўзбекистон ўзининг қудратли сиёсий етакчиси бошчилигида тарихий-маънавий миссиясини муваффақиятли давом эттирмоқда...»

Ҳақиқатан, ҳар бир уламо, ҳар бир меҳмон бутун дунё Мовароуннаҳр, хусусан, Ўзбекистон алломалари, буюк мутафаккирлари олдида қарздор эканини баралла айтмоқда. Чунки дунё илм-фани тараққиётига беназир ҳисса қўшган йирик олимлар айнан Ўзбекистон фарзандларидир.

Мен Бутунжаҳон ислом илмлари университети профессори Шайх Салоҳ Абул Ҳож билан яккама-якка суҳбатлашиб, ҳанафий фиқҳига оид кўплаб маълумотларнинг электрон вариантларини олдим. Айниқса, алломанинг яқинда ўзбек тилига таржима қилинган "Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ" китоби ўзбек ўқувчиларининг қувончига қувонч қўшди. 

* * *

Ўзбекистонда ўтказилган «Ислом — тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция бутун дунё уламоларини Бухорийлар, Термизийлар юртида жамлади. Шу билан бирга, бу анжуман орқали Ислом олами уламолари ўртасида келажакка қўйилган янги кўприк пайдо бўлди. Энг муҳими, бу тадбир орқали бутун жаҳон афкор оммаси Исломнинг тинчлик ва эзгулик дини эканини англаб етди. Эндиликда Ўзбекистондан бутун дунёга тинчлик ва эзгулик нури таралиб туради, иншоаллоҳ.

Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби,

Анжуман иштирокчиси.

Хива шаҳри, 2024 йил, 16 октябрь.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2