#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
🗣 ХАЛҚАРО АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНМОҚДА
😄 Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 15-16 октябрь кунлари мамлакатимизда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар ҳамда хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.
🛬 Эътиборли меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида мутасаддилар кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг бугунги кундаги аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг бир жойга йиғилишидан файзу барака ҳосил бўлиши ҳақида сўзладилар.
💬 Халқаро анжуман иштирокчилари юртимизга келиши давом этмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 @diyonatli
⏺ Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ, Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, муҳаддис аллома Муҳаммад Аввома, Истанбулдаги Ибн Халдун университети профессори Муҳйиддин Аввома, Покистондан Карачи ислом университети профессори Муҳаммад Тақий Усмоний, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири Ҳинд уламолари жамияти раиси Мавлоно Аршад Маданий, Бутунжаҳон ислом илмлари университетидан доктор Салоҳ Абулҳож, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси ўринбосари Ҳасан Гучлу, ISAM (Туркия) раҳбари Муртазо Бедир, Малайзия Вақф ишлари вазири Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Булғор ислом академиясидан доктор Сайфул Асрий, АҚШнинг Атланта штатидаги Эмори университети тадқиқотчиси Раҳимжон Абдуғафуров, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров кабилар юртимизга ташриф буюришди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Оят
«Айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз!) Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир» (Ҳужурот сураси, 12-оят);
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
ҲУНАР БИЛГАНЛАР ЕР ЮЗИНИ САЁҲАТ ҚИЛАДИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ҲУНАР БИЛГАНЛАР ЕР ЮЗИНИ САЁҲАТ ҚИЛАДИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣 НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ
⏺ Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.
💬 Маълумот ўрнида мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🗣 Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЧУВАЛЧАНГ ВА БИОГОМУС САВДОСИ
CАВОЛ: 1) Чувалчанг савдоси жоизми? 2) Чувалчангдан чиқадиган ахлат-биогомус савдоси-чи?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда чувалчанг ва ундан олинадиган биогомуснинг ер ва унинг унумдорлигига фойдали бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шариат рухсат берган шаклдаги маҳсулотларнинг фойдали томони бўлса, бундай нарсаларнинг савдоси жоиз бўлади. Масалан, ҳайвонларнинг тезаги нажосат саналади. Шаръий қоидага кўра нажосатнинг савдоси жоиз бўлмайди. Лекин фойда берадиган нарса бўлгани учун уламолар унинг савдосини жоиз дейишган. Бу мавзуда фиқҳ китобларида шундай дейилган:
أَنَّ جَوَازَ الْبَيْعِ يَدُورُ مَعَ حِلِّ الِانْتِفَاعِ ، وَأَنَّهُ يَجُوزُ بَيْعُ الْعَلَقِ لِلْحَاجَةِ مَعَ أَنَّهُ مِنْ الْهَوَامِّ ، وَبَيْعُهَا بَاطِلٌ .
“Бир нарсанинг савдосининг жоизлиги ўша нарсадан фойдаланиш ҳалоллигига қараб белгиланади. Зулуклар гарчи ҳашорот ва унинг савдосини ботил эканига қарамай унга эҳтиёж борлиги учун унинг савдоси жоиз бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби).
يصح بيع الحشرات والهوام كالحيات والعقارب اذا كان ينتفع بها ، والضابط فی ذلك ان كل ما فيه منفعة تحل شرعاً فان بيعه يجوز
“Илон ва чаён каби ҳашоротлардан фойдаланиш имкони бўлса, уларнинг савдоси жоиз бўлади. Бу борадаги қоида шуки, шаръан ҳалол манфаати бор нарсаларнинг савдоси жоиздир” (“Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Аллоҳ таоло макондан беҳожат
Ахли сунна вал жамоага кўра Аллоҳ таолонинг бирор жойда ўрин олишдан, бирор тарафда қарор топишдан беҳожат Зот эканини ёдда сақлашимиз лозим. Зеро, барча тарафлар ҳам, барча макон ҳам Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари сирасига киради. Роббимиз Ўзи яратган нарсаларда ўрин олишдан покдир (бунга муҳтож эмас). Қолаверса, бирор жойда қарор топиш, ўрин олиш махлуқотларга хос сифатдир. Аллоҳ таоло эса бундай сифатлардан покдир. Бу ҳақда аллома Ўший раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Бадъул амолий» номли назмий асарида қуйидагиларни айтадилар:
و ذاتا عن جهات الست خال
«Олти тарафдан холи бўлган Зот деймиз».
Мазкур матнда Аллоҳ таоло олти тарафдан: тепа, паст, ўнг, чап, олд ва орқалардан холи экани таъкидланмоқда. Чунки бошқа бор нарсалар мазкур тарафларнинг бирида бўлади.
БАТАФСИЛ

Telegraph
Аллоҳ таоло макондан беҳожат
Ахли сунна вал жамоага кўра Аллоҳ таолонинг бирор жойда ўрин олишдан, бирор тарафда қарор топишдан беҳожат Зот эканини ёдда сақлашимиз лозим. Зеро, барча тарафлар ҳам, барча макон ҳам Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари сирасига киради. Роббимиз Ўзи яратган…
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#iqtibos #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
💬 Салоҳ Муҳаммад Абулҳаж: Асли иорданиялик бўлсам ҳам Ўзбекистонни биринчи Ватаним деб ҳисоблайман.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1