Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
70 мингта фаришта сизни дуо қилади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тонг отганда уч марта “Аъуузу биллаҳис самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деса, сўнгра Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилади. Фаришталар унинг ҳаққига кечгача салавот айтадилар. Агар у ўша куни вафот этса, шаҳид (мақомида) кетади. Кимки кеч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

“У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир.

У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир.
(У) Подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) Пок, (бандаларига) тинчлик бахш этувчи, Омонлик берувчи, Кузатиб турувчи, Қудрат соҳиби, Бўйин сундирувчи ва кибр эгасидир. Аллоҳ (мушриклар) келтираётган ширкдан покдир.

У – Яратувчи,
(йўқдан) Бор қилувчи, (барча нарсага) Сурат (ва шакл) берувчи Аллоҳдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир” (Ҳашр сураси, 22-24 – оятлар).

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤‍🔥3👍1
#Ҳадис

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Эй Расулуллоҳ, мусулмонларнинг қайсиниси афзал?» деб сўралганида, у зот: «Агар мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан омонда бўлишса, ана шуниси афзал», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЭҲСОННИ ФИРИБГАРЛАРГА БEРМАНГ!

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БОМДОД НАМОЗИНИ ФАРЗИ ВА СУННАТИНИ ЎРНИНИ АЛМАШТИРИБ ЎҚИСА

CАВОЛ: Бомдод намозини фарзи ва суннатини ўрнини алмаштириб ўқиса гуноҳ бўладими? Қуёш чиқишига кам вақт қолгани учун улгурмай қоламан деб ўйлаб дастлаб фарзини ўқиб, кейин суннатини ўқидим. Қуёш чиққунча улгурдим. Шу ишим тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, бомдоднинг фарзи ва суннатининг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Чунки бу бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан етиб келган тартибга зид. Лекин бомдоднинг вақтидан фақат икки ракат намоз ўқийдиган вақт қолган бўлса, албатта, фарзи ўқилади. Чунки фарз суннатдан муҳимроқ. Ҳанафий мазҳабимиздаги фатво берилган сўзга кўра, бомдоднинг суннати фарзидан аввал ўқилмай қолса, фарздан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
#жиҳод

"Аллоҳ йўлидаги жиҳод дейилганида фақат жанг майдонида бўладиган жиҳоднинг ўзигина назарда тутилмайди. Хусусан бизнинг асримизда магар четдан бостириб кирган ёвдан Ватанни ҳимоя қилиш учун бўладиган жиходдан бошқа барча жанг майдонларидаги “жиҳодлар" фақат мусулмонларни қириш, Исломни ёмон отлиқ қилиш учун ғайридинлар томонидан берилган кўрсатма, таълим, қурол-яроғ ва маблағ билан бўлаётгани, ўзларини мужоҳид санаган кимсалар эса, билибми, билмайми фақат ўз диндошларини, ватандошларини – мўминларни ўлдираётганлари ақли ҳуши жойида бўлган, Қуръон ва суннатни билган ва амал қилган ҳар бир мусулмоннинг юрагини қон қилаётган аччиқ ҳақиқатдир".

📚Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳнинг "Қуръони азим тафсири" китобидан

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲОЛАТИМИЗДАН НОЛИМАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
Фаҳшдан қутула олмаяпман

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Шайхлардан бири айтади: “Кунларнинг бирида ёш йигит намоздан кейин мендан: “Иймоним сустлашиб кетяпти, қандай қилиб кучли қилсам бўлади?” деб сўради.

Мен унга: “Яхшиликлар қилишда бардавом бўл. Асло гуноҳлар сени хайрли амаллар қилишдан тўсиб қўймасин. Чунки солиҳ амаллар иймонни бақувват қилса, гуноҳлар эса иймонни суслаштиради. Агар сенинг ёмон одатларинг бўлса, уларни яхши амалларга ўзгартир”, деб жавоб бердим.

Афсуски, бугунги кунда фаҳш кенг тарқалиб, унинг ботқоғига ботаётганлар кўпайиб бормоқда. Бу иллат – давримизнинг вабоси саналади. У нафақат инсоннинг онгига, балки бутун жисмига салбий таъсир этади.

Фаҳшдан сақланишнинг энг осон ва самарали йўли бу – кўзни тийиш: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир” (Нур сураси, 30-оят).

Кимки фаҳш акс этган расм ёки видеога кўзи тутиши билан кўзини тийса, Аллоҳ уни кўриб турганини унутмаса, фаҳшдан қутулиб қолади. Аммо фаҳшга қарашдан назарни тиймаслик эса шаҳватни қўзғотади, энди уни жиловлаш ва тўхтатиб қолиш мушкул бўлади.

Кўзни тийиш бандани нафақат фаҳшдан узоқ қилади, балки қалбига хотиржамликни баҳш этади. Бу ҳақда ҳадиси қудсийда: “Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у (назар)ни тарк қилса, бадалига бир иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади”, дейилган.

Агар Аллоҳ қайтарган, ҳаром қилган нарсаларга қарар экансиз, сиз Аллоҳнинг берган неъматини зое қилаётган, ундан нотўғри фойдаланаётган бўласиз. Қиёмат куни бунинг учун албатта жавоб берасиз.

Шунингдек, фаҳшдан тийилиш учун Аллоҳга ёлвориб илтижо қилинг. Намозни ўз вақтида, хушуъ-хузуъ ила адо этинг. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “...албатта, намоз фаҳш ва мункар (ишлар)дан қайтарур” (Анкабут сураси, 45-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг намози уни фаҳш ишлар ва мункардан қайтармас экан, у намози ила Аллоҳдан фақатгина узоқлашиб боради”, деганлар (Табароний ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ғазаби ва азобига сабаб бўладиган амаллардан узоқ қилсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEOLAR

⁉️Paypoqqa mas'h tortishda adashayotganlar

✔️Miftoxiddin domla Rojiddinov,
Andijon shahar "Bosh" (Devonaboy) jome masjidi imom-xatibi

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 15-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 12-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:17
⏱БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:35
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:05
⏱ШОМ - 17:48
⏱ХУФТОН - 19:20

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍9
#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
🗣 ХАЛҚАРО АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНМОҚДА

😄 Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 15-16 октябрь кунлари мамлакатимизда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар ҳамда хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.  

⏺Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ, Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, муҳаддис аллома Муҳаммад Аввома, Истанбулдаги Ибн Халдун университети профессори  Муҳйиддин Аввома, Покистондан Карачи ислом университети профессори Муҳаммад Тақий Усмоний, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири Ҳинд уламолари жамияти раиси Мавлоно Аршад Маданий, Бутунжаҳон ислом илмлари университетидан доктор Салоҳ Абулҳож, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси ўринбосари Ҳасан Гучлу, ISAM (Туркия) раҳбари Муртазо Бедир, Малайзия Вақф ишлари вазири Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Булғор ислом академиясидан доктор Сайфул Асрий, АҚШнинг Атланта штатидаги Эмори университети тадқиқотчиси  Раҳимжон Абдуғафуров, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров кабилар юртимизга ташриф буюришди. 


🛬 Эътиборли меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида мутасаддилар кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг бугунги кундаги аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг бир жойга йиғилишидан файзу барака ҳосил бўлиши ҳақида сўзладилар.

💬Халқаро анжуман иштирокчилари юртимизга келиши давом этмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 @diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Оят

«Айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз!) Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир» (Ҳужурот сураси, 12-оят);

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli