Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИККИ УЛУҒ НЕЪМАТ…

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤2
Audio
#Аудео #Маъруза

ИККИ УЛУҒ НЕЪМАТ…

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
👏2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 12-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 8-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:14
⏱БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:33
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:10
⏱ШОМ - 17:51
⏱ХУФТОН - 19:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

НАФС ПОКЛИГИНИНГ МОҲИЯТИ.
(36-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/c3-rM6a1Yeg

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
NAFS POKLIGINING MOHIYATI
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

НАФС ПОКЛИГИНИНГ МОҲИЯТИ.
(36-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


👉Батафсил

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Саҳобалардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидан зулумот кечада чиқишганида олдиларида чироқ каби иккита нур бор эди. Қачонки, ҳар иккилари бир-бирларидан алоҳида бўлишган эди, ўша нур ҳам алоҳида бўлиб иккига бўлинди. Ҳаттоки, икковлари уйларига нур билан боришди.

Имом Бухорий ривояти.

Бу икки саҳобадан бирларининг исми Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу, иккинчисининг исмлари Аббод ибн Бишр розияллоҳу анҳудир.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

​​
ОЁҚ КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ

CАВОЛ: Бир китобда Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Пойабзалларингиз билан намоз ўқийверинглар, Бани Исроилга ўхшаманглар” деганларини ўқиб қолдим. Шуни тушунтириб берсангиз. Чунки ҳамма оёқ кийимини ечиб ўқийдику?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай ҳадис бор. Имом Табароний раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадисни ривоят қилган. Дала каби оёқ кийим билан намоз ўқиса бўладиган жойларда покиза оёқ кийим билан намоз ўқиш жоиз. “Фатовои Татархония” китобида аҳли китобларга хилоф иш тутиш учун покиза оёқ кийимда намоз ўқиш афзал, дейилган. Албатта, бу ерда оёқ кийим нажосатдан пок бўлиши лозим.

Уламоларимиз бу ва бошқа ҳадисларни ўрганиб чиқиб, оёқ кийим билан масжидга кириб намоз ўқиш масжиднинг ифлосланишига олиб келгани учун оёқ кийимда намоз ўқишдан қайтарилганини айтганлар. Шунинг учун ҳам намозхон хоҳ уйда, хоҳ масжидда ёки бошқа жойларда жойнамозда намоз ўқиётганда оёқ кийимини ечиб намоз ўқийди. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтган:

إذا خشي تلويث فرش المسجد بها ينبغي عدمه وإن كانت طاهرةً. و أما المسجد النبوي فقد كان مفروشًا بالحصى في زمنه صلى الله عليه وسلم بخلافه في زماننا، و لعل ذلك محمل ما في عمدة المفتي من أن دخول المسجد متنعلًا من سوء الأدب، تأمل."
“
Агар оёқ кийим билан намоз ўқиш масжид гиламларини ифлос бўлишига олиб келса, оёқ кийимсиз намоз ўқиш лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида Масжиди Набавийга бугунги давримиздан фарқли равишда майда тошлар тўшалган (яъни у замонларда пок оёқ кийим билан намоз ўқиш масжидни ифлос қилмаган). “Умдатул муфтий” китобидаги: “Масжидга оёқ кийим билан кириш беодобликдир”, деган гап эҳтимол масжиднинг ифлосланишига олиб келгани учун айтилгандир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИККИ ТАРИХИЙ АНЖУМАН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

Каналимизга қўшилиш учун линкни босинг 👇👇👇

@diyonatli
#Аҳли_сунна_эътиқоди
#Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни

"Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам бандаларга азал тақдирда битиклидир. Аллоҳ таоло ҳеч кимни тоқати ва қудрати етмайдиган ишга буюрмайди. Тоқат ва қудрат эса фақат шу ишни бажаришда намоён бўлади. Аммо таклиф соғлом одамга ишни бажармасдан олдин юборилиши мумкин".

"Ақида матнлари" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЎЗИНГИЗ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАЛАРДАН ЭҲСОН ҚИЛИБ ТУРИНГЛАР

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 13-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 9-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:15
⏱БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:34
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:10
⏱ШОМ - 17:50
⏱ХУФТОН - 19:20

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3❤1
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
Нима учун Расулуллоҳ ﷺга эргашамиз?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш учун. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга ва (Унинг) Расулига итоат этингиз!” (Анфол сураси, 20-оят). Бу маънодаги оят Қуръони каримда такрор-такрор келган.

2. Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Оли Имрон сураси, 31-оят).

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Бандаларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатларининг аломати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашишдир”.


3. Фарз амалларда йўл қўйилган камчиликларнинг ўрнини тўлдириш учун.

4. Бидъат, залолатга берилиб кетишдан сақланиш учун.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Агар уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз. Булар – Аллоҳнинг китоби ва Менинг суннатимдир”, деганлар (Имом Молик ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашимизга ва унда бардавом бўлишимизга тавфиқ ато этсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратнинг ўн биринчи йили


Нахаъ қабиласидан элчилар келди.

Шомга аскар тайёрлашга буйруқ берилди.

Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. 😢😢😢

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Холид ибн Валидни Тулайҳа ибн Хувайлид Асадийга қарши жангга юборди.

Холид ибн Валид Мусайлама Каззобга қарши Хазрат Абу Бакр Сиддиқнинг буйруғи билан жанг қилди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2🕊1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бу ҳадис агар яхшилик бўлсагина гапирмоқ лозимлигини кўрсатмоқда. Агар гапида манфаат бўлмаса, сўзламаслиги лозим.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҚАЙСИ ЭҲСОННИНГ САВОБИ УЛУҒ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍3
⚡️Умра фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш борасида
РАСМИЙ
ХАБАР

📃 “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 12.10.2024 йилдаги 668-сон Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

✅ Ушбу Қарорнинг мақсади, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олиш талабларини белгилаш, зиёратчиларга амалларни муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, сифатли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлашга қаратилган.

✅ Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 935-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди.

✅ Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.

✅ Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

✅ “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензия якка тартибдаги лицензия тури ҳисобланади ҳамда лицензияларни бериш танлов асосида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан 2024 йил октябр ойидан амалга оширилади.

✅ Қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

* Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;

* штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

* вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

* 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;

* ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;

* зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;

* Бунда, "Умра" визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.

* “Умра” хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;

* зиёратчиларга “Умра” амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли “Умра” хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

* халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;


* зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;

* “Умра” хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;

* “Умра” хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик;


✅ Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.

🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

❕ Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

@diyonatli
👍3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 14-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 11-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:16
⏱БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:35
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:05
⏱ШОМ - 17:48
⏱ХУФТОН - 19:20

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5❤1🔥1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@diyonatli
👍2
70 мингта фаришта сизни дуо қилади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тонг отганда уч марта “Аъуузу биллаҳис самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деса, сўнгра Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилади. Фаришталар унинг ҳаққига кечгача салавот айтадилар. Агар у ўша куни вафот этса, шаҳид (мақомида) кетади. Кимки кеч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

“У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир.

У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир.
(У) Подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) Пок, (бандаларига) тинчлик бахш этувчи, Омонлик берувчи, Кузатиб турувчи, Қудрат соҳиби, Бўйин сундирувчи ва кибр эгасидир. Аллоҳ (мушриклар) келтираётган ширкдан покдир.

У – Яратувчи,
(йўқдан) Бор қилувчи, (барча нарсага) Сурат (ва шакл) берувчи Аллоҳдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир” (Ҳашр сураси, 22-24 – оятлар).

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤‍🔥3👍1