Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#siyrat #taqdimot #kitob

🌙 Ҳақнинг ҳабиб расули, икки олам сарвари, севикли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиъул аввал ойига бағишланган МАВЛИДИ ШАРИФ ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «РАББОНИЙ НИДОЛАР» ва «ЁШЛАРГА НАСИҲАТИМ» китоблари тақдимоти. (30.09.2024)


🗣Томоша қилинг, қалбингизга роҳат, руҳингизга илоҳий озуқа бўлади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 @diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 3-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 30-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:06
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:24
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:25
⏱ШОМ - 18:06
⏱ХУФТОН - 19:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍6❤3🎉3
#мақола

Ким УСТОЗ?

Аллоҳ Таоло оламларни бунёд этгандан cўнг унга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни яратди. Одам Ато қовурғасидан Момо Ҳавони яратиб, улардан фарзандларини кўпайтирди.

Ривоят этилишича, одамзотнинг кўнглига 3 нарса урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан.

Батафсил

Иброҳимжон домла Иномов

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 СИНОВЛИ ДУНЁ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СОТИБ ОЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ АЙБИ КЕЙИН МАЪЛУМ БЎЛСА...


CАВОЛ: Бозордан қўй сотиб олдим. Уйга олиб келганимиздан сўнг қўй ўлиб қолди. Ичини очиб кўрганимизда ўпкаси чириб кетган экан. Ушбу ҳолатда мен сотувчидан қўйнинг пулини қайтиб олсам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу ҳолатда қўйнинг тўлиқ қийматини эмас, балки ўпкаси чириган қўй билан соғлом қўй орасидаги тафовут миқдорини қайтариб олинади. Масалан, бозорда соғлом қўй 100 минг турса ва ўпкаси чириб кетган қўй 40 минг турса, сотувчидан 60 мингни қайтариб олинади. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бу каби масалада шундай деганлар:

لَوْ اشْتَرَى بَعِيرًا فَلَمَّا أَدْخَلَهُ دَارِهِ سَقَطَ فَذَبَحَهُ فَظَهَرَ عَيْبُهُ يَرْجِعُ بِنُقْصَانِهِ عِنْدَهُمَا وَبِهِ أَخَذَ الْمَشَايِخ

“Туя сотиб олса ва уйига олиб кирганда туя йиқилса ва уни сўйиб юборса, шунда унинг айби зоҳир бўлса, икки имом (Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад) наздида нуқсон миқдорини қайтиб олади. Машойихлар шу гапни олганлар” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Аҳли сунна ва жамоа орасига фитна тарқатаётган «матн хоини» Имом Мотурудий ва Имом Ашъарийларни пойафзалини чангига тўғри келмайди

🎙Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
🗣Туркий давлатлар муфтийлари уммат учун муҳим масалаларни муҳокама қилдилар

🌙 Бугун, 3 октябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Туркия республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов иштирок этди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуманда нутқ сўзлаб, қардош халқлар тинч-тотувлигини таъминлаш ҳозирги мураккаб даврда долзарб аҳамиятга эга экани, бугунги таҳликали даврда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтиришга барча бирдек саъй-ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидладилар.

Ўз навбатида дин пешволари барча минбарлардан туриб, кўпроқ тинчликни тарғиб қилиши, кенг халқ оммасини огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашга даъват этиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини Муфтий ҳазратлари алоҳида қайд этдилар.

Муфтий ҳазратлари бир қатор фойдали таклифларни илгари сурдилар. Жумладан, глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби табиий офатлар инсониятни танг аҳволга солаётгани эътиборидан Туркий давлатлар муфтийларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган мурожаатини эълон қилиш ҳамда диний рамзлар, муқаддас китоблар ва Ислом шиорларини обрўсизлантириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар олдини олиш ҳақидаги Туркий давлатлар муфтийлари баёнотини қабул қилиш таклифларни илгари сурдилар. Ўзбекистон муфтийси томонидан тақдим этилган таклифлар иштирокчилар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.


💬Сўзга чиққан нотиқлар бутун дунёда, хусусан, ислом оламида тинчлик-хотиржамликни мустаҳкамлаш, мўмин-мусулмонлар диний эҳтиёжларини таъминлаш ва туркий халқлар бирдамлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

🗂Йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди. Шу билан бирга, Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йўриқномаси ва “Ислом дини шаръий далилларга зид бўлмаган урф-одатларни эътиборга олиши тўғрисида”ги ҳужжат маъқулланди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Р#Видео

ОТА - ОНАСИ ЙЎҚ ИНСОНЛАР

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 4-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 1-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:06
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:24
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:20
⏱ШОМ - 18:04
⏱ХУФТОН - 19:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍12❤3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@diyonatli
❤1👍1
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli