Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#ҲАДИС

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида ёки кечаларнинг бирида кўчага чиққанларида, Абу Бакр ва Умарни (р.а.) учратдилар. Уларга: «Сизларни бу соатда уйингиздан нима олиб чиқди?», деганларида, икковлари: «Эй Аллоҳнинг Расули, очлик», деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, мени ҳам сизларни олиб чиққан нарса олиб чиқди. Туринглар», дедилар. Улар у зот билан туриб, ансорийлардан бир кишиникига боришди. Боришса, у уйида йўқ экан. Унинг хотини буларни кўриб: «Хуш келибсизлар, марҳабо», деб айтди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фалон киши (яъни, эринг) қаерда?»дедилар. У аёл: «Бизга ичимлик суви олгани кетди», деди. Шу пайт ҳалиги ансорий келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва икки биродарларини кўриб: «Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бугун мендан кўра меҳмон жиҳатидан ҳурматлироқ киши йўқ», деди. Ва кетиб, хурмоси бор бир новда кўтариб келди. Унда пишмаган, қуритилган ва ҳўл хурмо бор эди. У: «Енглар», деб илтифот қилиб, қўлига пичоқ олувди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қўйгин, сут бериб турган жониворни сўймагин», дедилар. Кейин хонадон соҳиби бир қўй сўйди. Улар бу қўйдан ва ҳалиги новдадаги хурмодан еб, ичимликлар ичишди. Қачонки қоринлари тўйиб ва сувга ташналиклари кетганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умарга (р.а.): «Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, Қиёмат куни бу неъматлар ҳақида сўроққа тутиласизлар. Сизларни очлик уйларингиздан чиқарган эди. Сизлар эса бу неъматларга эришиб қайтмоқдасизлар»,
деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Бу ерда меҳмон қилган ансорийнинг исми Абул Ҳайсам ибн Таййиҳондир. Бу ҳадисни Имом Муслимдан ташқари, Термизий ва бошқалар ҳам ривоят қилишган.

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ОНАЛАРНИНГ ДУОСИ ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

​​
МУСУЛМОН КИШИНИНГ ЎЗГА ЮРТЛАРГА САФАР ҚИЛИШИНИНГ ҲУКМИ

CАВОЛ: Мусулмон инсоннинг чет элга, мусулмон бўлмаган юртларга ишлагани бориши жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зарурат ва ҳожат бўлганда мусулмон кишининг ғайридин юртларга ишлаш учун сафар қилишига шаръан монеълик йўқ. Лекин бир нечта шартлар борки, уларга риоя қилиш лозим бўлади. Улар қуйидагилар:

- Сафарнинг сабаби шариатда ҳаром қилинган иш бўлмаслиги керак (яъни айнан гуноҳ ишни кўзлаб йўлга чиқмасин);

- Мусулмон кишининг бу сафарда дини, жони ва обрўсига зарар етмаслиги керак. Динига зарар етмаслигидан мурод — куфрга ёки ҳаромлиги аниқ ишларга мажбур қилинмаслиги керак;

- Ҳеч бир тўсиқсиз Ислом шиорларини бажара олиши керак. Ислом шиорлари деганда — динимизнинг намоз ўқиш, рамазон рўзасини тутиш каби ихтилофсиз фарзлари тушунилади.

Демак, юқоридаги шартлар топилмаса, бундай сафардан сақланиш керак бўлади. Чунки динимизда фойдани жалб қилишдан кўра зарарни даф қилиш устун туради. Фиқҳ китобларимизда:

درء المضار اولى من كسب المنافع

“Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан яхшироқдир”, деган қоида зикр қилинган.

Яъни дини, жони ва обрўсига зарар етиши ва ишлаб фойда кўриши баробар келганда, дини, жони ва обрўсини сақлаш, ўзга юртларда ишлаб пул топишдан устун туради.

Кишининг ҳаёти ўз юртининг ўртача яшаш тарзида бўла туриб, бойлик илинжида ва неъматларга бурканиб яшаш учун чет элларга узоқ муддат ишга кетиши тўғри эмас. Чунки узоқ вақт аёлини ёлғиз ташлаб кетиши, фарзандлар ота тарбиясидан узоқ бўлиши, борган жойидаги кенг тарқалган ёмонликлардан таъсирланиши каби салбий ҳолатлар юзага чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍1
#сохта_салафийларга_раддия

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: "Қабристонга кирсангиз "Фотиҳа", "Муъаввизатайн" (яъни, "Фалақ" ва "Наас" суралари) ва "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқинг ва буни қабристон аҳлига бағишланг. Бунинг савоби уларга етиб боради", - деганлар.

📚 Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубур" китобидан.

Муносабат: Сохта салафийлар қабристонда Қуръон тиловат қилишни бидъат деб қарайдилар. Ундай бўлса, Ислом уммати тан олган буюк мужтаҳид олим Имом Аҳмаддек зот қандай қилиб бидъатга тарғиб қилган эканлар?

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

МАҚОМ МУОҚАБА, МАҚОМ МУЖОҲАДА, МАҚОМ МУОТАБА.
(35-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/4R6jHO-0AYg

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
MAQOM MUOQABA, MAQOM MUJOHADA, MAQOMMUOTABA.
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

МАҚОМ МУОҚАБА, МАҚОМ МУЖОҲАДА, МАҚОМ МУОТАБА.
(35-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


👉Батафсил

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: 🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ "ЁШЛАРГА НАСИҲАТИМ" НОМЛИ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 @diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Бақиъ қабристонига дафн этилган илк саҳобий

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг вафот этганини эшитганларида кўз ёш тўкканлар. Бақиъ қабристонига дафн этилган илк муҳожир саҳобий – Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу саналади.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Маккада дунёга келди. Отаси Мазъун ибн Ҳабиб ибн Ваҳб, онаси Сухайла бинту Анбас. Куняси Абу Соиб эди.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу оилада яхши тарбия кўриб улғайди. Қабиласи орасида одоби билан ажралиб турарди. Ниҳоятда зийрак, ақл-заковатли ва гўзал хулқли инсон эди. Ҳатто жоҳилият даврида ҳам ичкиликка яқинлашмаган. У: “Ақлимни оздирадиган, одамларга масхара бўлишимга сабаб бўладиган ва ўзимга муносиб бўлмаган аёлга уйланишимга мажбур қиладиган бу нарсани асло ичмайман”, деб айтарди.

Ўттиз ёшида Исломни қабул қилди. Бу ҳақда бундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг оилаларига муҳаббатим жуда кучли эди. Кунларнинг бирида Набий алайҳиссаломга ваҳий нозил бўлаётганига гувоҳ бўлдим. Бу ҳодиса менинг қалбимда иймон нури порлашига сабаб бўлди”.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу кечаларини ибодат билан ўтказар, кундузлари эса рўза тутар, уйда ҳатто бир кунлик таом сақламасди. Дунёга муҳаббат қўймади, обид ва зоҳид, хайрли ишларда пешқадам, ҳақ йўлда мустаҳкам ва Ислом йўлида фидокор бўлди.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу мушрикларнинг тазйиқи гирдобида қолганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат қилишга рухсатлари бўлганидан сўнг аёли ва ўғлини олиб Мадинага ҳижрат қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир қанча ғазотларда иштирок этди.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Бадр ғазотидан кейин касал бўлиб қолди. Оғир бетобликдан сўнг Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Уммул Аълонинг хонадонида вафот этди. Бу ҳақда Уммул Аъло бундай дейди: “Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳунинг вафотини эшитиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимизга келдилар. У зот алайҳиссалом кўз ёш тўкиб: “Аллоҳ ва Расулини севарди. Эй Абу Соиб. Аллоҳ сени раҳматига олсин! Дунёдан ўтдинг. На Сен дунёга муҳаббат қилдинг, на у сенга муҳаббат қилди. У бизнинг қандай яхши биродаримиз эди”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳуни Бақиъ қабристонига дафн этишни буюриб, жанозани ўзлари ўқиб бердилар.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Бақиъ қабристонига қўйилган дастлабки муҳожир сифатида тарихда қолди.

Маълумот учун: Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу Бақиъ қабристонига қўйилган илк ансорий саҳоба ҳисобланади.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#siyrat #taqdimot #kitob

🌙 Ҳақнинг ҳабиб расули, икки олам сарвари, севикли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиъул аввал ойига бағишланган МАВЛИДИ ШАРИФ ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «РАББОНИЙ НИДОЛАР» ва «ЁШЛАРГА НАСИҲАТИМ» китоблари тақдимоти. (30.09.2024)


🗣Томоша қилинг, қалбингизга роҳат, руҳингизга илоҳий озуқа бўлади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 @diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 3-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 30-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 05:06
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:24
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:25
⏱ШОМ - 18:06
⏱ХУФТОН - 19:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍6❤3🎉3
#мақола

Ким УСТОЗ?

Аллоҳ Таоло оламларни бунёд этгандан cўнг унга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни яратди. Одам Ато қовурғасидан Момо Ҳавони яратиб, улардан фарзандларини кўпайтирди.

Ривоят этилишича, одамзотнинг кўнглига 3 нарса урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан.

Батафсил

Иброҳимжон домла Иномов

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 СИНОВЛИ ДУНЁ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СОТИБ ОЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ АЙБИ КЕЙИН МАЪЛУМ БЎЛСА...


CАВОЛ: Бозордан қўй сотиб олдим. Уйга олиб келганимиздан сўнг қўй ўлиб қолди. Ичини очиб кўрганимизда ўпкаси чириб кетган экан. Ушбу ҳолатда мен сотувчидан қўйнинг пулини қайтиб олсам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу ҳолатда қўйнинг тўлиқ қийматини эмас, балки ўпкаси чириган қўй билан соғлом қўй орасидаги тафовут миқдорини қайтариб олинади. Масалан, бозорда соғлом қўй 100 минг турса ва ўпкаси чириб кетган қўй 40 минг турса, сотувчидан 60 мингни қайтариб олинади. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бу каби масалада шундай деганлар:

لَوْ اشْتَرَى بَعِيرًا فَلَمَّا أَدْخَلَهُ دَارِهِ سَقَطَ فَذَبَحَهُ فَظَهَرَ عَيْبُهُ يَرْجِعُ بِنُقْصَانِهِ عِنْدَهُمَا وَبِهِ أَخَذَ الْمَشَايِخ

“Туя сотиб олса ва уйига олиб кирганда туя йиқилса ва уни сўйиб юборса, шунда унинг айби зоҳир бўлса, икки имом (Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад) наздида нуқсон миқдорини қайтиб олади. Машойихлар шу гапни олганлар” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Аҳли сунна ва жамоа орасига фитна тарқатаётган «матн хоини» Имом Мотурудий ва Имом Ашъарийларни пойафзалини чангига тўғри келмайди

🎙Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
🗣Туркий давлатлар муфтийлари уммат учун муҳим масалаларни муҳокама қилдилар

🌙 Бугун, 3 октябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Туркия республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов иштирок этди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуманда нутқ сўзлаб, қардош халқлар тинч-тотувлигини таъминлаш ҳозирги мураккаб даврда долзарб аҳамиятга эга экани, бугунги таҳликали даврда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтиришга барча бирдек саъй-ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидладилар.

Ўз навбатида дин пешволари барча минбарлардан туриб, кўпроқ тинчликни тарғиб қилиши, кенг халқ оммасини огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашга даъват этиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини Муфтий ҳазратлари алоҳида қайд этдилар.

Муфтий ҳазратлари бир қатор фойдали таклифларни илгари сурдилар. Жумладан, глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби табиий офатлар инсониятни танг аҳволга солаётгани эътиборидан Туркий давлатлар муфтийларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган мурожаатини эълон қилиш ҳамда диний рамзлар, муқаддас китоблар ва Ислом шиорларини обрўсизлантириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар олдини олиш ҳақидаги Туркий давлатлар муфтийлари баёнотини қабул қилиш таклифларни илгари сурдилар. Ўзбекистон муфтийси томонидан тақдим этилган таклифлар иштирокчилар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.


💬Сўзга чиққан нотиқлар бутун дунёда, хусусан, ислом оламида тинчлик-хотиржамликни мустаҳкамлаш, мўмин-мусулмонлар диний эҳтиёжларини таъминлаш ва туркий халқлар бирдамлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

🗂Йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди. Шу билан бирга, Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йўриқномаси ва “Ислом дини шаръий далилларга зид бўлмаган урф-одатларни эътиборга олиши тўғрисида”ги ҳужжат маъқулланди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2