Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ҳеч ким “мен яратганман” дея олмайди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Атрофимиздаги, коинотдаги барча нарсани, ҳатто одий чўпни ҳам Аллоҳ таоло яратган. Ҳар мавсум бизга мева берадиган дарахтлар ҳам Аллоҳнинг яратганларидан. Аммо ўша дарахт қаердан келди? Ёғоч сотувчи савдогардан сўрасангиз уни ўрмончилардан олганини айтади. Ўрмончилардан сўрасангиз ўрмондан келганини айтади. Ўрмонга бориб бу ёғочлар қаердан келганини сўрасангиз, улар дарахтлардан олинганини, дарахтлар эса бошқа бир дарахтлар ҳисобига униб чиққанини айтади. Ниҳоят барча дарахтлар энг биринчи битта манба дарахтга бориб тақалади. Хўш ўша биринчи дарахтни ким яратган? Албатта ҳеч қандай шак-шубҳасиз Аллоҳ. Ҳеч ким ўша биринчи дарахтни “мен яратганман” дея олмайди.

Бошқа нарсаларда ҳам худди шундай. Ҳар бир нарсани суруштирсангиз ўша навнинг энг биринчиси манбасига бориб тақалади: биринчи буғдой, биринчи хурмо, биринчи апелсин ва ҳоказо. Буларнинг барчасини Аллоҳ таоло яратган. Кейин эса Аллоҳ таоло яратган низом асосидан пайдо бўлган.

Айримлар айтиши мумкин: “Айрим навлар бошқаси билан чатиштирилиб яхшироқ нави ҳосил қилинадику?”. Тўғри, лекин бу нарса Аллоҳ дастлабки дарахт навларини йўқдан бор қилганини инкор этмайди. Олимларнинг янги навни ихтиро қилиши Аллоҳ таоло илк дарахтларни яратганига қарши келмайди. Чунки ўша олимлар ҳам Аллоҳ берган илмдан фойдаланишган холос. Лекин ҳеч ким бирор нарсани йўқдан бор қилдим деган даъвони қила олмайди. Ҳар қандай ихтиро ва кашфиётлар бор нарсадан юзага чиқади. Дунёда йўқдан бор бўлган бирорта кашфиёт йўқ.

Энди ўсимликлардан жонзотларга ўтсак. Барча жонзотлар, қушлар ва ҳашаротлар ҳам Аллоҳнинг яратиши ила пайдо бўлади. Ҳамма жонзотлар ўз турида дастлабки эркак ва урғочи жонзотдан тарқалган. Ҳеч ким дастлабки икки жонзотни яратганман деб айта олмайди. Аллоҳ таоло эътиборимизни қуйидаги ояти каримага қаратади: “Ҳар бир нарсадан жуфтни яратдик. Шояд эслатма олсангиз” (Зориёт сураси, 49-оят).

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” китобидан.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
МАЙИТ ЎЗИДАН БОШҚАНИНГ АМАЛИДАН МАНФААТ ОЛАДИ

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Саъднинг онаси вафот этди. Қайси садақа афзал?» деди.
«Сув», дедилар.
У бир қудуқ қазиди ва:
«Мана шу, Саъднинг онаси учун», деди».

Абу Довуд, Аҳмад ва Насаий ривоят қилишган.

Насаий:
«Ўша Саъднинг Мадинадаги сувхонасидир» жумласини зиёда қилган.

Шарҳ: Демак, кўпчилик мусулмонларга доимий равишда манфаат бериб турадиган хайр ишлар энг яхши садақа ҳисобланар экан.

Афсуски, баъзи юртларда садақа деганда фақат қозон осиб, таом пиширишни тушунтириладиган бўлиб қолган. Бу очликдан қийналаётган кишилар бор жойда бир марта қорин тўйғаза олмай юрганлар учун яхши садақа бўлади. Аммо шароитга қаралса, оддий, ночор, ёрдамга муҳтож мусулмонларга кўпроқ манфаат берадиган амални қилинса, садақанинг савоби кўп бўлади. Буни ҳал қилишнинг энг яхши йўли Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг тутган йўллари.

Аҳли сунна ва жамоа уламолари жумҳури, маййит ўзидан бошқанинг амалидан манфаат олади, деганлар. Мўътазила мазҳабидагилар манфаат олмайди, деганлар. Бу кўп тортишувга сабаб бўлган масала ҳисобланади.

Биз фақат Абул Аббос Аҳмад ибн Таймийянинг гапларини келтирамиз:

«Ким инсон фақат ўзининг амалидангина манфаат олади, деса, ижмоъни бузган бўлади. Бу гап бир неча важҳдан ботилдир:

1. Инсон ўзидан бошқанинг дуосидан манфаат олади. Дуо ҳам бошқанинг амалидир.

2. Пайғамбар алайҳиссалом мавқиф аҳлига, аҳли жаннатга жаннатга киришларига, гуноҳи кабира аҳлига дўзахдан чиқиб жаннатга киришларига шафоат берадилар.

3. Фаришталар ер аҳлига дуо қиладилар ва истиғфор айтадилар.

4. Мўминларнинг болалари ота-оналарининг амаллари ила жаннатга кирадилар.

5. Икки етим бола отасининг амалидан манфаат олган. (Қуръонда) оталари солиҳ бўлган эди, дейилган.

6. Маййит садақа ва қул озод қилишдан манфаат олиши суннат ва ижмоъ билан собит бўлган.

7. Маййит қарздор бўлса, ўлганидан кейин унинг қарзи берилса, қарзи узилади. Бу валийининг амалидир.

8. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Нажошийга намоз ўқиганлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратдан аввалги 7 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 7 йили / милодий 615 йил октябрь):
– Қурайш раҳбарияти Дорун Надва (Макка парламенти)да мажлис ўтказиб, бани Ҳошим, бани Мутталиб уруғлари билан мусулмонларни иқтисодий ва ижтимоий қамал қилишга қарор қилди ҳамда уларни роса 3 йил Абу Толиб дарасида қамал қилди.

Ҳижратдан аввалги 5 йил (нубувватнинг 9 йили / милодий 617 йил):
– Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси рўй берди.

Ҳижратдан аввалги 4 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 618 йил сентябрь):
– Қурайш тузган зулмкор битим бузилиб, қамал бекор қилинди.

Ҳижратдан аввалги 4 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил февраль-март):
– Абу Толиб саксон етти ёшида оламдан ўтди;
– Қурайш мушриклари яна ҳадларидан ошиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга очиқчасига озорлар бера бошлашди.

Ҳижратдан аввалги 4 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил апрель-май):
– Хадича онамиз олтмиш беш ёшларида вафот этдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Кўрик-танлов

БИЛИМДОН ИМОМЛАР САРАЛАНДИ

Мўмин-мусулмонлар сўзи ва амали бир-бирига уйғун инсонгагина эргашади, унинг гапларига қулоқ солади, айтганларини бажари, ҳурматини жойига қўяди.

Шу боис имом ҳар доим айтганларига, аввало, ўзи амал қиладиган, маърифатли, ўз устида тинимсиз ишлаши, соҳага доир янгиликлардан доимо хабардор бўлиши керак.

Бундай даражарага эришиш учун эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Йил имоми» кўрик-танлови муҳим ўрин тутади.

Танловнинг шаҳар-туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 22 нафар имом-домла Тошкент вилояти босқичида қатнашди.

Бугун «Зангиота» масжидида «Йил имоми» кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов очиб берди.
Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра қуйидагилар «Йил имом–2024» танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиби деб топилди:

I ўрин: Бекобод тумани «Чаноқ» жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Бухарбоев;

II ўрин: Бўстонлиқ тумани «Мулла Пўлат ота» жоме масжиди имом-хатиби Неъматуллоҳ домла Исомов;

III ўринлар: Оҳангарон шаҳар «Хонобод» жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Акмалов ҳамда Зангиота тумани «Мир Абдулла эшон» жоме масжиди имом-хатиби Фаррух домла Султонов.

Тадбир сўнгида ғолиблар ЎМИ вилоят вакиллиги ва «Вақф» хайрия жамоат фондининг вилоят филиали томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

«Йил имоми–2024» кўрик-танлови вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган Бекобод тумани «Чаноқ» жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Бухарбоев танловнинг республика босқичида қатнашади.

Вакилимизга танловнинг республика босқичида муваффақият тилаб қоламиз.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍4
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
👍4
#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Довуднинг дуолари «Аллоҳумма инний асъалука ҳуббака ва ҳубба ман юҳиббука вал ъамалаллазий юбаллиғуний ҳуббака. Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илайя мин нафсий ва аҳлий ва минал маъил бариди» эди», деб айтдилар.

Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг муҳаббатингни ва Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман. Аллоҳим, муҳаббатингни нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин».

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЗАКОТ БЕРИШДА АДАШМАНГ

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEOLAR

🎞Mazhabga ergashuvchi kishi Qurʼonni va sunnatni tark etgan hisoblanadimi?

🔰Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

​​ЯНГИ КЕЛИН ТАЛОҒИНИ ОЛГАНДАН КЕЙИН ИДДА ЎТИРИШИ ЛОЗИММИ?

CАВОЛ: Никоҳ ўқилиб жинсий алоқа қилинмаган бўлса, телефонда “талоғингни бердим” деса, талоғини олган қиз идда ўтирадими? Идда ўтирса қанча вақт кутади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби хилвати саҳиҳа бўлган ёки бўлмаганига боғлиқ. “Хилвати саҳиҳа” бу – эр ва хотиннинг никоҳ ақдидан кейин холи бир жойда қолишидир. Бунда уларнинг жинсий яқинлик қилишларига ҳеч қандай монеълик бўлмаслиги керак бўлади.

Хилвати саҳиҳа бўлганда: Агар никоҳдан сўнг хилвати саҳиҳа бўлиб, кейин талоқ берилган бўлса, бу ҳолатда битта ражъий талоқ тушади. Агар улар ярашмоқчи бўлсалар эр-хотин бирга яшаб кетишлари билан никоҳ яна тикланади. Лекин эрнинг талоқ қилишдаги учта имкониятидан бири кетган бўлади.

Шунингдек, хилвати саҳиҳадан кейин талоқ қилинганда, аёлга идда ўтириши вожиб бўлади. Бу ҳақда Аллома ибн Нужайм шундай деганлар:
وَالْخَلْوَةُ بِلَا مَرَضِ أَحَدِهِمَا... كَالْوَطْءِ وَلَوْ مَجْبُوبًا أَوْ عِنِّينًا أَوْ خَصِيًّا... وَتَجِبُ الْعِدَّةُ فِيهَا أَيْ تَجِبُ الْعِدَّةُ عَلَى الْمُطَلَّقَةِ بَعْدَ الْخَلْوَةِ احْتِيَاطًا.

“Эр-хотиндан қайси бирининг касаллигисиз бўлган хилвати саҳиҳа — жинсий яқинлик кабидир. Гарчи, эрнинг жинсий аъзоси кесилган, иннийн (жинсий ожиз) ёки бичилган бўлса ҳам хилвати саҳиҳадан сўнг талоқ қилинган аёлга идда вожиб бўлади” (“Баҳрур роиқ” китобидан бироз қисқартириш билан олинди).

Эри талоқ қилган аёл талоқдан сўнг уч марта ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан иддаси тугайди. Ҳомиладор бўлса, ҳомиласини туққунича идда ўтиради.

Хилвати саҳиҳа бўлмаганда: Агар никоҳдан сўнг хилвати саҳиҳа бўлмасдан талоқ берилса, бунда битта боин талоқ тушган саналади ва аёл идда ўтирмайди. Эр-хотин ярашмоқчи бўлсалар янгидан никоҳ ўқитадилар ва маҳр берилади.

Мазкур ҳолатда аёл идда ўтирмаслиги ҳақида Аллома Мавсилий шундай деганлар:
ولا عدة في الطلاق قبل الدخول

“Аёлни олдига эрнинг кириши (хилвати саҳиҳа)дан олдин талоқ бўлганда идда ўтириш йўқ” (“Ал-Ихтиёр ли таълилил-мухтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍1
Аллоҳ – ягона яратувчи

Эътибор қилинг, биргина электр лампани ихтиро қилган одам номи дунёда қолиши учун тажрибасини оламга жар солди. Бу биргина электр чироқни ихтиро қилган одамнинг ҳолати. Энди бутун бир Қуёшни яратган Зот уни ким яратганини айтмайди деб ўйлайсизми?! Фаразан агар уни бошқа куч пайдо қилган тақдирда ҳам ўша ихтирочи буни ҳеч кимга айтмас эди деб ўйлайсизми?!

Демак, унинг яратувчиси Ўзини ошкор қилган бўлиши керак. У ҳам бўлса ягона Аллоҳдир. Чунки Аллоҳгина Қуёшни яратганини айтган. Бу масалада ҳатто кофирлар ҳам Қуёшни Аллоҳ яратган деган гапдан бошқасини айта олишмайди. Айнан шу маънони Анкабут сурасининг қуйидаги ояти қувватлайди:

“Агар улардан “Ким осмонлар ва ерни яратган, қуёш ва ойни бўйсундирган?” деб сўрасанг улар “Аллоҳ” дерлар. Бас, қаёққа кетмоқдалар?!” (Анкабут сураси, 61-оят).

Бошқа оятда бундай дейилади: “Агар улардан “Осмондан сув тушуриб у билан ерни ўлганидан кейин тирилтирган ким?” деб сўрасанг улар “Аллоҳ” дерлар” (Анкабут сураси, 63-оят).

Ушбу оятлар куфр келтирганлар ва мушриклар ҳақида. Улар Аллоҳни инкор қилсалар ҳам инсоннинг ва борлиқнинг пайдо бўлиши ҳақида ўз қарашларини ҳимоя қила олмайдилар.

Демак, ягона яратувчи Зот – Аллоҳ таоло. Чунки уни яратганлигини даъво қилган, бизга хабар берган Зот фақат ягона Аллоҳдир. Лекин яратиш масаласи фақат коинотга тегишли эмас. Ердаги барча нарсалар, ҳатто инсон тасарруфидаги нарсалар ҳам аслида Аллоҳ таолонинг яратувчилик сифати орқали пайдо бўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У барча нарсанинг яратувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинглар. У барча нарсанинг эгасидир” (Анъом сураси, 102-оят).

Аллоҳ таоло “Барча нарсанинг яратувчиси” эканини айтмоқда. Демак, жамики барча нарсанинг яратувчиси Аллоҳ экан.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” китобидан.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БЕСУННАТЛИК ФИТНАСИ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA