Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ФАРЗАНДГА ЧИРОЙЛИ ИСМ ҚЎЙИШ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@diyonatli
#Ҳадис

Зиёд ибн Илоқа амакилари Қутба ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний аъузу бика мин мункаротил ахлоқи вал аъмоли валъаҳва», деб айтардилар.

Маъноси: «Аллоҳим, хулқларнинг, амалларнинг, хоҳиш-истакларнинг бемаънисидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚҚА АЗОН ВА ТАКБИР АЙТИШ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚИЗ БОЛАГА “НОИЛА” ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Қизимга “Ноила” деб исм қўйганмиз. Бир танишим, бундай исм динимизда ножоиз исмлардан, чунки бу аввалги замонларда бир бутнинг номи бўлган, деди. Мен қизимнинг исмини ўзгартиришим керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қиз фарзандга “Ноила” деб исм қўйш жоиз ва бу исмни ўзгартиришга зарурат йўқ. “Ноила” араб тилида “туҳфа”, “совға” каби маъноларни англатади. Уни “Аллоҳнинг туҳфаси”, деб талқин қилиш ҳам мумкин.

Тўғри, жоҳилият даврида Маккадаги Сафо ва Марва тоғи оралиғида мушрикларнинг “Ноила” деб номланган санами бор бўлган. Лекин бу “Ноила” исмининг ножоиз эканига далолат қилмайди. Чунки бугунги кунда ҳеч бир мусулмон киши ўзининг қизига “Ноила” деб ўша бутни улуғлаш мақсадида исм қўймайди.

Қолаверса, бу исм Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида саҳобалар орасида маълум ва машҳур бўлган. Жумладан:
1. Ноила бинти Фарофиса. Машҳур саҳоба ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг аёллари.
2. Ноила бинти Робиъ ибн Қайс ибн Омир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга байъат қилган саҳобия аёллардан.
3. Ноила бинт Саъд ибн Молик Ал-Ансория;
4. Ноила бинти Салома Ансорийя. Ибн Саъд ўзининг “Табақотул кубро” китобида Пайғамбаримиз алайҳиссаломга байъат қилган саҳобия аёллардан эканини зикр қилган;
5. Ноила бинти Убайд ибн Ал-Ҳур Ал-Ансория (“Ал-Исоба фи тамйизис саҳоба” китоби).

Шунингдек, саҳобалардан “Абу Ноила” – “Ноиланинг отаси” дея куня билан танилган саҳобалар ҳам бўлган. Масалан, Бадр ғазотида қатнашган саҳобалардан – Силкон ибн Салома Ал-Ашҳалийнинг ҳам кунялари “Абу Ноила”, деб аталган (Абу Нуаймнинг “Маърифатус саҳоба” китоби).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом одатда номақбул ва шариатга зид исмларни ўзгартирар эдилар. Масалан, Осия (гуноҳкор) исмини “Жамила” (чиройли, гўзал), “Ҳарб” (уруш) исмини “Силм” (тинчлик) деб ўзгартирганлар. Лекин мазкур “Ноила” исмли саҳобия аёлларнинг исмларини ўзгартирганлари маълум эмас.

Шундан келиб чиқиб, қизингизнинг исмини ўзгартиришга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Халқаро конференцияга мақолалар қабул қилинади

2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Конференция материаллари алоҳида тўплам сифатида чоп этилиши белгиланган.

Шу муносабат билан конференция материаллари тўпламида ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган етук уламолар, иқтидорли имом-хатиблар, таълим муассасаларининг мударрис-ўқитувчилари, исломшунос олим ва тадқиқотчилар, соҳа вакиллари ва салоҳиятли талабаларни ўзларининг илмий мақолалари билан фаол иштирок этишга чақирамиз.

Тезис матнини расмийлаштириш талаблари:

1. Тезис матни MS Office дастурининг WORD 2010 муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 кегел катталиги, 1,5 интервалда бўлиши ва 4 бетдан ошмаслиги лозим.

2. Тезис матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, 1 нусхада топширилади. Тезисни тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ҳар бир саҳифа остида ҳавола (сноска) тарзида берилади.

3. Маърузачининг исми фамилияси, илмий даража ва унвони (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт, 1 интервал), ташкилот ва шаҳар номи, мулоқот телефонлари жой коди билан (иккинчи қаторда) кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб, тезиснинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. Асосий матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади.

Талабгорлар тезисларини 2024 йил 20 сентябрга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ташкилий қўмитаси: Н.Саминова (телеграм номери: 99 327-23-08)га электрон нусхада юборишлари мумкин.

Конференция мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган тезислар чоп этилмайди.

Илмий тезис матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЭЪТИҚОД ҚИЛИШ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 10-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 7-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 04:38
⏱БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:58
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:45
⏱ХУФТОН - 20:15

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍15❤2
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
👍2
#Ҳадис

Шакал ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот: «Эй Расулуллоҳ, менга дуо ўргатинг», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Сен): «Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъий вамин шарри басарий вамин шарри лисоний вамин шарри қолбий вамин шарри маниййи», деб айтгин», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳим, эшитганимнинг ёмонидан, кўрганимнинг ёмонидан, тилимнинг ёмонидан, қалбимнинг ёмонидан ва манийимнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#siyrat #rasululloh
🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!

▶️1-кўрсатув: "Расулуллоҳга муҳаббатнинг асоси – у зотга эргашишда"

🎙Ҳасан домла Қодиров - “Сирож солиҳ” масжиди имом-хатиби
🎙Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров - “Доруссалом” жоме масжиди имом-хатиби

🗣Робиъул аввал ойининг ўн иккинчи кечаси, душанба куни – қуёш порлаган, инсоният тарихидаги энг қувончли кун....

⏺Олам зулмат ботқоғида ботган бир ҳолда араб саҳросидан нур сочган кун...

🟢Бутлар юзтубан ерга йиқилган, Маккадан чиққан нур Шом қасрларини ёритган кун...

🌙 Сиз дунёга келдингиз Расулимиз, ҳабибимиз, шафоатчимиз, пайғамбарлар хотами, саййидул аввалийна вал охирийн, ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам
Ассалому алайка ё Расулуллоҳ,
Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ.

🎞️ Ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари хуфтон намозидан кейин “МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!” шиори остида туркум илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтади.


🌐 FULL HD

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ТУҒИЛГАН ФАРЗАНДГА АҚИҚА ҚИЛИШ

Жасурбек домла Раупов

Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҒУСЛГА ҚОДИР БЎЛМАГАН БЕМОР ЖУНУБЛИКДАН ҚАНДАЙ ПОКЛАНАДИ?

CАВОЛ: Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
яъни: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).

Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.

Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.

Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.

Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍5
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

@diyonatli
👍5
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал бараси вал жунуни вал жузоми ва саййиъил асқоми», деб айтардилар.

Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ОТА ОНАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МЕССЕНЖЕРЛАР ОРҚАЛИ ЁЗИЛГАН САЛОМГА ОҒЗАКИ АЛИК ОЛИШ КИФОЯМИ?

CАВОЛ: Турли мессенжерлар орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиб қўйса кифоями ёки жавобни ёзма тарзда ёзиш ҳам керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Турли мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиш вожиб бўлади. Ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтариш мустаҳаб саналади.

Бу борада Аллома ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
(قَوْلُهُ وَيَجِبُ رَدُّ جَوَابِ كِتَابِ التَّحِيَّةِ) لِأَنَّ الْكِتَابَ مِنْ الْغَائِبِ بِمَنْزِلَةِ الْخِطَابِ مِنْ الْحَاضِرِ مُجْتَبًى وَالنَّاسُ عَنْهُ غَافِلُونَ ط .أَقُولُ : الْمُتَبَادَرُ مِنْ هَذَا أَنَّ الْمُرَادَ رَدُّ سَلَامِ الْكِتَابِ لَارَدُّ الْكِتَابِ.
яъни: “Мактуб орқали келган саломга алик олиш вожиб бўлади. Чунки ғоиб кишидан келган мактуб гўёки ёнида турган кишининг оғзаки хитоби кабидир (“Мужтабо” китоби). Одамлар эса бунга бепарводирлар. Шунга кўра айтаманки, мактуб орқали келган саломга оғзаки алик олиш вожиб бўлади, ёзма жавоб қайтариш эмас” (“Раддул-муҳтор” китоби).

Шунингдек, “Кувайт фиқҳ энциклопидяси”да ушбу масала тафсилот билан зикр қилинган:
ﻭﻛﺬا ﻟﻮ ﺑﻠﻐﻪ ﺳﻼﻡ ﻓﻲ ﻭﺭﻗﺔ ﻣﻦ ﻏﺎﺋﺐ ﻭﺟﺐ ﻋﻠﻴﻪ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ اﻟﺴﻼﻡ ﺑﺎﻟﻠﻔﻆ ﻋﻠﻰ اﻟﻔﻮﺭ ﺇﺫا ﻗﺮﺃﻩ. ﻭﻗﺪ ﻭﺭﺩ ﻓﻲ اﻟﺼﺤﻴﺤﻴﻦ ﻋﻦ ﻋﺎﺋﺸﺔ - ﺭﺿﻲ اﻟﻠﻪ ﻋﻨﻬﺎ - ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﺎﻝ ﻟﻲ ﺭﺳﻮﻝ اﻟﻠﻪ - ﺻﻠﻰ اﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭﺳﻠﻢ: ﻫﺬا ﺟﺒﺮﻳﻞ ﻳﻘﺮﺃ ﻋﻠﻴﻚ اﻟﺴﻼﻡ، ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﻠﺖ: ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ ﻭﺭﺣﻤﺔ اﻟﻠﻪ . ﻭﻳﺴﺘﺤﺐ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ ﻋﻠﻰ اﻟﻤﺒﻠﻎ ﺃﻳﻀﺎ ﺑﺄﻥ ﻳﻘﻮﻝ: ﻭﻋﻠﻴﻚ ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ

“Шунингдек, бир кишига ғоиб – бошқа жойдаги одамдан мактубга ёзилган салом етиб келса, унга ўқиган заҳоти дарҳол сўз орқали алик олиш вожиб бўлади. Зеро, “Икки саҳиҳ тўплам”да ворид бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил фаришта сенга салом айтмоқда”, деб айтдилар. Мен айтдим: “У зотга ҳам Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ушбу ҳолатда саломни етказувчига ҳам: “Сизга ва унга ҳам салом бўлсин”, каби иборалар билан алик олиш мустаҳаб саналади”.

Бугунги кундаги мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломлар ҳам – мактубда ёзилган салом билан ҳукми бир хил. Шунга кўра, ғоиб одамдан келган салом хоҳ ёзма равишда бўлсин, хоҳ бирор элчи орқали бўлсин, уни қабул қилган кимса дарҳол оғзаки алик олиши вожиб бўлади ва шунинг ўзи кифоя қилади. Лекин ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтарса, янада зиёда ажру савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Тирик кишига ҳам Қуръоннинг савобини бағишласа бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 «ИМОМ БУХОРИЙ» ОРДЕНИ БИЗГА АЗМУ ШИЖОАТ БАҒИШЛАДИ

🎙Раҳматуллоҳ домла Усмонов
Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳли_сунна_эътиқоди
#Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни

"Қиёмат куни қайта тирилишимизга, амалларимизга мувофиқ жазо ва мукофот олишимизга, номаи аъмолларимизни ўқишимизга, пулсирот кўприги ва амал тарозисига, ҳозир ҳам мавжуд, йўқ бўлмайдиган жаннат ва дўзахга ишонамиз. Бу икки манзилни ҳаммадан олдин яратиб, уларга муносиб ўз аҳлларини ҳам сўнг халқ этди. Ҳар бир инсон ўзининг борадиган манзилига лойиқ иш қилиб боради".

"Ақида матнлари" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратдан аввалги 54–53 йиллар (милодий 570 йил охири ёки 571 йил боши)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оталари Абдуллоҳ 25 ёшида Мадинада вафот этди.

Ҳижратдан аввалги 53 йил, муҳаррам ойи (милодий 571 йил февраль охири ёки март боши)
– «Фил воқеаси» cодир бўлган.

Ҳижратдан аввалги 53 йил рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10 ёки 12 куни (милодий 571 йил 19–23 апрель)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топдилар.

Ҳижратдан аввалги 49 йил (милодий 575 йил)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўрт ёшликларида «Шаққус садр» ҳодисаси рўй берди ва у Зот мушфиқ оналари Оминанинг бағрига қайтдилар.

Ҳижратдан аввалги 47 йил (милодий 577 йил):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олти ёшликларида оналари Омина билан Мадинага бордилар;
– қайтаётганларида оналари Абво деган сўлим қишлоқда вафот этди;
– у Зот меҳрибон боболари Абдулмутталиб қарамоғида қолдилар;

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
😢1