Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЯРМИ СОЯДА, ЯРМИ ҚУЁШДА ЎТИРМАСЛИК ҲАҚИДАГИ ҲАДИС

CАВОЛ: Бир маърузада “Ярмингиз сояда, ярмингиз қуёшда бўлган ҳолда ўтирманглар, деган мазмунда ҳадис эшитиб қолдим. Шундай ҳадис борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай маънода ҳадис бор. Улардан бирини Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَبُو الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا كَانَ أَحَدُكُمْ فِي الْفَيْءِ فَقَلَصَ عَنْهُ فَصَارَ بَعْضُهُ فِي الشَّمْسِ وَبَعْضُهُ فِي الظِّلِّ فَلْيَقُمْ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз сояда ўтирган бўлса, соя қисқариб, унинг баъзиси офтобда, баъзиси сояда бўлиб қолса, ўрнидан турсин”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти).

Бу ҳадисни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул масобиҳ” китобида қуйидагича шарҳлаган:
فليقم أي فليتحول منه إلى مكان آخر يكون كله ظلا أو شمسا لأن الإنسان إذا قعد ذلك المقعد فسد مزاجه لاختلاف حال البدن من المؤثرين المتضادين كذا قاله بعض الشراح

“Ўрнидан турсин, яъни танасининг ҳамма жойи қуёшда ёки сояда бўладиган бошқа жойга ўтиб олсин. Чунки инсон соя ва қуёшли жойда ўтирса, бир бирига зид бўлган икки нарсанинг таъсиридан баданнинг аҳволи ўзгариб, мижози бузилади. Бу гапни кўплаб шориҳлар ҳам айтган”.

Бу ҳадиси шариф мазкур ҳолатда ўтиришнинг тиббий жиҳатдан зарари борлиги учун қайтарилган. Яъни ярми соя ва қолган ярми қуёшда бўлган одам қаттиқ гуноҳкор бўлмасада, тиббий жиҳатдан мижози бузилиб, танасига зарар етади.

“Мавсуъатул фиқҳия” китобида бундай ҳолда ўтириш юқорида каби ҳадисларда келган қайтариқ борлиги учун макруҳ бўлади дейилган:

يكره الجلوس بين الضّحّ والظّلّ

“Қуёш ва соя орасида ўтириш макруҳдир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ ДУОЛАРИ

Жасурбек домла Раупов

Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 31-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 27-САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 04:26
⏱БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:05
⏱ШОМ - 19:03
⏱ХУФТОН - 20:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5❤‍🔥1
🇺🇿 Президент: Меҳнаткаш, фидойи юртдошиларимизни мен ўзимнинг энг яқин қадрдонларим, садоқатли сафдошларим деб биламан

✅ Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакиллари фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди.

💬 Эслатиб ўтамиз, Мир Араб олий мадрасаси ректори устоз Жобир домла Элов «Имом Бухорий» ордени билан мукофотланган эди.

БАТАФСИЛ

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
👍2
#Ҳадис

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ъажзи вал касали вал бухли вал ҳарами ва ъазабил қобри, Аллоҳумма ати нафсий тақвоҳа ва заккиҳа анта хайру ман закаҳа анта валийюҳо ва мавлаҳа, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъилмин ла янфаҳу ва мин қолбин ла яхшаъу вамин нафсин ла ташбаъу ва мин даъватин ла юстажобу лаҳа», деб айтардилар.

Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг номинг ила ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан, қариликдан, қабр азобидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, нафсимнинг тақвосини бергин, уни поклагин ва Сен покловчиларнинг яхшисисан. Сен дўст ва хожасан. Аллоҳим, Сенинг номинг ила фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман».

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲ ЕР ЮЗИНИ ИНСОНЛАРГА БЎЙСУНДИРИБ ҚЎЙДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ

CАВОЛ: Ҳадиси қудсийда: “Ким қабр устидаги шохни синдирса, каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди”, деган лафз борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу сўз баъзи заиф қудсий ҳадисларда бошқачароқ лафзда келган:

مَنْ كَسَرَ عُوْداً عَلى قَبْرِ مَيِّتٍ فَكَأَنَّما هَدَم كَعْبَتي بِيَدِهِ.

Яъни: “Ким бир маййит устидаги шохни синдирса, гўё Каъбамни қўли билан бузгандек бўлади”.

Уламолар ушбу ҳадиси қудсийнинг даражасини заиф дейишган.

Ҳа, албатта қабр устида ўсиб турган гиёҳлар агар кўкариб турган бўлса, уларни бесабаб узмаслик ҳақида тавсиялар келган. Жумладан:

و كره قلع الحشيش الرطب و كذا الشجر من المقبرة لأنه ما دام رطبا يسبح الله تعالى فيؤنس الميت وتنزل بذكر الله تعالى الرحمة ولا بأس بقلع اليابس منهما أي الحشيش والشجر لزوال المقصود

“Қабристондаги хўл ўт-ўланлар ва дарахтларни кесиш, узиб ташлаш макруҳ саналади. Чунки булар модомики хўл ҳолатда тураркан, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади, маййитга далда бўлади, Аллоҳ таоло зикр қилингани туфайли раҳмат нозил бўлади. Қуриб қолган ўт-ўлан ва дарахтларни, мақсад йўқ бўлгани учун (қуриганда тасбиҳ айтмагани учун) узиб ташлашнинг зарари йўқ” (“Мароқил фалаҳ” китоби).

Шунга кўра, қабр устидаги гиёҳ ёки ўсиб турган шох-шаббаларни кўкариб турган ҳолатида узиб бўлмайди дейилган. Аммо қуриб қолган бўлса, уларни узиб ташлаб қабр тепасини тозалаб қўйишда ҳеч бир кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤‍🔥1👍1🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен ҳурматли ота-оналарга қарата айтмоқчиман: қизларингизни ўқитинг, орзу-умидларини рўёбга чиқаришларида уларга кўмакчи бўлинг!"

@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 1-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 28-САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 04:28
⏱БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:51
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:05
⏱ШОМ - 19:00
⏱ХУФТОН - 20:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍12❤2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ

CАВОЛ: Ҳадиси қудсийда: “Ким қабр устидаги шохни синдирса, каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди”, деган лафз борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу сўз баъзи заиф қудсий ҳадисларда бошқачароқ лафзда келган:

مَنْ كَسَرَ عُوْداً عَلى قَبْرِ مَيِّتٍ فَكَأَنَّما هَدَم كَعْبَتي بِيَدِهِ.

Яъни: “Ким бир маййит устидаги шохни синдирса, гўё Каъбамни қўли билан бузгандек бўлади”.

Уламолар ушбу ҳадиси қудсийнинг даражасини заиф дейишган.

Ҳа, албатта қабр устида ўсиб турган гиёҳлар агар кўкариб турган бўлса, уларни бесабаб узмаслик ҳақида тавсиялар келган. Жумладан:

و كره قلع الحشيش الرطب و كذا الشجر من المقبرة لأنه ما دام رطبا يسبح الله تعالى فيؤنس الميت وتنزل بذكر الله تعالى الرحمة ولا بأس بقلع اليابس منهما أي الحشيش والشجر لزوال المقصود

“Қабристондаги хўл ўт-ўланлар ва дарахтларни кесиш, узиб ташлаш макруҳ саналади. Чунки булар модомики хўл ҳолатда тураркан, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади, маййитга далда бўлади, Аллоҳ таоло зикр қилингани туфайли раҳмат нозил бўлади. Қуриб қолган ўт-ўлан ва дарахтларни, мақсад йўқ бўлгани учун (қуриганда тасбиҳ айтмагани учун) узиб ташлашнинг зарари йўқ” (“Мароқил фалаҳ” китоби).

Шунга кўра, қабр устидаги гиёҳ ёки ўсиб турган шох-шаббаларни кўкариб турган ҳолатида узиб бўлмайди дейилган. Аммо қуриб қолган бўлса, уларни узиб ташлаб қабр тепасини тозалаб қўйишда ҳеч бир кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
Ассалому алайкум!

Ҳаммамиз учун қадрли, мўътабар ва азиз бўлган, барча эзгу орзу-мақсадларимиз, эътиқод ва виждон эркинлигимизнинг кафолатига сабаб бўлган ҳурлик, озодлик, эркинлик айёми

– Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Йиллар оша, асрлар оша жаннатмонанд Ватанимиз гуллаб-яшнайверсин!

Яратган юртимизни турли бало-қазолардан асрасин!

Сизга ва Сиз орқали барча яқинларингизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат тилайман!

Аллоҳ таоло барча хайрли ишларингизда мададкор бўлсин!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Камоли эҳтиром ила,

Тошкент вилояти бош имом-хатиби                     
Жасурбек домла Раупов


@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИЛМ ОЛИШ ҲАР БИР МУСУЛМОНГА ФАРЗ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Нажот топганлар!

Фақиҳ Исмоил ибн Иброҳим айтади: "Ҳофиз Абу Аҳмад Ҳоким вафот этгач, тушимда уни кўрдим. "Қайси тоифа кўпроқ нажот топди?" деб сўрасам, "Аҳли сунна", деб жавоб берди".

© Ҳоний Ал-Ҳажнинг "Солиҳлар гулшани" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 33 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

@diyonatli
Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муборак бўлсин, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилаймиз.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

@diyonatli
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатин нари ва ъазобин нар ва мин шаррил ғина вал фақри».

Маъноси: «Аллоҳим, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Бу Абу Довуд лафзидир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli