Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

Имрон ибн Ҳасин розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотнинг оталари Ҳасинга дуо қилиб юришлари учун икки калима ўргатдилар. У «Аллоҳумма алҳимний рушдий ва аъизний мин шарри нафсий» эди.

Маъноси: «Аллоҳим, мени ҳидоятга мувофиқ қилиб, нафсимнинг ёмонлигидан паноҳ бергин».

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ОИЛАНИ ИСЛОҲ БЎЛИШИДА ЭРКАКЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👏1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТИЛОВАТ САЖДАСИДА ҚИЁМ ШАРТМИ

CАВОЛ: Тиловат саждасини қилишда қиёмга туриб, такбир айтиб кейин саждага бориш керакми ёки ўтирган жойида сажда қилса ҳам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан ташқарида ўқилган сажда ояти учун қилинадиган тиловат саждасида намоздаги баъзи шартлар талаб этилади. Масалан, таҳорат, қиблага юзланиш, пок жой, пок кийим каби амаллар шарт ҳисобланади. Аммо такбир, яъни Аллоҳу акбар дейиш суннат, қиём (тик туриш) эса мустаҳаб ҳисобланади, фарз эмас. Қуръон ўқиётган киши сажда оятини ўқиб, ўтирган жойида сажда қилса, бу билан вожиб бўлган тиловат саждасини адо қилган бўлади. Тиловат саждасини бажаришнинг энг афзал кўриниши тик туриб такбир айтади ва саждага боради. Яна такбир айтиб саждадан туради. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:

وهي سجدة بين تكبيرتين مسنونتين جهرا وبين قيامين مستحبين بلا رفع يد وتشهد وسلام وفيها تسبيح السجود

“Тиловат саждаси суннат бўлган ва жаҳрий айтиладиган икки такбир ва мустаҳаб бўлган икки қиём орасидаги саждадир. Унда қулоқ қоқиш, ташаҳҳуд ва салом бериш йўқ. Лекин тасбиҳ айтилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ОИЛАНГИЗНИ, ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ДЎЗАХ АЗОБИДАН АСРАНГ!

Исломбек домла Озодов
Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
"Салафийлар" деганда...

Бугунги кунда “салафий” деган сўзни эшитганда, биринчи навбатда ҳаёлингизга дин ҳақида бахслашадиган ёш йигитларгина келади. Бу ёш “ислоҳотчилар”нинг ягона умидлари, уларнинг фикрлари билан келишмаган одамлар билан бахслашиш ва уришиш Исломни “поклаш”га ёрдам беради деб ўйлашларидир. Менинг назаримда, айнан таълим кўплаб муаммоларни ечишда энг муҳим ўрин тутади.

БАТАФСИЛ

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 28-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 23-САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 04:21
⏱БОМДОД - 05:10 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:43
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:10
⏱ШОМ - 19:07
⏱ХУФТОН - 20:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍9
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин

Хайрли кунлар...

@diyonatli
❤2🔥1
#Ҳадис

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Қайси дуо тезроқ қабул бўлади?» деб савол берилганида, у зот: «Кечанинг ўртасида ва фарз намозлари орқасидан қилинган дуо», деб айтдилар.

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ДУНЁ КЎЗГУГА ЎХШАЙДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚЎЛҚОП БИЛАН ҚУРЪОН УШЛАШ

CАВОЛ: Таҳоратсиз киши қўлига қўлқоп кийиб, Қуръонни ушлаши мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратсиз инсон Қуръони каримни ушлаши мумкин эмас. Шунингдек, сиз сўраган қўлқоп билан ҳам ушлаш мумкин эмас. Чунки бу ҳолатда киши ўзи кийиб турган кийим билан ушлаётган бўлади. Аслида ё мусҳафга ёки ушловчига ёпишган нарса билан ушлаб бўлмайди. Мусҳафдан ёки ушловчидан ажраб турган нарса билан ушлаш мумкин. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:

ولا يجوز لهم مس المصحف بالثياب التي هم لابسوها

“Бетаҳорат инсонларнинг кийиб турган кийими билан мусҳафни ушлашлари мумкин эмас”.

Кийилган қўлқоп ҳам инсон кийган кийимлар қаторига киради ва у билан мусҳаф ушлаш ножоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Мазҳаблар мўминлар учун раҳматдир!

Эргашбой домла Ҳамидов
Бекобод шаҳар бош имом-хатиби


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
❤‍🔥1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 29-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 25-САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 04:23
⏱БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:46
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:05
⏱ШОМ - 19:05
⏱ХУФТОН - 20:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍6❤‍🔥1💯1
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма лака асламту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хосамту ва илайка ҳокамту фағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрарту вама ъаланту антал муқаддиму ва антал муаххиру ла илаҳа илла анта» (баъзи ривоятда «ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» зиёда қилинган), деб айтардилар.

Маъноси: «Аллоҳим, Сенга бўйсундим, Сенга иймон келтирди\м, Сенга таваккал қилдим. Барча ишларимда Сенга қайтдим. Сенинг номинг ила хусуматлашдим. (Яъни, Сенинг номинг ила урушдим). Муҳокама этиш учун Сенинг ҳузурингга қайтаман. Олдингию кейинги ва махфию ошкора гуноҳларимни кечиргин. Сен энг аввалги ва энг охиргидирсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ (Аллоҳдан бошқа бирор ўзгартирувчи ҳам, қувват ҳам йўқ)дир.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

Ўлимни эслаш
(31-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/PtdNkLhlc5Q

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
O'limni eslash
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

Ўлимни эслаш
(31-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан


👉Батафсил

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👌1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 30-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 26-САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 04:24
⏱БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:47
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:05
⏱ШОМ - 19:05
⏱ХУФТОН - 20:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍7💯1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИМОМ ЖАНОЗАДА БЕШТА ТАКБИР АЙТСА

CАВОЛ: Жаноза ўқиганимизда имом беш марта такбир айтиб қўйди, намоз бузилмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар бу ҳолатда намоз бузилмаслигини айтганлар. Бундан ташқари имом бешинчи такбирни ҳам айтса, муқтадийлар қандай йўл тутади деган саволга ҳам жавоб бериб, имом бешинчи такбирни айтиб қўйса, муқтадий имомга эргашиб бу такбирни айтмайди, балки салом бергунича сукут қилиб туради. Салом берганда бирга қўшилиб салом беради, дейишган.

“Ҳидоя” китобининг шарҳларидан бири “Баноя”да бундай дейилган:
في الذخيرة لو زاد الإمام خامسة صحت صلاته

““Захира” да шундай келган: “Агар имом бешинчи такбирни зиёда қилиб қўйса, намози дуруст бўлган ҳисобланади”.

Имом бешинчи такбирни айтиб қўйганда муқтадий нима қилади деган саволга “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги жавоб берилган:

ولو كبر إمامه خمسًا لم يتبع؛ لأنه منسوخ فيمكث المؤتم حتى يسلًم معه إذا سلًم ، به يفتى

“Агар имом бешинчи такбирни айтса, муқтадий унга эргашмайди (яъни бешинчи такбирни айтмайди). Чунки беш марта такбир айтиш ҳукми мансух бўлиб, амалдан қолган. Шу сабабли иқтидо қилувчи имом салом берганда бирга салом бериш учун кутиб туради. Фатво шу гапга берилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ОНА ҲАҚИДА ГЎЗАЛ ШЕЪР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
#илм

• Илм кўр қалб кўзини очувчи, қоронғи зулматда нур бағишловчи ва заиф баданларга куч-қувватдир.
• Илм билан банда аброрлар даражасига кўтарилади, олий мартабаларга етишади.

©️Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳмаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
Илм олиш фазилати

Эй фарзанд! Илм олишда ғай­рат қил! Устозлар олдида сукут сақлаб, сўзларини жим эшит, яхши илм­лар­ни ёзиб, ёд ол...

Эй фарзанд! Одобнинг ав­вали эшита олишдир. Ҳар сўзловчи­нинг гапини охи­ригача эши­тиш одобнинг боши­дир. Кишининг бағ­рикенг ва ўқимишли экан­лиги бош­қаларнинг гапла­ри­ни эшита олиши билан белгиланади.

Аллоҳнинг инсоният­га нозил қилган биринчи буйруғи ва сўзи – “Ўқи!”­дир. Демак, инсон ўқиш, ёдлаш ва бошқаларга ет­казиш билан саодатманд бўлади. Бу буйруқни шараф билан адо этган Одам фарзандлари орасида энг фазилат­ли инсон Муҳаммад алайҳиссалом бўлган­лар. Жаҳолат илм нури билан чекинади.

Илм олувчининг одоблари:
– ҳалол луқма ва кўп овқат емаслик;
– кўп гапирмаслик, кўп эшитиш;
– оз уйқу;
– яхши дўст-ҳамроҳ танлаш;
– Аллоҳ розилигини излаш – дунё учун эмас;
– солиҳ устоз танлаш;
– қалбда илмдан бошқага муҳаб­бат қўймаслик.

Исо алайҳиссаломга шайтон: “Сен Меҳ­рибон Аллоҳнинг пайғамбари­сан. Мана шу чўққидан сакра. Сени Аллоҳ Ўзи асрайди”, деб айтганида, Исо алай­ҳиссалом: “Эй малъун, мен дунёга им­тиҳон топшириш учун кел­ганман. Им­тиҳон олиш учун эмас”, деб жавоб берганлар.

"Ҳидоят" журналидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍5