✅ Бугун, 26 август куни Самарқандда “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” VIII халқаро конгресси муваффақиятли якунлади. Мазкур нуфузли тадбирда 4 кун давомида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш ҳамда Ислом цивилизацияси маркази фаолиятининг жорий ва келажакка мўлжалланган режалари, муҳим лойиҳалари тақдимотлари бўлиб ўтгани унинг амалий аҳамиятини оширди.
🎙 Уч юздан зиёд иштирокчи қатнашган конгрессда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, шунингдек, хорижлик ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти Бош котиби Султон Раев, Халқаро Туркий Академияси президенти, академик Шайн Мустафоев кабилар ҳам иштирок этиб, нутқ сўзладилар.💬 Бундан 7 йил муқаддам Ислом цивилизацияси маркази фаолияти йўлга қўйилиши мамлакатимизда Учинчи уйғониш даври пойдеворини барпо этиш учун катта асос бўлди. Давлатимиз раҳбари ушбу марказга ташрифлари чоғида мажмуани кўркам ва сифатли қилиб қуриш билан бирга, унинг мазмунига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, марказ халқимизнинг маънавий қудрати қай даражада эканини кўрсатиш кераклигини ҳам алоҳида қайд этдилар.
Шу боис, ушбу муассасага юртимизнинг илм-фан тараққиётида тутган ўрни, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси ва Ислом динининг мазмун-моҳиятини кенг ёйиш каби вазифалар юклатилди.🤔 Ўтган даврда марказда илмий изланишлар олиб борилди, аждодларимизнинг асарлари тадқиқ қилиниб, таржималар амалга оширилди. Биргина мисол сифатида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасида 70 жилдлик китоб-альбомлар нашр қилиниб, энг машҳур кутубхоналар, олийгоҳ ва музейлар, илм масканларига етказиб берилди. Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида ушбу анжуман кунларида яна 10 та янги жилд тақдимоти ўтказилгани қувончли воқеа бўлди.🟢 Халқаро тадбирга ташриф буюрган дунёнинг 35 та давлатидан 200 га яқин иштирокчи Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига оид муҳим лойиҳаларни тақдим қилдилар. Айниқса, ИРСИКА, АЙСЕСКО, ТУРКСОЙ, «ал-Фурқон» жамғармаси раҳбарлари, Халкаро Турк академияси, Араб давлатлари лигаси ва бошқа халкаро ташкилотлар вакиллари таклифлари муҳим аҳамиятга эга бўлди.✅ Халқаро конгресс доирасидаги мазкур марказ фаолиятини ривожлантириш, нодир қўлёзма ва асарларни тарғиб этиш борасидаги таклиф-тавсиялар, маъруза ва ташаббуслар маънавий тараққиётга ҳисса қўшади. Иштирокчилар томонидан тақдим этилган фикр-мулоҳазалар асосида бу марказ замонавий жиҳозланади, маънавий жиҳатдан зийнатланади ҳамда экспонатлар билан бойитилиб, инсонлар руҳий озиқа ва маданий-маърифий билим оладиган муҳташам масканга айланади, инша Аллоҳ.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, мажмуадаги қурилиш ва пардозлаш ишлари билан танишди.
—
По прибытии в Самарканд Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари и ознакомился с проводимой в комплексе строительной и отделочной работой.
#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ImomBuxoriy
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
По прибытии в Самарканд Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари и ознакомился с проводимой в комплексе строительной и отделочной работой.
#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ImomBuxoriy
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@diyonatli
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@diyonatli
Audio
#Аудио #Маъруза
Фатво бериш ҳукмлари
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Фатво бериш ҳукмлари
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
#Ҳадис
Имрон ибн Ҳасин розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотнинг оталари Ҳасинга дуо қилиб юришлари учун икки калима ўргатдилар. У «Аллоҳумма алҳимний рушдий ва аъизний мин шарри нафсий» эди.
Маъноси: «Аллоҳим, мени ҳидоятга мувофиқ қилиб, нафсимнинг ёмонлигидан паноҳ бергин».
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Имрон ибн Ҳасин розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотнинг оталари Ҳасинга дуо қилиб юришлари учун икки калима ўргатдилар. У «Аллоҳумма алҳимний рушдий ва аъизний мин шарри нафсий» эди.
Маъноси: «Аллоҳим, мени ҳидоятга мувофиқ қилиб, нафсимнинг ёмонлигидан паноҳ бергин».
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli