Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.51K photos
4.4K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙3-суҳбат: Мадинаи мунаввара фазилати ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга салом йўллаш

00:35 - Ер юзидаги энг улуғ жой;
04:44 - Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламга салом йўллаш;
09:52 - Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларга салом йўллаш;
14:02 - Узрли аёлларнинг салом йўллаши;
16:58 - Элликбошиларга тавсиялар

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#асл_моҳият

❗️Баъзилар
ҳанузгача улардан фатво олмоқда

▶️ Авазхон Жалолов Гулистон шаҳар «Исо ўғли Мусо» жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @diyonatli
👍3
#Ҳадис

Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: бир киши намозда дуо қилаётганини эшитдилар. У Аллоҳ таолога ҳамд ва Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот айтмас эди. Шунда у зот: «Бу киши шошилди», деб ҳалиги дуо қилган кишини (ёки бошқа бир кишини) чақириб: «Агар сизлардан бирингиз намоз ўқиса, Аллоҳга ҳамдусано, сўнгра Унинг расулига саловот айтиб, бундан кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

БАЙ УСТИГА БАЙ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ?

CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
🖥 САУДИЯ НАШРЛАРИ ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРНИ КЕНГ ЁРИТДИ

📢 Саудия Арабистонида энг фаол бўлган madina.com, alriyadh.com, al-spa.gov.sa, shahdnow.sa, nabd.com, newsi.gulf, arab.sahafahh.net, 2lkhbr.com каби нашрлар ўзбекистонлик зиёратчиларни Тошкент ҳамда Мадина шаҳарларидаги кузатиш ва кутиб олиш тадбирларида юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилгани ҳақида қатор хабарларни эълон қилди.


😄Мазкур хабарларда бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда мутасаддилар Тошкент халқаро аэропортида жам бўлгани ва хайрли дуолар қилинганига алоҳида эътибор қаратилган.

🛬 Шунингдек, Мадина шаҳрига етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари ва мутасаддилар томонидан катта эҳтиром билан кутиб олингани ва уларга илтифотлар кўрсатилгани эътироф этилган. Мазкур хабарда зиёратчилар республикамизнинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти орқали Мадина шаҳрига кузатилаётгани ҳам қайд этилган.

✅ Ушбу араб нашрлари мамлакатимизда Юртбошимиз бошчилигида ҳаж тадбирларига катта эътибор қаратилиб, мўмин-мусулмонларнинг ҳаж арконини мукаммал адо этишлари учун барча имкониятлар ҳозирлангани ва бундан бўлғуси ҳожилар ҳам миннатдор эканига урғу қаратилган.

❕Маълумот ўрнида, “Ар-Риёз” газетаси 1965 йилда таъсис этилган бўлиб, 52 саҳифали кунлик нашрдир. У 150 000 ададда чоп этилади, alriyadh.com номли сайти эса энг машҳур электрон нашрлардан бири ҳисобланади. Бир кунда ўртача 1,5 млн. киши сайт маълумотларини мутолаа қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 29-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:53
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 19:53
⏱ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
👍4
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм»дир», деб айтдилар.

Маъноси: «Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ТАҚВО ИНСОННИНГ ҚАЛБИДА ДУР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АЁЛЛАРНИНГ ҲАЖАРУЛ АСВАДНИ ЎПИШИ

CАВОЛ: Ҳозирги кунда умрада одам кўпайгани учун Ҳажарул асвад олдида одамлар кўпайиб кетди. Улар ичида Ҳажарул асвадни ўпаман деб, аёллар ҳам тиқилинчга киришмоқда. Уларнинг бу ишлари хато эмасми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай тиқилинч пайтларда аёл киши асло Ҳажарул асвадга яқинлашмаслиги керак. Бу ҳақда “Дуррул мухтор” китобида шундай дейилган:

ولا تقرب الحجر في الزحام لمنعها من مماسة الرجال
"Аёл киши тиқилинчда Ҳажарул асвадга яқинлашмайди. Чунки аёл киши эркакларга ёпишишдан қайтарилган".
Қолаверса аёл киши тиқилинч ҳолатда Ҳажарул асвадга яқинлашса, авратларини очилиб кетиши, номаҳрамларга ёпишиш каби ўзи билмаган ҳолатда бир қанча гуноҳларни содир этиб қўяди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, аёллар ҳеч қачон Ҳажарул асвадни ўпмасин дейилмайди, чунки уни истилом қилиш ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
واللهِ ليبعثنَّه اللهُ يومَ القيامةِ ، له عينانِ يبصرُ بهما ، ولسانٌ ينطقُ به ، يشهدُ علَى مَنْ استلمَه بحقٍّ رواه الترمذي عن عبدالله بن عباس رضي الله عنه
“Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ Ҳажарул асвадни қиёмат куни икки кўрар кўзи бор, нутқ қилар тили бор ҳолда чиқаради. У ўзини ким ҳақ ила истилом қилган бўлса, ўшанга гувоҳлик беради”, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).

Юқоридаги ҳадисга эътибор берилса, унда “истилом қилган бўлса”, дейилмоқда. "Истилом" сўзи Ҳажарул асвадни ўпишдан кўра кенгроқ маънони ифолайди. Бировга озор бермасдан Ҳажарул асвад олдига бориб, уни ўпилади. Тиқилинч бўлса, яқинроғига бориб, қўлини ёки қўлидаги ҳасса ёки шу каби бирор нарсани Ҳажарул асвадга текказиб, шуни ўпади. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, ўша томонга юзланиб, қўлларини кўтариб, такбир, таҳлил, ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади. Шуларнинг барчаси “истилом” дейилади.

Кимдир Умра ёки Ҳажга бориб, Ҳажарул асвадни ўпа олмаган бўлса, Умра ёки Ҳажи нуқсонли бўлди дегани эмас. Чунки узоқдан туриб унга қараб қўл кўтариш ҳам ўпишнинг ўрнига ўтади. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ўргатганлар.

Шунингдек, барча мўътабар диний манбаларда Ҳажарул асвадни истилом қилиш ҳар доим суннат эмас, балки тавофнинг суннатларидан экани таъкидланган. Яъни тавофни бошламоқчи бўлган киши уни истилом қилиб бошлайди. Бошқа вақтда бу амал суннат ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3👏1
Расулуллоҳ ﷺ Қуръонни қандай ёд олганлар?

Расулуллоҳ ﷺ Қуръонни қандай ёд олганлар?
«Биз Сизга қироат қилдирамиз, бас, эсдан чиқармайсиз» («Аъла» сураси, 6-оят).

Расулуллоҳ ﷺ нинг ваҳий қилинган оятларни бир марта эшитиб, ёдлаб олишлари – пайғамбарлик белгисидир.

Чунки У зот ﷺ ёзишни ҳам, китоб ўқишни ҳам билмас эдилар.

Бундай инсонлар (одатда) бирор нарсани ўз она тилларида бир неча бор эшитсалар ҳам ёдлашлари қийин кечади.

Расулуллоҳ ﷺ эса, бир марта эшитиб, ваҳий қилинган барча оятларни ёдлаб, сўнг ўқиб берар эдилар.

Бу ҳам пайғамбарликнинг бир нишонаси!

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ

Абдуллоҳ АБДУЛМАЖИД тайёрлади


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

Ҳажнинг нозик сирлари (18-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/bN_bAH8QbNU

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Ҳажнинг нозик сирлари
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

Ҳажнинг нозик сирлари (18-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

👉Батафсил

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Солиҳлар_гулшани

Уч жойда хато қилдингиз

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қоронғи кечада одамларнинг аҳволини билиш учун шаҳарни айланиб юрарди. Уйлардан бирида чироқ нурини кўриб қолди. Ундан овоз ҳам эшитилиб турарди. Уйнинг эшиги олдига бориб, уйнинг ичини кузатди.

Бир ҳабаш қулнинг олдида бир идиш турар, идишда шароб бўлиб, қул ундан ичаётган эди. Атрофида бир гуруҳ одамлар бор эди. Умар ичкарига кирмоқчи бўлган эди, эшик берк экан.

У девордан ошиб ўтиб, уларнинг олдига кириб борди. Қўлига дарра ушлаб олган Умарни кўриб, одамлар эшикни очиб, тум-тарақай қочиб кетишди. Умар розияллоҳу анҳу ҳалиги қулни ушлаб олди.

Қул эса: «Эй мўминларнинг амири, хато қилдим. Тавба қиламан, тавбамни қабул қилинг», деди. Умар розияллоҳу анҳу: «Сени хатоинг учун урмоқчиман», деди.

Қул: «Эй мўминларнинг амири, мен битта нарсада хато қилган бўлсам, сиз учта нарсада хато қилдингиз. Биринчиси – Аллоҳ таоло «Жосуслик қилманглар» деган, сиз эса жосуслик қилдингиз. Иккинчиси – Аллоҳ таоло «Уйларга эшикларидан киринг» деган, сиз эса девордан ошиб кирдингиз. Учинчиси – Аллоҳ таоло «Ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг» деган. Сиз эса кирдингиз, лекин салом бермадингиз. Шу хатоларингиз эвазига менинг биргина хатоимни кечиринг. Мен Аллоҳ таолога тавба қиламан ва бу хатога бошқа қайтмайман», деди.

Қулнинг гаплари маъқул келиб, Умар розияллоҳу анҳу уни кечирди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 30-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:12
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:53
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 19:53
⏱ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍7
#Ҳадис

Абу Муҳаммад Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга чиққан эдилар, биз у зотга: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга қай тарзда салом йўллашни билдик, лекин саловотни қандай қилиб айтамиз?» десак, у зот: «(Сизлар) «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама соллайта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама баракта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид», деб айтинглар», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УМРАНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЖАМИЯТИМИЗДА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР БОР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ОЗДИРАДИГАН ПРОТЕИНЛАРНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?

CАВОЛ: Оздирадиган протеинларни шариатда ҳукми қандай? Ҳалолми ёки ҳаромми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар оздирадиган дори таркибида шариатимиз ҳаром қилган нарсалар бўлмаса ҳамда бу дори инсон саломатлигига салбий таъсир қилмайдиган бўлса, озиш мақсадида уни истеъмол қилишга динимиз рухсат беради. Лекин ҳар ишда мўътадиллик яхши, дорилар воситасида заифлик ва касаллик даражасида озиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA