Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
“Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди 

Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Ҳаж – 2024” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.

Мажлисда Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар...


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

КЎЗЛАР ДАҲШАТДАН ҚОТИБ ҚОЛГАН КУН

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ИНСОННИНГ КАМБАҒАЛ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР:

1) Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.

2) Ота-онанинг ҳақларига дуо қилмаслик.

3) Ота-онани беҳурмат қилишлик.

4) Ота-онанинг хизматларини қилмаслик.

5) Ота-онанинг дуоларини олмаслик.

6) Ота-онага оқ бўлишлик.

7) Ота-онанинг номини айтиб чақириш.

8) Ота-онани беписанд қилишлик.

9) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик.

10) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик.

11) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдидан кесиб ўтишлик.

12) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг олдига тушиб юришлик.

13) Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик.

14) Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик.

15) Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик.

16) Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик.

17) Устознинг дуоларини олмаслик.

18) Олим-уламоларни хўрлашлик.

19) Тонг вақтида ухлашлик.

20) Бебисмиллоҳ таом ейишлик.

21) Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.

22) Нон ушоқларини оёқ остига ташлашлик.

23) Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик.

24) Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик.

25) Фақирни камситишлик.

26) Ўзгаларни менсимаслик.

27) Уйни супурмай қўйишлик.

28) Бемор, ночор, қийналган инсонларнинг устидан кулишлик.

29) Динимиз шиорлари (Қуръони карим, ҳадиси-шарифлар, Қибла, масжид, уламолар, жойнамоз, тасбеҳ, Рамазон ойи, фазилатлари бисёр улуғ аём кунлари, азон, намоз, таҳорат, Ҳаж, Умра ва бошқалар)га нисбатан ҳақоратомуз муносабат қилишлик.

30) Идиш товоқни тоза тутмаслик.

31) Қўлни ювмасдан таом ейишлик.

32) Тик туриб таом ейишлик.

33) Худо берган неъматларни увол-исроф қилишлик.

34) Ҳар қандай қабристон ва қабристондагиларга нисбатан беҳурматсизлик қилишлик.

35) Намозни қазо қилишлик.

36) Остонада ўтиришликни одат қилишлик.

37) Бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухлашлик.

38) Ялангбош ҳожатхонага киришлик.

39) Ҳожатхонада гаплашишлик.

40) Ношукрлик.

41) Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.

42) Шомдан кейин ухлашлик.

43) Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

44) Бесабрлик.

45) Идиш-товоқни ювмай қолдириш.

46) Бошқаларни айблашлик.

47) Тўмтоқ қалам билан ёзишлик.

48) Синиқ тароқ билан соч тарашлик.

49) Ҳаёсизликдан узоқ бўлмаслик.

50) Юзни этак билан артиш.

51) Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.

52) Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.

53) Ёлғон гапиришлик.

54) Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик.

55) Дангасалик.

56) Гуноҳ амаллар.

57) Зинога аралашишлик.

58) Ҳаёсиз сўзларни истеъмол қилишлик.

59) Тиш билан тирноқ олишлик.

60) Лоқайдлик.

61) Тиланчилик.

62) Рибо (судхўрлик).

ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИ ҲАМДА БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИДА ҲАМ ЭНГ КАТТА САБАБЛАРИ ҲАМ АЙНАН ШУЛАР.

Иброҳимжон домла Иномов

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди:

“Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.

Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган
5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар.

Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт.

Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз.

манба

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни менга энг яқин бўладиган кишилар менга кўп саловот айтадиганлардир», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲ ЗУЛМ ҚИЛМАЙДИ ВА ЗУЛМ ҚИЛГУЧИЛАРНИ ЁҚТИРМАЙДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Соч олдиргандан кейин таҳорат синадими?


Cавол: Таҳоратли киши соч олдирганидан кейин таҳорати синадими? Қайта таҳорат олиш керакми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Соч олдириш билан таҳорат синмайди. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирийя” китобида бундай дейилган:

“Киши таҳорат олиб, бошига масҳ тортиб кейин сочини қирдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиши ёки шу аъзоларни қайта ювиб қўйиши лозим бўлмайди”.

Агар соч олдириш асносида бошидан қон чиқса, таҳорат синади ва қайта таҳорат олинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ (17-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/MvHhLrsgDkE

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Ҳажнинг одоблари
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ (17-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

👉Батафсил

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ОҚ ФОТИҲА ОЛГАН ШАРИАТ ХОДИМЛАРИ ВА ЭҲТИРОМДАН МАСРУР УЛАМО

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми маросими (2024 йил 21 май)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #ҳаж_суҳбатлари

🎙2-суҳбат: Ҳожиларга сафар олдидан тавсиялар


00:46 - Ният қилиш;
01:47 - Аразлашган кишилар билан ўртани ислоҳ қилиш;
03:30 - Қарзларни тўлаш;
04:52 - Доимий истеъмол қилинадиган дориларни олиш;
05:39 - Дабдабабозликка йўл қўймаслик;
09:23 - Ортиқча юклар олмаслик;
11:06 - Сафар давомида сабрли бўлиш;
13:06 - Беҳуда сўзлардан тийилиш.

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


манба: Fatvo.uz  

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2🔥1🎉1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
❤1