Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dindorlik ahloqsizlikning ustiga qurilmaydi.

Muhammad Ayyub Kosoniy
@diyonatli
👍4
Мусулмоннинг айбини яшириш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Кимки мўминдан дунё ғамларидан бир ғамни аритадиган бўлса, Аллоҳ қиёмат кунидаги ғамлардан бир ғамни ундан аритади” (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти).

Маълум бўладики, кимда-ким “Аллоҳ таоло қиёмат куни кулфат ва ғамларимни аритсин”, деса, у мусулмонларнинг ғамларини аритишда жонбозлик қилиши даркор! Умуман, ҳар бир мусулмон ушбу ҳадисдан насиҳат олиб, одамларга ёрдам беришга, уларнинг оғирини енгил қиришга уринмоғи лозим!

Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким бир мусулмон(нинг гуноҳи)ни яширса, Аллоҳ у(нинг гуноҳи)ни дунёда ҳам, охиратда ҳам яширади”.

Ислом дини ҳар бир мусулмонни бошқаларнинг гуноҳини ёпишга ундайди, зотан, биз инсонмиз, ҳаммамиз ҳам хато қиламиз, гоҳида бандачилик қилиб гуноҳга қўл уриб қўямиз. Лекин, одамлар орасида гуноҳ ишнинг ёйилишига, тарқалишига сабабчи бўлиб қолмаслигимиз керак. Бунинг йўли – бошқаларнинг гуноҳини ёпишимиздадир, шунда Аллоҳ дунё ва охиратда бизнинг ҳам гуноҳларимизни ёпгай!

Қуйидаги сатрлар, насиҳатлар буюк уламоларимиздан бугунга қадар нақл қилиб келинади:

“Бошқанинг ғамини аритишинг ғаминг аришига сабаб бўлади!
Гуноҳларинг яширилишини истасанг, бошқаларнинг гуноҳини яшир!
Бошқаларга ёрдам берсанг, Аллоҳ сенга ёрдам беради!”


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Модомики, банда биродарининг ёрдамида бўлар экан, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади”.

Бу набавий кўрсатмадан ўрганадиганимиз – мусулмон киши барча ишларида Аллоҳ таолонинг ёрдамига эришишининг йўли бошқаларга ёрдам бериш билан шуғулланишида экан. Аллоҳ таолонинг борлиқда жорий қилган одатларидан бири – кўринишидан бошқа учун қилган амалингиз аслида ўзингиз учун бўлади ва бу орқали сизга Аллоҳ таоло томонидан тавфиқ берилади.

“Метин қоялар” китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҚУРЪОНДАГИ МЎЪЖАЗ СУРА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 15-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:29
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:04
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:40
⏱ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍6
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:: «Албатта Аллоҳ қиёматга яқин илмни кишилар қалбидан тортиб олиш билан суғуриб ташламайди. Балки уламоларни вафот эттириш билан барҳам беради. Ҳатто олимлар қолмайди. Одамлар эса жоҳилларни ўзларига бошлиқ қилиб олишади. Кейин улардан диний масалалар сўралса, илмсиз фатво беришади. Бу билан ўзлари ҳам адашиб, бошқаларни ҳам адаштирадилар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

Рўзанинг нозик сирлари (17-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/cT3odHPnp98

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Рўзанинг нозик сирлари
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

Рўзанинг нозик сирлари (17-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

👉Батафсил

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#асл_моҳият

💻 ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ЖОҲИЛЛИКДИР

▶️ Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

САЖДАИ САҲВНИ УНУТИШ

CАВОЛ: Намозда зам сурани унутиб ўқимасак, саждаи саҳв ҳам қилмасак, намозни қайтадан ўқиш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда зам сура ўқиш вожиб ҳисобланади. Агар зам сурани унутиб ўқимаса, намоз охирида саждаи саҳв қилади. Агар саждаи саҳвни унутиб салом бериб қўйса-ю, лекин намозга зид иш қилмаган бўлса, шу вақтда саждаи саҳв қилиб қўяди. Агар дунёвий гап гапириб ёки намозга зид бўлган ҳаракат қилиб қўйган бўлса, саждаи саҳв қила олмайди. Бундай ҳолатда шу намозни қайта ўқиб қўйишлик вожиб саналади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда бундай иборалар келган:
(ولها واجبات) لا تفسد بتركها وتعاد وجوبا في العمد والسهو إن لم يسجد له، وإن لم يعدها يكون فاسقا آثما وكذا كل صلاة أديت مع كراهة التحريم تجب إعادتها."
“Намознинг вожиб амаллари бор. Уни тарк қилиш билан намоз бузилмайди. Агар қасдан ёки унутиб тарк қилса ва унутиб қилмагани учун (чунки қасдан тарк қилса, саждаи саҳв қилмайди, бу билан унинг хатоси ўчирилмайди) саждаи саҳв қилмаса, қайта ўқиш вожиб бўлади. Агар қайта ўқимаса, гуноҳкор фосиқ бўлади. Шу каби макруҳи таҳримий билан ўқилган ҳар қандай намозни қайта ўқиб қўйиш вожиб бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби).
“Фатово Оламгирия” китобида қуйидагилар айтилган:
"وفي الولوالجية: الأصل في هذا أن المتروك ثلاثة أنواع: فرض وسنة وواجب، ففي الأول أمكنه التدارك بالقضاء يقضي وإلا فسدت صلاته، وفي الثاني لاتفسد؛ لأن قيامها بأركانها وقد وجدت، ولايجبر بسجدتي السهو، وفي الثالث: إن ترك ساهيًا يجبر بسجدتي السهو"
“Валваложия”да шундай дейилган: “Намозда тарк қилинган амаллар уч турли бўлади: Фарз, суннат ва вожиб. Фарз амал тарк қилинган ҳолатда агар уни намоз ичида бажариб қўйиш билан тузатиш имкони бўлса, тузатилади. Агар тузатишнинг имкони бўлмаса, намози бузилади. Суннат амал тарк қилиниш билан намоз бузилмайди. Бунинг учун саждаи саҳв ҳам қилинмайди. Вожиб амал унутиб тарк қилинса, саждаи саҳв билан тузатилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍6❤1
Ҳар бир мўмин билиши керак! (1 қисм)

“Рисолатул мустаршидийн” асарининг муаллифи Ҳорис ибн Асад Муҳосибий мўминларга насиҳат ўлароқ қуйидаги гапларни айган. Таъкидлаш лозимки, бу насиҳатларга амал қилишга ҳар бир мўмин киши муҳтождир:

“Ниятингни текширгин, мақсадингни аниқлагин. Зеро, савоб олиш ниятга боғлиқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқидир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади”.

Доимо Аллоҳга тақвода бўл! Зеро, “Мусулмон – одамлар унинг қўли ва тилидан саломат бўлган кишидир. Мўмин – одамлар унинг ёмонликларидан омонда бўлган кишидир”.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
“Аллоҳга итоат қилиш орқали Унга тақво қил, Аллоҳга тақво қилиш орқали Унга итоат қил, қўлларинг мусулмонларнинг қонидан, қорнинг уларнинг моли(ни ейиш)дан тилинг уларнинг обрўси(ни тўкиш)дан қўрқсин”.


Ҳар лаҳзада ўзингни ҳисоб-китоб қил. Ҳар нафасда Аллоҳни муроқаба қил (сени кўриб турганини ҳис қил).

Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Ҳисоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ҳисоб-китоб қилингиз, амалингиз (қиёмат куни) тарозида тортилишидан олдин уни ўзингиз тортингиз. Барча нарса ошкор бўладиган кундаги катта намойишга тайёргарлик кўрингиз”.

Дининг ҳаққида Аллоҳдан қўрқ, барча ишларингда Аллоҳдан умид қил, бошингга тушган мусибатга сабр қил.

Алий розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Фақат гуноҳингдангина қўрқ, фақат Роббингдан умид қил. Билмайдиган одам то билиб олгунича сўрашдан уялмасин. Кимда-ким билмайдиган нарсаси ҳақида сўралса “Билмайман” дейишдан уялмасин”.


Билки, иймондаги сабрнинг ўрни жасаддаги бошнинг ўрни кабидир, бош кесилса жасад ҳам кетади. Обрўинг ҳаққида сени ғазаблантирадиган гапни эшитсанг, афв қил, ўтиб юбор. Албатта, бу мардлик ишлардандир.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Кимки Аллоҳдан қўрқса (ўч олиб) ғазабини қондирмайди, ким Унга тақво қилса, хоҳлаганини қилавермайди. Қиёмат куни бўлмаганда эди (вазият) сизлар кўриб тургандан бошқача бўларди”.


Ўзингни ҳимматинг (ёки ўзингни ғаминг, ишинг) билан шуғуллан! Бошқанинг айбини қўйиб, ўз айбингни тўғрилаш билан шуғуллан. Ахир айтиладику: “Кишининг кўзига ўз айби қолиб одамларнинг айби кўриниши ёки ўзи қилган ишда одамларга ғазаб қилиши ёки шеригига озор бериши ёки одамлар ҳақида беҳуда гапларни айтиши унга айб ўлароқ кифоя қилади”.

Юқорида ният ҳақида гап кетди. Шу ўринда ният ҳақида бироз тўхталиб ўтмоқчимиз. Ният – қалбнинг бирор нарсани қасд қилиши, уни қилиш ёки қилмасликка азм-у қарор қилишидир.

Шайх Муҳаммад Ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳ “Иъломул муваққиъийн”да айтадилар: “Ният – ишнинг боши, устуни, асоси, пойдевори ҳисобланади. Чунки у амалнинг руҳи ва етакчиси-да. Амал унинг кетидан эргашади, унинг устига бино қилинади. Ният дуруст бўлса амал ҳам дуруст бўлади, ният бузуқ бўлса амал ҳам бузуқ бўлади. Ният билан Аллоҳнинг тавфиқи, ёрдами келади, ният бўлмаса банда ёрдамсиз қолади. Ниятга қараб дунё ва охиратда даражалар бир-биридан фарқли бўлади”.

“Метин қоялар” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 16-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:28
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:03
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:41
⏱ХУФТОН - 21:15

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍3
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Исро кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига иккита қадаҳ келтирилди. Бирида шароб, иккинчисида сут бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг икковига қараб туриб сутни олдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом:
«Аллоҳга ҳамд бўлсин. У сизни ҳақ бўлган Ислом фитратига ҳидоят қилди. Агар шаробни олганингизда, умматингиз залолатга кетар эди»
, дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

❗️Iqror manzili: Bularning javobi Sodiq Samarqandiy zimmasida

©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲ ҲEЧ НАРСАГА МУҲТОЖ ЭМАС

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУОЛАР

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ёмғирни кўрсалар:
«Эй бор Худоё! Нафли ёмғир (қилгин)», дер эдилар».
Бухорий ва Насаий ривоят қилишган.

Насаийнинг лафзида:

«Эй бор Худоё! Буни нафли ёмғир қилгин», дейилган.

Шарҳ:
Баъзи ёмғирлар фойдали бўлиб, ундан бутун мавжудот наф олади. Баъзилари эса селга айланиб, ҳаммаёқни хароб қилади. Яна бошқа биридан кейин эса турли ҳашоратлар тарқаши ёки гуллаб турган мевалар зарар топиши мумкин.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёға бошлаши билан Аллоҳ таолога илтижо қилиб, уни хайр-барака ва манфаатли ёмғир қилишини сўрар эканлар. Биз мўмин-мусулмонлар ҳам ушбу набавий дуони ёдлаб олиб, ёмғир ёққанида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига биноан, ўқимоғимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3❤‍🔥1
🕋 #РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ

🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

✈️ Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

😄“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда.

🟢Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда.

☪️
Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.

🖥 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 17-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:26
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:02
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:42
⏱ХУФТОН - 21:15

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!..

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@diyonatli
👍1
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
👍1