Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ АНЖУМАНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

🛫2024 йилнинг 20-23 апрель кунлари Мусулмон дунёсидаги энг нуфузли ташкилоти ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Бош котиби Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахти Риёз шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирларда иштирок этадилар. Шу боис, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жанубий Корея давлатидаги сафарларини якунлаб, Саудия Арабистони Подшоҳлигига йўл олдилар.

📝 Халқаро анжуманларда мусулмон олами учун долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, турли давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари ва соҳа экспертлари томонидан муҳокама қилинади.


🖥️ Сафар жараёнлари ва муҳокама этилган мавзулар ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 20-АПРЕЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:10
⏱БОМДОД - 05:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:35
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:20
⏱ШОМ - 19:14
⏱ХУФТОН - 20:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍7
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ramazon #taroveh #hatm_2024

🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍2
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутбада: «Эй инсонлар, албатта Аллоҳ таоло сизларга ҳаж қилишни фарз этди. Шундай экан, ҳаж амалини адо қилинглар», деганларида, буни эшитаётганлардан бири: «Ҳар йилими, эй Расулуллоҳ?» деган эди, у зот уч марта сўралганида ҳам сукут қилдилар. Кейин: «Агар ҳа, деб айтсам, шарт бўлиб қолади. Қодир бўлганингизча адо этаверинг», дедилар. Сўнг яна у зот: «Сукут қилиб сўзламаган нарсани савол бериб сўраманглар. Чунки сизлардан аввалгилар кўп савол бергани ва Пайғамбарларига ихтилоф қилгани сабабли ҳалок бўлишди. Агар сизларга бирор нарса буюрсам, қодир бўлганингизча амал қилинг. Агар бирор нарсадан қайтарсам, уни тарк қилинглар», деб айтдилар».

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабристонга туташ масжидлар ҳақида

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Савол: ИЛК МАОШИМНИ НИМА ҚИЛСАМ ҚОЛГАН МАОШЛАРИМ БАРАКАЛИ БЎЛАДИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Савол: НАМОЗ ЎҚИШ МАКРУҲ БЎЛГАН ВАҚТЛАР?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 21-АПРЕЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:09
⏱БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:34
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:20
⏱ШОМ - 19:15
⏱ХУФТОН - 20:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍9
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
👍2❤1
🗣Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар

✅ Шу йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди.

Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.


🌙 Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

🟢 Шу ўринда айтиш ўринлики, охирги йилларда Диний идоранинг мусулмон дунёси билан алоқалари ривожланиб, турли йўналишларда муносабатлар йўлга қўйилди. Айниқса, халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорлик ўрнатилди, турли давлатлар диний идоралари билан меморандумлар имзоланди, хориждаги илмий конференциялар, Қуръон мусобақалари ва кўргазмаларда вакилларимиз фаол иштирок этмоқда.

🏷Таъкидлаш керакки, шу пайтга қадар ҳам Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоси сифатида нуфузли тадбирлардаги ташаббуслари мусулмон дунёси томонидан қўллаб-қувватланмоқда...

⚡️Батафсил

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам қарзини қўполлик билан талаб қилди. Бу нарсани кўриб саҳобалар (уни жазолашга) қасд қилишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўйинглар, чунки ҳақдор кишининг сўзлашга ҳаққи бор», дедилар.

Кейин у зот: «Туяга тенг туя беринглар», деган эдилар, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, унинг туяси каби кичиги йўқ экан, ундан каттаси бор экан, холос», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бераверинглар, сизларнинг яхшиларингиз қарзини чиройли тарзда тўловчиларингиздир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍8❤1👏1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 22-АПРЕЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:07
⏱БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:32
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:20
⏱ШОМ - 19:16
⏱ХУФТОН - 20:50

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍7
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
👍2❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ramazon #taroveh #hatm_2024

🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤5