Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Устоз!
Намоз уйда ўқилса, уйга азон эшитилмаса, намоздан олдин азон айтиш керакми? Олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/97

Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
(Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум, ҳурматли Домла!
Мен Пискент туманида яшайман. 2008 йил заводда “травма” (жароҳат) олганман. Таҳорат қилишди, қўлимни тирсаккача ювишда жисмоний ҳолатимдан келиб чиқиб қийналаман. Таҳоратни тўлиқ қилдим ёки қилмадим, деб ўйлаб қоламан. Намоз ўқиш жараёнида ҳам “Аттаҳиёт” ўқишда, чап оёқни кўтариш ва қўйишда ҳам қийинчиликларга тўғри келяпти. Шу масалада, дин ва илм томонидан жавоб берсангиз. Намозни бошлаганимга бир ой бўлди. Аллоҳ савобидан баҳраманд қилса, деб Сиздан жавоб кутаман. Олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг! 👇
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/98

ГЎЗАЛ НАСИҲАТ НИМА?
Бугун насиҳат эмас, “насиҳат” деган сўз ҳам нафсимизга малол келмоқда. Чунки кўпчилигимизнинг насиҳат ҳақида илмимиз йўқ. Насиҳатни фақат гапириш, танбеҳ, дакки бериш ёки бирор мавзуда билоғонлик қилиш, деб тушунмоқдамиз. Ҳолбуки, дин – насиҳатдир. Диннинг ўзаги, илдизи, асосларидан бири насиҳатдир. Насиҳат тўғрисидаги тушунча ва тасаввурларимиздаги хатолик кўп. Натижада, биз насиҳатдан ўз ўрнида фойдаланишни билмаймиз, насиҳатни қабул қилмаймиз, насиҳатдан безидик. Ислом дини бизга насиҳатнинг аслини ўргатади.
“Насиҳат” сўзининг маъноси
Насиҳат шундай сўзки, унинг замиридаги маънони бошқа тилга таржима қилиб бўлмайди. Бу сўз ўзида жамлаган маъно рус ёки инглиз тилларидаги бирор сўз билан ифода қилинмаслиги айтилган.
Насиҳатнинг биринчи маъноси бирор кимни ёки нарсани чин дилдан яхши кўрмоқ, ўзини унга бағишламоқ ҳамда садоқат ва самимиятдир.
Иккинчи маъноси эса бирор инсондаги қусур, камчилик ёки хатони кўрса, уни тузатиш мақсадида холис Аллоҳ учун, шахсий манфаат, нафсий ғаразлардан холи бўлиб, тўғри йўлни кўрсатиш ниятида ўгит бериш, маъноли сўзларни айтиш, ибратлар келтиришдир.
Қуръонда насиҳат
Қуръонда насиҳат сўзи билан боғлиқ феъл ва исм сўзлари ўн икки ўринда қўлланган. Пайғамбарлар ўз қавмларини ҳидоятга чорлаб, насиҳат қилардилар.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:
“Кейин улардан юз ўгирди ва: “Эй қавмим, батаҳқиқ, сизга Роббимнинг рисолатини етказдим ва сизга насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳат қилувчиларни севмассиз”, деди” (79-оят).
Бу Солиҳ алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтган сўзларидир. Солиҳ алайҳиссалом икки ишни қилганларини айтмоқдалар. Биринчидан, ўз қавмларига Аллоҳнинг рисолатини – амрларини, буйруқларини етказганлар. Иккинчидан, Аллоҳ берган илм ва ҳикматга таянган ҳолда қавмга насиҳат қилганлар. Бу насиҳат Аллоҳга итоат қилиш, унга ширк келтирмаслик ҳақида эди. Бироқ ул зотнинг қавми насиҳатни ёқтирмаган.
Бу каби оятларни кўплаб мисол қилиш мумкин. Ўтган набийларнинг қавмлари насиҳатларни қабул қилмай, ҳалокатга учраганлар. Қуръон – Аллоҳнинг ўз бандаларига қилган Насиҳатидир.

Ҳадисда насиҳат
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз асҳобларига: “Дин насиҳатдир”, – дедилар.
Саҳобалар: “Ким учун?” – деб сўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ учун, Аллоҳнинг Китоби учун, Аллоҳнинг элчиси учун, мусулмонларнинг раҳбарлари учун, мусулмонлар жамоаси учун”, – деб марҳамат этдилар.
Мазкур ҳадисни Аҳмад ибн Ханбал, имом Бухорий, имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳумлар ривоят қилишган.
Имом Нававий бу ҳадисни шундай тушунтирадилар:
Аллоҳ учун насиҳат –Аллоҳни якка илоҳ, деб қатъиян ишониб, унга бирор нарсани, бирор кимни шерик келтирмасдан чинакам қуллик қилиб, бу йўлда машақққатлардан қочмасдан, шу хусусда мўмин кишининг ўзига ўзи ич-ичидан насиҳат қилишидир.
Ота-боболаримиз, қадим машойихларимиз, валий зотлар ўз нафсларига ана шундай насиҳат қилар эдилар.
Аллоҳнинг Китоби учун насиҳат – Қуръонни Аллоҳнинг сўзи эканига қатъиян инонган ҳолда уни ўқиш, овоз чиқариб қироат қилиш, Қуръон амрларига итоат қилиш ҳамда бошқаларни бунга даъват этишдир.
Аллоҳнинг пайғамбари учун насиҳат – Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни дунёдаги ҳар қандай инсондан, ҳар қандай неъматдан кўра кўпроқ севиш, ул зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга душман бўлганларга душман бўлиш, дўст бўлганларга дўст бўлиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўрганиб, ҳамиша амал қилиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш ҳамда мўмин-мусулмонларни ҳам бу хайр амалларга чорлашдир.
Мусулмонларнинг раҳбарлари учун насиҳат – раҳбарларга Аллоҳнинг йўлида итоат этиш, дин ва шариат йўлидаги амрларини бажариш, агар улар хато қилсалар, уларга гўзал шаклда бу хатони кўрсатиб, ислоҳ қилишга чақиришдир. Ҳақни насиҳат қилса, мусулмонларнинг раҳбарлари ҳар кимдан насиҳатни қабул қилишлари шарт.
Мусулмонларнинг жамоаси учун насиҳат – мусулмонларни дин ва дунё ишларидаги ножоиз ишлардан қайтариш, хайрли ишларга даъват этишдир. Чунки Аллоҳнинг дўстларини дўст тутган инсон уларга ҳамиша яхшиликни раво кўради.

Насиҳатнинг ҳукми
Ислом уламоларига кўра, насиҳат фарзи кифоя ҳисобланади.
Термизий ва Насоий раҳматуллоҳи алайҳумлар ривоят қилган ҳадисга кўра, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам, биродарининг хатосини кўрса, унга бу ҳақда насиҳат бериш ва ортидан яхши сифатлари билан эслаш мўминнинг мўмин биродаридаги ҳаққидир, деб айтганлар.
Бу ҳадисдан олинадиган фойдалардан бири шуки, мўмин биродари учун куйинган инсон уни ғийбат қилмайди, балки юзма-юз кўришиб, чиройли насиҳат билан хатосини англатади.
Баъзи уламоларга кўра, насиҳат фарз ва насиҳат қилувчига насиҳати орқасидан жонига хавф етиши аён бўлса, бу ишдан ўзини сақлайди.
Бироқ у шундай ҳолда ҳам, гўзал насиҳат йўлини топса, Аллоҳнинг ҳузурида ажрга эришади ва бошқа мусулмонлар ҳам насиҳат қилмаслик гуноҳидан қутуладилар, яъни улар насиҳат соқит бўлади.
Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳумлардан ривоят қилинишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобаларидан байъат оларканлар, бир қатор қатъий амалларни бажаришни талаб қилганлар, хусусан, бу талаблар ичида намозни тўкис адо этиш, нисобга етган молдан закот ажратиш ҳамда ўзаро насиҳатлашиш ҳам бор эди.
Уламолар насиҳат бобида ана шу нуқтага диққат қаратадилар. Насиҳат биродарликнинг, дўстликнинг шартларидан бири, дея таъкидлайдилар.

Насиҳатнинг шартлари
Насиҳат қилувчи носиҳ, дейилади. Насиҳат қилишга бел боғлаган одам, аввало, ниятни тўғирлаб олиши керак. Насиҳат қилувчи бу ишни бошлашидан олдин Аллоҳга дуо қилиб, ёрдам сўраши мақсадга мувофиқ.
Насиҳат эшитадиган инсоннинг саъвияси, руҳий ҳолатини ҳисобга олиб, шунга мувофиқ гапириши талаб этилади.
Чунки одамларнинг табиати ва дунёқарашлари фарқлидир. Юмшоқ табиатли, таъсирчан инсонлар учун бир имо билан унинг хатосини англатиш мумкин.
Дийдаси қотиб кетган кишилар эса қаттиқроқ гап эшитмасалар, насиҳатни қабул этмасликлари эҳтимоли бор.
Насиҳат бир ёки бир неча кишига қилиниши мумкин. Бир кишига яккама-якка суҳбатлашган ҳолда насиҳат қилинаркан, суҳбатдошнинг қалбига йўл топиш, унинг кўнглини оғритмаслик ҳаракати самара беради.
Кўпчиликка насиҳат қилинганда эса қатъий ифодалар, бироз шиддат лозим.
Қисқа насиҳат катта кучга эга. Узайиб кетган ҳар қандай гап қувватсизланади.
Насиҳат фақат сўзни эмас, амалларни ҳам ўз ичига олади: мусулмон инсон хулқини, гап-сўзларини, муомаласини, ишларини ҳам бошқаларга насиҳат ва ибрат бўларли даражада гўзал адо этса, унинг сўзлари ҳамиша қалбларни титратади, ҳосил беради.
Чунки гўзал ниятга асосланган чиройли амал тақвонинг бир кўриниши.
Тақводорнинг насиҳатини Аллоҳ қувватли қилади. Тақвосизнинг, гуноҳкорнинг насиҳати ҳар қанча гўзал бўлмасин, натижа бермайди, қалбларни забт этмайди.
Бугун: насиҳат, насиҳатгўй ва насиҳат олувчи
Замонамизга келиб, моддий тараққиёт сабабли газета ва журналлар, телевидение, радио ва интернет сайтлари сўзловчи учун кенг минбарга айланди.
Кўпчилик яхшиликка тарғиб этиб, ёмонликдан қайтарувчи насиҳатларни тарқатмоқда. Бироқ аксар муаммоларимиз ечилмаяпти. Тарқалаётган маъруф насиҳатлар сони нақадар кўп бўлса, мункар ишларга ҳам шу қадар кўп чақириқлар янграб тургани сир эмас.
Яна бошқа бир томони шуки, насиҳат қиламиз, бироқ амалларимиз у насиҳатлар каби гўзал эмас.
Ижтимоий тармоқларда, айниқса, жуда жўшқин сўзларни ёзмоқдамиз.
Ҳолбуки, у сўзлар ўзимизни кўз-кўз қилиш, холос. Чунки яхшиликка чорлаётган одамлар ҳам ўз сўзларига амал қилишлари шарт.

Насиҳат қиламиз, дея кўпчилигимиз қўполликка, бирёқламаликка йўл қўймоқдамиз.
Бир-биримизни айблашга, маломат қилишга берилиб кетдик. Айтаётган ва сўзлаётган гапларимизни Аллоҳнинг розилиги учун эмас, инсонларнинг розилиги, нафсимизнинг ҳузур ва ҳаловати учун намоён этмоқдамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васалам дедилар:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап гапирсин ёки жим турсин!”
Бугун бу ҳадис бизнинг ҳаёт тарзимизга айланиши лозим.
Мусулмонларнинг орасида ўз диндошлари ҳақида яхши гап айта олмаса-да, сукут сақлашни уддасидан чиқа олмаётган биродарларимиз бисёр.
Ваҳоланки, ўз диндошимиз бизнинг яши гапимизга ҳақли бўлмаса, ҳеч йўқса, сукутимизга ҳақлидир.
Бугун илми етмаса-да, насиҳат қилишга ўч бўлганларни кўрмоқдамиз.
Тўғри насиҳатларни қабул қилмайдиганларимиз ҳам орамизда кўплаб топилади.
Мезонлар бузилди, сўзлар таъсирини йўқотди
.
Хулоса
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, “Дин – насиҳатдир”.
Насиҳатдан йироқ бўлган жамият маънавий-руҳий ҳалокатга юз тутади.
Илм ва ҳикматга суянган насиҳатлар эса асл насиҳатдир. Сўзлар билан ҳаммани маҳлиё қилиб, амаллари ёқимсиз бўлган одамларнинг нутқи ва асарлари эса ҳамиша фойдасиз бўлиб қолаверади.
Зеро, Аллоҳ таоло бу каби инсонларга барокат ва файз бермайди.
Аллоҳ таоло бизни Ўз Сўзи ила насиҳатлантирсин! Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ила чинакам уммат бўлишимизни насиб этсин!
Сўзларимизни динимиз, дунёмиз ва охиратимиз учун хайрли ҳамда манфаатли айласин!
Абдулҳамид Абдулхолиқ ўғли,
“Пискент” жоме масжиди имом хатиби.
Манба:
https://azon.uz/content/views/guzal-nasihat-nima

Azon
Гўзал насиҳат нима?
Бугун насиҳат эмас, “насиҳат” деган сўз ҳам нафсимизга малол келмоқда. Чунки кўпчилигимизнинг насиҳат ҳақида илмимиз йўқ. Насиҳатни фақат гапириш, танбеҳ, дакки бериш ёки бирор мавзуда билоғонлик қилиш, деб тушунмоқдамиз. Ҳолбуки, дин – насиҳатдир. Диннинг…
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Домла!
“Алақ” сурасини эшитганимда, унинг бир ояти сажда ояти эканлигини айтишди. Шу оятни эшитганда сажда қилиш вожиб экан. Эшитишимча, саждада қилинадиган дуоси ҳам бор экан. Бу дуо қандай ўқилади?
Жавоб учун олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг!☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/107

Ассалому алайкум! Саждада “Субҳани роббиял Аллоҳ” дeб 3 мартадан кўп айтилса зарари йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Саждада “Субҳани роббиял Аллоҳ” эмас, балки “Субҳаана роббиял аълаа” дейиш суннат.
Агар уч мартадан кўп айтсангиз зарари йўқ. Тоқ айтиш ҳам суннат.
Рукуъда “Субҳана роббиял азийм” деб “ظ” билан айтилади. Шунда “Буюк бўлган роббим покдир” деган маънони билдиради.
Мабодо “ظ”дан бошқа ўзбек тилида ишлатиладиган “з” ҳарфи билан талаффуз қилинса, маъноси “ашаддий душман бўлган роббим покдир” деган маънога айланиб қолади.
Шунинг учун фуқаҳоларимиз: “араб тилидаги “ظ” ҳарфини талаффуз қилишга қийналган кишилар “Субҳана роббиял карийм” деса жоиз” деганлар. (Роддул муҳтор).
Валлоҳу аълам!
Манба: 👇
https://savollar.islom.uz/s/32138

savollar.islom.uz
Саждада
Ассалому алайкум! Саждада “Субҳани роббиял Аллоҳ” дeб 3 мартадан кўп айтилса зарари йўқми?
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
АЛЛОҲ ҲАЁ ҚИЛИНИШГА ҲАҚЛИРОҚ
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилиб дедилар:
" Инсонлар кўриб қолишини ёқтирмаганинг ишни ўзинг холи қолганингда ҳам қилма!"
Изоҳ:
Инсон одатда, яхши амалларни яширмайди,балки уни фахр билан қилади.
Аммо ёмон амалларини эса инсонларга ошкор бўлишини хоҳламайди.
Чунки у гуноҳ эканини билади.
Аслида, АЛЛОҲ ҲАЁ ҚИЛИНИШГА ҲАҚЛИРОҚ.
‐---------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/109

Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар.
Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", дедилар.
Муттафақун алайҳ.
"Риёзус солиҳийн" китобидан.

ИЛМГА АМАЛ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилиб дедилар:
"Инсонларга яхшиликни ўргатиб, ўз нафсини унутган кишининг мисоли худди инсонларга ёруғлик таратиб, ўзини куйдирган чироқ кабидир".
Изоҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда ўзгаларни яхшиликка дават қилиб, ўзи амал қилмайдиган беамал олим ҳақида айтилмоқда.
Амалсиз илмдан Аллоҳ паноҳ берсин.
————————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/111
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилиб дедилар:
"Инсонларга яхшиликни ўргатиб, ўз нафсини унутган кишининг мисоли худди инсонларга ёруғлик таратиб, ўзини куйдирган чироқ кабидир".
Изоҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда ўзгаларни яхшиликка дават қилиб, ўзи амал қилмайдиган беамал олим ҳақида айтилмоқда.
Амалсиз илмдан Аллоҳ паноҳ берсин.
————————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/111
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Эшитишимча, ота онага оқ бўлса, қариндош уруғчилик узилса, уйда ит боқса, одам сурати осиб қўйилса, уйдан фаришталар кетиб қоларкан. Ўз отам бир пайтлар уйга ичиб келиб, дадаларини урмоқчи бўлиб қўл кўтарган эканлар. Дадалари жонлари узилаётган вақтда дадамдан юзларини тескари буриб олган эканлар. Aмаким, яъни укалари билан ҳам салом-аликни узиб юборганлар.
Устоз, уйимизга фаришталар кирмайдими? Менинг беш вақт намоз ўқиш ниятим бор, намоз ўқисаму, лекин уйимизда фаришталар бўлмаса, нима қилишни маслаҳат берасиз, устоз?
Жавоб учун олдиндан раҳмат устоз!
———————

Aссалому алейкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ.
Домла, таҳоратли ҳолда ухлаб қолса ёки ел чиқса, таборат олишдан олдин сув билан мустаҳаб қилиш керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
————————-
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
———————-
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/113

Aссалому алайкум! Ҳурматли домла! Соқол олгач, одекалон ишлатаман. Бу таҳоратни бузмайдими?
—————————
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
———————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/114

ТАҲОРАТНИНГ СУННАТЛАРИ
Таҳоратнинг суннати ўн учтадир.
Иккинчи суннат – таҳорат қиладиган инсон ўша вақтда уйқудан турган бўлса, юзини ювмасдан олдин қўлини бўғимигача уч марта ювади.
Қўшимча масала
• Таҳорат қилаётганда “Бисмиллаҳил аълиййил аъзийм вал ҳамдулиллаҳи аъла диний Ислам” деса, яхши бўлади. “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”ни айтиш афзалроқ. Иккисини айтса, жуда яхши.
Учинчи суннат – мисвок тутиш.
Мисвок тутишнинг йўли:
• Мисвовнинг узунлиги – бир қаричва йўғонлиги кичик бармоқдан каттароқ бўлади
• Аввал ўнг тарафдаги юқори тишлар устига етказиб, етказмасдан олиб бориб келинади, сўнг ўнг тарафдаги пастки тишлар худди шундай қилинади. Ва чап тарафдаги ост-уст тишлар ҳам. Уч мартадан тўртта қисм тозалангач, бу ўн икки мартани ташкил қилади. Охирида тил усти ҳам мисвок билан ишқаб қўйилади
Мисвок тутишга оид баъзи масалалар
• Мисвокнинг аччиқ ёғочдан бўлиши оғизни бадбўй сақлайди, тишни мустаҳкамлайди, меъдани бақувват қилади
• “Фатовойи оламгирийя” китобида мисвок тутишнинг 24 хосияти баён қилинган
• Сақич чайнаш аёллар учун мисвок ўрнига ўтади
• Мисвок тутиш билан кўнгли озадиган (қорни кўтариладиган) одам мисвок истеъмол қилмайди
• Ёнбошлаб ётиб мисвок тутиш макруҳ
#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат

“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ
Байт:
Халилуллоҳ учун ёндурдилар нор,
Қадам қўймай ўшал ўт бўлди гулзор.
Шарҳи:
Қуръони каримда:
“Иброҳимни Оллоҳ Ўзига дўст тутган” (Нисо, 125) ояти бор.
Шунга кўра Иброҳим алайҳиссалом “Халилуллоҳ” (Оллоҳнинг дўсти) сифати билан васф қилинган.
Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом охирги хутбаларида деган эди:
“Эй инсонлар!
Агар Ер аҳлидан бировни халил – дўст тутганимда Абу Бакр ибн Абу Куҳофани халил – дўст тутган бўлардим. Лекин сизларнинг дўстингиз Халилуллоҳдир”.
Убайд ибн Умайрдан ривоят қилинади:
"Иброҳим алайҳиссалом доимо одамларни меҳмон қиларди. Бир куни меҳмон қилишга одам излаб, кўчага чиқди, лекин аксига олиб, бирорта кишини учратмади. Кейин ҳовлисга қайтди. Ҳовлида нотаниш бир кишини кўрди ва сўради:
– Эй, Оллоҳнинг қули, ҳовлимга беизн киришга сени нима мажбур қилди?
– Ҳовлига Эгасининг изни билан кирдим.
– Сен кимсан? – сўради Иброҳим алайҳиссалом.
– Мен Ўлим фариштасиман, Роббим мени хушхабар бериш учун бир бандасининг олдига жўнатдики, Оллоҳ у бандасини Ўзига халил – дўст тутди.
– Ким у? Агар менга унинг хабарини берсанг, шаҳарнинг бир чеккасида бўлса ҳам, унинг олдига бораман ва то орамизни ўлим ажратмагунча у кишини ҳимоясиз қолдирмайман!
– У банда сенсан, – деди Ўлим фариштаси.
– Мен?
– Ҳа, сен.
– Роббим нима сабабли мени Ўзига халил – дўст тутди? – сўради Иброҳим алайҳиссалом.
– Сен одамларга берасан, лекин улардан сўрамайсан, – деди Ўлим фариштаси”.
Бу Иброҳим алайҳиссаломнинг “Халилуллоҳ” деган сифати билан боғлиқ айрим хабарлар эди.
Энди байт маъносини изоҳласак.
Тафсирларда айтилишича, Оллоҳ таолонинг ҳидояти билан гўдаклик чоғидаёқ жонсиз ҳайкал – бутларга сиғинишдан бош тортган Иброҳим алайҳиссаломни отаси: “Зора худоларимиз ҳақидаги хато фикрлари ўзгарса” – деган мақсадда йилда бир бўладиган диний байрамларига олиб бормоқчи бўлади.
Лекин у оёғи оғриётганини баҳона қилиб, байрамга бормайди ва ҳамма кетгач, бутларни парча-парча қилади. Кейин энг катта бутни синдирмасдан қолдириб, унинг бўйнига болтани илиб қўяди.
Мушриклар бу аҳволдан хабар топгач, бу ишда худолармизни айблаб юрадиган Иброҳимнинг қўли бўлса керак, деб уни олиб келиб, сўроқ қилишади:
– Эй Иброҳим, худоларимизни сен шу ҳолга солдингми?
– Йўқ, буни бутларнинг каттаси, ана у ҳайкал қилди. Сўранглар, агар гапира олса, айтсин, – деди Иброҳим. Шунда мушриклар:
– Уларнинг гапира олмаслигини яхши биласан-ку?! – дейишди.
– Оллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган, ҳатто, гапира олмайдиган нарсаларга сиғинасизми, ахир ақл юргизмайсизми?! – деди Иброҳим.
Иброҳимнинг ҳақ таъна ва дашномларига бирор жавоб топа олмай қолган подшоҳ Намруд уни гулханда ёқиб юборишга буюрди. Шундан кейин мушриклар улкан ўтин ғарами ҳозирлашиб, унинг ҳамма томонига ўт қўйдилар ва Иброҳимнинг қўл-оёғини боғлаб, қадимий тош отиш қуроли – манжаниққа солиб, оловга отдилар.
Шунда Оллоҳ таоло тарафидан оловга ҳукм бўлди:
“Эй олов, сен Иброҳим учун салқин ва омонлик бўл!”
Муфассирларнинг айтишларича, Иброҳим алайҳиссалом манжаниқдан отилган лаҳзада унинг ёнига фаришта Жаброил келиб:
– Менга бирор ҳожатинг борми? – деб сўрабди.
– Сенга эҳтиёжим йўқ, – дебди Иброҳим.
– Парвардигорингга-чи?
– Парвардигоримнинг Ўзи аҳволимдан огоҳдир, – дебди Иброҳим.
Ўша пайт оловнинг ёруғи қолиб, иссиғи йўқолибди. Иброҳим алайҳиссаломнинг эса боғланган арқони ёниб битибдию, ўзига озор етмабди. Қиссадан ҳисса шуки, кимки Иброҳим пайғамбар каби ёлғиз Оллоҳ таолога бандалик қилиб, У Зотдан ўзга бирор кимсадан мадад тиламаса, Оллоҳ уни ўтда куйдирмас, сувда чўктирмас экан.
#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда

Тўртинчи суннат – оғзига сув олиб, уч марта чайиш. Ҳар ғарғара қилганида:
اللَّهُمَّ اسْقِنِي مِنْ حَوْضِ نَبِّيِكَ كَاءْسًا لاَ اَظْمَا ءُ بَعَدَهُ اَبَدًا
“Аллоҳуммас қини мин ҳавзи набиййика каъсан ла азмаа у баъадаҳу абадан” дуосини айтади.
Маъноси: “Аллоҳим, менга Набиййинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳавзидан сув ичирган, асло ташна бўлмагайман”.
Бешинчи суннат – бурнига уч марта сув олиб, чайиб, қоқади.
Бурнига ҳар сафар сув олганда:
اللَّهُمَّ لاَ تُحَرِّمْنِى راَءِحَةَ نِعَمِكَ وَ جِنَانِكَ
“Аллоҳумма ла туҳарримни ро и ҳата ниъамика ва жинаника” дуосини ўқийди.
Маъноси: “Аллоҳим, мени неъматларинг ҳидидан ва жаннатларинг бўйларидан маҳрум қилмагайсан!”

ДУО ҚИЛИШНИ ЎРГАНАМИЗ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
“Диёнат” диний-маърифий каналининг азиз мухлислари!
Устозимиз Абдул Ҳамид домла раҳбарлигидаги ушбу канал ўзбекзабон мусулмон биродарларимизга энг ҳаётий, зарурий масалаларда исломий илмларни бериб боришни мақсад қилган.
Каналимизни кузатиб билганингиздек, биз ҳозир қуйидаги йўналишларда чиқишлар қилмоқдамиз:
1) Ҳадис. Бирор саҳиҳ ҳадис келтириб, унинг қисқа шарҳи илова қилинмоқда.
2) Ибратли воқеалар.
3) Сўфи Оллоёр раҳматуллоҳи алайҳнинг “Саботул ожизин” китобининг шарҳи.
4) “Мажмуъ ул-мақсуд” китобидан фиқҳий ҳукмлар.
5) Савол-жавоблар.
Каналимизга келаётган саволларга иложи борича тезроқ жавоб олиб, эълон қилишга интиляпмиз.
Тез орада биз янги бир лойиҳа – мусулмонлар учун дуо ва зикрларни давомли шаклда эълон қилишга ният қилдик.

Дуо – ибодатнинг мағзи.
Мусулмон Аллоҳга қандай дуо қилишни билиши керак. Аллоҳдан нимани сўрашни яхши ҳис этиши лозим. Мусулмон Аллоҳ ўргатганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим берганларидек, дуо қилиши шарт.
Дуо қилиш билан мусулмон Аллоҳга ўз дардини айтади, мушкулларига Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўрайди. Чунки бизнинг сўрайдиганимиз –Аллоҳ. Мусулмон ўзига ўхшаган одамдан, қабрдан, пирларнинг руҳларидан эмас, балки, Аллоҳга юзланиб, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзидан кўмак ўтинади.
Дуо қабул бўлишининг шартлари кўп. Хусусан, дуо қабул бўлиши учун инсон доимий ибодатда юриши, гуноҳлардан, ҳаром ва макруҳ ишлардан, ёлғон гапиришдан, ғийбатлардан тийилиши лозим. Чунки гуноҳларимиз Аллоҳ билан бизнинг орамизни кесади. Гуноҳларимиз тўсиқ бўлиб, дуоларимиз Аллоҳга етиб бормай қолади.
Дуо қилишда чин ихлос, ишонч керак. Дуо қилар экансиз, унинг қабул бўлишига шубҳа қилманг!
Кўпчилигимиз дуо қилишни эсдан чиқарганмиз. Аллоҳдан ёрдам сўрамаймиз.
Ана шу бўшлиқни тўлдириш учун дуоларни арабий алифбода, осонлаштириш учун кирилл алифбосида тақдим қиламиз ва, иншаАллоҳ, овозли шаклини (аудио) жойлаштирамиз.
Сиз фарз намозларни ўз вақтида бажариб, покиза ва шариатга мувофиқ ҳаёт кечирар экансиз, бу дуоларни ўрганиб, чин дилдан ёд олиб, Аллоҳга дуо қилсангиз, уларнинг қабул бўлишига, кунларингизга мазмун, барака, хайр киришига мутлақо шубҳа қилманг!
Ҳурмат ила,
“Диёнат” канали муҳарририяти.
#дуолар #зикрлар #ихлос