Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🟢СУРАТ ЭМАС, СИЙРАТ МУҲИМ
ёхуд айрим ёшлар юриш-туришига бир назар!


✅ Ҳар бир миллат тараққий этиши унинг маънавияти ва ақл-заковатига боғлиқдир. Аллоҳ таоло одамларни гўзал одоб-ахлоқ ва илму маърифат эгаси бўлишга чақиради. Шу боис ҳам ота-боболаримиз фарзандларининг хусни-хулқи, таълим-тарбиясига катта эътибор берганлар.

Одатда, биз одоб-ахлоқнинг мукаммал намунасини Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламда кўрамиз. Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расули алайҳиссалом: “Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим”, дея марҳамат қилганлар. Шундай чиройли хулқли бўлишни саҳобаи киромлар, улуғ зотлар ва ва олиму уламолар ўз сиймоларида давом эттирганлар.


🌱 Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: “Диннинг деярли учдан икки қисми одобдир”, деб айтганлар. Дарҳақиқат, Ислом дини кишининг ўзи ва сўзи, ботини ва зоҳири, муомаласи-ю юриш-туриши, борингки, ҳар жиҳатини гўзал бўлишини талаб қилади...
⚡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
👍1
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Diniy bayram bilan ijtimoiy bayramning farqi nimada Диний байрам
❤1👍1
Toshkent viloyati Piskent tuman “Piskent” jome masjidida juma namozidan foto lavhalar

@diyonatli
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
AQLNI ISHLATISH BID’ATMI АҚЛНИ ИШЛАТИШ БИДЪАТМИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
HANAFIY IMOMLAR ADASHGANMI ҲАНАФИЙ ИМОМЛАР АДАШГАНМИ