Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Рамазон сабоқлари

МЕҲР-МУРУВВАТ, ХАЙРУ САХОВАТ ОЙИ

Куни кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифлари чоғида бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ифторликда иштирок этиб, юртимиз мўмин-мусулмонларини Рамазон ойи билан яна бир бор табрикладилар.

Давлатимиз раҳбари: “Бугун барчамиз – муҳтарам уламоларимиз ва нуронийларимиз, жамоатчилигимиз вакиллари биргаликда ифтор қилмоқдамиз. Ягона, аҳил оила бўлиб яшаётган кўп миллатли Ўзбекистон халқи бугун гўёки бир дастурхон атрофида жам бўлиб ўтирибди. Ўйлайманки, бу савобли тадбир инсон қадрини улуғлашга, ўсиб келаётган ёшларимизни мана шундай олижаноб руҳда тарбиялашга хизмат қилади”, – дея таъкидладилар.

Тошкент вилояти туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари, домлалар, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари билан биргаликда биз ҳам Қибрай туманида ташкил этилган ифторлик дастурхонида иштирок этдик.

Рамазон файзли, баракотли ой бўлиши баробарида кўп-кўп хайр-эҳсон қилинадиган, кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиш, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонлардан кўнгил сўраш, бир сўз билан айтганда, меҳр-оқибат, мурувват, саховат мавсумидир.

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойининг охирги куни бизга хутба қилиб: “Эй инсонлар улуғ ой, муборак ой, минг ойдан яхши кечаси бор ой сизларга яқин келиб турибди. Аллоҳ унинг рўзасини фарз, тунги бедорлигини нафл қилди. Ким бу ойда яхши амал билан қурбат ҳосил қилса, бошқа (ой)да бир фарзни адо қилган каби бўлади. Ким унда бир фарзни адо қилса, бошқа (ой)да етмишта фарзни адо қилган каби бўлади. У сабр ойидир. Сабрнинг ажри жаннатдир. У кўнгил сўраш ва мўминнинг ризқи зиёда қилинадиган ойдир. Ким унда бирор рўзадорга ифторлик қилиб берса, гуноҳлари мағфират бўлиб, дўзахдан озод қилинади. Рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмай, шу ажр мислича унга (ифторлик қилиб берувчига) бўлади”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули! Ҳаммамиз ҳам рўзадорни ифторлантирадиган нарса топа олмайди”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ ушбу савобни сув қўшилган сут ёки хурмо ёки бир қултум сув билан рўзадорни ифторлантирган кишига ҳам беради. Ким рўзадорни тўйдирса, Аллоҳ уни менинг ҳавзимдан бир қултум сув билан суғоради ва у жаннатга киргунча чанқамайди. У – аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод қилиш ойидир. Ким у ойда қули (қўл остидагилари)нинг ишларини енгиллатса, Аллоҳ уни мағфират қилади ва дўзахдан озод қилади”, дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).

Ана шу ҳадис ҳам Рамазоннинг улуғ ой эканини очиқ-ойдин баён қилган. Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дедилар (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти).

Давлатимиз Раҳбари ифторликда: “Чиндан ҳам, халқимиз азал-азалдан бир-бирига таянч бўлиб, меҳр-мурувват кўрсатиб яшашни одамийликнинг олий мезони деб билади. Айни шу олижаноб фазилатлар бизларни доимо ягона халқ, ягона миллат этиб бирлаштиради, ҳаёт синовлари ва қийинчиликларини енгиб ўтишда беқиёс куч-қувват беради”, деган сўзлари биз – имом-хатибларни ҳам тўлқинлантириб юборди.

Вилоятимиз туман ва шаҳарлари бош имомлари, ноиблар ҳомийлар ва саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда ҳар куни кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериляпти.

Амалга оширилаётган бундай хайрли ишларимиз бошқаларни ҳам эзгуликка чорласин деган мақсадда ҳар куни вакилликнинг телеграм каналига суратлари билан жойлаб бориляпти.

Мухтасар айтганда, куни кеча бутун республикамиз бўйлаб ташкил этилган ифторликлар нуронийларимизни, имомларимизни, маҳалла фаолларини бир дастурхон атрофида жипслаштиргани сингари барчамизни ягона мақсад – Ватан равнақи, халқимиз маънавиятини янада юксалтириш, шу эл, шу юрт учун хизмат қилишда янада ҳамжиҳат ишлашга чорлайди.
❤1👍1
Аллоҳ таоло ифторликларни даргоҳида қабул қилсин. Савобларини кўпайтириб берсин. Бу хайрли ишларнинг бошида турган азиз инсонлардан Ўзи рози бўлсин.

Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Рамазон суҳбатлари

АЁЛЛАР ҚУРЪОН ЎҚИГАНДА РЎМОЛ ЎРАШИ ШАРТМИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
ТИНЧЛИКНИ АСРАШ – БАРЧАНИНГ БУРЧИ

Бугун дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳар биримиздан ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ҳушёрроқ, огоҳроқ бўлиб яшашга чорлайди. Ҳақиқатан, тинчлик учун ҳаракат қилиш – сарҳад остонасида сергак туришдангина иборат эмас. Қолаверса, бугунги глобаллашув жараёнида ахборот хуружи асосий қуролга айланиб қолди. Шундан келиб чиқсак, огоҳлик ва ҳушёрлик ҳар қандай хуружларга қарши тура оладиган воситадир. Бу жараёнда барчани, хусусан, ёшларни огоҳликка чақириш, уларга террорнинг жирканч иллат эканини тушунтириш шарт.

Бугун Тошкент вилояти Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида "Тинчликни асраш – барчанинг бурчи" мавзусида имом-хатиблар учун семинар ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зокир Ҳидоятов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчилари Аъзамхон домла Қамбаров, Бектош домла Ҳакимов, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, имом-хатиблар иштирок этди.

Тадбирда маърузачилар муҳим мавзуларда маърузалар қилишди.
– Ислом дини ҳар қандай хунрезлик, кўнгилсизликларга муросасиздир, – дейди Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 78-сессиясида сўзлаган нутқида: «Мустаҳкам тинчлик ва фаровонликка фақат умумий интилишлар ва биргаликдаги ҳаракатлар билан эришиш мумкин. Бизга ўзаро ишонч, бирдамлик ва ҳамкорлик руҳи ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ зарур», – дея таъкидладилар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳақиқий мусулмон бошқа мусулмонларга тили билан ҳам, қўли билан ҳам озор етказмаган киишдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти), деганлар.

Ҳақиқатан, бугун ўзгаларга зулм қилаётган, бегуноҳ инсонларнинг умрига зомин бўлаётган ғаламис кимсаларнинг номлари билан Исломни мутлақо ёнма-ён қўйиб бўлмайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Видолашув ҳажида: "Албатта, қонларингиз ва молларингиз ушбу ойингиз, ушбу юртингиз ва ушбу кунингиз ҳурматидек ҳаромдир. Огоҳ бўлинглар! Жоҳилиятнинг ишларидан ҳар бири менинг оёғим остидир", деганлар.

Йиғилишда ана шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, имом-хатиблар ўз маърузаларида оила бошлиқларига чет элларда иш ёки хизмат юзасидан юрган фарзандларини огоҳликка чорлаб, ҳар қандай гуруҳларга қўшилмасликка, ўз Ватани, ота-онаси, қариндошларининг юзини ерга қаратмасликка ундашлари тавсия қилинди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA