#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
РЎЗАНИНГ КАФФОРАТИ
CАВОЛ: Рамазон рўзасини қасддан бузган киши каффорат тўлар экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан яъни, рўза тутгани эсида бўла туриб овқат еса, сув ичса ёки жинсий алоқа қилса, рўзаси бузилади. Бу ҳолатда ҳам қазо, яъни, бузган рўзасини тутиши, ҳам каффорат вожиб бўлади.
Рўзанинг каффорати қуйидагилардан иборат:
🔹Бир қул озод қилиш.
🔹Агар бунга қодир бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш.
Бунда бир кун қазосидан ташқари икки ой ҳисобланади. Ҳозирги кунда қулдорлик йўқлиги сабабли қул озод қилишга қодир бўлмаслик табиийдир. Ушбу отмиш кун кетма-кет тутиладиган рўза шариатда рўза тутиш мумкин бўлмаган кунлар яъни, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ва Қурбон ҳайити кунидан кейин уч кун, жами беш кунга тўғри келиб қолмаслиги керак.
🔹Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмишта фақир кишига фидя миқдорича таом беради ёки таомнинг қийматини беради. Бир фақир кишига олтмиш кун таом берса ҳам бўлади. Аммо бир фақирга отмиш кунлик таомни бир кунда берса жоиз бўлмайди.
Каффорат ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:
مَنْ جَامَعَ عَامِدًا فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ أَوْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ مَا يُتَغَذَّى بِهِ أَوْ يُتَدَاوَى بِهِ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَالْكَفَّارَةُ فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا
яъни: “Ким икки жинсий йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еса ёҳуд ичса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради (“Раддул муҳтор”).
Зиммасига каффорат лозим бўлган киши рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш йўли билан каффоратни адо қилмоқчи бўлса, каффорат адо бўлмайди. Чунки тартиб бузилган бўлади.
Каффорат рўзасини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошламайди, балки узри кетгач давом эттиради. Нифос қонини кўрса, каффоратни қайтадан бошлайди. Чунки, нифос қони бу масалада узр ҳисобланмайди (“Раддул муҳтор”).
Каффорат рўзасини тутаётган киши олтмиш кун ичида бирор кунни қолдирса каффорат бузилади ва рўза тутишни бошидан бошлайди.
Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал мана шу рўзаларни тутишни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ёки каффорат рўзасини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади. (“Фатавои Ҳиндия”).
Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни бузишда каффорат йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Шукр қилинг, рўза тутганлар
Рўза тутмоқ аслида омад,
Охирaтга чексиз даромад,
Рамазонга етдик саломат,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Осон эмас саҳарда турмоқ,
Оч ҳолатда кун бўйи юрмоқ,
Мақсадингиз жаннатга кирмоқ,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Рўзадорга маҳлиё борлиқ,
Рўза тутмай юрмоқлик хорлик,
Хурсандчилик сизга ифторлик,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Дунёда бор турли хил касб,
Мўминларга рўза муносиб,
Кимларгадир қилмади насиб,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Безатилгай жаннатда боғлар,
Қолмагайдур гуноҳдан доғлар,
Барпо бўлар савобдан тоғлар,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Элимиз тинч, юртимиз обод,
Ўтганларнинг руҳи бўлсин шод,
Қуръон ўқиб қилмоқдамиз ёд,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Боқоний дер, фурсат ғанимат,
Рамазонда қилинг кўп ҳиммат,
Рўза тутмоқ энг буюк неъмат,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
©️Отабек Боқоний
@diyonatli
Рўза тутмоқ аслида омад,
Охирaтга чексиз даромад,
Рамазонга етдик саломат,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Осон эмас саҳарда турмоқ,
Оч ҳолатда кун бўйи юрмоқ,
Мақсадингиз жаннатга кирмоқ,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Рўзадорга маҳлиё борлиқ,
Рўза тутмай юрмоқлик хорлик,
Хурсандчилик сизга ифторлик,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Дунёда бор турли хил касб,
Мўминларга рўза муносиб,
Кимларгадир қилмади насиб,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Безатилгай жаннатда боғлар,
Қолмагайдур гуноҳдан доғлар,
Барпо бўлар савобдан тоғлар,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Элимиз тинч, юртимиз обод,
Ўтганларнинг руҳи бўлсин шод,
Қуръон ўқиб қилмоқдамиз ёд,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
Боқоний дер, фурсат ғанимат,
Рамазонда қилинг кўп ҳиммат,
Рўза тутмоқ энг буюк неъмат,
Шукр қилинг, рўза тутганлар.
©️Отабек Боқоний
@diyonatli
#Ramazon_2024
21 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎНИНЧИ КУНИ ПАЙШАНБА
ИФТОРЛИК: 18:38
⏰ (Тошкент вақти билан)
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتطرْتُ، فَاغْفِرْ لِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
Яқинларингизга ҳам эслатинг:

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤 A'zambek qori Abduqodirov
Taroveh 11-kun
15-Al-Hijr surasi 1-15-oyatlar
📖 Hatmi Qur'onga marhabo.
https://www.instagram.com/reel/C4ya9WIojgC/?igsh=MWxqNHpjbXVzNDd3aA==
📍Lokatsiya
@diyonatli
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
Taroveh 11-kun
15-Al-Hijr surasi 1-15-oyatlar
https://www.instagram.com/reel/C4ya9WIojgC/?igsh=MWxqNHpjbXVzNDd3aA==
📍Lokatsiya
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 22-МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:04
⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:23
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:00
⏱ШОМ - 18:44
⏱ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 22-МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:04
⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:23
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:00
⏱ШОМ - 18:44
⏱ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4
Ё РОББИЙ!
Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!
Ассалому алайкум, яхшилар!
Жума кунингиз муборак бўлсин!!!

22 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎН ИККИНЧИ КУНИ ЖУМА
САҲАРЛИК: 05:04
⏰ (Тошкент вақти билан)
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

👍6🕊1
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда туриб айтган қуйидаги сўзларини эшитдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмлар жумани тарк қилишдан тўхташсин. Бўлмаса Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр уриб қўяди. Сўнгра ғофиллардан бўлиб қоладилар», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

👍3
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.

👍13🔥2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
РЎЗАДОР КИШИНИНГ УЙҚУДА ЭҲТИЛОМ БЎЛИШИ
CАВОЛ: Саҳарликдан кейин ухлаган одам, уйқу вақтида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳтилом бўлиш яъни уйқуда булғаниш рўзани бузмайди. Чунки, бундай ҳолат кишининг ўз ихтиёри билан содир бўлмайди. Эҳтилом бўлган рўзадор уйқудан тургач дарров ғусл қилиб олади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
عن ابن عباس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ثَلاَثَةٌ لاَ يُفَطِّرْنَ الصَّائِمَ الْقَىْءُ وَالْحِجَامَةُ وَالاِحْتِلاَمُ.
(رَواه البزار بإسنادين وصحح أحدهما وظاهره الصحة).
“Уч нарса рўзадорнинг рўзасини очмайди; (беихтиёр) қайт қилиш, қон олдириш ва эҳтилом” (Имом Баззор ривояти).
Бу ҳақида Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай дейдилар:
( فَإِنْ نَامَ فَاحْتَلَمَ لَمْ يُفْطِرْ ) لِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { ثَلَاثٌ لَا يُفْطِرْنَ الصِّيَامَ الْقَيْءُ وَالْحِجَامَةُ وَالِاحْتِلَامُ } ، وَلِأَنَّهُ لَمْ تُوجَدْ صُورَةُ الْجِمَاعِ وَلَا مَعْنَاهُ وَهُوَ الْإِنْزَالُ عَنْ شَهْوَةٍ بِالْمُبَاشَرَةِ
“Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очилмайди, чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса рўзадорнинг рўзасини очмайди; (беихтиёр) қайт қилиш, қон олдириш ва эҳтилом”, деганлар. Яна бу ҳолатда жинсий алоқанинг кўриниши ҳам, маъноси (яъни, шаҳват билан маний нозил бўлиши) ҳам бўлмагани учун рўзани бузмайди” (манба: “Ҳидоя”).
Демак, саҳарликдан кейин ухлаб, эҳтилом бўлиб қолган киши, ғусл қилади, оғиз бурнини муболаға қилмай ювади ва рўзасини давом эттиради. Баъзи уламоларимиз оғиз ва бурун чайишда муболаға қилмасликни оғиз ва бурунда сувни кўп ушлаб турмаслик билан изоҳлашган. Валлоҳу аълам.

#рамазон
23 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ У́Н УЧИНЧИ КУНИ ШАНБА
САҲАРЛИК: 05:03
⏰ (Тошкент вақти билан)
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
Яқинларингизга ҳам эслатинг:
@diyonatli
23 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ У́Н УЧИНЧИ КУНИ ШАНБА
САҲАРЛИК: 05:03
⏰ (Тошкент вақти билан)
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
Яқинларингизга ҳам эслатинг:
@diyonatli
👍5
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
👍4
#Ҳадис
Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Мен ва Масруқ розияллоҳу анҳу Оишанинг розияллоҳу анҳo ҳузурларига кирдик. Масруқ розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳoга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита (улуғ) саҳобалари бор. Икковлари ҳам яхшилик қилишда бир-бирларидан кам эмас. Бирлари шомни ва оғиз очишни тезлатади. Иккинчилари шомни ва оғиз очишни кечиктиради. (Яъни буларнинг қайсилари афзал?)» деганларида, Оиша розияллоҳу анҳo: «Қайси бирлари шом ва оғиз очишни тезлатса», дедилар. Масруқ: «Абдуллоҳ ибн Масъуд тезлатадилар», дедилар.
Шунда Оиша розияллоҳу анҳo: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қилгани каби бажарганлар. Яъни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилар эканлар», деб айтдилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Forwarded from Fitrat.uz
#Ramazon_2024
23 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎН УЧИНЧИ КУНИ ШАНБА
ИФТОРЛИК: 18:40

❤3👍1