This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar togrisidagi qonun 8-MODDA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar togrisidagi qonun 9-MODDA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar togrisidagi qonun 10-MODDA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar togrisidagi qonun 11-MODDA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar togrisidagi qonun 12-MODDA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
РЎЗАДОР ҲОЛДА ЗОНТ ЮТИШ
CАВОЛ: Ошқозон касаллиги билан бемор бўлган кишига махсус мослама – зонт юттириш орқали ташхис қўйилади. Бунда зонт ютаётган бемор рўзадор бўлса унинг рўзаси бузиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ошқозон текширув мосламаси (зонт) деганда – оғиз орқали ютилиб, бир учи ташқарида қолиб, иккинчи учи ошқозонга етиб борадиган тиббий қурилма тушунилади. Ушбу мосламадан асосан ошқозонни тасвирга олиш ва ундаги касалликка ташхис қўйиш учун фойдалиналади. Ташхис амалиёти тугаганидан сўнг мазкур мослама оғиз орқали қайта чиқариб олинади.
Бемор рўзадор ҳолида ошқозон текширув мосламаси (зонт)ни қуруқ ҳолида ютса, унга ёғ ёки бирор дори воситаси суртилмаган бўлса – бу унинг рўзасини бузмайди. Чунки ҳанафий мазҳабининг умумий қоидасига кўра қорин қисми(жавф)га кирган нарса у ерда ўрнашиб қолсагина рўзани бузади. Бу ҳақида Имом Косоний шундай дейдилар:
أَنَّ اسْتِقْرَارَ الدَّاخِلِ فِي الْجَوْفِ شَرْطُ فَسَادِ الصَّوْمِ
яъни: “Ичкарига кирган нарсанинг ўша ерда ўрнашиб қолиши рўза бузилишининг шартидир”. (Манба: “Бадойиъус Санойиъ”).
Фиқҳий манбаларимизда ушбу қоидага қуйидаги ҳолатни мисол қилиб келтирилган:
لَوْ شَدَّ الطَّعَامَ بِخَيْطٍ وَأَرْسَلَهُ فِي حَلْقِهِ وَطَرَفُ الْخَيْطِ فِي يَدِهِ لَا يُفْسِدُ الصَّوْمَ إلَّا إذَا انْفَصَلَ
яъни: “Агар бирор таомга ип боғлаб ҳалқумидан ўтказса (яъни ютса), ипнинг бошқа тарафи қўлида қолса, рўза очилмайди. Ип узилиб кетса рўза очилади” (манба: “Баҳрур-роиқ”).
Демак, ошқозон текширув мосламасининг бир учи ташқарида қолиб, тўлиқ ичкарига кирмагани ҳамда ошқозонда ўрнашмагани сабабли рўзани очмайди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, юқорида айтиб ўтилганидек зонт ютиш жараёнида унга ёғ ёки дори суртилмаган, қуруқ ҳолатда бўлиши лозим. Акс ҳолда рўза очилади. Воқеликда эса ёғ суртилмаган ҳолда зонт ютиш бемор учун катта машаққат туғдиради. Баъзан мослама учидаги тасвирга олиш қурилмасини ошқозонга сув юбориш орқали тозалаб туриш зарурати пайдо бўлади. Сувнинг ичкарига кириши билан шубҳасиз рўза бузилади.
Зонт орқали ошқозонни текшириш асносида юқоридаги каби ноқулайликлар келиб чиқадиган бўлса, бемор шариатнинг умумий рухсатидан фойдаланиб, ўша кунги рўзани Рамазондан кейин бир кун тутиб бериши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rais, muftiy, shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlari.
Taroveh namozida turib qorilar qatori savob oling.
@diyonatli
Taroveh namozida turib qorilar qatori savob oling.
@diyonatli
👍1
#Ramazon_2024
19 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ТЎҚҚИЗИНЧИ КУНИ СЕШАНБА
ИФТОРЛИК: 18:36
⏰ (Тошкент вақти билан)
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتطرْتُ، فَاغْفِرْ لِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
Яқинларингизга ҳам эслатинг:

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤 A'zambek qori Abduqodirov
Taroveh 9-kun
11-Hud surasi 6-12-oyatlar
📖 Hatmi Qur'onga marhabo.
📍Lokatsiya
https://www.instagram.com/reel/C4tOPX2o5Do/?igsh=aGtsN3MybmpleTlt

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤5👏2
#Ramazon_2024
20 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ У́НИНЧИ КУНИ ЧОРШАНБА
САҲАРЛИК: 05:07
⏰ (Тошкент вақти билан)
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

👍6
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 20-МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:07
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:26
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:42
⏱ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 20-МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:07
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:26
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:42
⏱ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!

👍7
САЛАВОТ айтишнинг 40 та ФОЙДАСИ
1) Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг амрига итоат, бўйсуниш бор.
2) Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Икки салавотнинг фарқи бўлса ҳам.
3) Малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор.
4) Бир марта салавоти эвазига салавот айтувчига Аллоҳ таолодан ўнта салавот ҳосил бўлади.
5) Банда салавот сабаб ўн даражага кўтарилади.
6) Салавот айтувчига ўнта савоб-ҳасанот ёзилади.
7) Салавот айтувчидан ўнта гуноҳи ўчирилади.
8) Салавот – дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир.
9) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлади.
10) Салавот айтиш – гуноҳлар мағфират қилиниши сабабларидан биридир.
11) Аҳамиятли ишларида салавот айтувчи бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади.
12) Салавот айтувчи Қиёмат куни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.
13) Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади.
14) Ҳожатлари салавот сабабидан раво бўлади.
15) Аллоҳ ва фаришталари салавот айтувчи бандага салавот йўллайдилар.
16) Салавот айтувчи салавот сабабли покланади.
17) Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етади.
18) Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот топади, қутулади.
19) Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади.
20) Айтган салавотига Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам алик олиб, жавоб қайтарадилар.
21) Салавот айтишда банда ҳожатларини сўраши бор.
22) Салавот айтувчи фақирлик-қашшоқликдан сақланади.
23) Салавот айтувчи банда бахилликдан қутулади.
24) Салавот айтувчи хор-зор бўлиб, хўр бўлиб қолишдан, дуоибад касофатидан омонда бўлади.
25) Салавот айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир.
26) Салавот айтишда Аллоҳ таолодан Унинг Ҳабибига мақтов сўраш бор.
27) Гапирадиган гаплари ва бошқа сўзлари комил бўлади.
28) Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлади.
29) Салавот айтувчи жафодан, бегоналикдан узоқ бўлади .
30) Салавот айтувчи осмонлар-у ер аҳли ўртасида Аллоҳ таолонинг мақтовига сазовор бўлади.
31) Салавот айтиш билан банда баракот соҳиби бўлади.
32) Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг раҳматига ноил бўлади.
33) Салавот айтувчида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлади.
34) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломга суюкли бўлади.
35) Салавот – ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир.
36) Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтувчининг исми кўрсатилади.
37) Сирот кўпригида собитқадам бўлади.
38) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилган бўлади.
39) Салавотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир.
40) Салавот – дуодир!
(Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималари ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларидан).
Иброҳимжон домла Иномов
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мурувват" уйига ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёев болалар билан самимий мулоқот қилди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
Рамазон суҳбатлари
РАМАЗОН МАЪНОСИ ВА МОҲИЯТИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Рамазон суҳбатлари
РАМАЗОН МАЪНОСИ ВА МОҲИЯТИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
CАВОЛ: Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(
яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.
Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Сабр қилувчиларнинг мукофоти беҳисоб
Муборак Рамазон ойининг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод бўлиш кунлари деб аталади. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг раҳматига эришган кишининг гуноҳлари кечирилади, гуноҳдан покланган киши эса, дўзахдан қутулиб, жаннатга дохил бўлади. Қолаверса, Рамазон ойининг яна бир фазилати Аллоҳ таоло бу ойга Қадр кечасини яширган.
Бу муборак кечанинг Қадр деб номланишида икки хил маъно бор:
1) унинг қадри баланд, минг ойдан афзал кеча;
2) бу кечада бандаларнинг келаси йил Қадр кечасигача бўлган тақдирлари битилади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Биз уни (Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат, Биз огоҳлантирувчидирмиз. У (муборак кечада) барча ҳикматли ишлар ажрим қилинур» (Духон сураси, 3–4-оятлар).
Шу боис бу кечада ибодат ва дуо билан машғул бўлиш алоҳида фазилатга эга. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қадр кечасини чин ихлос ва иймон билан Аллоҳ учун бедор бўлиб, ибодат қилса, унинг қилган аввалги барча гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Муттафақун алайҳ).
Рамазони шариф Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракоти нозил бўладиган ҳамда мўминлар бир-бирларига хайру эҳсон, меҳр-мурувват кўрсатадиган ойдир.
«Набий алайҳиссалом: “Бу хайр-эҳсон улашиладиган ойдир. Рамазон ойида мўминларнинг ризқи зиёда бўлади. Кимки бу (Рамазон) ойда – рўзадорга ифторлик қилиб берса, унинг гуноҳлари кечирилади ва дўзахдан озод бўлади. Шунингдек, унга ҳам рўзадорнинг савобидан камайтирилмаган ҳолда савоб берилади”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Биз ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифторлик қилиб бера олмаймиз-ку?” дейишди. У зот уларнинг ўксик кўнгилларини кўтариб: “Аллоҳ таоло бу савобни рўзадорга бир қултум сут ё бир дона хурмо, ҳеч бўлмаса, бир ҳўплам сув билан ифторлик қилиб берган кишига ҳам ато этади. Ким рўзадорнинг қорнини тўйдирса, Аллоҳ таоло унга Кавсар ҳовузидан бир қултум сув ичирадики, у то жаннатга киргунча чанқоқ нималигини билмайди…” дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида бирор нафл амални бажарса, фарз амални адо қилган билан тенг бўлади. Ким бу ойда бир фарз амални бажарса, етмишта фарз амални адо қилган билан тенг бўлади”, деганлар.
Шунга кўра, мўмин-мусулмонлар бу ойда кўпроқ ибодат, эзгу амалларни қилишга ошиқишлари лозим. Закот ва нафл садақаларни ҳам Рамазон ойида адо этиш жуда фазилатлидир.
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ:
Рамазон рўзасининг аҳамияти яна шундан иборатки, у туфайли биз ўз нафсимизни тарбия қиламиз, уни сабрга ўргатамиз, тоатибодатда чиниқтирамиз. Чунки рўзада учта хусусият бўлиб, ана шу хусусиятлар туфайли рўзадор мустаҳкам сабру қаноатга эга бўлади.
Биринчидан, рўза – ибодат. Тўлиқ бир ой рўза тутиш учун кишига катта сабр-тоқат керак.
Иккинчидан, рўзаси мукаммал бўлиши учун рўзадор ўзини каттаю кичик гуноҳлардан тийиб, нафсига қарши курашиши лозим. Ушбу талабларни мукаммал бажарган кишида гуноҳлардан тийилиш, яхшиликларга интилиш, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш, Аллоҳ таолога итоат қилиш кўникмаси ҳосил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Кимга сабр қилиш неъмати ато қилинган бўлса, у ҳеч қачон савобдан маҳрум қолмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилар”, деб марҳамат қилган», дейди.
Аллоҳ таоло улуғ фазилатларга эга бўлган, раҳмат ва мағфират ойи бўлмиш Рамазон ойини барчамизга муборак қилиб, бу ойда қиладиган ибодатларимизни мукаммал адо этишга муяссар айласин!
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари.

“Намоз сенга жаннатнинг йўлини кўрсатса рўза унинг эшигига олиб боради. Садақа эса, сени ичкарига олиб киради”,деган.
Рамазон рўзасининг аҳамияти яна шундан иборатки, у туфайли биз ўз нафсимизни тарбия қиламиз, уни сабрга ўргатамиз, тоатибодатда чиниқтирамиз. Чунки рўзада учта хусусият бўлиб, ана шу хусусиятлар туфайли рўзадор мустаҳкам сабру қаноатга эга бўлади.
Биринчидан, рўза – ибодат. Тўлиқ бир ой рўза тутиш учун кишига катта сабр-тоқат керак.
Иккинчидан, рўзаси мукаммал бўлиши учун рўзадор ўзини каттаю кичик гуноҳлардан тийиб, нафсига қарши курашиши лозим. Ушбу талабларни мукаммал бажарган кишида гуноҳлардан тийилиш, яхшиликларга интилиш, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш, Аллоҳ таолога итоат қилиш кўникмаси ҳосил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Кимга сабр қилиш неъмати ато қилинган бўлса, у ҳеч қачон савобдан маҳрум қолмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилар”, деб марҳамат қилган», дейди.
Аллоҳ таоло улуғ фазилатларга эга бўлган, раҳмат ва мағфират ойи бўлмиш Рамазон ойини барчамизга муборак қилиб, бу ойда қиладиган ибодатларимизни мукаммал адо этишга муяссар айласин!
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
Рамазон суҳбатлари
ҲАЙРУ - САХОВАТДА БАРДАВОМ БЎЛАЙЛИК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Рамазон суҳбатлари
ҲАЙРУ - САХОВАТДА БАРДАВОМ БЎЛАЙЛИК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#Ramazon_2024
20 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎНИНЧИ КУНИ ЧОРШАНБА
ИФТОРЛИК: 18:37
⏰ (Тошкент вақти билан)
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتطرْتُ، فَاغْفِرْ لِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
Яқинларингизга ҳам эслатинг:
@diyonatli
20 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎНИНЧИ КУНИ ЧОРШАНБА
ИФТОРЛИК: 18:37
⏰ (Тошкент вақти билан)
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتطرْتُ، فَاغْفِرْ لِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
Яқинларингизга ҳам эслатинг:
@diyonatli
👍4👏1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤 A'zambek qori Abduqodirov
Taroveh 10-kun
11-Yusuf surasi 53-63-oyatlar