ИБРАТ
Парижда бир масжидга болакай кириб имомдан сўради:
— Мени онам юбордилар, сизларнинг мадрасангизда ўқисам бўладими?
— Бўлади. Лекин онанг қани? Аввал ундан баъзи маълумотлар олишимиз керак, деди имом.
— Онам ташқарида турибдилар, —деди бола — Масжидга кира олмас эканлар, чунки онам мусулмон эмаслар.
Имом шошиб кўчага чиқди ва боланинг онасидан мақсадини сўради. Аёл шундай жавоб берди:
— Тақсир, менинг бир мусулмон қўшним бор. У фарзандларини мадрасага кузатаётганида фарзандлари онасининг қўлини ўпиб, бошига суради. У оила доим бахтли, хотиржам кўринади. Яна мен бу шаҳарда бирорта мусулмон фарзанд ўз ота-онасини қариялар уйига бериб юборганини кўрмадим. Илтимос, менинг боламга ҳам Исломни ўргатинг, шояд бу ҳам менга ўшалардек муомала қилса.
Аллоҳим, бизларни мусулмон қилиб қўйганинг учун Ўзингга чексиз ҳамдлар бўлсин!
@IkromSharif

Устоз Салоҳиддин домла
<unknown>
#audio
🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Ким Аллоҳни яхши кўрса суннатга эргашади.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA

БУЮК СУЗЛАР
1059/2442). Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Мусулмон мусулмонга биродар, у унга зулм қилмаслиги ва хиёнат қилмаслиги керак. Биродарига муҳтожликда ёрдам берадиган кишига, Аллоҳ унинг эҳтиёжида ёрдам беради, мусулмонни қайғудан халос қиладиган кишини, Аллоҳ қиёмат кунининг қайғуларидан халос қилади.
Ким бир мусулмоннинг гуноҳларини ёпса, (ошкор қилмаса) Аллоҳ қиёмат куни у кишини, гуноҳларини беркитади".

НАМОЗНИ КЕЧИКТИРМАНГ
«Сўнгра уларнинг ортидан намозни зое қилган ва шаҳватларга эргашган кимсалар ўрин олдилар. Энди улар, албатта, ёмонликка (ёмон жазога) йўлиқурлар» ("Марям" сураси 59-оят.)
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтади: “Намозни доимий ҳолатда зое қилиб, ундан тавба қилмаган кишига Аллоҳ таоло “ғой”ни ваъда қилган”. Ғой – жаҳаннамдаги бир водий бўлиб, ўта чуқур ва таъми ўта ёмон жойдир.
Бу гап намозни вақтидан кечиктириб ўқийдиган кишилар ҳақида.

ЯШИРИН СОЛИҲ АМАЛ
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларга дедилар:
-Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин!
Мусулмонлар кунлар ўтиб Румга қарши жангга чиқишди. Улар юзма-юз келишгач Рум қўшинидан бир киши чиқиб мусулмонлардан бирини яккама-якка жангга чақирди. Шунда мусулмонлардан юзи беркитилган бир киши чиқиб уни ўлдирди. Рум қўшинидан иккинчи бир киши яккама-якка кураш учун мусулмонлардан яна бирини талаб қилди. Яна ҳалиги юзи беркитилган киши чиқиб Румликни ўлдирди. Сўнгра учинчи Румлик чиқиб мусулмонлардан бирини жангга чақирди. Ҳалиги юзи беркитилган киши чиқиб уни ҳам ўлдирди. Мусулмонлар унинг кимлигини билишга қизиқишди. У қўли билан юзидаги ниқоби очилиб кетмаслиги учун уни қаттиқ ушлаб олган эди. Абу Умар деган киши унинг юзидаги ниқобини тортиб олди. У Абдуллоҳ ибн Муборак экан. Шунда Абдуллоҳ деди:
-Эй Абу Умар! Мени сен шарманда қиласан деб ўйламаган эдим!
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ бу жиҳодини ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги яширин амали қилмоқчи эди. Кишилардан ҳеч ким уни билмаслигини истаган эди. Шунинг учун Абу Умар томонидан юзининг очилишини шармандалик деб ҳисоблаяпти. Ундаги ихлос шу қадар эди. У юзлар беркитилмайдиган жойда кишилар кўриб уни мақтамасликлари учун юзини беркитиб олган эди. Ўзининг бу жиҳодини яширин қолишини истаган эди.
“Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин!”.
Яширин солиҳ амал шундай ибодатки, уни қилганингни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким кўрмайди. Уни сирлар фош бўладиган кун учун захира қилиб қўясан.
Яширин солиҳ амал фақирнинг қўлига уни суратга туширмасдан, уни видеотасвирга олмасдан берган садақангдир. Уни ҳатто хотинингдан ҳам яширасан.
Яширин солиҳ амал аҳли байтинг ухлаб ётганида ҳатто уларга ҳам билдирмасдан кеча ярмида туриб ўқиган намозингдир. Унда тўшагингдан шунақанги сирпаниб чиқасанки, биров сени сезмайди.
Яширин солиҳ амал ҳеч ким билмайдиган, кишилар олдида фахр туймайдиган тиловатинг ва қуръондаги вирдингдир.
Яширин солиҳ амал машинангда кетаётиб ёки кундалик пиёда юришингни адо қилаётиб қилган, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмаган зикрларинг, тасбиҳларинг, таҳлилларингдир.
Яширин солиҳ амал Аллоҳнинг азобини эслаб тўккан, сўнгра уни кишилар кўриб қолмасин дея дарров артиб олган кўз ёшларингдир.
Яширин солиҳ амалларни кўпроқ қилайлик. Уни Аллоҳ яхши кўради!
@Abdulqodir_Polvonov

АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
Албатта, йўлларда зикр аҳлини қидириб юрадиган Аллоҳнинг фаришталари бор. Қачонки Аллоҳни зикр қилаётган қавмни топсалар: “Қидираётган нарсангизга келинглар“, деб бир-бирларини чақирадилар. Сўнгра уларни дунё осмонига қадар қанотлари ила ўраб оладилар.
Шунда улар(фаришталар)нинг Роббиси Ўзи уларданда яхши билишига қарамай, улардан сўрайди:
- Бандаларим нима деяптилар?
- Сенга тасбиҳ, такбир, ҳамд айтишмоқда, Сени улуғлашмоқда.
- Улар Мени кўрганмилар?
- Аллоҳга қасамки, йўқ, Сени кўрмаганлар.
- Мени кўрсалар қандай бўлар эди?
- Агар Сени кўрганларида эди, ибодат, мақташлик, улуғлаш ва тасбеҳ айтишда янада шиддатлироқ бўлар эдилар.
- Мендан нима сўрайдилар?
- Сендан Жаннатни сўрамоқдалар.
- Уни кўрганмилар?
- Аллоҳга қасамки, эй Роб, йўқ, кўрмаганлар.
- Уни кўрганларида қандай бўлар эди?
- Агар уни кўрганларида эди, унга янада ҳарисманд, янада талабчан, янада интилувчан бўлар эдилар.
- Улар нимадан паноҳ тилайдилар?
- Жаҳаннамдан.
- Уни кўрганмилар?
- Аллоҳга қасамки, эй Роб, уни кўрмаганлар.
- Уни кўрганларида қандай бўлар эди?
- Агар уни кўрганларида эди, ундан янада кўпроқ қочар ва ундан янада қаттиқроқ қўрқар эдилар.
Аллоҳ таоло:
- Сизларни гувоҳ қилиманки, албатта Мен уларни мағфират қилдим.
Фаришталардан бири:
- Уларнинг орасида фалончи бор, улардан эмас. У фақатгина бирор юмуши учун келган.
Аллоҳ таоло:
- Улар ҳамроҳдирлар. Уларнинг бирор ҳамроҳи бадбахт бўлмагай, деди.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти
@dilimga_yaqinim

БИР ЗАМОНЛАР КЕЛУРКИ...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга бир замон келурки, унда киши молни нимадан олганига парво ҳам қилмайди: ҳалолданми, ҳаромданми», дедилар».
Бухорий ва Насаий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта мўъжизаларидан биридир. Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизларидан чиққан пайтда кўпчилик мусулмонлар молни ҳалол-ҳаромига қарамай олиш деган нарсани умуман хаёлларига ҳам келтира олмас эдилар.
Чунки мусулмонман, деган одам фақат ҳалол нарсани олиши, ҳаромдан ҳазар қилиши уларнинг фикри-зикри, бутун вужудига сингиб кетган эди. Аммо асрлар ўтиб, кишилар Исломдан, иймондан узоқлаша бориб охир-оқибат ҳалол билан ҳаромни фарқ қилмайдиган ҳолатга етдилар.
Кишилар ҳалолни қўйиб ҳаромга ўзини урадиган бўлишди. Молу дунё тўплаш йўлида ҳар қандай ҳаромдан, жирканчликдан, пасткашликдан тап тортмайдиган бўлишди. Ҳаттоки, ҳалол бўлишга уринган кишини девоналикда, ақлсизликда айблайдиган даражага етдилар. Шундоқ қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисда айтган гаплари юзага чиқди.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Forwarded from Dilimda Islom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОНПАРВАРЛИК ХАҚИДА
🎙Абдукарим Мирзаев
... Инсонпарвар бўлмагунингизча адолат хақида гап бўлиши мумкинмас...
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwUGbIxFlHOolKBFw

УЛУҒЛАР ОРЗУСИ
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Дунёдан икки нарсани орзу қиламан: Ёзуви чиройли Қуръон ва уни ўқигани тинч уй".

Суннатга хилофлик қилманг.
<unknown>
#audio
🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Суннатга хилофлик қилманг.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Суннатга хилофлик қилманг.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Forwarded from Kitoblar ombori
- Отам менга Қуръон ўргатмаган...
- Отанг сенга телефонни ҳам ўргатмаган, компьютерни ҳам ўргатмаган. Лекин ўзинг ўргандинг.
Абдуллоҳ Раҳим
Манзилимиз @Chinormasjidi
@kitob_ombori

Forwarded from Kanal2
#Қуръон_мусобақаси_1442
Тиловат мусобақамиз ғолиблари!
1️⃣-o'rin Halilulloh Mamatov – 216.5 ball
👏👏👏👏👏
2️⃣-o'rin Asilbek Nazirqulov – 203.5 ball
👏👏👏👏
3️⃣-o'rin Bobur Shokirov – 193.0 ball
👏👏👏
Мусобақага оид барча маълумотларни билиш учун ушбу каналимизга аъзо бўлинг ва кузатиб боринг! Qur'on Musobaqasi 1442
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт

Устоз Салоҳиддин домла.
<unknown>
#audio
🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Савоб ишда аёл эрига итоат қилиши вожиб амалдир.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Савоб ишда аёл эрига итоат қилиши вожиб амалдир.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Савол:
❓Тармоқли маркетингни ҳар қандай тури динимизга тўғри келмайдими? Ҳозирда “свой дом” дегани чиққан, бунда “Гано шифо”га ўхшаб маҳсулот сотмайди, фақат 5$ пул тикиб одам тўплайди. Лекин фаолият шакли “Гано шифо” билан бир хил. “Свой дом” админлари бу ҳалол бизнес, Аллоҳ сизга шу тамонлама ризқ бераётгандир дейишмоқда. 1) Шу нарса ҳалол бўладими?
2) Агар нотўғри иш бўлса админнинг ўша гапларига ишониб шу йўлга кирганларнинг гуноҳи админга ҳам бўладими?
Жавоб:
Тармоқли маркетинг билан шуғулланиш жоиз эмас. Янги одам олиб келиш эвазига ҳақ берилиши, кишиларни ёлғон гапириб бўлса-да, янги аъзо жалб қилишига сабаб бўлади. Қолаверса, сотилаётган мол ҳам одатда айтилган сифатга ёки нархга тўғри келмайдиган бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким бизни алдаса, биздан эмас", дейдилар. Муслим ривояти.
Валлоҳу аълам.
Мубашшир Аҳмад
Манба:
https://azon.uz/content/views/marketing-2

Azon
Тармоқли маркетинг билан шуғулланиш ҳалолми?
Ассалому алейкум. Ҳозирда жуда кўплаб инсонлар шуғулланаётган "сетевой бизнес" ёки тармоқли маркетинг ҳалолми? Бунда сиз дори компаниясига аъзо бўласиз, сўнг улар "одам таклиф килинг, сизга ойлик чиқади", дейишади ва ҳоказо. Шу жоизми?
МАШИНА ЮВГАН ЙИГИТ
Доктор Муҳаммад Ҳоний шундай дейди:
«Мен машинада ўтирганимда 16 ёшли йигит яқинлашиб “олд ойнани артиб бериш керакми?”, деб сўради.
“Ҳа”, дедим мен. У кўнглимдагидек тозалаб бергани учун мен унга 20 доллар бердим.
Йигит пулни кўриб мени яна саволга тутди:
"Сиз Америкадан қайтаяпсизми?"
Яна тасдиқ ишорасини қилдим.
У: "Шу берган долларингиз эвазига уларнинг университетлари тўғрисида айтиб бера оласизми?" – деди.
У жуда одоб ва фасоҳат билан гапирардики, мен беихтиёр уни машинага таклиф қилдим.
Мен унинг ёши билан қизиқдим.
У 16 ёшда экани ва 11-синфни тугатганини айтди. Мен бунга ҳайрон бўлдим, чунки 11-синфни одатда 18 ёшда тугатишади-да.
Йигит аъло баҳоларга ўқигани учун мактабни ҳам икки йил олдинроқ битирганини айтди.
– Хўш, нега бу ерда ишлаяпсан? – қизиқиб сўрадим мен.
Унинг айтишича, отаси икки ёшида вафот этган, онаси бировнинг уйида ошпаз бўлиб ишлар, синглиси ва йигит шу ерда ишлар экан.
“Америка университетларида юқори натижаларга эришган энг яхши талабалар учун стипендиялар борлиги ҳақида эшитганман”, деди у.
– Сенга ёрдам берадиган одам борми?
– Йўқ, бу ерда шу иш билан машғулман, деб жавоб берди.
– Кел, овқатланиб оламиз, деб тамаддихонага бошладим.
Йигит машинанинг орқа ойнасини ҳам тозалаб, кейин киришини айтди.
Ресторанда йигитча овқатини емай, елимхалтага солиб олди. Кейин билсам у овқатни онаси ва синглисига олиб бормоқчи экан.
Мен унинг инглиз тилини мукаммал билишини ва ўз ишини астойдил, моҳирона бажаришини пайқадим.
Мен унинг ҳужжатларини сўрадим ва унга университетга кириш учун қўлимдан келганича ёрдам беришга ваъда бердим.
Ярим йилдан кейин мен уни университетга қабул қилинишига эришдим. Унинг талаба бўлганини телефон орқали айтганимда трубканинг у томонидан қувонч йиғиси эшитилиб турар эди.
Икки йил ўтгач, “Нью-Йорк таймс” журналида унинг номини замонавий технологияларнинг энг ёш мутахассиси сифатида эълон қилишди.
Унинг муваффақиятидан мен ва оилам ҳам жуда мамнун бўлдик.
Хотиним унинг онаси ва синглиси учун виза олганини билмаган эдик. Йигит Америкада ҳузурида онаси ва синглисини кўргандан кейин у на гапира олди ва на йиғлай олди.
Бир куни у ва унинг оиласи уйимизга келишди ва мен тўсатдан уни ташқарида менинг машинамни юваётганини кўриб қолдим.
Мен бориб унинг қўлидан тутиб, нима учун бу ишни қилаётганини сўрадим.
У жавоб берди: "Илгари ким эканлигим ва мен учун қилган ишларингизни ҳеч қачон унутмайман".
Фарид Абдул Али исмли бу фаластинлик йигит Америкадаги машҳур Гарвард университетининг энг иқтидорли профессорларидан бирига айланди.
Ёқуб Умар тайёрлади

Musulmonni 35 odobi. Kirish so'zi
fitrat.uz
🕌 Беш-каппа жоме масжиди
🎤 #Миршавкат_домла
▶️ Мусулмонни 35 одоби. Кириш сўзи
📌 #МАЪРУЗА
⏱ 09:55
📥 4.6 Mб
📢 Каналимизга қўшилинг
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
🎤 #Миршавкат_домла
▶️ Мусулмонни 35 одоби. Кириш сўзи
📌 #МАЪРУЗА
⏱ 09:55
📥 4.6 Mб
📢 Каналимизга қўшилинг
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Диёнат.уз" канали фаоли, ҳамшаҳримиз Асилбек Назирқулов "АзонТВ" ўтказаётган Қуръон мусобақасининг тиловат йўналиши бўйича қатнашди ва дастлабки босқичда 2-ўринга муносиб кўрилди. Аллоҳ муборак қилсин! Асилбек Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиб, Аллоҳ наздида юксак мақомларга эришмоғини дуо қилиб қоламиз.
"Диёнат.уз" канали муҳарририяти
"Диёнат.уз" канали муҳарририяти
ИСЛОМ ШАРАФИ
Абдурраҳмон ибн Сахр розияллоҳу анҳу.
Абдурраҳмон Хайбар куни ўттиз ёшида
Туфайл ибн Амр Давсий розияллоҳу анҳу даъвати билан исломни қабул қилди.
Исломни қабул қилгач Росулуллоҳни ортларидан Мадинага келди. Исломгача исми Абдушшамс эди, Росулуллоҳ уни Абдурраҳмонга ўзгартирдилар. Абдурраҳмон розияллоху анҳу Асҳобус Суффа – Росулуллоҳнинг масжидларидаги суффада яшаб, у кишидан ҳадис эшитиш билан машғул бўлган саҳобаларнинг бири эдилар. Шу сабабли Исломга кеч кирганларига қарамай, саҳобалар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилган киши ҳисобланадилар. У киши 5374 та ҳадис ривоят қилганлар ва бу ҳадислар Тақий ибн Муҳаммаднинг муснадларида келтирилган.
Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу олти юз минг ҳадисни ёддан билардилар. Баъзилар у кишига: “Сиз ниҳоятда кўп ривоят қиласиз, холбуки, муҳожир ва ансорлар бу ҳадисларни ривоят қилишмаган”, дея таажжубланиб сўрашса, у зот: “Менинг муҳожир биродарларим тижорат, ансор биродарларим деҳқончилик билан машғул эдилар. Мен эса ҳар доим Росулуллоҳнинг хизматларида бўлардим. Шу сабабли улар иш билан машғул бўлган вақтлари мен Росулуллоҳ билан бирга эдим. Мен “Асҳоби суффа” жамоъасининг бириман, улар унутсалар ҳам,мен ёдлаб олар эдим,дея жавоб берганлар.
Имом Бухорий ривояти.
Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу саҳобаларнинг ичида энг зеҳни ўткири эдилар. Бу ҳақда Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар у кишидан келтирган ривоятда:
Эй Расулуллоҳ, сиздан кўп нарсани эшитаману ёдлаб қололмайман, дедим. У киши:
Ридойингни ерга ёз, дедилар. Ридойимни ёздим. Менга кўп ҳадис айтдилар. Айтган ҳадисларидан бирор нарсани эсимдан чиқармадим, дейдилар.
Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу вафотларига яқин, касал бўлиб ётганларида кўп йиғлардилар. У кишидан: “Нимага йиғлаяпсиз?”деб сўрашганида у зот: “Дунё учун йиғлаганим йўқ, балки йўлим узоқлигидан ва сафарим озуқаси камлигидан йиғлаяпман. Шундай йўлда турибманки,охири жаҳаннамми ёки жаннатми,билмайман,дер эдилар.
Шундай кунларнинг бирида, у кишини кўргани Марвон ибн Ҳакам келадилар. Марвон Абдурраҳмонга:
Аллоҳ сизга шифо берсин, деганларида, Абдурраҳмон:
Аллоҳим, Сенга йўлиқишимни севдим, Сен ҳам Сенга йўлиқишимни сев, дедилар.
Марвон ибн Ҳакам Абдурраҳмоннинг ҳузурларидан чиқиб, бозорнинг ўртасига етмасларидан Абдурраҳмоннинг жонлари узилди.
Абдурраҳмон ибн Сахр 57-ҳижрий санада вафот этдилар. Жанозаларини Валийд ибн Уқба ибн Абу Суфён ўқидилар.
Бу зот Росулуллоҳнинг хос кишилари, ровийлар султони, Давс ғуломи, Мушукчанинг отаси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эдилар.
Аллоҳ улардан рози бўлсин.
Қудратуллоҳ АҲМАД

Audio
❓Устози йўқ инсоннинг устози шайтон бўлади дейиларкан. Бу саволим шуки, мен Сиздан, Оқилхон домладан эшитиб намоз ўқишни ўрганганман. Сизларни устоз десам бўладими? Ва устоз-шогирдликка ўтадими шу амалим?
-----------------------------
-----------------------------
У ҚИЁМАТ КУНИ “ЛАББАЙКА” АЙТИБ ТИРИЛАДИ
Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Арафотда турган эди. У уловидан йиқилиб тушиб бўйни синиб вафот этди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар. Иккита кийимда кафанланглар. Унга хушбўйлик ишлатманглар, бошини ёпманглар. У қиёмат куни лаббайка айтиб тирилади!”, дедилар.
Ҳар замон-ҳар замонда “фалончи саждада вафот қилибди”, “пистончи рўза ҳолида вафот қилибди”, “фалончи фақирга садақа бераётиб жон берибди”, деган гапларни эшитиб қоламиз. Бу ишлар тасодиф эмас. Бу ишлар хизматнинг ниҳоясидаги мукофот. Ким қандай ва нима асосида яшаса шу асосга кўра ўлади.
Аммо билишимиз лозимки, гўзал хотима дегани фақатгина инсоннинг саждада вафот қилиши ёки рўза тутган ҳолда ўлиши, садақа бераётиб ўлиши ёки ҳажда ўлиши эмас. Гўзал хотима бу ўлим келганида намозларни тарк қилган ҳолатда бўлмаслигинг, рўзадан қазоларинг бўлмаслиги, садақа ва закотлардан бахиллик қилмаган бўлишинг, қодир бўлатуриб ҳажни ортга суриб юрган бўлмаслигингдир. Демак, Аллоҳнинг амрини қоим қилиб турган ҳолида вафот этган кишининг хотимаси гўзал ҳисобланади.
Гўзал хотима бу, ўлим келганида гарданингда бировнинг ҳаққи бўлмаслиги, ака-укаларинг меросини эгаллаб олмаган бўлишинг, инсонларни обрўсига тажовуз қилмаган ҳолда бўлишинг, ғийбат билан уларнинг гўштини емаган бўлишингдир!
Гўзал хотима бу, ўлим келганида қўшниларинг сенинг жаврингдан омонда бўлишлари, тенгдошларингга қалбинг ва тилинг билан юмшоқ муомалада бўлишинг, ота-онангга хорлик қанотларини паст қилган ҳолатда бўлишинг, қариндошларинг билан силаи-раҳмни узмаган ҳолда бўлишинг, хотининг билан гўзал муомалада бўлишинг, фарзандларингни диёнатидан ташвишда бўлишингдир!
Гўзал хотима бу, қандай ўлишинг эмас, қандай яшашингдир. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу тўшакда вафот этдилар. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Умар розиёллоҳу анҳуни чавақлашди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Усмон розиёллоҳу анҳуни сўйишди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Али розиёллоҳу анҳуга ханжар суқишди. Аммо у зот гўзал хотимага эришдилар.
Абу Убайда розиёллоҳу анҳу вабодан вафот этдилар. Аммо у киши гўзал хотима топдилар.
Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу юзлаб жангларда иштирок қилдилар. Лекин тўшакда вафот этдилар. Аммо гўзал хотима топдилар.
Гўзал хотима бу, фақатгина Аллоҳ йўлида ўлиш эмас, балки Аллоҳ йўлида яшаш ҳамдир!
Автоҳалокатда вафот этган киши эҳтимол тасбиҳ айтиб кетаётгандир. Инфаркт билан ўлган киши ўша онда фақирга садақа олиб бораётгандир.
Биз инсонларни жаннатга ва дўзахга тақсимлашга масъул эмасмиз.
Аллоҳдан гўзал хотима сўрайлик!