Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон ойи (кечасидаги таровеҳ намозини адо этиш) фазилатига ишониб, савобини умид қилган ҳолда қоим қилса, олдинги гуноҳлари мағфират қилинади, дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


@diyonatli
🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲДАН ҚЎРҚУВЧИЛАР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МУСОФИР НИЯТИНИНГ ЎЗГАРИШИ

CАВОЛ: 20 кунни ният қилиб, сафарга чиқдим. Етиб боргач, икки кун намозларимни муқим бўлиб, тўлиқ ўқидим. Кейин ўн кундан кейин уйга қайтадиган бўлиб қолдим, яъни жами ўн икки кун турадиган бўлиб қолдим. Энди қолган кунларда намозларни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Камида 15 кун туришни ният қилиб сафарга чиққан киши, кейинчалик камроқ муддат туриши маълум бўлиб қолса ҳам то ортга қайтиб йўлга тушмагунга қадар намозни тўлиқ ўқишда давом этади. Бу борада фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
وَلَا يَصِيرُ مُسَافِرًا بِالنِّيَّةِ حَتَّى يَخْرُجَ
“(Муқим киши турган шаҳридан) чиқмагунича сафарга чиқишни ният қилишнинг ўзи билан мусофирга айланмайди” (“Фатавои Оламгирийя” китоби).
Демак, сиз ҳам ана шундай қиласиз. Чунки сиз 20 кун туришни ният қилиб келганингиз учун муқим бўлиб қолгансиз. Муқимликда турган инсон эса сафар қилиш ниятининг ўзи биланоқ мусофирга айланиб қолмайди, балки турган шаҳридан чиқиши ҳам керак бўлади. Шунинг учун сиз ўша ерда 10 кундан кейин қайтсангиз йўлда қаср қилиб ўқийсиз. Унгача намозларни тўлиқ ўқишда давом этасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#Мақола

Мадад ва муваффақият


Ҳар бир мўмин Аллоҳ таолодан мадад истайди. Бунга эришишнинг йўллари кўп бўлса-да, улардан айримларига тўхталамиз.

Қуръони каримда: “Сиздан олдин ҳам пайғамбарларни ўз қавмларига юборганмиз. Бас, (элчиларимиз) уларга ҳужжатларни келтирганлар. Жиноятчилардан эса интиқом (ўч) олганмиз. Бизнинг зиммамизда (кофирларни ҳалок этганимизда) мўминларга мадад бериш ҳаққи бор эди” (Рум сураси, 47-оят).

Демак, Аллоҳ таолодан кўмак олишнинг биринчи йўли мўмин бўлишдир. Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломга: «Менга имон ҳақида хабар беринг” деганида, у зот алайҳиссалом: “Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига ҳамда яхшию ёмон қадар Аллоҳдан эканига имон келтирмоғинг”, деб жавоб берганлар» (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти). Ушбулар имоннинг босқичларидир.

Имон амалларимизда ўз аксини топмоғи лозим. Мана шу асосдир. Масалан, идишга заҳар солинса, асло уни ичмаймиз. Сабаби, ичганимизда нима рўй беришини жуда яхши биламиз. Бунга ишончимиз комил.

Яна бир мисол. Сафарларнинг бирида Пайғамбар алайҳиссалом дам олгани ётдилар. Қиличларини дарахтга илиб қўйдилар. Шу вақт мушриклардан бири яширинча келиб, қилични олди ва у зотнинг муборак бўйинларига тираб: “Ҳозир ким сени менинг қўлимдан қутқариб олади?” деди. Шу ўринда ҳар биримиз: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларини ҳимоя қилиш учун бирор нарса қўлласалар бўларди”, деб ўйлашимиз мумкин. Лекин у зот бундай қилмадилар. Балки мушрикнинг гапига комил ишонч билан “Аллоҳ” деб жавоб қилдилар. Шу пайт мушрикнинг қўли қалтираб, қилични тушириб юборди. Набий алайҳиссалом қилични олиб, унинг бўйнига тирадилар-да: “Ҳозир ким сени мендан қутқариб олади?” дедилар.

Ушбу икки мисолда имон-ишончнинг ҳам қалбда, ҳам амалда акс этганининг гувоҳи бўламиз.

БАТАФСИЛ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🌙 Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий), деганлар.


🗣2024 йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги мажидларда таровеҳ намози бошланади.

😄Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намози бошланиш вақтларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз:

Фарғона 20:15
Наманган 20:15
Андижон 20:30
Тошкент в. 20:30
Тошкент ш. 20:30
Сирдарё 20:30
Жиззах 20:30
Самарқанд 20:45
Қашқадарё 20:45
Сурхондарё 20:45
Навоий 20:50
Бухоро 20:50
Хоразм 21:10
Қорақалпоғистон Р. 21:10

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БИР ДОНА АНОР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

"ОТА-ОНАМНИ РОЗИ ҚИЛДИМ" ДЕБ ЎЙЛАМАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:

☪️ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

☪️ ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

☪️ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 8-МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:28
⏱БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:46
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:45
⏱ШОМ - 18:29
⏱ХУФТОН - 20:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍6
Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ!

Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт!

Кунингиз хайрли ўтсин, жума айёмингиз муборак бўлсин!!!


@diyonatli
👍4
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
👍4
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@diyonatli
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rasululloh masjidlarida e'tikof o'tirishdan afzal amal

Shayx muftiy Nuriddin Xoliqnazar hazratlari.

@diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

САХОВАТ ВА БАХИЛЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ГУНОҲ ҚИЛАВЕРИНГ, АГАР...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 9-МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:27
⏱БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:44
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:50
⏱ШОМ - 18:30
⏱ХУФТОН - 20:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АРҲИВ #ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2023

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (18-кун )дан
лавҳалар.
Абдуқодиров Аъзамжон қори

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @diyonatli
❤6👍3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ азза ва жалла: «Ҳар бир одам боласининг амали ўзи учундир. Лекин рўзаси Мен учундир. Унинг мукофотини Ўзим бераман», деди. Рўза дўзахдан тўсиқдир. Агар сизлардан бирингиз рўза тутса фаҳш ҳамда лағв сўзларни гапирмасин. Агар бирор киши сўкса ёки урушса, «мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидаги ҳидининг ўзгариб қолиши Аллоҳнинг ҳузурида мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандчилик бордир. Бири: оғзини очганида. Икккинчиси: рўзаси билан хурсанд бўлиб Раббисига йўлиққанида».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1