Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.51K photos
4.4K videos
29 files
7.16K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
❓Турли хил йиғинларда диний маросимларда ўтириш вақтларида, баъзи бир инсонлар диний мавзуга тааллуқли бўлган масалаларни ўзи тушунмаган холатда фатво беради. Ўзини атрофдагилардан диний илми кучли эканини билдириб туришга ҳаракат қилади. Шулар ҳақида нима дейсиз?
---------------
Audio
Ҳалол деб ёзилган колбасани ейиш мумкинми?
---------------
Audio
❓Намоз ўқиётганимда мушук олдимда ўйнаб юради. Унга қараб ўқиб қўймадимми деяпман. Бу хатоми? Шариатда нима дейилган?
---------------
Audio
❓Ҳарбий хизматга борган вақтда ўкилмаган намозларим учун нма қилсам бўлади?
---------------
Audio
❓Бомдод намозини фарзи жамоат билан ўкилаётган вақтда жамоатга қўшилса, суннатини фарздан кейин ўқиса бўладими?
---------------
Audio
❓Бир хонани бурчагида таҳорат олиб, бошқа жойида намоз ўқиса бўладими, албатта мустаҳабсиз, қиш кунларида совуқда. Оммавий жавоб берсангиз.
Forwarded from OQ va QORA | Sayyid Abdulaziz Yusupov
Унутманг! Кечиримни ҳар доим ҳам айбдор сўрамайди. Кечиримни муносабатларни кўпроқ қадрлайдиган инсон сўрайди...

Бизнинг расмий саҳифалар👇

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Forwarded from Ikrom Sharif
Парижда бир масжидга болакай кириб имомдан сўради:
— Мени онам юбордилар, сизларнинг мадрасангизда ўқисам бўладими?
— Бўлади. Лекин онанг қани? Аввал ундан баъзи маълумотлар олишимиз керак, деди имом.
— Онам ташқарида турибдилар, —деди бола — Масжидга кира олмас эканлар, чунки онам мусулмон эмаслар.

Имом шошиб кўчага чиқди ва боланинг онасидан мақсадини сўради. Аёл шундай жавоб берди:

— Тақсир, менинг бир мусулмон қўшним бор. У фарзандларини мадрасага кузатаётганида фарзандлари онасининг қўлини ўпиб, бошига суради. У оила доим бахтли, хотиржам кўринади. Яна мен бу шаҳарда бирорта мусулмон фарзанд ўз ота-онасини қариялар уйига бериб юборганини кўрмадим. Илтимос, менинг боламга ҳам Исломни ўргатинг, шояд бу ҳам менга ўшалардек муомала қилса.


Аллоҳим, бизларни мусулмон қилиб қўйганинг учун Ўзингга чексиз ҳамдлар бўлсин!

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг👇👇
Telegram | Instagram | YouTube
| Facebook|
Forwarded from Zangiota jome masjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Улуғлар_насиҳати

Доктор Саид Муҳаммад Рамазон Бутий: "Шайтон кўпчиликни шу йўл билан аврайди"

Каналга уланиш ⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAFP5-P0xlmh8zhD0hw
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ДЎСТИМ!
Мендан қандай қилиб Аллоҳга етишиш мумкин деб сўрайсан. Мен айтаманки, агар Аллоҳга етишган зотларнинг сийратига боқсанг, уларни фақатгина мутлоқ таслим бўлибгина етишганини кўрасан.
Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳис саломни кема ясашга амр қилганида Нуҳ алайҳис салом: “Саҳрода кема ясаш нега керак, эй Роббим?!”, демасдан буйруқ берилиши билан ясашга киришиб кетдилар.
Иброҳим алайҳис саломга Аллоҳ ўғилларини қурбонлик қилишни амр қилганида у зот: “Отанинг ўз ўғлини сўйишида нима ҳикмат бор?!”, демасдан буйруқ берилиши билан ишга киришдилар.
Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломнинг оналарини чақалоқни дарёга ташлашга амр қилганида у киши: “Бундан бошқа бехавотирроқ йўл йўқми?!, демасдан бирданига буйруқни бажаришга киришганлар.
Иброҳим алайҳис салом Ҳожар ва унинг гўдак ўғлини қуруқ саҳрога бир халта хурмо ва бир меш сув билан ташлаб кетаётганларида Ҳожар: “Бу ишга сизни Аллоҳ амр қилдими?”, дея сўрадилар. Иброҳим алайҳис салом: “Ҳа!”, дедилар. Шунда Ҳожар: “Ундай бўлса кетаверинг. Аллоҳ бизни зое қилмайди”, дедилар.
Сўнгра замон айланди. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳис салом кемани ясаб битиришлари билан тўфон жўнатди. Иброҳим алайҳис саломга қурбонлик қилаётган ўғиллари ўрнига жаннатдан қўчқор жўнатди. Мақсад болани сўйиш эмас эди. Аллоҳдан ўзгага боғланиб қолишни сўйиш эди. Дарё эса Фиръавнни ўлдирадиган чақалоқни Фиръавннинг хонадонида вояга етиши учун етказиб берувчи ходим вазифасини бажарган эди холос. Ҳожар ва унинг боласи ташлаб кетилган жой бугун қарийб икки миллиард мусулмон талпинадиган Макка шаҳридир. У ер токи қиёматга қадар мусулмонлар қибласига айланди.
Дўстим! Агар етишмоқчи бўлсанг тафсилотларга киришмасдан Унга итоат қилавер. Аллоҳ истаган нарсада Унга таслим бўл, ана шунда У сенга сен истаганни беради!
Саломлар бўлсин қалбингга!

@Abdulqodir_Polvonov
​​📝“ДАДАЖОН, СИЗНИ КАТТИК СОГИНДИМ”.
Турмуш чорраҳаларида.

Бу воқеага 32 йил бўлди. 1985 йили қизимнинг турмуши бузилиб, қайтиб келди. Орадан бир ой ўтиб, дугонаси Бойқўнғирга ишга чақирди. Бир куни ундан хат олдим. Қизим олис шаҳардаги ошхоналарнинг бирида ошпаз бўлиб ишлаётганини, қизи Саидани соғинганини ёзибди. Мен ҳали бир ёшга тўлмаган гўдакни олиб, Бойқўнғир, қаёқдасан, деб йўлга чиқдим.
Қизимнинг иши, ётоқхонасини кўриб, хотиржам уйга қайтдим.
 Неварам гапирадиган бўлиб, ойимни кўрдим, дадам қани, деб сўрайдиган бўлди. Мен нима деб жавоб беришимни билмай, «Даданг ҳарбий хизматда, бир куни келади, шунда кўрасан», деб қўя қолдим.
Ҳаш-паш дегунча, Саида беш ёшга тўлса ҳамки, эрталаб туриб, дадасини сўрайверарди. Шундай кунларнинг бирида қизимдан хат олдим. 
Орада фарзанд бўлмай, ажрашган, ҳарбий хизматдаги бир йигитга турмушга чиқаётганини, тўй бир ҳафтанинг ичида ўтишини ёзибди. Маълум бўлишича, қизим ҳам бўлғуси ёрига орада фарзанд бўлмай ажрашиб кетганмиз, деб ёлғон гапирган экан. Шунинг учун Саидани бу муҳим учрашувга «тайёрлаб» келишимни сўраган эди.
Хатда кўрсатилган манзил бўйича тўй бўладиган жойга етиб келдик. 
Сал кечиккан эканмиз, одамлар ўринларига жойлашиб ўтирииб олишган экан. Бизни қуда тарафдагилар ўраб олишди, қизим эса куёви билан келиб саломлашди. Куёвбола эса Саидага яқин келиб «Бу жажжи қизалоқ қаердан келиб қолди?», деб сўради? 
Шу пайт нима бўлди денг? 
Саида «Дада, дадажон!» деб унинг бўйнидан қучоқлаб олди. Кўзлари ёшга тўлиб, «Нега шунча узоқ қолиб кетдингиз, сизни қаттиқ соғиндим», деб йиғлашдан тўхтамасди. Менинг ҳам, меҳмонларнинг ҳам кўзи намланди.
 Тўйга келганлар куёвбола нима дер экан, деб кутиб туришарди. Йигит бир муддат нима дейишини билмай турди ва ўзини қўлга олиб, "Ҳарбий хизматда эдим, мана, келдимку, қизим", деди.
Орадан беш-олти йил ўтиб, қизимнинг куёвини Чимкентдаги ҳарбий қисмларнинг бирига ўтказишди ва мен уларникига тез-тез бориб турадиган бўлдим.
Ҳозир Саиданинг ёши 32да. Оила сирини у паспорт олаётганида билди. Анчагача ўзига келолмай юрди, кечқурун отаси ишдан келганда «Дадажон, ер юзида сиздек яхши ота йўқ» деб анча вақтгача кўз ёшини тўхтата олмади..
Саида Чимкенда олий ўқув юртини қизил дипломга битириб, шу ерда ишлаяпти. 
Оила қуриб, икки ўғил ва икки қизга она бўлди, Икки ука ва икки синглиси бор, бир-бирига меҳрибон.Унинг гапириб беоган сузларидан шуни англадимки, дунёда шундай эркаклар хам бор уз фарзандига оталик кила олмайди, аммо баъзи бир мардлар бор хали болали булмай туриб хакикий ота була олади.
Хикоям тугади.
Собира АҲМЕДОВАнинг дил сўзларини Баҳорой ДЎСМАТОВА оққа туширди.
"Жаноза" намози.

Биринчи такбирдан кейин;

Субханака Аллохумма ва бихамдика ва табарокасмука ва таъла жаддука ва лаа илаҳа ғойрук

Иккинчи такбирдан кейин;

Аллохумма солли аъла Мухаммадин ва аъла аали Мухаммад кама соллайта аъла Иброхийма ва аъла аали Иброхийм иннака хамидун мажид.
Аллоҳумма баарик аъла Мухаммадин ва аъла аали Мухаммад кама барокта аъла Иброхийм ва аъла аали Иброхийм иннака хамидун мажид

Учинчи такбирдан кейин;

Аллоҳуммағфир лихаййина ва маййитина ва шааҳидина ва ғооибина ва соғийрина ва кабийрина ва закарина ва унсаана Аллоҳумма ман ахяйтаху минна фа ахйиҳи аълал ислаам ва ман таваффайтаху минна фа таваффаҳу аълал иймаан Аллоҳумма лаа тахримнаа ажроху ва лаа тудзиллана баъдаху.
Илм икки дунё саодати
<unknown>
Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Илм икки дунё саодати

#audio

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
#КУН_ОЯТИ

فَمَنْ يُرِدِ اللَّهُ أَنْ يَهدِيَهُ يَشْرَحْ صَدْرَهُ لِلْإِسْلَامِ وَمَنْ يُرِدْ أَنْ يُضِلَّهُ يَجْعَلْ صَدْرَهُ ضَيِّقًا حَرَجًا كَأَنَّمَا يَصَّعَّدُ فِي السَّمَاءِ كَذَلِكَ يَجْعَلُ اللَّهُ الرِّجْسَ عَلَى الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ

Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса, унинг кўкси (қалби)ни Ислом учун (кенг) очиб қўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва сиқиқ қилиб қўяди*. Шундай қилиб, Аллоҳ имон келтирмайдиганларга (лойиқ) жазони раво кўргай.

Анъом сураси 125 оят

* Бу ояти каримадаги "кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек тор ва сиқиқ қилиб қўяди" – деган жумла Қуръони каримнинг энг юксак илоҳий мўъжиза эканига далолат қилади. Зеро, кўкка кўтарилган сайин ҳавонинг сийраклашуви назарияси физика ва астрономия фанида инсоният томонидан у даврда кашф қилинмаган эди.

Ушбу оят Аллоҳ таоло инсон томонидан маъсият содир бўлишини ҳам ирода қилиши жоизлигига далилдир. Мўътазила фирқаси буни инкор этади (Мд.).
Forwarded from OQ va QORA | Sayyid Abdulaziz Yusupov
То адолатсизликка йўлиқмагунча адолат ҳеч кимни ҳаёлига келмайди...
АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
Албатта, йўлларда зикр аҳлини қидириб юрадиган Аллоҳнинг фаришталари бор. Қачонки Аллоҳни зикр қилаётган қавмни топсалар: “Қидираётган нарсангизга келинглар“, деб бир-бирларини чақирадилар. Сўнгра уларни дунё осмонига қадар қанотлари ила ўраб оладилар.
Шунда улар(фаришталар)нинг Роббиси Ўзи уларданда яхши билишига қарамай, улардан сўрайди:

- Бандаларим нима деяптилар?
- Сенга тасбиҳ, такбир, ҳамд айтишмоқда, Сени улуғлашмоқда.
- Улар Мени кўрганмилар?
- Аллоҳга қасамки, йўқ, Сени кўрмаганлар.
- Мени кўрсалар қандай бўлар эди?
- Агар Сени кўрганларида эди, ибодат, мақташлик, улуғлаш ва тасбеҳ айтишда янада шиддатлироқ бўлар эдилар.

- Мендан нима сўрайдилар?
- Сендан Жаннатни сўрамоқдалар.
- Уни кўрганмилар?
- Аллоҳга қасамки, эй Роб, йўқ, кўрмаганлар.
- Уни кўрганларида қандай бўлар эди?
- Агар уни кўрганларида эди, унга янада ҳарисманд, янада талабчан, янада интилувчан бўлар эдилар.

- Улар нимадан паноҳ тилайдилар?
- Жаҳаннамдан.
- Уни кўрганмилар?
- Аллоҳга қасамки, эй Роб, уни кўрмаганлар.
- Уни кўрганларида қандай бўлар эди?
- Агар уни кўрганларида эди, ундан янада кўпроқ қочар ва ундан янада қаттиқроқ қўрқар эдилар.

Аллоҳ таоло:
- Сизларни гувоҳ қилиманки, албатта Мен уларни мағфират қилдим.
Фаришталардан бири:
- Уларнинг орасида фалончи бор, улардан эмас. У фақатгина бирор юмуши учун келган.
Аллоҳ таоло:
- Улар ҳамроҳдирлар. Уларнинг бирор ҳамроҳи бадбахт бўлмагай, деди.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти
ИБРАТ

Парижда бир масжидга болакай кириб имомдан сўради:
— Мени онам юбордилар, сизларнинг мадрасангизда ўқисам бўладими?
— Бўлади. Лекин онанг қани? Аввал ундан баъзи маълумотлар олишимиз керак, деди имом.
— Онам ташқарида турибдилар, —деди бола — Масжидга кира олмас эканлар, чунки онам мусулмон эмаслар.

Имом шошиб кўчага чиқди ва боланинг онасидан мақсадини сўради. Аёл шундай жавоб берди:

— Тақсир, менинг бир мусулмон қўшним бор. У фарзандларини мадрасага кузатаётганида фарзандлари онасининг қўлини ўпиб, бошига суради. У оила доим бахтли, хотиржам кўринади. Яна мен бу шаҳарда бирорта мусулмон фарзанд ўз ота-онасини қариялар уйига бериб юборганини кўрмадим. Илтимос, менинг боламга ҳам Исломни ўргатинг, шояд бу ҳам менга ўшалардек муомала қилса.

Аллоҳим, бизларни мусулмон қилиб қўйганинг учун Ўзингга чексиз ҳамдлар бўлсин!
@IkromSharif
Устоз Салоҳиддин домла
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Ким Аллоҳни яхши кўрса суннатга эргашади.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
БУЮК СУЗЛАР

1059/2442). Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

«Мусулмон мусулмонга биродар, у унга зулм қилмаслиги ва хиёнат қилмаслиги керак. Биродарига муҳтожликда ёрдам берадиган кишига, Аллоҳ унинг эҳтиёжида ёрдам беради, мусулмонни қайғудан халос қиладиган кишини, Аллоҳ қиёмат кунининг қайғуларидан халос қилади.
Ким бир мусулмоннинг гуноҳларини ёпса, (ошкор қилмаса) Аллоҳ қиёмат куни у кишини, гуноҳларини беркитади".