Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЖАННАТ ВА ДЎЗАХНИНГ БОРЛИГИ

CАВОЛ: Жаннат ва дўзахнинг борлигини илмий исботи борми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бор. Жаннат ва дўзахнинг борлиги ҳақида Қуръон оятлари ва мутавотир ҳадисларда жуда кўплаб маълумотлар ворид бўлган. Шаръий қоидаларга кўра Қуръон оятларида келган, субути ва далолати қатъий оятлар яқиний илмни ифода қилади. Шунингдек, мутавотир ҳадислар ҳам қатъий маънони (ишончли, яқиний илмни) ифода қилади. Буни инкор қилган инсон диндан чиққан ҳисобланади.

Агар сиз “илмий исботи борми” деганда замонавий илмлар яъни фан буни исботлаганми? Демоқчи бўлсангиз, унда савол ноўрин бўлади. Чунки, жаннат ва дўзах масалалари ақидавий-ғайбий илмлар сарасига киради. Замонавий илм фан эса буни исботлашдан ожиздир. Чунки замонавий илмлар фақат шуҳуд оламига тегишли бўлган, тажриба ва ҳис туйғуга боғлиқ нарсаларнигина ўрганади холос. Мозийда бўлиб ўтган ишлар ёки ғайб оламига тегишли нарсалар ҳақида илм ҳосил қилишнинг ягона йўли саҳиҳ хабарлардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍6
Саудия Арабистони Ўзбекистонга 50 дона брайл алифбосидаги Қуръони каримни тақдим этди

Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллигига брайл алифбосида чоп этилган муқаддас Қуръони Карим китобларини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Техник-ҳамкорлик ва грантлар асосида қабул қилинган ушбу муборак китоблар Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятига тақдим этилиши назарда тутилган.

Мазкур беғараз ёрдам шаклида берилган китоблар 15 минг АҚШ долларига тенг.

Брайл алифбосидаги ушбу муқаддас Қуръон китоблари тез кунларда Ўзбекистонга етказилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмат


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲНИ ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ЁШЛИГИДАН ТАНИТАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ҳаракатда – баракат (1-қисм)

Муҳтарам қатъиятли укажон. Сиз бекорчи эмассиз. Балки иш қидираётган, сабабларни амалга оширган, қўлдан келганини қилаётган мусулмонсиз. Аллоҳдан тавфиқ сўраб ўз йўлингиздан кетмоқдасиз. Сизни бекорчи дейишаётган бўлса, билиб қўйишсин, сиз бекорчи эмассиз. Ишсиз бўлсангиз ҳам омадсизлигингиз учун эмас, балки айни пайтда вазият шуни тақозо қилиб тургани учун иш топа олмаяпсиз. Аммо Аллоҳнинг раҳмати барча нарсага етажак. Сиз ҳам шу борлиқдаги бир жонзот экансиз, албатта, Аллоҳнинг назари сизга ҳам етади. Бундан ғам чекманг.

Ризқингиз белгилаб қўйилган, ишингиз ҳукм қилиб бўлинган, тақдирингиз битилган. Дарвоқе, Раббингиз раҳмли, карим ва қайюм (Барча нарсани тутиб турувчи) Зотдир. Шундай экан, сиқилишга ўрин йўқ!

Умидсизлик чангларини қоқиб ташланг, сочилиб ётган варақларни бир жойга жамланг. Ўрнингиздан туринг. Сиз унча-мунчага синмайдиган одамлигингизни ўзингизга исботлаб бераман. Муваффақиятсизликларни янада кўтарилиш ва чекинмаслик учун зинапоя қилинг.

Иш йўқ дегани ҳаммаси барбод бўлди, деган эмас. Ҳали иш топмадингиз дегани. Ҳеч қачон мақсадга ета олмайсиз, дегани эмас, балки сиз билмаган бир йўл бор, шуни қидиринг дегани.

Ҳозирги даврингиз танаффус ёки бир нафас рослаб олишдек гап. Бу оворагарчиликлар ортида Аллоҳнинг қазою қадари ва сиз учун хайрли нарсаларни танлаб бериш бордир.

Бошга тушганда оғир ишлар,
Кетидан кўнгилбахши келар.
Бундан маҳбуб чин бехабар,
Кўзига зулмдек кўринар.

Янги қадамлар ташлаб, барчасига бошидан уриниб кўринг. Ботқоқда сиз билан бирга чўкканлардан халос бўлиб, ўзингизни тортиб чиқаринг. Сабр қилинг. Бошида қийинчилик бўлиши табиий. Илк қадамда қоқилишлар кечирилади. Аммо натижа сизники бўлиши муҳим.

БАТАФСИЛ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ustoz

Магистратура талабалардан бири маъруза охирида менга: «Доктор! Дарсдаги маърузангизни эшитган пайтимизда уни тушунамиз ва кейинги дарсингизни интизорлик билан кутамиз. Лекин уйга қайтиб, дарсликларни ўқисак, сиз маъруза қилган пайтдагичалик фойда ва руҳиятни топмаймиз» деди. Мен унга: «Асалари асални нимадан олади?» дедим. У: «Гуллар ширасидан», деди. Мен: «Агар сен ўша гулларнинг бирортасидан есанг, таъми қандай бўлади?» дедим. У: «Аччиқ бўлади», деди. Шунда мен: «Устознинг вазифаси мана шудир. Устозлар аччиқ гуллардан ширин ва фойдали асал чиқариш учун миллионлаб гуллар узра айланиб, сўнг талабалар олдига тўплаган шираларининг хулосасини қўйишади», дедим.

🌐
https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#namoz

Агар сиз намозни тез ўқисангиз, билингки, етишишни истаган, йўқотишдан қўрққан нарсаларнинг барчаси Унинг қаршисида турганингиз - Аллоҳнинг қўлидадир.

🌐
https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 7-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:10
⏱БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:30
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:15
⏱ШОМ - 17:53
⏱ХУФТОН - 19:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки таҳорат қилса ва уни чиройли тарзда адо этса, унинг жасадидан хатолари чиқиб кетади. Ҳаттоки тирноқлари остидан чиқиб кетади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МАҚТАНЧОҚЛИК ЁМОН ИЛЛАТ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

САЖДАИ САҲВДА АДАШСАМ НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Намозда адашсам саждаи саҳв қиламан. Агар саждаи саҳвда ҳам адашсам намоз бузиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саждаи саҳвда адашса, намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БEШ НАРСАНИ ҒАНИМАТ БИЛИНГ!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 8-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:12
⏱БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:32
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:15
⏱ШОМ - 17:54
⏱ХУФТОН - 19:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍6
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Keskin gapirish - shijoatli degani emas.

Muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlari.

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 РАМАЗОНДА ҲАЖНИНГ САВОБИГА ТЕНГ УМРА ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

🌙🌙 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
فإنَّ عُمْرَةً في رَمَضَانَ تَقْضِي حَجَّةً مَعِي
"Рамазондаги умра мен билан бирга қилинган ҳажга тенгдир". Ушбу ҳадиси шарифда Рамазонда қилинган умранинг савоби Расули Акрам билан қилинган ҳажга тенг экани баён қилинмоқда.

😄 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган Рамазон ойидаги арзон, қулай ва тўғридан-тўғри рейслардаги умра хизматларидан фойдаланинг!

🌙 Рамазон ойининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўн кунликлари учун ўзига хос ва мос арзонлаштирилган нархлар белгиланган.

📍 Умра сафарига боришни хоҳловчи азизларимиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва умра марказига мурожаат қилишлари мумкин.
📞+998998821858
📞+998770851858

🗂Вилоятлардаги вакилларимиз 👈🏻

🗺МАНЗИЛ

🤲 Аллоҳ таоло умрангизни мабрур, саъйингизни машкур ва дуоларингизни мақбул қилсин.

🌐 Ҳаж ва умра марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
🌐Instagram 🌐Telegram 🌐Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍2
#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мен каби таҳорат қилганларини кўрдим. Сўнгра у зот: «Кимки мана шу тарзда таҳорат қилса, аввалги гуноҳлари кечирилади. Энди ўқиган намози ва масжидга юриб боргандаги савоби эса ёнига қолади», дедилар», деди.

Имом Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ УЧУН УМРА НАРХЛАРИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази томонидан ташкил этилаётган Рамазон ойидаги арзон, қулай ва тўғридан-тўғри рейслардаги умра хизматлари нархлари эълон қилинди.

🌙 Рамазон ойидаги:
🗣Биринчи ўн кунлик - 17 510 000 сўм (≈1390$)
🗣Иккинчи ўн кунлик - 18 770 000 сўм(≈1490$)
🗣Учинчи ўн кунлик - 19 967 000 сўм (≈1590$)

🕌Мадина шаҳрида [3 кун] Saraya Harmony (100 m) меҳмонхонаси
🕋Макка шаҳрида [7 кун] Olayan Almasi (1,5 km) меҳмонхонаси
🛫Авиачипта,
🚌транспорт хизматлари
🏨Мадина ва Макка шаҳарларида шинам меҳмонхоналар
🍱Саҳарлик ва ифторликда мазали таомлар
🪪Расмий умра визаси
👳‍♂Элликбоши ва тажрибали ишчи гуруҳлар
🦺Нимча, сумка ва умра қўлланмаси
👨‍⚕️7/24 шифокорлар хизмати
💧5 литр зам-зам суви туҳфаси

✈️Эслатиб ўтамиз, парвозлар бевосита “Ўзбекистон ҳаво йўллари” (Uzbekistan Airways) орқали амалга оширилади.

🕋 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази

📍Манзил: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Новза” масжиди

📨Батафсил маълумот учун:
📞 +998 99 882-18-58 
📞 +998 77 085-18-58

✔️Обуна бўлинг ва улашинг!
📷Instagram 💬Telegram 💬Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СУВНИНГ РАНГИ ЎЗГАРСА

CАВОЛ: Ранги ўзгарган ариқ суви нажосат ҳисобланадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сувнинг ранги нажосат сабабдан ўзгарган бўлса, сув ҳам нажосат бўлади. Агар нажосат сабабидан эмас балки тупроқ, барг ва шунга ўхшаш пок нарсалар сабаб ўзгарган бўлса, нажосат бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA