Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотига қўриқчи қилдилар. Шунда бир киши келиб, таомдан ҳовучлаб ола бошлади.

Мен уни ушлаб: «Аллоҳга қасамки, сени Расулуллоҳ ҳузурларига олиб бораман», дедим. У: «Болаларим кўп, жуда муҳтожман», деб айтган эди, қўйиб юбордим.

Тонг оттирганимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, кечаги асиринг нима қилди?» дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, эҳтиёжи жуда қаттиқлигини ва болалари кўплигини айтган эди, унга раҳм қилиб қўйиб юбордим», дедим. Расулуллоҳ: «У сенга ёлғон гапирган бўлмасин, яна келади», дедилар.

Мен Расулуллоҳнинг сўзларидан унинг тағин келишини билиб, кутдим. У келиб, яна таомдан ҳовучлаб ола бошлади. Ушлаб олиб: «Сени Расулуллоҳ ҳузурларига олиб бораман», дедим. У яна: «Мени қўйиб юбор, болаларим кўп, шунга жуда муҳтожман, бошқа қайтиб келмайман», деб айтди. Раҳмим келиб, яна қўйиб юбордим.

Тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, асиринг нима қилди?» дедилар. Мен: «Эҳтиёжи жуда қаттиқлигини ва болалари кўплигини айтган эди, раҳм қилиб қўйиб юбордим», дедим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга ёлғон гапирётган бўлмасин, у яна қайтади», дедилар. Учинчи бора кута бошладим.

У келиб, яна таомдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни ушлаб олдим ва: «Келмайман, дейсанда, яна қайтиб келаверасан, бу охиргиси, сени Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб бораман», дедим.

Шунда у: «Мени қўйиб юбор, агар қўйиб юборсанг, сенга бир нечта калималарни ўргатиб қўяман, у билан Аллоҳ сенга наф беради», деди. «Қайси калималар?» деганимда, «Тўшагингга ётсанг, Оятул курсийни ўқи, Аллоҳнинг қўриқчиси доим сени қўриқлаб туради, тонг отгунича шайтон сенга яқинлаша олмайди», деди, сўнг мен уни қўйиб юбордим.

Тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечаги асиринг нима қилди?» деб сўрадилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, у Аллоҳ фойда берадиган калималарни ўргатувди, қуйиб юбордим», дедим. Расулуллоҳ: «Қайси калималар экан?» дедилар.

Мен: «Агар тўшагингга ётсанг, Оятул курсийни ўқи, Аллоҳнинг қўриқчиси доим сени қўриқлаб туради, тонг отгунича шайтон сенга яқинлаша олмайди», деб айтди», дедим.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, рост гапирибди. Эй Абу Ҳурайра, уч кундан бери сен билан гаплашаётган киши кимлигини биласанми?» дедилар. «Йўқ», дедим. «У шайтон эди», деб айтдилар Набий алайҳиссалом».


Имом Бухорий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Огоҳ_бўлинг

‼️ Умра зиёратини амалга оширишда фирибгарларга алданиб қолманг!


❌ Айни пайтда, Умра хизматларини махсус лицензиясиз ташкил этиб келган 5 та туристик ташкилот лицензияси вақтинча бекор қилинган.

🔰 Фуқароларни алдаган шахслар ва туристик ташкилотларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📌 Фуқароларимиздан Умра зиёратини амалга оширишда фирибгарлар алдовига тушиб қолмасликларини сўраб қоламиз!


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚАРЗДАН КЕЧСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Яқин танишларимга агар пул керак бўлиб қолса, пул бериб тураман. Ҳар доим ҳар хил миқдорда, масалан, 50 минг, 30 минг ва ҳоказо. Қайтараман дейишганида мен кўпинча бу пулларни олмайман. Чунки улар ижарада яшашади, овқатига ишлата қолсин, дейман. Бир ўртоғим, агар кимгадир пул бериб турсанг, уни олишинг шарт экан, йўқса гуноҳ бўлар экан, чунки бу қарз деганди. Саволим шундан иборатки, агар улар менга пулни қайтармоsчи бўлишса, мен уни олишим шартми? Ёки ҳозиргидай олмасам ҳам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қарзни кечмоқчи бўлган киши уни қўлига олиши шарт эмас. Ҳақдор киши берган қарзидан кечиши билан қарздорнинг зиммасидан қарз тушади.

Дарҳақиқат, қарзни қийналгандан ўтиб юбориш бу катта эҳсон. Бу борада ҳадисларда бундай дейилган:

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم من أنظر معسرًا أو وَضع له، أظلَّه اللهُ يومَ القيامةِ تحتَ ظلِّ عرشهِ، يومَ لا ظلَّ إلا ظلُّه رواه الترمذي

Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким камбағалга муҳлат берса ёки унинг қарзидан кечса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Ўз Арши сояси остида уни соялантиради”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти).

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Унинг отаси яшириниб юрган қарздорни излаб топиб олди. Шунда у: “Қийналиб қолганман”, деди. Абу Қатоданинг отаси: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳга қасамки” деб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунининг машаққатларидан Аллоҳ таоло уни халос қилмоғи кимни хурсанд қилса, қўли калта кишига муҳлат берсин ёки уни қарзини кечсин” деяётганларини эшитганман”, деди”. (Имом Муслим ривояти).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☁️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🤲 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

🗣 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

#qor #duo #дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЭРКАКЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
6 тилда Қуръон ўргатадиган дастур ишга тушади

Ҳарамайн номини олган ташаббус Қуръон таълимотини глобал миқёсда ривожлантиришни мақсад қилган. Маълумотларга кўра, дастур Муқаддас Китобни ўргатиш учун энг сўнгги технологиялардан фойдаланади.

Шунингдек, курсда қатнашганлар қироатларини тўғрилаши, тажвидни пухта эгаллаши ва Қуръон ёд олиши мумкин бўлади. Курслар Миқрот ал-Ҳарамайн иловаси орқали олтита тилда, яъни араб, инглиз, урду, индонез, малай ва ҳауса тилларида тақдим этилади.

Курсларни муваффақиятли тамомлаганларга Қуръон тиловатининг ўнта қироати бўйича мутахассислар томонидан сертификатлар ҳамда ёд ва қироат учун рухсатномалар берилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив #ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2023

‼️Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди

💚Таровеҳ намозидан лавҳалар.
Абдуқодиров Аъзамжон қори
✅Аҳзоб сураси 35-оят

✈️Дўстларингизга хам улашинг
👉 @diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
24-моддаси
.

📝 Диний ташкилотлар реестри


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 2-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:15
⏱БОМДОД - 06:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:36
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:10
⏱ШОМ - 17:46
⏱ХУФТОН - 19:20

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍9
Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ!

Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт!

Кунингиз хайрли ўтсин, жума айёмингиз муборак бўлсин!!!


@diyonatli
Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Жума кунингиз муборак бўлсин!!!


@diyonatli
#Видео

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Каҳф сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа, дажжолдан омонда бўлади», дедилар. Бошқа ривоятда «Каҳф суранинг охиридан» бўлиб келган.

Имом Муслим ривоятлари.

@diyonatli
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
25-моддаси
.

📝 Диний ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиб туриш


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 3-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:14
⏱БОМДОД - 06:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:35
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:10
⏱ШОМ - 17:48
⏱ХУФТОН - 19:20

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
👍1🕊1
#tafakkur

Ёмғирдан қочиб дўлга тутилгандек

Қуръони каримда сакинат сўзи қаерда зикр қилинган бўлса иймоннинг қалбларга хотиржамлик таратишига ишора қилади. Бу хотиржамликнинг асл манбаси эса Аллоҳни севиш, Унинг ҳукмига рози бўлиш ва ҳар сафар ҳолат қийинлашган ёки ҳамма нарса зулматли бўлиб қолганда У Зотдан ёрдам сўрашдир.
Инсон фавқулодда танг ҳолатга тушиб қолганда гоҳида ундан чиқиш учун ўнлаб вариантларга дуч келиши, улар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрганда энг яхши ечим ҳам жуда оғриқли бўлиши ва худди ёмғирдан қочиб дўлга тутилгандек ҳолатга тушиб қолиши мумкин. Шунингдек, чиқиш йўлини тополмай ўзи билан ўзи бўлиб қолиши ёки муаммонинг ечими жуда жиддий қурбонлик талаб қилишини кўриши мумкин.

Бундай тунд фикрлар Аллоҳга ва ўзига ишончи кам бўлган инсонларда кўпаяди. Лекин мўмин инсон сакинат ва ҳақиқатга энг яқин вариантни танлайди, сўнг нима бўлишига эътибор қилмаган ҳолда олдинга интилади. Тилида эса Аллоҳ таолонинг ушбу сўзлари айланади: "Айтинг: "Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг ҳожамиздир. Бас, иймонли кишилар фақат Аллоҳгагина суянсинлар!" (Тавба сураси, 51-оят).
Дунёда ёмон хаёллар ва заифлик васвасалари тутун каби ҳаммаёқни тутиб кетган.

Аниқланишича, инсон ҳақиқатлардан кўра шубҳа-гумонлар сабабли кўпроқ қийналади ва ҳаёт воқеалари уни мағлуб этишидан олдин руҳий ҳолатидаёқ мағлубиятга учрайди. Аллоҳ таоло айтади: "Ундай зотларга айрим кимсалар: “Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!” деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли вакилдир!” дедилар”. Бас, (у юришдан) бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг ризолигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир” (Оли Имрон сураси, 173-174-оятлар).

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
👍1
#насиҳат

Бир Шайхдан сўрашибди.

—Оилада эр билан хотин жанжаллашиб, аразлашса қай бири биринчи бўлиб узр сўраши керак?
—Эркакми ёки аёлми ?
Шайх шундай жавоб берди:
—Қай бири Аллоҳ таолодан кўпроқ қўрқса, ўша биринчи бўлиб узр сўраши керак.

🌐
https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy