Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ
ҲАЗРАТЛАРИНИНГ НАШР ҚИЛИНГАН АСАРЛАРИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

БИРИНЧИ БОСҚИЧ

1. Иймон
2. Соф табиат дини (Саййид Мубашшир Тарозийдан таржима)
3. Амаллар ниятга боғлиқдир («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни)
4. Мўминнинг мерожи – муфассал намоз китоби (кирил ва лотин алифболарида)
5. Мўминнинг қалқони – муфассал рўза китоби
6. Мўминнинг нажоти – муфассал закот китоби
7. Мўминнинг умр сафари - муфассал ҳаж китоби
8. Ёлғон
9. Ижтимоий одоблар.
10. Бахтиёр оила
11. Исроф
12. Сунний ақийдалар
13. Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар
14. Васатия – ҳаёт йўли
15. Тасаввуф ҳақида тасаввур
16. Самарқанднинг сара уламолари
17. Зикр аҳлидан сўранг (туркуми) 1-қисм

ИККИНЧИ БОСҚИЧ

18. Мукаммал саодат йўли
19. Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар
20. Кифоя (1, 2, 3-жуз)
23. Яхшилик ва силаи раҳм (1, 2-жуз)
25. Бозор ва унга боғлиқ масалалар
26. Қарз ва унга боғлиқ масалалар
27. Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишлар ҳақиқати
28. Дин насиҳатдир («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни)
29. Очиқ хат
30. Руҳий тарбия (1, 2, 3-жуз)
33. «Ҳадис ва Ҳаёт» туркуми (1‒10-жузлар)
43. Зуҳд ва ҳаё («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни)
44. Зикр аҳлидан сўранг (туркуми) 2-қисм

УЧИНЧИ БОСҚИЧ

45. Қуръон илмлари
46. Тафсири Ҳилол (1, 2, 3, 4, 5, 6-жуз)
52. Ҳадис ва Ҳаёт силсиласи (11‒20-жузлар)
62. Одоблар хазинаси («Адабул муфрад»: 1, 2, 3, 4-жузлар).
66. Мазҳаблар – бирлик рамзи
67. Соғлом бола
68. Ҳидоят имоми (Имом Абу Мансур Мотуридий)
69. Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни)
70. Зикр аҳлидан сўранг (туркуми) 3-4-қисм

ТЎРТИНЧИ БОСҚИЧ

72. Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси
73. Тафсири Ҳилол (4, 5, 6-жузлар).
76. Мусталаҳул ҳадис
77. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (таржима)
78. Ҳадис ва Ҳаёт силсиласи (21-30 ҳамда 34, 35, 36, 37-жузлар)
92. Хислатли ҳикматлар шарҳи (Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг «Ҳикамул-Атоийя» китобларига таржима ва шарҳ; 1, 2, 3, 4, 5-жуз)
97. Фиқҳий йўналиш ва китоблар
98. Усулул фиқҳ
99. Зикр аҳлидан сўранг (туркуми) 5-6-қисм

ЭРКИН МАВЗУЛАР

101. Кексаларни эъзозлаш
102. Мазҳабсизлик – Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир (Муҳаммад Саййид Рамазон Бутийдан таржима)
103. Зикр аҳлидан сўранг (туркуми) 5-қисм
108. Қуръон Карим ва ўзбек тилидаги маʼнолари таржимаси
109. Олтин силсила («Саҳиҳул Бухорий» 8 жуз)
117. Ислом тарихи 1-2-қисм
119. Фақиҳ имомлар ихтилофида Ҳадиси шарифнинг ўрни (Шайх Муҳаммад Аввомадан таржима)
120. Сарахс аҳли сўраган масалалар (Муҳаммад Ҳаким Термизийдан таржима)
121. Нақшбандия
122. Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар
123. Олам ва Одам, Дин ва Илм

Манба: Ислом.уз. Асл рўйхатга қўшимча ва тузатишлар эгаси Жавоҳир Иззатуллоҳ

@dotsentuzkanal
Мўмин инсон асаларига ўхшайди
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Мўмин инсон асаларига ўхшайди...

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
ЭНГ БУЮК ДАРС

"Ҳозир олдингизга Абужаҳлнинг ўғли Икрима мусулмон бўлиб киради. Унинг олдида отасини ёмонламанглар".

Хулқ фанидан пайғамбарона дарс.

Айримлар очиқчасига юзига айтишни қаҳрамонлик санаб, уни кишидаги шахсиятнинг кучга тўлганидан, деб биладилар.

Аслида эса бу иш заифлик аломатидир. Зеро, ҳикматнинг учдан бири одамларнинг ҳис-туйғуларига риоя қилиб, улар билан муроса қила билмоқдир.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2020-12-31
Ислом қалбингиз ҳам покиза бўл
<unknown>
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Ислом қалбингиз ҳам покиза бўлсин деди.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Инсонларнинг гуноҳига худди хўжайин каби боқма. Унга қул каби қара. Аллоҳ сенга ҳидоятни яхши кўрсатди. Бунинг закоти эса, сен ҳам инсонларни қўлидан тутиб, Аллоҳ томон бошламоғингдир...

Абдулқодир Полвонов
Ҳинд мутафаккири Ваҳидиддин Хон шундай дейди: "Сувга бўлган ташналик сув борлигига далолат қилганидек, адолатга бўлган ташналик ҳам, адолат борлигига далолат қилиши керак".
Лекин дунёда адолат йўқ. Бу эса ҳақиқий адолатни қарор топтирувчи охират борлигига далолат қилади.

Мустафо Маҳмуд
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ДЎСТИМ!
Менга ўтган йилнинг ёмон бўлганини, Аллоҳга шукрки, биз ундан эсон-омон чиққанимизни , зарар кўрмаганимизни, ўлмаганимизни айтасан. Аммо мен нажотни сиротдан ўтгандан кейин деб биламан. Бундан бошқалари беҳуда ғалабалардир!
Дўстим! Яшаш ғалаба эмас. Ўлиш эса мағлубият эмас. Маъно қандай яшашда. Ниманинг устида ўлишда.
Бугун сенга нима учун ёзаётганимни билмайман-у, аммо негадир ёдимга Уҳуд кунидаги Мусъаб ибн Умайр розиёллоҳу анҳу тушиб кетди. Макканинг энг гўзал. Энг бой, энг хушбўй йигити Мусъаб. Бугун у қумлар устида шаҳид бўлиб, қонга беланиб ётибди. Унга қабр қазишаяпти. Сўнгра уни ўрашга кафан топа олишмади. Кийимлари билан бошини беркитишса оёғи очилиб қолди. Оёғини беркитишса боши очилиб қолди.
Дунёнинг ҳисоби бўйича бундай ўлимлар ҳашаматли жанозалар билан солиштирганда ҳеч нарса бўлмай қолади. Ҳақиқатда эса ўша куни Муъаб ибн Умайр розиёллоҳу анҳунинг энг саодатли куни эди.
Агар яшаш нажот бўлса нақадар кўп нажотдагилар!
Агар ўлим мағлубият бўлса ҳаммамиз бир куни мағлуб бўламиз!
Нишонлашга арзийдиган нарса қабрдаги биринчи кунимиз қандай бўлишидир. Жаннат боғларидан бир боғми, дўзах чоҳларидан бир чоҳ?!
Мен билан бирга ишнинг оддийлигини ва мураккаблигини тасаввур қилиб кўр. Агар бошланғич дарсингдаги саволлар бўлмиш “Роббинг ким?”, “Дининг нима?”, “Пайғамбаринг ким?”, каби саволларнинг жавобини қалбингга маҳкам жо қилиб олмасанг докторлик унвонини олган бўлсанг ҳам бу унвон сенга фойда бермайди!
Саломлар бўлсин қалбингга!

@Abdulqodir_Polvonov
☂️⛅️ *همسات الصباح* ⛅️☂️

ОДДИЙ МАНТИҚ

Чанқадингизми, сув, чой, чанқовбосди ичимлик ва шарбатлар ичинг.

Очқадингизми, овқат енг, таом тановул қилинг.

Бу — оддий мантиқ.

Ташна киши тошқин дарё расмига соатлаб қараб ўтиргани билан чанқоғи босилмайди.
Тўлқинлар товушини эшитиш билан ташналик барҳам топмайди. Ҳеч бўлмаса бир ҳўплам сув ичиш керак!

Очқаган одам дошқозондаги ошни искашнинг ўзи билан қорни тўймайди. Тандир тўла патир ноннинг расмини томоша қилиш билан очлик кетмайди. Тўкин дастурхон акс этган натюрморт қоринни тўйғизмайди.
Очликни кетказиш учун лоақал бир чимдим овқат ёки қотган бўлса ҳам бир бурда нон еб қўйиши шарт, зарур!

Чайнашнинг ўзи бефойда, ютиш керак, томоқдан ичкарига ўтказиш лозим ва лобуд.
«Ютганим — ўзимники, чайнаганим — гумон».

Дори бемор ичига киргач, даво бўлади. Малҳамга қарашнинг ўзи билан яра битиб кетмайди.

Бу — оддий мантиқ.

Шунингдек, олим бўлмоқчимисиз, илм ўрганинг.

Бой-бадавлат бўлмоқчимисиз, унда касб-ҳунар ўрганинг, тижорат, савдо-сотиқ билан шуғулланинг.
«Олма пиш, оғзимга туш» билан иш битмайди.
«Тоққа чиқмасанг, дўлана қайда, жон чекмасанг, жонона қайда?» деб бежиз айтилмаган.

Қуёш чарақлаб турган иссиқ кунда офтоб зарбидан исиб кетдингизми, сояга ўтинг.
Қор паға-паға ёғаётган совуқ кунда совқатдингизми, тўн кийинг, қўлқоп тақинг, кўчага юпин чиқманг.

Қоронғида йўлни тополмаяпсизми, чироқ ёқинг, фонарни ишлатинг.
Ҳечқўрса шам ёқинг.

Манзилга тезроқ етиб бормоқчимисиз, уловга мининг, улов бўлмаса, оёқни қўлга олиб чопинг, югуринг. Ўтириб олманг, асло ётманг, ёнбошламанг. Ҳеч бўлмаганда, аста бўлса ҳам юриб туринг. Шунда манзилга тез етасиз.

Бу — оддий мантиқ.

Худди шунга ўхшаш, Қуръони карийм яхшиликларидан ва баракотларидан фойдаланмоқчимисиз, унда Қуръон оятларида тадаббур қилинг, ҳар бир оят мазмунида фикр юритинг, ҳар бир калиманинг мағзини чақинг, шунда муродингизга етасиз.

Мусҳаф муқовасини ўпиш билан ёки Қуръонни қуруқ ўқиш билан ёки чиройли овозли қорининг гўзал тиловатини эшитиш билан мурод ҳосил бўлмайди. Сув овозини эшитиш билан чанқоқ босилмаганидек, тадаббурсиз қуруқ тиловатнинг ўзи билан ҳам чанқоқ босилмайди.
Нон расмини ялаган билан қорин тўймаганидек, Қуръонни ҳам ҳа деб кўзга суртиш билан иш битмайди, онг, ақл тўймайди.

Зеро Қуръонни араб тилида нозил этган Ҳакийм Аллоҳ:

﴿كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ...﴾

«Эй Росулим, бу Қуръон — оятларида тафаккур қилишлари ва ақлли одамлар эслаб, ўйлаб ибрат олишлари учун Биз сизга нозил этган муборак КИТОБДИР».

«СОД» сураси 29-оят.

Қуръонни ўқиш билан ажр-мукофот ҳосил бўлади. Агарчи маъносини билмаса ҳам, савоб ёзилаверади, биизниллаҳ.

Аллоҳ учун холис Қуръон ўқиган кишига ҳар бир ҳарф учун биттадан ўнтагача ажр ёзилади. Савоб нақд.
Лекин Қуръонни бетафаккур ўқиган киши Каломуллоҳнинг кўп хойротларидан, баракотларидан бу дунёда маҳрум бўлиб қолади. Охиратда эса тиловат ажр-мукофотини олаверади.

Қуръондан тўлиқ фойдаланаман, икки дунё саодатига эришаман деган доно киши Каломуллоҳни тадаббур, тафаккур билан ўқийди.

Ҳаммага тадаббурли тонг тилайман.

Барча-барчага тафаккур нури билан ёришган сермазмун, файзли кун тилаб қоламан..

☀️ صباح التدبر ☀️

Жалол ИБРОҲИМ
Олимлар 400000 марта катталаштирган чивинни электрон микроскопда ўрганишди, унинг бошида 100 та кўз борлигини аниқладилар - битта чивиннинг вазни бир граммнинг мингдан бир қисмидир (!) -, унинг оғзида 48 та тиш бор, унинг учта юраги бор: битта марказий ва ҳар бир қанот учун иккитадан, ҳар бир юракда иккита клапан ва иккита қоринчалар мавжуд. Чивин мавжуд бўлмаган органга эга, қушлар иссиқликка сезгир органга эга - у рангга эмас, шаклига ёки конституциясига кўра кўрмайди - нарсаларни ҳароратига қараб кўради! Масалан, қишда хонада атиги беш даража иссиқлик бўлса ва бу хонада тана ҳарорати 36-37 даража бўлган бола бўлса, чивин хонада боладан бошқа нарсани кўрмайди. Пашшада қонни таҳлил қилувчи орган ҳам мавжуд. Масалан, битта тўшакда икки киши ухласа, у қони ёқмаганини тишламайди, фақат бошқасини тишлайди. Чивин қонни суюлтириш қобилиятига эга: одам қони қалин - у чивин танаси бўйлаб ўтолмайди ва чивин уни суюлтиради.
Чивин шунингдек локал беҳушлик тизимига эга, шунинг учун чивин чақиши қонни сингдириш тугагандан бир неча сониядан кейин сезилади.
МУҲАББАТ
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилмоқчи бўлсалар масжиддаги хурмонинг тўнкаси устига чиқиб хутба қилар эдилар. У зотга минбар қилиб беришгач ўша минбарда туриб хутба қиладиган бўлдилар. Шунда ҳалиги хурмо тўнкаси инграй бошлади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг олдига келиб уни юпатгандек бўлиб қўллари билан силадилар. Унинг инграгани тўхтади.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ мана шу ҳадисни эшитсалар йиғлаб шундай дер эдилар:
“Эй Аллоҳнинг бандалари! Битта тўнка Аллоҳнинг расулини Аллоҳ олдидаги маконлар туфайли шавқдан инграяпти. Бунга сизлар ҳақли эмасмисиз?!”.

Эй Аллоҳнинг Расули! Сизни севамиз. Сиздан ортда қолганимиз ўз истагимиз эмас, қадари илоҳийдир. Биз бунга розимиз!
Сизга илк ваҳий келганида Маккада сизнинг ёнингизда бўлиб Ҳадича онамиз каби сизни иссиқ бағримизга олишни истар эдик.
Тоифликлар сизни тошбўрон қилишганда ёнингизда бўлишини, сизга тошлардан қалқон бўлишни , ҳеч бўлмаганда қонаган оёқларингизни қалбимиз билан боғлаб қўйишни истар эдик.
Сизни Қурайш Абу Толиб дарасида қамал қилиб қўйганида сизнинг ҳузурингизда бўлиб сизга ўз қўлларимиз билан овқат едиришни, ҳеч бўлмаганда сиз билан бирга оч қолишни истар эдик.
Уқба ибн Муъайт сизнинг устингизга ичак-чавоқларни ташлаганида уни тишларимиз билан олиб ташлашни истар эдик. Ҳеч бўлмаганда уларни олиб ташлашда Фотима розиёллоҳу анҳога ёрдам беришни истар эдик.
Ҳижратга кетиш олдидан сизга фидо бўлиш учун Али розиёллоҳу анҳу билан сизнинг тўшагингизда бирга ётишни истар эдик.
Ҳижрат йўлида Абу Бакр розиёллоҳу анҳу билан бирга сизга ҳамроҳ бўлиб қалбларимизни оёқларингизга поёндоз қилиш истар эдик.
Мадинага борган кунингизда у ерда бўлганимизда бор овозимиз билан “Толаъал бадру” ни ўқир эдик.
Агар Бадр жанги куни ёнингизда бўлсак ансорлар каби “Агар сиз Биркул Ғамодга кирсангиз ҳеч биримиз қолмасдан, ҳеч иккиланмасдан сиз билан у ерга кирган бўлар эдик”, деган бўлар эдик.
Агар Уҳуд кунида сиз билан бирга бўлганимизда тоғдаги камончиларга “Жойингиздан жилманг!”, деган бўлар эдик. Умму Уммора каби сизни ҳимоя қилган бўлар эдик, юзингиздан оққан покиза қонингизни артиб қўйган, ҳеч бўлмаганда амакингиз Ҳамза шаҳид бўлганида сизга ҳамдард бўлиб сизни қучоқлаган бўлар эдик.
Ҳудайбийя кунида сиз билан бирга бўлганимизда сизга “Тинчликда ҳам, урушда ҳам биз сизнинг қўшинингизмиз”, деган бўлар эдик.
Фатҳ кунида сиз билан бирга бўлганимизда Аллоҳнинг нусрати сабаб сизнинг шодлигингизга шерик бўлган бўлар эдик.
Ҳажжатул вадоъда сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда сизнинг овозингизни эшитиб: “Гувоҳлик берамизки, сиз рисолатни етказдингиз”, дер эдик.
Вафот қилганингизда Мадинада бўлганимизда вафотингиздан йиғлаган, бутун борлиғимизни сизга фидо қилган бўлар эдик.
Бизга сизнинг: “Сиз билан бирга ваъдалашган жойимиз дунё эмас, ваъдалашган жойимиз ҳавзнинг олдидир!”, деган гапингиз юпанч бўлади. Биз сизнинг ваъдангизга ишонамиз!
Сизнинг: “Киши қиёмат куни севгани билан бирга бўлади”, деган гапингиз бизга юпанч бўлади.
Аллоҳга қасамки, биз нотавон умматларингиз сизни севамиз!

@Abdulqodir_Polvonov
Илм исломнинг жони ҳисобланади
<unknown>
#Илм

🎤Устоз Салоҳиддин домла

Илм исломнинг жони ҳисобланади.

#audio

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
#мулоҳаза

​​Бир кун, эр ва хотин келишиб олишибди...
"Бугун уй эшигини ҳеч кимга очмаймиз!" Бироздан сўнг эшик қўнғироғи чалинибди. Қарашса, эрнинг ота-онаси экан. Келишилганидек, эшикни очмабдилар. Яна бироздан сўнг эшик қўнғироғи чалинибди. Бу сафар аёлнинг ота-онаси экан. Келишилганидек эшикни очишмабди-ю, аммо аёл йиғлашни бошлабди. Ноилож эр эшикни очиб меҳмонларни уйга киритибди. Орадан йиллар ўтиб улар 4 ўғилдан сўнг қиз фарзандли бўлибдилар. Эр жуда хурсанд бўлибди.
Буни кўрган танишлари ундан сўрабдилар: "Тўрт ўғил кўрганингда бунча хурсанд бўлмаган эдинг. Қиз фарзандга нега бунчалар шодсан?"
Эр жавоб берибди:
"Чунки энди менга эшик очадиган фарзанд дунёга келди..."

SAKIYNA DAFTARI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳсига масҳ тортиш масаласи.

Абдул Ҳамид домла маъруза қилади
ШАЙТОННИНГ НАМОЗДАГИ ВАСВАСАЛАРИ

Шайтон айтар экан:
1. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, «Ҳали вақт бор-ку, ҳозир бандсан, олдин ишингни битириб ол, кейин ўқирсан», дейман

2. Намозини ўзим кечиктира олмасам, одам-шайтонлардан бирини юбораман.

3. Буни ҳам қила олмасам, намоз ўқиётганида келиб, «Ўнгга қара. Чапга бир қара», дейман. Қараши билан юзидан «ўпиб», пешонасини силаб қўяман. Кейин эса: «Ана энди намозинг бузилди!» деган васваса билан намозини бузаман.

4. Ўнггу сўлига қарата олмасам, шошилтираман, шунда у худди хўроз дон чўқигандек тез-тез ўқийди.

5. Буни ҳам қилдира олмасам, жамоат билан намоз ўқиётганида келиб, шошилтираман, шунда у бошини саждадан имомдан олдин кўтаради. Ҳам намози бузилади, ҳам Аллоҳ бундайларни қиёмат куни эшак бошли килиб тирилтиради

6. Буни ҳам эплай олмасам, намозда бармоқларини қирсиллатишини айтаман. Бу эса менга тасбеҳ айтгани бўлади

7. Камбағал, бечоралаларга бориб, «Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кеткизманглар!» дейман…

8. Касалларнинг ёнига бораман-да, «Касалларга мажбурият йўқ, тузалгандан кейин ўқирсан», дейман. Шунда улар ношукрлик қилиб, Аллоҳга исён қилади, баъзилари эса куфр сўзларни айтиб юборади

Аллоҳ таоло айтади:

«Иблис: «Мени иғвога учирганинг сабабли Сенинг тўғри йўлингда уларни тўсиб ўтираман. Сўнгра уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнгу чап томонларидан келаман. Шунда уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмaссан», деди.
(Аъроф сураси, 16-17-оятлар)

Шайтон васваса қилса, Аллоҳ таолога дуо қилиб, шайтоннинг шарридан паноҳ сўранг. Роббимизнинг оятларига – далил-ҳужжатларига қулоқ солинг. Аллоҳ таолога яқин экансиз, қўрқманг, ғамгин бўлманг:
Роббимиз: «Шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинг, чунки шайтоннинг ҳийласи заифдир», деган (Нисо сураси, 76-оят) деган.
Машина ювган йигит

Доктор Мухаммад Хоний шундай дейди:
“Мен машинада ўтирганимда 16 ёшли йигит яқинлашиб “олд ойнани артиб бериш керакми?”, деб сўради.
“Ха”, дедим мен. У кўнглимдагидек тозалаб бергани учун мен унга 20 доллар бердим.
Йигит пулни кўриб мени яна саволга тутди:
"Сиз Америкадан қайтаяпсизми?"
Яна тасдиқ ишорасини қилдим.
У: "Шу берган долларингиз эвазига уларнинг университетлари тўғрисида айтиб бера оласизми?" - деди.
У жуда одоб ва фасохат билан гапирардики, мен беихтиёр уни машинага таклиф қилдим.
Мен унинг ёши билан қизиқдим.
У 16 ёшда экани ва 11-синфни тугатганини айтди. Мен бунга хайрон бўлдим, чунки 11-синфни одатда 18 ёшда тугатишади-да.
Йигит аъло бахоларга ўқигани учун мактабни хам икки йил олдинроқ битирганини айтди.
- Хўш, нега бу ерда ишлаяпсан? - қизиқиб сўрадим мен.
Унинг айтишича, отаси икки ёшида вафот этган, онаси бировнинг уйида ошпаз бўлиб ишлар, синглиси ва йигит шу ерда ишлар экан.
“Америка университетларида юқори натижаларга эришган энг яхши талабалар учун стипендиялар борлиги хақида эшитганман”, деди у.
- Сенга ёрдам берадиган одам борми?
- Йўқ, бу ерда шу иш билан машғулман, деб жавоб берди.
- Кел, овқатланиб оламиз, деб тамаддихонага бошладим.
Йигит машинанинг орқа ойнасини хам тозалаб, кейин киришини айтди.
Ресторанда йигитча овқатини емай, елимхалтага солиб олди. Кейин билсам у овқатни онаси ва синглисига олиб бормоқчи экан.
Мен унинг инглиз тилини мукаммал билишини ва ўз ишини астойдил, мохирона бажаришини пайқадим.
Мен унинг хужжатларини сўрадим ва унга университетга кириш учун қўлимдан келганича ёрдам беришга ваъда бердим.
Ярим йилдан кейин мен уни университетга қабул қилинишига эришдим. Унинг талаба бўлганини телефон орқали айтганимда трубканинг у томонидан қувонч йиғиси эшитилиб турар эди.
Икки йил ўтгач, “Нью-Йорк таймс” журналида унинг номини замонавий технологияларнинг энг ёш мутахассиси сифатида эълон қилишди.
Унинг муваффақиятидан мен ва оилам хам жуда мамнун бўлдик.
Хотиним унинг онаси ва синглиси учун виза олганини билмаган эдик. Йигит Америкада хузурида онаси ва синглисини кўргандан кейин у на гапира олди ва на йиғлай олди.
Бир куни у ва унинг оиласи уйимизга келишди ва мен тўсатдан уни ташқарида менинг машинамни юваётганини кўриб қолдим.
Мен бориб унинг қўлидан тутиб, нима учун бу ишни қилаётганини сўрадим.
У жавоб берди: "Илгари ким эканлигим ва мен учун қилган ишларингизни хеч қачон унутмайман".
Фарид Абдул Али исмли бу фаластинлик йигит Америкадаги машхур Гарвард университетининг энг иқтидорли профессорларидан бирига айланди.

#Мулоҳаза
Суннат.
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Суннатни тарк қилиб манманликка берилманг.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Forwarded from Yurist maslahati | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроиллик икки йигит намоз ўқиётган Фаластинликни олдига итини қўйиб юборди. Охиргача кўрамиз...

Оллоҳ барчасига қодир

👉 Yurist maslahati 👈
Audio
❓Ҳозирги кунда кўчада пишириб сотилаётган “грилл” (товуқ) маҳсулотларини ейиш ҳалолми?
-------------------
"САБОҚ"

Баъзи вақтларда буюртма бўлиб қолса сантехника ишлари билан ҳам шуғулланиб тураман.
Бир куни бир рус киши телефон қилди.
-- Ало.. сен сантехникмисан? Рақамингни дўстим берди, янги "кир ювиш машинаси" сотиб олган эдим шуни жойига ўрнатиш керак.
-- Хўп ўрнатиб берамиз, фақат хозир ишдаман, кечқурун ишдан кейин борсам бўладими?
-- Ҳа бўлади, фақат ёнингга битта шерик олиб кел "кир ювиш машинаси" пастда машинам юкхонасида турибди, кўтариб лифтгача олиб келиш учун сенга бир ёрдамчи керак бўлади.
-- Хўп кечга борамиз, мана шу рақамда ватсапим бор уй манзилингизни тўлиқ ёзиб юборинг,- дедим.
Кечқурун ишдан чиқиб, ёнимга яқинда Ўзбекистондан келган ёши ўн саккиздан ошган қишлоқдош йигитни шерик қилиб олдимда айтилган манзилга йўл олдик.
Яп-янги кир ювиш машинасини лифтда ўн тўққизинчи қаватга олиб чиқиб,кўрсатилган жойига кўйиб ўрнатаяпмиз.
-- Зўр машина экан-а ака, мен бунақасини биринчи марта кўришим,-деди ёш шеригим.
-- Ҳа машинанинг зўри экан, энг сўнгги моделлардан бири, кирларни ювиб ўзи қуритиб ҳам беради.
-- Қойил қолдим, ўзимизда ҳам бормикан?
-- Ўзимизда ҳам бор, бу жойда бор нарсанинг ҳаммаси Ўзбекистонда ҳам бор,-дедим.
-- Уйлансам битта оламан янгисидан,-деди шеригим машинага ҳавас билан тикилиб туриб.
-- Нега уйлансанг?-сўрадим.
-- Хотиним қўлда кир ювиб қийналиб юрмайди-да,-дейди у.
Бошига бир шапалоқ туширдим.
-- Вох! Оғриди, нега урасиз?
-- Бунақа ишламайдиган каллани уриб туриш керак, ҳозир ким юваяпти кирларни уйларингда?
-- Онам, синглим ювади.
--Улар шу пайтгача ҳам қўлда ювган-ку сенларнинг кир кийимларингни, улар қийналса майлими? Нега онам учун оламан, синглим учун оламан, ҳозир оламан демайсан? Улар учун ачинмайсанда, ҳали йўқ хотин учун ачинасан?
Нега ниятни тўғри қилмайсан?
Нега орзуингда бўлса хам Онангга енгиллик тиламайсан?
-- Узр ака.
-- Узрни онангдан сўра, сенга ҳайрон қоламан баъзида, у куни ҳам кўчада кетаётсак ёнимиздан чиройли сўнгги урфдаги машина ўтиб кетса, зўр машина экан-а, янгисидан олсам, орқасига хотинимни миндириб юрсам дейсан.
Барака топгур, отанг тирик онанг тирик, аввал уларни миндириб юрай деб ният қил!
Тўғри ният қилишни ўрган, уйингга телефон қил, отажон, онажон битта янги машина олишни ният қилдим, сизларни миндириб юраман, дуо қилинг, ниятларимга етай деб айт.
Ота-онанг дуо қилса машина ҳам оласан, хотин ҳам оласан уни ҳам миндирасан кейин,-дедим.
-- Тўғри айтасиз,-дея шеригим ер чизиб қолди.