Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЯХШИЛИКНИ ҲАМ, ГУНОҲНИ ҲАМ КИЧИК САНАМАНГ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НИКОҲЛАНИШ МАСАЛАСИ

CАВОЛ: Бир йигит билан қиз Аллоҳ таолонинг гувоҳлигида ўзларини никоҳ қилса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бўлмайди. Никоҳ боғланиши учун эр ва аёл тарафидан "ийжоб ва қабул" (ўзаро розилик) пайтида инсонлардан бўлган шаръий гувоҳлар (икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл) бўлиши ҳамда улар эр-хотинлар каби ийжоб ва қабул сўзларини эшитишлари зарурдир. Мазкур гувоҳлар бўлмаса, йигит ва қиз Аллоҳ ва Унинг фаришталарини гувоҳлигида никоҳлана олмайди. Бундай никоҳлар дуруст эмас, йигит ва қиз бир-бирига номаҳрамлигича қолади ва уларнинг алоқаси зино бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Мақола

Ижобатига Аллоҳ кафил бўлган дуо


Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. Унинг касб этгани (яхшилиги) – ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир. (Яна дедиларки:) “Эй Раббимиз, агар унутсак ёки хато қил­сак, бизни жавобгар этма! Эй Раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортилган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй Раббимиз, тоқа­тимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт”» (Бақара сураси, 286-оят).

“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нар­сани таклиф этмайди”. Бу Аллоҳ таолонинг лутфи ва раҳматидан. Ушбу ояти карима саҳобаи киромлар­­да Парвардигорнинг: “Ичин­гиздаги нарсани ошкора қилсангиз ёки яширсангиз ҳам, Аллоҳ сизни бу билан ҳисоб-китоб қилур” (Бақа­ра сураси, 284) оятидан анг­лашилган қўрқувни барта­раф этди. Яъни, Аллоҳ таоло ўзини-ўзи тўх­татишга қо­дир бўлган (ўғри­лик, зино, маст қилувчи ичимликлар­ни ичиш каби) нарсалар учун бандани азоблайди. Аммо нафс вас­васаси каби банда ожиз бўл­ган ҳолатлар бун­дан мус­тас­но. Шарти вас­ва­санинг ёмон эканини эъти­роф этишдир.

Қуръони каримнинг кўп­гина оятларида инсоният енгил нарсаларга буюрилиб, машаққатли нарсалар унинг зиммасига юкланмайди. Масалан: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғир­ликни хоҳламайди” (Ба­қара сураси, 185-оят). Яна: “Сизларни (шу дин учун) У танлади ва динда сизлар­га бирор ҳараж (қийинчи­лик) қилмади” (Ҳаж сураси, 78-оят).

Аллоҳ таоло ва Расули бу­юрган фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаб каби амаллар­­ни бажариш бандага қийин­­чи­лик туғдирмайди. Шунинг­­дек, Аллоҳ ва Расули қай­тар­­ган ҳаром, макруҳ каби амал­лардан тийилиш ҳам машаққат эмас. Олимлардан бири: “Гуноҳдан тийилиш, ха­тога тавба қилиш ва уни туза­тишдан кўра енгилроқ­дир”, деган.

Аллоҳ таолонинг буюр­ганларини бажармаслик ва қайтарганларидан қайтмас­лик машаққатли бўлиб, ин­сон ҳаётига ва жа­миятга за­рарлидир.

БАТАФСИЛ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

САЛАФИ СОЛИҲЛАР ВА "САЛАФИЙЛАР" ФАРҚИ

Абдулҳамид домла Маликов
Пискент тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
12-моддаси
.

🔰 Диний ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:21
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:44
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:55
⏱ШОМ - 17:34
⏱ХУФТОН - 19:05

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyati Piskent tumani "Piskent" jome masjid imom-xatibi Abduhamid domla Malikov "Yo'l harakati qoidalariga rioya qilaylik"

@diyonatli
👍11
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини қироат қилиш ҳақида қуйидагича сўз айтдилар: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, албатта, бу сура Қуръоннинг учдан бирига тўғри келади».

Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: «Сизлардан бирингиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизми?» деганларида, бу сўз саҳобаларга оғир ботди. Ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайсимиз бир кечада Қуръоннинг учдан бир қисмини ўқий олади?» дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қул ҳуваллоҳу аҳад Аллоҳуссомад» сураси Қуръоннинг учдан бир қисмига тўғри келади», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

✅ Хориждаги ишончли диний таълим муассасалари
🖥 БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон фуқаролари учун БААга кириш визалари бекор қилинди
🖥 БАТАФСИЛ

📍 Диний соҳа ходимлари “Абу Муин Насафий” спектаклини томоша қилди
🖥 БАТАФСИЛ

📍 Шайх Алижон қори индонeзиялик сайёҳларни қабул қилди
🖥 БАТАФСИЛ

🕌 Мадрасанинг фахрий ва фаол ходимлари тақдирланди (Фотолавҳа)
🖥 БАТАФСИЛ

⚙️ “Маҳаллабай” ишлаш имом-домлалар масъулиятини оширмоқда
🖥 БАТАФСИЛ

🕌 Масжидлар қурилиши кўздан кечирилди
🖥 БАТАФСИЛ

📖 “Саҳиҳи Муслим” ва “Риёзус Солиҳин” шарҳлари нашр қилинди
🖥 БАТАФСИЛ

😄 Битирувчи талабалар билан учрашув ўтказилди
🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АСР НАМОЗИДАН КЕЙИН ЖАНОЗА ЎҚИШ?

CАВОЛ: Бизда аср намози вақти кириши билан асрни ўқиб кейин жаноза намозини ўқишади. Асрдан кейин токи шом ўқилгунича намоз ўқиш макруҳ эканку?


ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мўътабар фиқҳий манбаларимизда асрдан кейин жаноза намози ўқиш жоиз экани ва бу ҳолатда макруҳлик йўқлиги айтилган. Жумладан Ҳидоя китобида бундай дейилади:

وَيُكْرَهُ أَنْ يَنْتَفِلَ بَعْدَ الْفَجْرِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ وَبَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغْرُبَ وَلَا بَأْسَ بِأَنْ يُصَلِّيَ فِي هَذَيْنِ الْوَقْتَيْنِ الْفَوَائِتَ وَيَسْجُدَ لِلتِّلَاوَةِ وَيُصَلِّي عَلَى الْجِنَازَةِ
“Бомдод вақти киргандан кейин қуёш чиққунича, асрдан кейин қуёш ботгунича нафл намоз ўқиш макруҳ. Аммо ушбу икки вақтда қазо намозлар, тиловат саждаси ва жаноза намози ўқишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
9-моддаси
.

📌 Диний расм-русумлар ва маросимлар


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA